POSTDA|Rasmiy kanal
24.8K subscribers
60.9K photos
3.86K videos
112 files
15.9K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Бирлашган таҳририяти хабарлари

🌐 Веб-сайт : www.postda.uz

📨 E:mail: [email protected]
Download Telegram
Баҳор чиқиб келди кошонасидан,
Нурли ҳавосидан симириб тўйдим.
Ўпиб бойчечакнинг пешонасидан,
Кўклам шукронасин келтириб қўйдим.

Оламни тўлдириб майин ифорга,
Ариқлар бўйидан бўйлади ялпиз.
Қизғалдоқ – келинчак, авжи наҳорда,
Яноғи қизариб, сувга чиққан қиз.

Кўклам ҳавосидан кўнгиллар сармаст,
Боғда болакайлар шодланар роса.
Болари учишдан тин олиб бирпас,
Ғунчанинг лабидан олади бўса.

Туйқус хандон отиб юборди куртак,
Кўклам ташрифини ёйиб оламга.
Қалдирғоч келтирди энг эзгу тилак,
Баҳорни соғинган, интиқ одамга.
© Жаҳонгир ШАРОФБОЕВ

👉
@postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
Организмни доридан яхшироқ тозалайдиган 7 маҳсулот

Хўш, организмнинг кўпроқ тозаланишига эришиш учун нима ейиш керак?

Карам
Карам тозаловчи озиқларига бой бўлиб, бу озиқлар заҳарли моддаларни ичакдан чиқариб юборишга ёрдам беради. Бундан ташқари, карамдаги органик кислоталар ҳазм қилиш жараёнига ижобий таъсир кўрсатиб, микрофлорани меъёрига келтиради. Бироқ карамнинг ижобий жиҳатлари шу билан чекланмайди. Унда кам учрайдиган U витамини бор. Бу витамин хавфли моддаларни “ўлдириб”, витаминлар синтезида иштирок этади, ҳатто яраларнинг битишига ёрдам беради. Карамни барралигича ёки тузлаб, ҳатто шарбат шаклида ҳам истеъмол қилиш мумкин.
Батафсил ўқинг👉

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
БОРЛИҚДА БАҲОР!

Тонгги шабодада баҳорий ифор...
Куртакларнинг кўзида баҳор. Ҳадемай, улар гул очади...
Биз интиқлик билан кутган яшариш, янгиланиш, яшиллик фасли, баҳор келди. Қушларнинг ҳар хонишида уйғониш фаслининг завқи, хуррамлик кайфияти.
Яшил майсаларла ҳаёт ранги унган замин узра ҳар тарафга тилла тангалардек сочилган момақаймоқлар кўзни қувонтиради. Шаффофбулоқ сувидан симириб, ариқларнинг лабида бўй чўзган ялпизлар ифори, ийманиб бош кўтарган бойчечакнинг шивирида “Баҳор келди”, деган сас қалбни энтиктириб, ёруғлик улашади. Осмон узра оқ булутлар қанотида ҳаёт шодлиги. Эҳ, борлиқнинг бор бўй бастида баҳор! Ҳуш кўрдик, дийдоринг, севимли, баҳор!

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
#Кун_қаҳрамони

КАТТА ЛЕЙТЕНАНТ ШЕРЗОД БОЛТАЕВ

1982 йилда Сайхунобод туманида туғилган. Гулистон давлат университетини аъло баҳоларга тамомлаган Шерзод Болтаев меҳнат фаолиятини мактабда ўқитувчиликдан бошлаган. 2007 йилда эса ички ишлар органига хизматга қабул қилинган.
Дастлаб ёнғин хавфсизлиги бўлими инспектори лавозимида иш бошлаган Шерзод Болтаевнинг намунали хизмати эътиборга олиниб, 2009 йилда Сайхунобод тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими инспектори вазифасига ўтказилди. 2014 йилдан эса ушбу бўлим бошлиғи лавозимига тайинланди.
Батафсил ўқинг👉

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
ҚОНУН ОЛДИДА ЖАВОБ БЕРМОҚДА

Яқинда Наманган туманида яшовчи З.А. ушбу ҳудуд ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат этади.
Унга кўра, номаълум шахс унинг қаровсиз қолдирилган сумкаси ичидан “Самсунг” русумли уяли телефон аппарати, 50 АҚШ доллари ҳамда 2 дона зираги ва бошқа қимматбаҳо буюмларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилади.
Мазкур мурожаат асосида зудлик билан ишга киришган осойишталик посбонларининг саъй-ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни содир этган Т.Р дарҳол қўлга олинади.
Эндиликда, қилмишидан пушаймон бўлаётган бу кимса, қонун олдида жавоб бермоқда.
Феруза ОТАХОНОВА.
“Postda” мухбири.

👉
@postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун — Ўзбекистон халқ шоираси Зулфия таваллуд топган кун

Баҳор келиши билан севимли шоирамиз Зулфия Исроиловани ёдга оламиз. Бу йил шоиранинг 106 йиллиги нишонланмоқда. ИИВ Сурхондарё академик лицейи жамоаси ҳам Зулфияхоним таваллудига бағишлаб ажойиб видеолавҳа тайёрлашибди.

👉
@postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
#Мантиқий_савол

Саволни ИИВ Хоразм академик лицейининг директор ўринбосари Элёрбек Матяқубов йўллаган.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур аскарлари бундан 6 аср муқаддам қандай қилиб Андижондан Ҳиндистонга қовунларни соф ҳолда олиб боришган?

Ушбу саволнинг жавобини тўғри топсангиз, бугун соат 17:00 да телеграм каналимиз орқали эълон қиламиз.

Жавобни қуйидаги манзилга йўллашингиз мумкин: https://t.iss.one/postda_muloqot

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
Ўзбекнинг атоқли шоираси

Таниқли ўзбек шоираси Зулфия Исроилова ёрқин рассом, оддий инсон қалбини ўткир ҳис қилган, меҳнаткаш, Шарқ аёлининг жамиятдаги тенг ҳуқуқи учун мардонавор курашган аёл.
Зулфия Исроилова 1915 йилнинг 1 мартида Тошкент шаҳрида туғилган. Ўрта мактабни ва аёллар педагогика билим юртини тамомлаб, республика газета ва журналларида ишлаган. Шеъриятга қизиқиб, ижод билан шуғулланди. Унинг илк шеърлари “Янги йўл” ойномаси ва “Қизил Ўзбекистон” ҳамда “Ёш ленинчи” газеталарида чоп этилди.
Батафсил ўқинг👉

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
Қайси жавобда рухсат берилган ҳаракат йўналиши тўғри кўрсатилган?
Anonymous Quiz
6%
Фақат орқага бурилиш
42%
Тўғрига ва орқага бурилиш
52%
Фақат тўғрига
#Биласизм?

1 мартдан нималар ўзгарди?

🔸Бошқа ҳудудга бориб ишлайдиган ўқитувчи-педагогларга устамалар тўланади.

🔸Тадбиркорларга махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситаларни ўрнатишга рухсат берилади.

🔸Айрим таълим ташкилотлари халқ таълими соҳасидаги ходимларнинг малакасини оширади.

🔸Алимент мажбуриятларини бажариш алимент мажбуриятларни ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими орқали амалга оширилади.

🔸Тадбиркорлар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан айрим турдаги давлат хизматлари кўрсатилишида агент сифатида иштирок этиши мумкин.

🔸Электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар ички ишлар органлари томонидан аниқланади.

🔸Икки қаватдан юқори бўлган бино ва иншоотлар уларнинг лойиҳа ҳужжатлари мажбурий экспертизадан ўтказилган ҳолда қурилади.

🔸Қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаб йиғиш тизими босқичма-босқич жорий этилади.

🔸Бир қатор давлатлар фуқароларига Ўзбекистонга визасиз киришга рухсат берилади.

🔸Кумушни биржа орқали заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга эркин сотиш тартиби жорий этилади.

🔸Қишлоқ хўжалигида тадбиркорларни жалб этган ҳолда кичик илмий-инновацион корхоналар ташкил этишга рухсат берилади.

Манба: huquqiyaxborot

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
“МАҲАЛЛАБАЙ” КЕСИМИДА ЖИНОЯТЛАР ЖИЛОВЛАНМОҚДА

Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан туризм намойиши ва инфратузилмаси объектлари ҳудудларида чет эл ва маҳаллий туристлар ҳаёти, соғлиги ва мол-мулки дахлсизлигини таъминлаш, уларнинг тарихий обидаларни эмин-эркин зиёрат қилишлари учун барча хавфсизлик чоралари кўрилган. Айниқса, сайёҳларга нисбатан жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг барвақт олдини олиш мақсадида қатор тезкор профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.
Батафсил ўқинг👉

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
БУГУН ОЗОД ШАРАФИДДИНОВ ТУҒИЛГАН КУН

Бугун қўлида қалами бор шоир, ёзувчи, адабиётшунос олим ёки ёш тадқиқотчиларнинг аксарияти ўзига ва шогирдларига талабчан, тўғрисўз, адолатпарвар Озод Шарафиддиновдан маҳорат сабоқларини олгани аниқ. Ўзбекистон Қаҳрамони, атоқли адабиётшунос олим ва жамоат арбоби Озод Шарафиддинов 1929 йил 1 мартда Қўқон яқинидаги Охунқайнар қишлоғида туғилган. Тошкентдаги 14-ўрта мактабни, Ўрта Осиё давлат университетини тугатган. Москвада аспирантурани ўқиб, фан номзоди илмий даражасини олган.
Озод Шарафиддинов поэзия муаммолари билан шуғулланган, ўзбек шеърияти ва унинг ҳолати ҳақида адабий-танқидий мақолалар ёзган. Ўша даврдаги илмий-ижодий, адабий-танқидий изланишлари «Замон. Қалб. Поэзия» (1962) асарида ўз аксини топган.

Батафсил ўқинг👉

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
ВЗГЛЯД ИЗНУТРИ

По инициативе сотрудников Управления по борьбе с терроризмом и экстремизмом УВД Андижанской области Андижанский областной театр музыкальной драмы представил на суд зрителей спектакль «Бурч» («Долг»).
Спектакль, поставленный по произведению Нуриллы Аббосхона и Валижона Умарова, посвящен преемственности поколений, судьбе династии офицеров нашей национальной армии, их мужеству и отваге, верности присяге и долгу.
Зрителями спектакля стали ранее судимые лица, помилованные Указом Президента и вставшие на путь исправления, члены их семей, а также неорганизованная молодежь из всех районов области.
Спектакль произвел на всех неизгладимое впечатление.
Благородная работа по развитию театрального искусства в нашей стране направлена на повышение духовности молодого поколения, его художественное и эстетическое воспитание.
Борис Клейман.
На снимках запечатлены сцены из спектакля.
БАРОМЕТР ВА ОҚИЛ ТАЛАБА

Бир куни университетда сабоқ берувчи ўқитувчилардан бири Қироллик Академияси президенти ва физика йўналиши бўйича Нобель мукофоти соҳиби Эрнест Резерфорддан ёрдам сўради.
Гап шундаки, у физика фанидан паст баҳо қўймоқчи бўлган талабаларидан бири ўзини энг юқори баллга лойиқ деб даъво қиларди. Узоқ давом этмаган баҳсдан сўнг домла ҳам, шогирд ҳам, табиийки, олимлар орасидан бошқа бир учинчи шахснинг фикрига қулоқ тутишга келишиб олишди. Ана шу одам Резерфорд бўлди.
Батафсил ўқинг👉

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
#Мантиқий_савол

Саволни ИИВ Хоразм академик лицейининг директор ўринбосари Элёрбек Матяқубов йўллаган.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур аскарлари бундан 6 аср муқаддам қандай қилиб Андижондан Ҳиндистонга қовунларни соф ҳолда олиб боришган?

Бугунги саволимизга 2-сон ТХ хизматчиси Улуғбек Қурбанов биринчи бўлиб тўғри жавоб йўллади. Абдуллажон Абдуллаев, Азизбек Раҳимбердиев ҳамда Шерзодбек Қаландаровлар ҳам жавоб тўғри топишган.

Жавоб: асал солинган идишларга қовунларни жойлаб олиб боришган. Биламизки тоза асал 3000 йилгача айнимайди.


👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
КИЧИК КУТУБХОНАЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Ховос тумани ИИБ ташаббуси билан профилактика инспекторлари хизмат хоналарида кичик кутубхоналар ташкил этиладиган бўлди. У ерда қонунчиликка оид китоблар ҳар йили алмаштирилиб борилади.
Профилактика инспектори хизмат хонасига келган фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган ушбу ташаббус жамоатчилик томонидан қизғин кутиб олинди.
Шунингдек, эндиликда ҳар бир профилактика инспекторига биттадан кўча ажратилиб, улар намунавий кўринишга келтирилади. Жорий йилда профилактика инспекторларининг хизмат фаолияти самарадорлигини ошириш, уларга муносиб хизмат ва дам олиш шароитларини яратиш бўйича зарур чоралар кўрилади.
Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,
"Postda" мухбири.
Сирдарё вилояти

👉
@postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.