“ТЎМАРИС ИЗДОШЛАРИ” БЕЛЛАШДИ
Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасида шахсий таркибнинг жисмоний ва жанговар ҳамда касбий тайёргарлигини ошириш мақсадида мунтазам спорт машғулотлари ўтказилмоқда. Ходимларнинг чаққонлик ва эпчиллигини янада ошириш, жисмоний ва жанговар қобилиятини синовдан ўтказиш мақсадида ўзаро сопрт мусобақалари ташкил этиш анъанага айланган.
Яқинда тизимда хизмат қилаётган хотин-қизлар ўртасида ташкил этилган “Тўмарис издошлари” спорт мусобақаси ҳам ана шундай узвий анъаналарнинг давоми бўлди. Соҳа маликалари жамоалар таркибида турникда тортилиш, арқон тортиш, югуриш, тош кўтариш баҳслари якунида вилоят Ички ишлар бошқармаси жамоаси ғолиб бўлди.
Умумжамоа ҳисобида ғолибликни қўлга киритган жамоа диплом, эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Содиқ РАҲИМОВ,
“Postda” мухбири.
Қашқадарё вилояти.
👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.

ВАҚТИ КЕЛИБ...
...ҳеч қачон хоинлик қилмайдиган одамлар ҳам бўлишини тушуниб етасан. Аммо бундан олдин кўплаб хиёнатларга дуч келишга тўғри келади. Кучли ишонч мустаҳкам садоқатни талаб қилади.
Батафсил ўқинг👉

#Буюк_аждодларимиз
ҒОЙИБДАН КЕЛГАН ОВОЗ
Офтоб қиёмига келганда Луни қалъаси кўринди. Бу қалъа ҳам Маратх каби бир тепа устига қурилган эди. Иккисини ҳам бир меъмор яратгани аниқ. Уни забт этиш ҳам худди аввалгисидек анча машаққат туғдириши ва кўп вақт олишини Темурбек яхши тушунди. У қалъани қамал қилишга лашкаридаги энг ёш мингбоши Саййид Ваққосни йўллади. Ўзи асосий қўшин билан олға юриш учун қулай йўл излашга Ғўр подшоси йигитларини юборди.
Батафсил ўқиш👉

4400 АҚШ ДОЛЛАРИНИ ЎҒИРЛАГАН ШАХС ҚЎЛГА ТУШДИ
Шу йилнинг 19 январь куни Фарғона вилояти Фурқат туманида яшовчи Ш.Х. исмли шахснинг хонадонида ўғрилик жинояти юз берди.
Жабрланувчи аёл ҳолат юзасидан ИИБга мурожаат қилиб, номаълум шахс уйида ҳеч ким бўлмаган вақтда яширин равишда кириб, шкафда турган 4400 АҚШ долларини ўғирлаб кетганини билдирди.
Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилаётган эди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, ички ишлар органи ходимларининг тезкор тадбирлари бесамар кетмади. Мазкур жиноятни фуқаро М.А. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Postda” мухбири.
Фарғона вилояти.

#Зеҳнингизни_синаб_кўринг
ЧОПАРНИНГ СИРИ НИМАДА?
Тарихда ўтган қонхўр ҳукмдорлардан бири кам сонли қўшини билан ҳам катта лашкарларни кўп марта енгган. Ҳукмдор бирор жойга қўшин юборса, ўз қароргоҳига тез-тез чопар жўнатишларини буюрарди. Бу эса жангнинг натижаси яхшиланишига олиб келарди. Одатига кўра, у нохуш хабар келтирган чопарни бошини олар, яхши хабар келтирганни эса сийларди.
Савол: Айтинг-чи, мазкур жараёнда чопарлар билан боғлиқ вазият қандай қилиб жанг сифатига ижобий таъсир қилган?
Ушбу саволнинг жавобини тўғри топсангиз, эртага соат 11:00 да телеграм каналимиз орқали эълон қиламиз.
Жавобни қуйидаги манзилга йўллашингиз мумкин: https://t.iss.one/postda_muloqot

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Чегара қўшинларига кўмаклашувчи отрядлар ташкил этилади
Ҳукумат қарори (35-сон, 23.01.2021 й.) билан Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига кўмаклашувчи “Чегара посбонлари” отрядлари тўғрисидаги низом тасдиқланди.
📋 Низомга кўра, Чегара қўшинларига кўмаклашувчи “Чегара посбонлари” отрядлари (кўмаклашувчи отрядлар) чегара зонасида, давлат чегарасига туташ туманларда яшовчи фуқаролар, шунингдек, давлат чегараси яқинида жойлашган муассаса, корхона ва ташкилотларда ишлаётган ишчи ва хизматчилардан ташкил этилади.
♻️ Кўмаклашувчи отрядлар аъзолигига соғлом, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинлигини ҳурмат қиладиган 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқаролари ихтиёрий равишда қабул қилинади.
📌 Чегарадош аҳоли пунктларида амалга ошириладиган тадбирларда Чегара қўшинлари назорати остида қатнашиш, белгиланган ҳудудларда кузатув олиб бориш ва фаолиятининг тунги вақтларида жамоат жойлари, маҳалла кўчалари ва чегарадош ҳудудлардаги қаровсиз жойларда тунги патруллик фаолиятида иштирок этиш кўмаклашувчи отрядларнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
☑️ Кўмаклашувчи отряд Чегара қўшинлари ҳарбий қисм бўлинмалари ҳузурида 1 нафар сардор ва 9 нафаргача бўлган отряд аъзоларидан иборат таркибда ташкил этилади.
❌ Аъзоликка қабул қилишда меҳнат шартномаси тузилмайди ва иш стажи ҳисобланмайди.
📝 Кўмаклашувчи отрядга қабул қилиш ва рўйхатдан чиқариш Чегара қўшинлари ва ҳарбий қисм командирининг буйруғи асосида амалга оширилади.
🏢 Кўмаклашувчи отряд аъзоларига гувоҳнома берилиб, гувоҳнома шакли ва уни бериш тартиби Давлат хавфсизлик хизмати томонидан белгиланади.
➡️ Давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилишда, зарурат туғилганда, кўмаклашувчи отряд аъзолари ўзларининг асосий иш жойи иш берувчиси розилиги асосида фаолиятидан йил давомида жами 30 иш кунидан ошмаган ҳолда вақтинча озод қилинади ва бунда уларнинг иш стажи ҳамда ўртача ойлик маоши ўз ҳолича сақланиб қолинади.
🔰 Кўмаклашувчи отряд аъзоларига қуйидаги миқдорда ойлик тўловлари белгиланади:
● сардорларга – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 бараваригача;
● аъзоларга – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,06 бараваригача.
Манба: huquqiyaxborot

ID-КАРТАЛАР БЕРИШ ЖАРАЁНИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Маълумки, ўтган йилнинг 22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони эълон қилинган эди.
Юртимизнинг барча ҳудудларида жорий йилнинг 4 январь санасидан бошлаб, фуқароларга ID-карталар бериш жараёни қизғин давом этмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳамда унинг қўйи тизимидаги бўлинмалар томонидан ҳам биометрик паспорт ўрнига ID-карталарни расмийлаштириш уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.
Азамат ПИРНИЯЗОВ,

ИЛМ ИСТАСАНГ, ТАКРОР ҚИЛ
Ички ишлар органларида хотин-қизлар масалалари бўйича (катта) инспекторларининг хизмат фаолиятига оид билим ва кўникмаларини ошириш уларанинг касб маҳорати ўсишига хизмат қилади. ИИВ Малака ошириш институтининг Сурхондарё филиалида вилоят ички ишлар органлари хотин-қизлар масалалари бўйича (катта) инспекторлари учун ташкил этилган қисқа муддатли ўқув курсларидан ҳам айни шу мақсад кўзланган.
– Беш кунлик ўқув семинари хизматдан ажралган ҳолда олиб борилмоқда, – дейди ИИВ Сурхондарё академик лицейи директорининг ходимларни малакасини ошириш бўйича ўринбосари, майор Феруз Қиличев. – Унда тингловчилар хизмат фаолиятига оид янги билимлардан бохабар бўлиш билан бирга, уларга амалий фаолияти давомида ҳуқуқий ва методик жиҳатдан ёрдам ҳам кўрсатилади. Ўқув машғулотларини ИИВ Малака ошириш институтининг профессор-ўқитувчилари олиб боришмоқда.

КУН ТАВСИЯСИ
«Менга бўлаверади» деманг,
«Менга энг яхшиси керак» денг!
«Чарчадим» эмас,
«Дам олишим керак» денг.
«Aйбдорман» эмас,
«Бу менга тажриба бўлди» денг.
«Вақтим йўқ» эмас,
«Кейинроқ бажараман» денг.
«Ҳаракат қиламан» эмас,
«Уддалай оламан» деб айтинг.
«Мен бунга лойиқ эмасман» деманг,
«Мен энг яхшиларига лойиқман» денг.
«Яхши, бир нави» дейиш ўрнига,
«Менда ҳаммаси зўр» деб айтинг.
👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
«Менга бўлаверади» деманг,
«Менга энг яхшиси керак» денг!
«Чарчадим» эмас,
«Дам олишим керак» денг.
«Aйбдорман» эмас,
«Бу менга тажриба бўлди» денг.
«Вақтим йўқ» эмас,
«Кейинроқ бажараман» денг.
«Ҳаракат қиламан» эмас,
«Уддалай оламан» деб айтинг.
«Мен бунга лойиқ эмасман» деманг,
«Мен энг яхшиларига лойиқман» денг.
«Яхши, бир нави» дейиш ўрнига,
«Менда ҳаммаси зўр» деб айтинг.
👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
#Зеҳнингизни_синаб_кўринг
ЧОПАРНИНГ СИРИ НИМАДА?
Тарихда ўтган қонхўр ҳукмдорлардан бири кам сонли қўшини билан ҳам катта лашкарларни кўп марта енгган. Ҳукмдор бирор жойга қўшин юборса, ўз қароргоҳига тез-тез чопар жўнатишларини буюрарди. Бу эса жангнинг натижаси яхшиланишига олиб келарди. Одатига кўра, у нохуш хабар келтирган чопарни бошини олар, яхши хабар келтирганни эса сийларди.
Савол: Айтинг-чи, мазкур жараёнда чопарлар билан боғлиқ вазият қандай қилиб жанг сифатига ижобий таъсир қилган?
Кеча кечки пайт берган саволимизга ИИВ Бухоро академик лицейи ўқувчиси Сухроб Аминов тўғри жавоб берди.
Жавоб: Ҳукмдор чопар сифатида қўшин саркардасининг ўғли ёки яқинларини тайинларди. Шу боис қўшин бошлиғи ғалаба қозониш учун астойдил ҳаракат қилган.
Ўқувчиларимиз орасида қизиқиш кўпайгани учун жумбоқ ва саволларни кунига 2 маҳалда қўйиб боришга ҳаракат қиламиз ва муайян бир вақтни белгилаб оламиз. Сизлардан ҳам қизиқарли савол ва жумбоқларни кутиб қоламиз.

Бир шаҳарда чол билан кампир биргаликда 30 йил умр кечиришибди. Мана шу йиллар мобайнида кампир ҳар куни эрталаб нон ёпар ва улар иссиқ нонлар билан нонушта қилишар экан. Ҳамиша кампир дастурхондаги нонни ушатиб, ўртасини чолига берар, четини ўзи ер экан.
Турмуш қурганларига 30 йил тўлган куни ҳам кампир, одатдагидек, нон ёпибди. Лекин уни ушатаётиб: «Мана 30 йилдирки, ноннинг ўртасини ўзим егим келса-да, эримга бераман. Шу бугун бир мартагина уни ўзим есам, чолим хафа бўлмас», деб ўйлабди ва эрига ноннинг четини узатибди. Нонни олаётиб, чол жилмайиб шундай дебди: «Онаси, мана 30 йилдирки, ҳар куни нонушта пайтида ноннинг четини егим келар эди. Лекин сенинг еяётганингни кўриб индамас эдим. Бугун мени роса хурсанд қилдинг, раҳмат сенга!»
ЭЙ ФАРЗАНД, СЕН ҲАМ ТЕЗ КУНДА УЛҒАЙИБ, ОИЛАЛИ БЎЛАСАН. ШУНИ БИЛГИНКИ, ЎЗИ ЕГИСИ КЕЛИБ ТУРГАН НАРСАНИ БИРОВГА ИЛИНИШ КАТТА ФИДОЙИЛИКДИР. ШУНГА ЎХШАШ ФИДОЙИЛИКЛАР ОИЛА ТИНЧЛИГИНИ ВА БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАЙДИ.
"Тарбия" китобидан олинди.

Автомобиллар чорраҳани қуйидаги тартибда кесиб ўтади:
Anonymous Quiz
39%
Сариқ чорраҳага киради ва яшилни ўтказиб юбориш учун тўхтайди; кўк қизил билан бир вақтда
20%
Кўк қизил билан бир вақтда; Яшил; сариқ
41%
Яшил; Кўк қизил билан бир вақтда; сариқ
#Буюк_аждодларимиз
СИРЛИ ШИФОКОР
Хуросон юртини тарк этиб кетаётган қўшин кутилмаган фалокатга йўлиқди. Аванғорда бораётган отлиқлар бир неча гуруҳ одамларга тўқнаш келди. Улар айғоқчи ё қароқчи тўдалари эмас, балки қочқинлар экан. Уларнинг қўрқинчли важоҳатларидан ҳам хабарлари даҳшатли эди. Хурмуз, Амора, Монанд, Сайф, Суру ноҳияларида вабо тарқалибди.
Темурбекнинг буйруғи билан қўшин юришини тезлаштириб, касаллик минтақасини четлаб ўта бошлади. Аммо Форс ўлкаси ғолиб Мовароуннаҳр лашкарини вабо балосига дучор қилди. «Дори Абжард» мавзусида ҳордиққа тўхтаган сарбозларда касаллик аломатлари пайдо бўлди. Уларда бош оғриғи ва иситма кучайди.