🇺🇿#мустақиллик_33_йил_шодиёналари_🦅 Яшнобод туманининг “Хилол” маҳалласида 120 ўринга мўлжалланган янги Давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси тўлиқ қуриб битказилди.
🦅 Ушбу ДМТТнинг очилиш маросимида Яшнобод тумани ҳокими Б.Рахманкулов, сектор раҳбарлари, қурувчилар ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.
🦅 Ишончимиз комилки, замонавий қулайликларга эга янги боғчамиз педагогларимиз ва болажонларимизнинг энг севимли масканига айланади!
🦅 Маълумот учун, янги 104 – сонли ДМТТга қабул жорий йилнинг сентябрь ойидан бошланиши режалаштирилган ва ушбу боғчамизда 4 та гуруҳ мавжуд бўлиб, 120 нафар болажонлар қабул қилинади.