Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati
24.8K subscribers
24.2K photos
6.86K videos
1 file
15.2K links
Мурожаатлар учун саҳифа: https://tashkent.uz/uz/virtual
Страница для подачи обращений: https://tashkent.uz/ru/virtual

Web-site: www.tashkent.uz
Facebook: fb.com/toshkenthokimligi
Instagram: instagram.com/toshshaharhokimlik
71-210-03-36
71-210-03-37
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Обод_Миробод

▶️ Аллея, болалар майдончаси ҳамда шийпончалар: “Баратхўжа” маҳалласида комплекс ободонлаштириш ишлари амалга оширилади

🗣 Миробод тумани ҳокимлиги матбуот хизматига “Баратхўжа” маҳалласида истиқомат қилувчи бир гуруҳ фаоллар мурожаат қилиб, маҳаллага туташ – ер усти метроси ҳудуди атрофини ободонлаштириш ишлари масаласи қачон ўз ечимини топиши тўғрисида савол билан мурожаат қилишди.

❗️ Муаммо шундаки, ер усти метроси қурилиши амалга оширилгандан кейин мазкур ҳудудда чиқиндилар уюмлари тўпланиб қолган, кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилганича йўқ, қолаверса, ер усти метросини қуришдек улкан бунёдкорлик ишларидан сўнг метро теварак атрофини ободонлаштириш ишлари аҳоли наздида тўхтаб қолгандек.

◼️ Миробод тумани ҳокимининг ўринбосари – Мирафзал Мирхалилов “Баратхўжа” маҳалласи фаоллари билан мулоқот асносида, ушбу ҳудудда яқин келажакда кўркам аллея барпо этилиши, хусусан, болалар майдончаси, спорт майдончалари, кекса ёшдаги аҳоли ором олишлари учун замонавий шийпончалар қурилиши режалаштирилаётгани ҳақида маълумот берди.

📹 Аҳолининг мурожаати ҳамда мутасаддининг ушбу ҳолатга тўлиқ изоҳи – видео-репортажимизда.

| Facebook | Telegram | Youtube | Web-site|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM