Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
⚡️Ҳар бир меҳрибонлик уйига 2 тадан ОТМ ва спорт мактаби бириктирилади
Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишидан:
Бу тизим орқали, келгусида ушбу ўғил-қизлар орасидан “Темурбеклар мактаблари” ўқувчилари ва Жамоат хавфсизлиги университети тингловчилари, Ватанимизнинг чинакам посбонлари етишиб чиқишига ишончим комил.
Шунингдек, Олий таълим вазирлиги, Туризм ва спорт вазирлиги вилоят ҳокимлари билан бирга, бир ҳафта муддатда ҳар бир Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчасига 2 тадан олийгоҳ ва спорт мактабларини бириктиради.
Жумладан, Юнусобод туманидаги 21-сон “Меҳрибонлик уйи”га Ахборот технологиялари университети ва Молия институти, Чилонзордаги 22-сон “Меҳрибонлик уйи”га Жаҳон тиллари университети ва Тошкент педагогика универтитети бириктирилади.
Биргина мисол, Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли Меҳрибонлик уйида Инха университети билан янги тизим яратган.
Шу боис, бириктирилган ректорлар Меҳрибонлик уйларига тарбиячилар тайёрлаш, кутубхона фондини бойитиш, болаларни ахборот технологиялари, хорижий тиллар, аниқ ва табиий фанларга ўргатиш ва уларни келгусида олийгоҳларга киришига кўмаклашиш муҳитини шакллантиришга, театр ва концертлар ташкил этишга масъул ва жавобгар бўладилар.
https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official

🔘 Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ҳамда васийлик, ҳомийлик ва патронатдаги болалар учун ҳар ёз ва қиш мавсумларида қадимий шаҳарларга саёҳат ташкиллаштирилади
Олийгоҳларнинг етакчи профессор-ўқитувчилари ҳафтада камида икки кун келиб, болаларни ўқитиб берадилар. Бунинг учун, уларга алоҳида устама тўланади.
Бундан ташқари, Миллий гвардия, Туризм ва спорт вазирлиги спорт федерациялари билан бирга икки ҳафта муддатда Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари учун якка кураш, футбол, сузиш, теннис, шахмат каби спорт тўгаракларини ташкил этади.
Вилоят ҳокимлари бир ой муддатда Меҳрибонлик уйларидаги болаларнинг спорт билан шуғулланишлари учун барча шароитларни яратиб бериш, зарур спорт анжомлари билан таъминлашга шахсан масъул бўладилар.
Туризм ва спорт вазирлиги, Миллий гвардия вилоят ҳокимлари билан бирга бир ҳафта муддатда ҳар йили ёз ва қиш мавсумларида Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ҳамда васийлик, ҳомийлик ва патронатдаги болалар учун Бухоро, Самарқанд, Хива, Шаҳрисабз, Қўқон, Термиз каби қадимий шаҳарларга саёҳат дастурини тасдиқлаб амалга оширсин, дея иқтибос келтирмоқда Шерзод Асадов.

Шароити оғир бўлган Меҳрибонлик уйларини Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлари оталиққа олади
Президент Шавкат Мирзиёев:
«Бир ой муддатда ҳар бир Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчаси камида 20 тадан энг замонавий компьютер ва тезкор Интернет билан таъминлансин.
Бир ой муддатда ҳар бир Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчаси Инха университети, Ахборот технологиялари университети, IT марказ ва паркларга боғлаб, ўқув курсларини ташкил этилсин.
Молия вазирлиги ҳар бир Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчаларига ўз тизимидаги иккитадан мутахассисни доимий бириктириб, ўз вақтида молиялаштириш ва ажратилган маблағларни самарали ишлатишга жавоб беради.
Бундан ташқари, шароити оғир бўлган Меҳрибонлик уйларини Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлари оталиққа олади.
Масалан, Президент Администрацияси – Яшнободдаги 30-сон, Вазирлар Маҳкамаси – Юнусободдаги 23-сон, Давлат хавфсизлик хизмати – Бўкадаги 15-сон, Бош прокуратура – Самарқанд шаҳридаги 1-сон, Чегара қўшинлари – Бухоро шаҳридаги 32-сон, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги – Марғилондаги 1-сон, Божхона қўмитаси – Қўқондаги 12-сон Меҳрибонлик уйлари, Мудофаа вазирлиги – Андижон шаҳридаги “Болалар шаҳарчаси” билан шахсан шуғулланиб, йил якунига қадар уларнинг барча муаммоларини ҳал этиб берадилар.
Шунингдек, Меҳрибонлик уйларида тарбия олаётган қизларимизнинг таълим-тарбияси, уларни балоғатга, турмушга тайёрлаш Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг асосий вазифаларидан бири бўлади.
Ушбу қизларнинг барчаси “аёллар дафтари”га киритилиб, уларни қийнаётган масалаларни жойида ҳал қилишга ҳамда Меҳрибонлик уйларидан кейинги ҳаётидаги ўз ўрнини топишига ҳар томонлама кўмаклашилади».
Манба: Президент Матбуот котиби

⚡️ Меҳрга ташна болаларни оила бағрида тарбиялаш бўйича кенг кўламли қўллаб-қувватлаш механизмлари жорий этилади.
Бугунги кунда “Меҳрибонлик уйлари” тарбияланувчиларининг 309 нафари чин етимлар, қолган 1 минг 514 нафари ота-онаси ёки яқин қариндошлари воз кечгган болалар ҳисобланади.
Ваҳоланки, бундай оилаларга ёрдам бериб, Меҳрибонлик уйларидаги 70 фоиз болаларни ўз оиласи бағрига қайтариш мумкин.
79 минг нафар ота-она меҳридан маҳрум, шундан 5 минг 700 нафар чин етим болалар васийлик ва ҳомийлик органларида рўйхатда туради, 35 минг нафари фарзандликка олинган.
Лекин, бундай болаларни ҳолидан хабар олиш, улар билан алоҳида шуғулланиш туман (шаҳар)лардаги Халқ таълими бўлимларининг 1 нафар ходимига юклатилган.
Шу боис, ҳар бир туман (шаҳар) ҳокимлигида Васийлик, ҳомийлик ва патронат ишлари бўлими ташкил этилади ҳамда уларга 4 нафардан штат ажратилади.
Бундан ташқари, Миллий гвардия, мактабгача таълим, халқ таълими, маҳалла ва сектор раҳбарларидан иборат Ишчи гуруҳи тузилади ва улар васийлик, ҳомийлик ва патронатга олинган болалар аҳволи, уларнинг оилавий шароитидан ҳафталик хабар оладиган тизим яратилади.
Шунингдек, васийлик, ҳомийлик ва патронатга олинган болаларга 18 ёшга тўлгунига қадар маҳаллий бюджетдан 1,2 миллион сўм, ногиронлиги бўлганларга эса республика бюджетидан 2,5 миллион сўм тўланади.
Ногиронлиги бўлган болаларни ўз қарамоғига олган оилаларга, уларни парвариши даврини меҳнат стажига қўшиб ҳисоблаш тартиби жорий этилади.
〰️〰️〰️〰️
Президент Ш. Мирзиёев раҳбарлигидаги видеоселектор йиғилишидан Президент матбуот хизмати маълумот тақдим этмоқда.

⚡️Ногиронлиги бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш учун 1 августдан бошлаб бюджетдан қўшимча 100 миллиард сўм ажратилади
2 минг нафар бола учун 4 мингта замонавий эшитиш воситаси харид қилинади. Шунингдек, 615 нафар 5 ёшгача кар-соқов ва эшитиши заиф болаларга эшитишга кўмаклашувчи махсус имплантлар ўрнатилади.
Туғма юрак нуқсони бор 2 минг нафар, бош мияда ўзгаришлари бор минг нафар ҳамда ҳаракат аъзолари касалликлари бўйича 1,7 минг нафар болаларда бепул жарроҳлик операциялари ўтказилади, уларнинг 1 минг нафари протезлаш ва бошқа зарур ускуналар билан таъминланади.
Шунингдек, жорий йилда ҳаракатланиши чекланган 1 минг 100 нафар болалар электр аравачалар билан таъминланади. Келгуси 5 йилда яна 12 минг нафар ногиронлиги бўлган болалар бу аравачалар билан таъминланади.
Бундан ташқари, етим болалар учун хорижда ўтказиладиган мураккаб жарроҳлик амалиётлари бюджетдан тўлиқ компенсация қилинади.
Олтинчидан, Вояга етмаганлар билан ишлаш комиссиялари ўрнига Болалар масалалари бўйича миллий комиссия ташкил этилиб, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Алия Юнусова) Миллий комиссиянинг раиси этиб белгиланади.
Президент матбуот хизмати

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Тадбирни очар экан, давлатимиз раҳбари пандемияни енгиб ўтиш доирасида олиб борилаётган ишларга алоҳида тўхталди.
“Пандемия даврида дунё бўйлаб коронавирус аниқланган 200 миллион нафар беморнинг 4,2 миллион нафари вафот этди. Мамлакатимизда ҳам июнь ойининг иккинчи ярми ва июль ойидан касалланиш кўрсаткичлари кескин ўсиб, кунлик янги касалланиш ҳолатлари ўртача 750-800 тани, пневмония эса 450-500 тани ташкил этмоқда.
Бугунги кунда 10 мингга яқин бемор шифохонада, 3 минг нафари уй шароитида даволанаётган бўлса, 2,4 минг нафари оғир, 890 нафари ўта оғир аҳволда.
Шундай бўлсада, касалликни даволаш ва уни олдини олиш бўйича етарли тажриба орттирдик. Соғлиқни сақлаш тизими шай ҳолатга келтирилиб, барча зарур воситалар, етарли дори-дармон ва тиббиёт жиҳозлари билан таъминланди. Ижтимоий соҳа объектлари ва иқтисодиёт тармоқлари кескин карантин чекловларисиз фаолиятини давом эттирмоқда.
Пандемиядан имкон қадар йўқотишларсиз ўтишимиз ва кейинги тўлқинларга йўл қўймаслик учун, халқимиздан 3 та муҳим шартга қатъий амал қилиш талаб этилади.
Биринчидан, вирусдан ҳимояланиш ва уни енгишнинг энг муҳим шарти – бу албатта вакцинация. Қанчалик машаққатли бўлмасин, ушбу мақсадлар учун бугунги кунга қадар 4 турдаги 13 миллион доза вакцина олиб келдик. Қайси турдаги вакцина билан эмланиш бўйича аҳолида танлаш имконияти
пайдо бўлди.
Шу боис эмлаш тадбирларини кенг жорий этиш мақсадида куни кеча махсус қонунни имзоладим. Ушбу қонун орқали иш берувчиларга соғлиғига кўра қарши кўрсатма бўлмаган, лекин профилактик эмлашни рад этган ходимларини иш жойига киритмаслик ҳуқуқи берилди”, деди давлатимиз раҳбари.
Facebook|Instagram|Twitter

Президент Шавкат Мирзиёев мавзуни давом эттирди:
"Иккинчидан, шахсий гигиена ва ижтимоий масофани сақлаш талабларига риоя қилиш, жамоат жойларида тиббий ниқобда юриш – касалликдан энг самарали ҳимоя эканини унутмаслик лозим.
Афсуски, одамларимиз бу талабни унутиб, эсдан чиқариб қўйгани ҳам, айни ҳақиқат. Чекловларга қарамасдан, жойларда кўп кишилик тўйлар, турли хил маросимлар тўхтагани йўқ.
Шу билан бирга, жорий ҳафтадан олийгоҳларга кириш учун тест имтиҳонлари бошланади, бу тадбирларда республика бўйича кунига 100 мингга яқин абитуриент қатнашади. Ушбу тадбирларни ҳам карантин талаблари асосида ташкил этиш зарур.
Учинчидан, касаллик енгил кечаётган ва уй шароитида даволанаётган беморларни ўзбошимчалик билан, пала-партиш дори воситаларини истеъмол қилишини олдини олиш зарур.
Афсуски, беморлар уй шароитида нотўғри даволанишлари натижасида оғир оқибатлар келиб чиқмоқда", - деди Президент.
Соғлиқни сақлаш мутасаддилари олдига уй шароитида даволанаётган беморларни тизимли назоратини ҳамда тўғри даволанишни тарғиб қилиш топшириғи берилди. Бунинг учун, махсус тиббиёт бригадалари сонини камида 2 бараварга ошириш, уларни зарур дори воситалари билан узлуксиз таъминлаш зарурлиги қайд этилди.
Бош прокурорга вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари билан биргаликда дорихоналарда коронавирусга қарши қўлланиладиган дори воситалари нархининг асоссиз ошиши ва уларнинг ноқонуний айланмаси бўйича кунлик назорат тадбирларини кучайтириш топширилди.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида биринчи ярим йиллик натижалари асосида йил охирига қадар ҳудудлар ва тармоқларда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича аниқ чоралар белгилаб олинмоқда.
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, ўтган 6 ойда ялпи ички маҳсулот 6,2 фоизга ўсган. Бунга асосан саноат 8,5 фоиз, инвестициялар 5,9 фоиз ва хизматлар ҳажми 8 фоизга ошгани ҳисобига эришилди. Инфляция даражаси 10,9 фоизни ташкил этди.
Ушбу даврда жами 200 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Саноатда юқори ўсиш суръатлари Қашқадарёда 26 фоиз, Сирдарёда 23, Жиззахда 15, Тошкент шаҳрида 14 ва Наманганда 12 фоизни ташкил этди.
Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, ўтган 6 ойда ялпи ички маҳсулот 6,2 фоизга ўсган. Бунга асосан саноат 8,5 фоиз, инвестициялар 5,9 фоиз ва хизматлар ҳажми 8 фоизга ошгани ҳисобига эришилди. Инфляция даражаси 10,9 фоизни ташкил этди.
Ушбу даврда жами 200 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Саноатда юқори ўсиш суръатлари Қашқадарёда 26 фоиз, Сирдарёда 23, Жиззахда 15, Тошкент шаҳрида 14 ва Наманганда 12 фоизни ташкил этди.
Facebook|Instagram|Twitter
Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент раислигидаги йиғилишида қайд этилган кўрсаткичлар:
Озиқ-овқат саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми республикада жами 14,7 фоизга ошган.
Ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида биринчи ярим йилликда прогнозга нисбатан 2,5 баробар кўп ёки 5 минг 246 та лойиҳа амалга оширилган.
Ҳисобот даврида мамлакатда жами 53 минг янги кичик тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, ўтган йилга нисбатан 14 фоизга ошган.
Жорий йил биринчи ярим йилликда эса 190 минг гектар қўшимча ер майдонлари ўзлаштирилди.
2020 йилнинг биринчи ярмига нисбатан хизматлар кўрсатиш ҳажми 18,3 фоизга ошди.

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Жорий йилнинг биринчи ярмидаги иқтисодий натижалар таҳлили ҳамда йил якунига қадар барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Биринчи ярим йилликда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 6,2 фоизга ўсгани, инфляция даражаси 10,9 фоизни ташкил этгани қайд этилди.
Ҳудудларда “драйвер” бўлган соҳаларни ривожлантириш, кичик ва ўрта корхоналарда ишлаб чиқаришни кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.
—
Состоялось видеоселекторное совещание, посвященное анализу экономических результатов по итогам первого полугодия и мерам по обеспечению устойчивого экономического роста до конца текущего года.
Отмечалось, что в первом полугодии объем ВВП страны вырос на 6,2 процента, уровень инфляции составил 10,9 процента.
Указано на необходимость развития отраслей, являющихся «драйверами» в регионах, расширения производства на малых и средних предприятиях.
#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #sarhisob
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❗️24 октябрь — Президент сайлови куни муносабати билан Марказий сайлов комиссияси журналист ва блогерларни ҳамкорликка чорламоқда
Бу ҳақда МСК ахборот хизмати маълум қилди:
🗓 «Биз сизлар билан яқиндан танишмоқчи, ўртадаги «кўринмас парда»ларни олиб, ҳамиша дўстона ва самимий муҳитни яратмоқчимиз. Шу мақсадда барчангизни 7 август куни соат 11:15 да Симпозиумлар саройида «галстуксиз учрашув» шаклида бўлиб ўтадиган пресс-кофега таклиф қиламиз.
✔️ Ҳурматли ОАВ вакиллари, Марказий сайлов комиссияси раҳбарияти ҳамда аъзолари қатнашадиган ушбу учрашувда ўзингизни қизиқтирган барча саволга жавоб олишингиз ва «Сайлов – 2021» журналистлар пулига қўшилишингиз мумкин бўлади».
https://t.iss.one/aoka_uz