Forwarded from Times.uz
UZ: РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ
Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ:
❗️жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида “ўзини яккалаш” (само изоляция) ҳаёт тарзи жорий этилади. 65 ёшдан юқори бўлган фуқароларга уйидан ташқарига чиқиш қатъиян ман этилади.
❗️Зарурат бўлган тақдирдагина яқин атрофдаги дорихона, озиқ-овқат ва биринчи галдаги товарлар дўконига чиқишга рухсат этилади.
Комиссия қарорига кўра, якка тартибдаги хайрия акциялари давомида COVID-19 вирусининг янада кенг тарқалиш хавфи жуда юқори. Мазкур жараёнда якка тартибдаги хайрия акцияларини жорий йилнинг 1 апрелидан эътиборан вақтинча тўхтатилади.
❗️Хайрия тадбирлар қуйидаги марказлашган тартибда амалга оширилади:
👉 Тошкент шаҳрида Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази Ўзэкспомарказ Миллий кўргазма мажмуаси таркибидаги павильонда ташкил этилади. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларида шундай механизм жорий этилади;
👉 Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлимлари жойлардаги эҳтиёжманд оилалар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг бошқа ёрдамга муҳтож қатлами ҳақидаги маълумотни ҳудудий тегишлилиги бўйича Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказларига тақдим этади;
👉 жисмоний ва юридик шахсларнинг беғараз ёрдамлари Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари орқали сантитар-гигиеник талабларга мувофиқлиги кўрикдан ўтказилиб, карантин талабларига қаътий риоя этилган ҳолда (махсус кийим бош ва шаҳсий ҳимоя воситалари билан таъминланган ҳолда) эҳтиёжмандларга етказиб берилади;
👉 аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламига хайрия ёрдамларини шахсан етказиш истагида бўлган нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда саҳоватпеша инсонлар ва кўнгилли (волонтёр) лар ушбу хайрия тадбирларида яқиндан ҳамкорлик қилиш ва жараёнда қатнашишга таклиф этилади;
👉 эҳтиёжманд оилаларга берилган хайрия ёрдамлари ҳақидаги маълумотлар жамоатчиликка мунтазам етказиб борилади.
❗️Пул кўринишидаги маблағларни “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига ўтказиш тавсия қилинади.
Ушбу тартибга катъий амал қилиниши талаб этилади.
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники

⚡️⚡️"Ўрикзор" савдо мажмуасида коронавирус инфецияси аниқланди
❗️Бозор вақтинчалик ёпилди
🦠 Кеча “Ўрикзор“ савдо мажмуаси МЧЖда жами 789 нафар фуқародан суртмалар олинган. Таҳлил натижаларига кўра, мазкур савдо мажмуасидаги озиқ-овқат дўконида сотувчи бўлиб ишловчи фуқарода коронавирус инфекцияси тасдиқланди.
🚫 Айни пайтда ушбу бемор билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар ўрнатилган тартибда қатъий карантин кузатувига олинди.
❌ Шунга кўра, “Ўрикзор” савдо мажмуасида эпидемиологик суриштирув ишларини ўтказиш ҳамда касаллик тарқалишининг олдини олиш, санитар тозалаш ва зарарсизлантириш ишларини ўтказиш мақсадида савдо мажмуаси фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники