Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati
26.4K subscribers
23.4K photos
6.58K videos
14.7K links
Мурожаатлар учун саҳифа: https://tashkent.uz/uz/virtual
Страница для подачи обращений: https://tashkent.uz/ru/virtual

Web-site: www.tashkent.uz
Facebook: fb.com/toshkenthokimligi
Instagram: instagram.com/toshshaharhokimlik
71-210-03-36
71-210-03-37
Download Telegram
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган хонанда Санжайнинг чиқишига ўз муносабатини билдиради

Хонанда Санжай долзарб масалани кўтарган бўлиб, шаҳримизда чиқиндилар тўпланиб қолмаслиги учун одамларни бефарқ бўлмасликка чақирган, улар томонидан музқаймоқ қоғозлари, сигарета қолдиқлари, турли салқин ичимликлар идишларини хоҳлаган жойларга ташлаб кетаётганлигини таъкидлаган. Бундай салбий ҳолатлар айниқса, ёз пайтида кўпайиб, гўзал пойтахтимизнинг ҳуснига доғ бўлиши табиий ҳол.

Шу билан бирга, шаҳримиз озодалиги учун кўплаб инсонлар меҳнат қилаётганлиги ва уларнинг муносиб меҳнатини таъкидлашимиз ҳам лозим.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хонанда Санжайга пойтахтимиз тозалигига муносиб ҳисса қўшмоғи учун уни ўзи истиқомат қилаётган Шайхонтоҳур туман Ободонлаштириш бўлими раҳбари лавозимига ишга таклиф этади.

Хонанда Санжайдан ушбу таклифни қабул қилиши учун +998977015111 телефон рақамига мурожаат этиш сўралади.

🌐 Web-site 🌏 Telegram

#munosabat
Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган хонанда Санжайнинг чиқишига ўз муносабатини билдиради Хонанда Санжай долзарб масалани кўтарган бўлиб, шаҳримизда чиқиндилар тўпланиб қолмаслиги учун одамларни бефарқ бўлмасликка чақирган, улар томонидан…
Хокимият города Ташкента выражает свою позицию в отношении обращения певца Санжая, которое распространилось в социальных сетях

Певец Санжай поднял актуальный вопрос, призвал людей не быть безразличными во избежание скопления мусора в нашем городе, отметив, что они выбрасывают где попало обёртки от мороженого, окурки, тару от различных прохладительных напитков. Естественно, что такие негативные обстоятельства увеличиваясь в летнее время, становятся пятном на облике нашей столицы.

Вместе с тем, стоит отметить то, что за чистоту нашего города трудится множество людей.

Хокимият города Ташкента предлагает певцу Санжаю внести свой вклад в чистоту нашей столицы и приглашает на должность руководителя Отдела по благоустройству Шайхантахурского района, где он сам проживает.

Просим певца Санжая обратиться по номеру телефона +998977015111, если он готов принять это предложение.

🌐 Web-site 🌏 Telegram

#munosabat
Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati
Photo
Муносабат

Баъзи оммавий ахборот воситалари томонидан Яшнобод туманида жойлашган “Altromark” МЧЖ ҚК билан боғлиқ нохолис тарқатилган маълумот юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

“Altromark” МЧЖ ҚК жойлашган ҳудуд ер усти метроси қурилиши муносабати билан давлат эҳтиёжи учун олиниши белгиланган.

“Altromark” корхонасига етказиладиган зарар давлат томонидан тўлиқ қоплаб берилган.

Бунда, “Altromark” МЧЖ ҚКнинг буюртмасига асосан амалга оширилган мустақил баҳолаш ташкилоти “Hisob va Biznes Baholash” МЧЖнинг 2019 йил
1 апрель кунидаги 01/79ДО-сон баҳолаш ҳисоботида Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Оҳанграбо кўчаси, 12 “А” уй манзилида жойлашган умумий бино иншоотлари майдони 5 414 кв.м ва умумий ер майдони 28 627 кв.м бўлган “Altromark” МЧЖ ҚК мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган бино иншоотлари, ердан фойдаланиш ҳуқуқлари билан бирга умумий қийматида
18 млрд (18 019 519 447,0) сўмга баҳоланган ҳамда белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилган.

Кўрсатилган маблағ Яшнобод туман ҳокимлигининг 2019 йил
22 ноябрдаги 4087-сон қарорига асосан “Altromark” МЧЖ ҚКга тўлиқ ўтказиб берилган.

2020 йил 20 февралда “Алтромак” МЧЖ ҚКни мажбурий тартибда эгаллаб турган жойидан кўчириш бўйича Тошкент туманлараро Иқтисодий судига даъво аризаси киритилиб, ушбу даъво аризаси 2020 йил
27 август куни суд томонидан қаноатлантирилган.

“Алтромак” МЧЖ ҚК томонидан Тошкент туманлараро иқтисодий судининг мажбурий тартибда кўчириш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти берилган бўлиб, ушбу шикоят барча инстанцияларда рад этилган.

#munosabat

🌐 Web-site 🌏 Telegram
Toshkent shahar hokimligi Matbuot xizmati
Photo
Ҳурматли каналимиз аъзолари ва ўқувчилари!

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг веб сайти, Facebook, Telegram, Instagram каби ижтимоий тармоқларидаги саҳифалари расмий характерга эга бўлиб, бизнинг обуначиларимиз ва каналларимизга ташриф буюрувчилар нафақат шаҳримизда балки юртимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам мавжуддир.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, таҳлилларимизга кўра саҳифаларимизда чоп этилаётган мақолалар, маълумотлар билан кенг диапазондаги аҳоли қатламлари танишиб борадилар, улар ёшу-қари, эркагу-аёл ва турли миллат вакилларидан иборатдир.

Оҳирги пайтларда ҳар хил, журналист ибораси билан айтганда, “миш-миш ва шов-шув тарқатувчи”ларнинг мақолаларига жавоб бермаслигимизни улар заифлик белгиси сифатида қабул қилишмоқда. Ҳамда ҳокимлик матбуот хизматида профессионал даражаси етарли бўлмаган мутахассислар ишлайди, деган фикрга боришмоқда.

Аслида, бундай фитначиларнинг куракда турмайдиган постларига муносабат билдирмаслигимизнинг асосий сабаби – юқорида айтганимздек, биз кенг қамровли ўқувчиларимизнинг маънавиятини ва руҳиятини ҳисобга оламиз ва эҳтиётлашга ҳаракат қиламиз. Қолаверса, биз расмий каналмиз.

Фитначилар эса, “андишанинг отини қўрқоқ қўйиб”, турли беъмани фикрларни тарқатиб, жамиятда бузғунчилик қиладилар. Уларнинг асл мақсади фақат битта – обуначилари сони кўпроқ бўлса бас.

Афсуски, жамиятимизнинг айрим кўзга кўринган шахслари ҳам уларнинг яққол кўриниб турган фитналарига учиши ҳолатлари кузатилади.

Ҳурматли каналимиз аъзолари ва ўқувчилари! Сизларнинг турли шов-шув ва фитналарга тез фикр билдириб, хулоса қилишдан аввал масаланинг асл моҳияти нимада эканлигини фарқлай олиш, яъни оқу-қорани аниқ ажрата олишингизга ишонамиз.

Шу ўринда таъкидлаб ўтамизки, шаҳар ҳокимлиги, шаҳар давлат идоралари, бошқармалари, туманлар ҳокимликлари – булар ҳаммаси фақат битта мақсад – шаҳримиз обод ва аҳолиси фаровон яшаши йўлида хизмат қилишади.

#munosabat

🎥 YouTube 🌏 Telegram 🌐 Web-site