Ўтган йилнинг сентябрь ойи бошида бошланган импичмент жараёни муваффақиятсиз якунланиши анча олдин аниқ эди.
@pulatov_kh
@pulatov_kh
Forwarded from ⚡️МДҲ Хабарлари
⚡️⚡️Тошкент шаҳридаги «BRITISH FOUNDATION TASHKENT» нодавлат таълим маркази мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура матбуот хизмати
@commentit
@commentit
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тасарруфидаги «Ўзбекистон» нашриёти томонидан Журналистика соҳасига оид 10 жилдлик қўлланма нашрдан чиқди.
Бу, фикримча, жуда фойдали ва сифатли иш бўлибди. Чунки билишимча, ушбу қўлланма МТРК, ЎзА, Журналистлар малакасини ошириши маркази, ЎЭОАВМА, «Дунё» АА каби нашрларда ишловчи амалиётчи мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган.
Журналистика соҳасида ўқиётган талабалар назария ва амалиёт ўртасидаги катта фарқдан нолиб келишган. Энди мана шу бўшлиқ тўлади ва бу талабалар учун муҳим қўлланма бўлиб хизмат қилади, деб ўйлайман.

Нозимжон 😂😂😂 ранимая, тонкая душа. Пародияларга 5+
P.S. тушунгалар, тушунди 😅
P.S. тушунгалар, тушунди 😅
Суд тизимида қонун устуворлиги таъминланмайди(ми)?! Бугун яна бир журналист очиқ суд ишига киритилмади! Нега?
"Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида"ги ЎзРҚ 4-моддасида cудлар фаолиятининг ошкоралиги ва шаффофлиги; ахборот излаш, олиш ва тарқатиш эркинлиги қонунан белгилаб қўйилган.
Шунингдек, Олий суд сайтида суднинг вазифалари сифатида: Суднинг фаолияти қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашга қаратилганлиги аниқ-тиниқ ёзиб қўйилган.
Хўш, шундай экан нега журналистлар суд ишларини ҳаққоний ва холис ёритишларига чеклов ва тақиқлар қўйилмоқда. Суд тизими очиқлиги ва шаффофлиги қачон таъминланади. Ахир айнан уларнинг фаолиятлари орқали мамлакатда қонунларга риоя қилиш, адолатни қарор топтириш амалга оширилади!
Сўнгги пайтларда кўп бор дуч келинаётган ҳолат: журналистларнинг очиқ суд ишларига шунчаки судьяларнинг хоҳламаслигига кўра киритилмаслиги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ишончли ахборотни олиш ва тарқатишга (ЎзРҚ 7-модда) очиқдан-очиқ тўсқинлик ҳисобланади.
ОАВ вакилларини очиқ суд ишларига киритмайдиган судьяларга очиқ ва аниқ савол: Сиз ўзингизнинг "эго"ингиз сабаб ОАВ эркинлигини бўғаётганингизни биласизми?! Ёхуд сизнинг қонунга зид хоҳиш-истакларингиз жамиятимизда акс-садо бермай, қоронғиликда қолади деб ўйлайсизми?! Ўтган кунлар ортда қолди, жаноб судьялар. Уйғонинг, атрофга янгича назар, замонавий қарашлар билан боқинг! Йил бошида давлатимиз раҳбари мурожаатномаларида ОАВ фаолияти эркинлиги, журналистларнинг ахборот олишдаги ҳуқуқларини эътироф этдилар. Сизнинг бу кўр-кўрона тақиқларингиз, билингки, хорижий сўз эркинлигига оид рейтингларда Ўзбекистон даражасига салбий таъсир кўрсатади.
Суд тизими бу каби кўплаб эътирозларни инобатга олиши ва қонунга кўра иш кўришларини сўраб ва албатта кутиб қоламан!
P.S: Шу ўринда ҳурматли журналистларимизга ҳам таъкидламоқчиман: Сиз касбий ҳуқуқ ва мажбуриятларингизни тўла билиб олинг. Энди сизга нисбатан ноҳақликларга бош эгиб ортга қайтадиган замонлар ортда қолди. Мақсадга эришишда қонун устуворлиги ёрдамида ҳуқуқингизни ҳимоя қилишда чекинманг!

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Журналистларга бағишланган зўр қўшиқ экан.
«Қани, журналист, кел қишлоғимизга
Бизнинг ҳолимизни ҳам ёз...»
@pulatov_kh
«Қани, журналист, кел қишлоғимизга
Бизнинг ҳолимизни ҳам ёз...»
@pulatov_kh
Абадий савол ва баҳс мунозара: қайси тилда гаплашиш керак? Нега рус тили айримлар шахсларни ғашига тегади?
Жамиятимизда рус тилида мулоқот қилиш, мансбдор шахсларнинг шу тилда нутқ сўзлашига қарши бўлган тенденция охирги пайтларда сезиларли даражада кучайиб бормоқда. Бундай фикр ва қарашларни оддий одамлардан бошлаб жамиятимизда таниқли ва обрўга эга бўлган шахслар қўллаб қувватлашмоқда. Ва ўз ўрнида бундай нуқтаи назарлар "қирғоқнинг нариги тарафидагилар"нинг кескин танқидига сабаб бўлмоқда ва баъзида ҳатто сиёсийлаштирилмоқда.
Россия ҳукумати рус тилидан постсовет давлатлари ҳудудида яшовчи одамлар билан алоқани мустаҳкамлаш ва Москва таъсир доирасини сақлаб туриш воситаларидан бири сифатида фойдаланади.
Собиқ СССР, Ўрта Осиё ва Кавказ мамлакатларида йиллар давомида миллатлараро мулоқот тили бўлиб келган рус тили ҳанузгача дунё тиллардан бири ҳисобланади.
Аммо Совет Иттифоқининг меросхўр давлатларидаги янги миллий ўзига хослик унга аниқ таъсир қилишни бошлаяпти.
Совет Иттифоқи қулагандан сўнг Россиядан ташқарида рус тили ва алифбосидан фойдаланиш тобора камайиб бормоқда.
Бунга мисол тариқасида бир қатор мамлакатларда кирилл алифбосидан лотин алифбосига ўтилганини далил қилиш мумкин. Шунга қарамай, ушбу мамлакатларда рус тили ўзининг махсус тарихи туфайли ўз аҳамиятини буткул йўқотмаган. Бунга сабаб 1991 йилгача ўзида 15та республикани қамраб олган ҳудудда ягона рус тили давлат тили бўлган — бу ноёб ҳолат эди.
Ҳозирги кунда "Etnologue" веб-сайтига кўра, тахминан 258 миллион киши рус тилида гаплашади.
Рус тилини қўшимча тил сифатида тўлиқ ўзлаштириш ва яхши мулоқотда бўлиш кўплаб миллатларни (тожик, қозоқ, қирғиз, рус, украин) муайян маънода бирлаштиради. Яъни, айтайлик сиз қўшни давлатларга саёҳатга ёки иш юзасидан борганда дунё тилларидан бири сифатида рус тилидан, албатта фойдаланасиз. Айнан рус тилини билишингиз шу ўринда кўплаб масалаларни ечишда қўл келади.
Бироқ шахсан мен ҳам келиб чиқиши ва миллати ўзбек бўлган айрим шахсларнинг ўз она тилида мулоқот қила олмаслиги, ўзбек тилини ҳатто билмаслигини оқламайман. Ўз миллий тилини билмайдиган, она тилида гапиришдан орланадиган инсонларни, шубҳасиз қоралайман!
Лекин бошқа миллат вакилларидан ўзбек тилида гаплашишни, уни билишни талаб қилиш нотўғри деб ҳисоблайман. Ҳар бир киши исталган тилида гапириш ҳуқуқига эга! Рус тили билан бирга инглиз тилларини билган Одам ҳеч качон кам бўлмайди.

Инсон ўзида мавжуд бўлмаган нарсага ҳасад қилиш каби бир иллат билан яратилган, рус тилини ёмон кўриши мумкин бўлган ягона қатлам бу рус тили билмайдиганлар!
@pulatov_kh
@pulatov_kh
Forwarded from Асанов формати
Тилшунослик – буюк фан. Блогерлар-у сиёсатчиларга осон шуҳрат келтиради. Бири “рус тили керак эмас” дейди, бири “керак” дейди, уларнинг таъкидларини бир-иккита канал экспертларнинг фикри каби жиддий оҳангда келтиради, Telegram-гуруҳларда ва Facebook’да баҳс кўтарилади. Қарабсизки, яна ортиқча минг-икки минг киши уларни отнинг қашқасидай билиб қолади.
Биз тилшуносларга раҳмат айтишингиз шартмас. Бу – бизнинг ишимиз.
👉 @AsanovEldar

Тил мажбурлаб ўргатиладиган нарса эмас, бу ихтиёрий ҳуқуқ. Тилни ҳурмат қилиш керак.
https://t.iss.one/kama_noir/794
https://t.iss.one/kama_noir/794
Telegram
Channel of Kama
Пўлатов русс тили ҳақида бир пост қолдирибти.
Масалан, Аптекага ўзбек кирсаю ва сотувчи русс бўлса, ўзбек харидор русча гапиришга харакат қилади. Русс тилини билмаса хам, вот это сколька деб хижолат тортиб бўлса ҳам гапиради. Умуман кўп жойларда шунақа.…

Güzel Türkistan ( Türkistan Marşı ) ve Marşın Hikayesi - İrfan Gürdal…
TRT Avaz
Ўзбек адабиётининг атоқли намояндаларидан бири Абдулҳамид Сулаймон ўғли Юнусов — Чўлпон 1897 йилда Андижоннинг «Қатортерак» маҳалласида зиёли оиласида дунёга келган.
Чўлпоннинг ижоди 1913-1914 йиллардан бошланга бўлиб, у аввал «Қаландар», «Мирзақаландар», «Андижонлик» ва ниҳоят Чўлпон (Тонг юлдузи) тахаллус билан ижод қила бошлади. У ҳам шоир, ҳам носир, ҳам драматург сифатида ўз халқи адабиёти равнақига салмоқли ҳисса қўшди.
Чўлпон ҳам Фитрат ва Абдулла Қодирий каби қатағонлик сиёсати қурбони бўлган. У 1937 йилнинг 14 июлида қамоққа олиниб, 1938 йилнинг 4 октябрида отиб ташланган. 1956 йилда оқланиб, 1991 йилдагина биринчи бор «Яна олдим созимни» номи билан энг яхши шеърий асарлари тўплам ҳолида нашр этилди.

Forwarded from Наблюдения под чинарой 🌳
Какое замечательное воскресенье 😁
В узбекском сегменте ФБ, после публикации Хикматуллы Пулатов @pulatov_kh, у наших моноязычных патриотов, ожидаемо горят 🔥 и рвутся пуканы 🤦🏻♂️ аж небо свинцом затянуло, от этой активности 😅
Какой же всё-таки культ безграмотности и зашоренности возрастили в обществе 😏 Чистая джахилия в ожидании спасения...
А ведь мысль очень простая: изучай, знай, доминируй 🥇
Знай языки, совершенствуй навыки, умей, понимай.
Но видимо для большей части нашего общества, гораздо приятнее быть «счастливыми незнайками». Проклинать Китай и ходить в абибасах 🤔
Не владеют английским, не владеют русским, не владеют узбекским, ни хрена ничем не владеют 🤦🏻♂️ говорят что любят Родину 🇺🇿 и любого за неё порвут.. 🤷🏻♂️
Родину не порвите главное, усердствуя в своей борьбе..
#такиедела #эксперты #соцсети #Узбекистан #деградация #РодинаМоя

Кеча ҳазиллашган мавзуимда бугун жиддий пост ёзмоқчиман. Сабаб топилиб қолди.
Ҳикматнинг рус тилини тақиқлаш керак эмаслиги ҳақидаги фикрига қўшиламан. Тилни мажбурлаб ўргатиб бўлмайди, қолаверса, рус тилининг ўзбек жамиятида, маданиятида ўрни бор. Бу етарли аргумент бўлмаса, ўйлаб кўринг: ўзбек тили Афғонистонда, Тожикистонда ёки Қирғизистонда тақиқланса, бу сизга ёқармиди? Йўқ. Бу ўзбек маданиятининг катта пластини йўқотиш бўларди. Шу боис Ўзбекистондаги барча тилларни сақлаб қолиш, камида тақиқламаслик керак деб ўйлайман.
Лекин баҳс-мунозаралар авж олгач, рус тилига хайрихоҳ томон келтирган аргумент ҳафсаламни пир қилди. Ҳикматнинг фикрича, рус тилини ёмон кўрадиганлар (тушунишимча, расмий сатҳда ўзбек тилига кенгроқ ўрин берилиши тарафдорлари назарда тутилмоқда) рус тилини билмайдиганлар экан.
Рус тили империал ўтмишга эга. Империал кўникмалар унинг тушунча механизмларига уннаб қолган. Шу боис рус тилли одамлар орасида рус тилини билмайдиганларни маданиятсиз деб билиш – кўп учрайдиган ҳолат. Ҳикматни қўллаб-қувватлаган блогерларда – мана, мана – “бир тилли”ларни маданиятсиз, ақлсиз деб ҳисоблаш шундоқ кўриниб турибди.
Ғарбнинг Россиядан устунлиги шундаки, у ерда бир тиллилик маданиятсизлик, қолоқлик белгиси ҳисобланмайди. Аксарият одамлар битта тилни билиши, бу уларга тўлақонли яшашга халақит бермаслиги эътироф этилади.
Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Ғарб маънавий тозаланиш босқичидан ўтди, колониализм жиноятларини тан олди, кўплари тилни миллий биқиқликдан озод қилишга уринмоқда. Россия эса ҳатто колониал империя бўлганини тан олмайди, рус тилини эса неоимпериализм инструментига айлантиришга уриниб келади. Бу рус тили ҳам орқага кетишига сабаб бўлмоқда. Рус тили аллақачон фан тили бўлмай қолди, Кремль сиёсати эса кичик миллатларни рус тилига душман сифатида қарашга мажбур қилмоқда.
Шундай қилиб, Ўзбекистон нозик ўрталиқни топиши лозим: рус тилли аҳолининг табиий ҳуқуқларни ҳурмат қилиш, лекин рус тили Кремль қуролига айланиб кетишига йўл қўймаслик. Бу ўрталиқни топишга ёрдам бермоқчи экансиз, кечагидай сиёсийлашган баҳсларга аралашманг. Ўзбек тилини яхши ўрганинг, уни кўпроқ ишлатинг. Рус тили билан ишингиз бўлмасин, лекин ортиқча баҳо ҳам берворманг: у Ўзбекистонга МДҲ билан алоқа қилиш ва рус тиллиларнинг эҳтиёжлари учун керак. Ўзбек тилига етарли эътибор берилса, вақти келиб у асосий соҳаларни эгаллайди. Ва, албатта, дунёга чиқиш учун инглиз тилини ўрганишни унутманг.

Uchqun Nazarovning “Oyna“ spektaklini tavsiya qilaman, vaqtingiz boʻlganida tomosha qiling:
https://youtu.be/GhqU23EuSNs
@pulatov_kh
https://youtu.be/GhqU23EuSNs
@pulatov_kh
YouTube
OYNA (Ўзбек спектакли)
Rejissyor:Uchqun Nazarov
Rollarda: Hamza Umarov
Obid Yunusov
Yodgor sadiyev
Hojiakbar Nurmatov
Rollarda: Hamza Umarov
Obid Yunusov
Yodgor sadiyev
Hojiakbar Nurmatov