Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati
26.3K subscribers
23.4K photos
6.58K videos
14.7K links
Мурожаатлар учун саҳифа: https://tashkent.uz/uz/virtual
Страница для подачи обращений: https://tashkent.uz/ru/virtual

Web-site: www.tashkent.uz
Facebook: fb.com/toshkenthokimligi
Instagram: instagram.com/toshshaharhokimlik
71-210-03-36
71-210-03-37
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Ўзбек ва хорижий тилларда “Янги Ўзбекистон Конституцияси” ягона миллий портали ўз фаолиятини бошлади.

Мазкур портал орқали қонунчиликни янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштириш ҳамда уни амалга оширишда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар қабул қилинади.

Шунга кўра, фуқаролар конституциядаги ҳар бир модда бўйича таклифларини қолдириши мумкин.

Жараёнда таклифларингиз билан фаол иштирок этинг ва қонунчилик мустаҳкамланишида ўз ҳиссангизни қўшинг.

Каналга уланиш 👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

❗️Олий маълумотга эга шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курсларига қабул бошланди

📝 Курсларда ўқиш учун барча олий маълумотли шахслар ҳужжат топшириши мумкин.

➡️ Ҳужжатлар 2023 йил 3-31 октябрь кунлари qabul.centertsul.uz сайти орқали фақат электрон равишда қабул қилинади.

📁 Бунинг учун талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши керак:

фуқаролик паспорти;
олий маълумот тўғрисидаги диплом ва унинг иловаси;
3.5x4.5 ўлчамдаги рангли фотосурат.

Қабул квотаси 100 нафарни (ўзбек тилида) ташкил этади.

💰Тўлов-контракт миқдори – 14 500 000 сўм.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, курсни тугатиб, диплом олган шахслар давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг юридик хизмати ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида ишлаш ҳуқуқига эга бўлади.

🔘 Мурожаат учун телефонлар: (71) 236-28-55 (1018); (71) 233-66-36 (1018); (90) 930-70-74; (99) 937-04-33; (95) 988-01-50; (98) 125-73-92.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган видеороликлар тайёрланиб, вазирликнинг youtube ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасига жойлаштирилди.

Шунингдек, фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида Конституциянинг аудио шакли ҳам тайёрланиб, yurkitob.uz махсус электрон кутубхонага жойлаштирилган.

Видеороликлар билан батафсил ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot