Forwarded from Yashnobod tuman hokimligi Matbuot xizmati
✅“Авиасозлар” деҳқон бозори карантин даврида ёпилмайди
👉Бугун айрим манбаларда пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги марказий “Авиасозлар” деҳқон бозорининг дезинфекция муносабати билан вақтинча ёпилиши ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлди.
Шу муносабат билан биз бозорда бўлиб, вазиятни ўргандик.
— Ҳозирги карантин даврида бозоримизда аҳоли учун барча қулайликларни яратиш чоралари кўрилмоқда, — дейди “Авиасозлар” деҳқон бозори раҳбари Эркин Қувонов. — Яшнобод туман ҳокимлиги ва прокуратура, солиқ, ИИО ФМБ ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида намунали хизмат кўрсатиш, фуқаролар ўртасида карантин ҳамда санитария-эпидемиология тартиб-қоидаларига риоя этилиши мунтазам назорат қилиб бориляпти. “DZK-SM” МЧЖ билан тузилган шартномага мувофиқ ҳар тонг соат 6.00 дан 7.00 гача бозор ҳудуди ва савдо расталари тўлиқ коронавирус ҳамда бошқа юқумли инфекцияларга қарши дезинфекция қилинмоқда. Харидорлар учун эрталаб соат 7.00 дан 18.00 гача хизмат кўрсатиляпти.
👉Бозорга кириш ва чиқиш ҳудудида ҳам назорат ўрнатилиб, махсус йўлакчалар ташкил этилган. Фуқаролар тана ҳарорати ўлчанмоқда. Санитарлар томонидан уларнинг қўли антисептик воситаларда чайилиб, кейин бозорга киритилмоқда. Аҳолининг эмин-эркин савдони амалга оширишлари учун расталар олдида тиғиз навбатларга барҳам бериш мақсадида оралиқ масофа сақланишига эътибор қаратиляпти. Бозорда арзон ва ҳамёнбоп ниқоблар, антисептик воситалар савдоси ҳам йўлга қўйилган.
Шунингдек, бу ерда туман ҳокимлиги ва бошқа тадбиркорлар томонидан ташкил этилган арзонлаштирилган бирламчи зарур озиқ-овқат савдо ярмаркалари ҳам мунтазам ишлаб турибди. Бозорда аҳоли эҳтиёжи учун етарлича озиқ-овқатлар захираси яратилган.
👍Бир сўз билан айтганда, “Авиасозлар” деҳқон бозори айни пайтда алоҳида дезинфекциялаш учун ёпилишига ҳеч қандай зарурият талаб қилмайди.
Бундан ташқари, туман ҳокимлиги томонидан маҳаллаларда озиқ-овқатлар кўчма савдо ярмаркалари босқичма-босқич ташкил этилмоқда. Муҳими, туманда аҳолининг озиқ-овқатларга бўлган эҳтиёжини таъминлаш борасида барча зарур чора-тадбирлар амалга ошириляпти.
❗️Ҳурматли яшнободликлар! Асло хавотирга ўрин йўқ!
Уйда қолинг! Ўзингиз ва оила аъзоларингиз саломатлиги ҳақида қайғуринг!
#uydaqoling
#bizbirgayengamiz
🖌Яшнобод туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати