POSTDA|Rasmiy kanal
7.8K subscribers
54.5K photos
3.48K videos
79 files
14.9K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Бирлашган таҳририяти хабарлари

🌐 Веб-сайт : www.postda.uz

📨 E:mail: [email protected]
Download Telegram
Фуқароларимизнинг хоҳиш-иродаси, таклиф ва фикрларидан келиб чиққан ҳолда, ушбу лойиҳа ўзгаради ва такомилига етказилади – Президент

"Бир сўз билан айтганда, янгиланаётган Конституциямизни такомилига етказиш учун қанча вақт ва муддат керак бўлса, бу жараён шунча давом этади. Бу борада фақат халқимиз билан бамаслаҳат иш олиб борамиз.

Лекин, айрим жойларда ушбу масаланинг моҳиятини талқин қилишда тушунмовчилик ҳолатлари учрамоқда.

Жумладан, лойиҳада кўзда тутилган, Қорақалпоғистон Республикасига оид айрим нормаларга бир гуруҳ шахслар томонидан норозилик билдирилган. Бунинг натижасида жорий йил 1 июль куни Нукус шаҳрининг марказий кўчаларида намойишлар уюштирилган.

Улар томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари биноларини ноқонуний эгаллашга уриниш ҳаракатлари содир этилган.

Шу муносабат билан қуйидаги фикрларни алоҳида таъкидлашни зарур, деб ҳисоблайман.

Халқимиз ҳукмига ҳавола этилган мазкур Конституциявий қонун лойиҳаси ҳали қабул қилинмаган, умумхалқ муҳокамасига қўйилган, холос.

Яна бир бор таъкидлайман: фуқароларимизнинг хоҳиш-иродаси, таклиф ва фикрларидан келиб чиққан ҳолда, ушбу лойиҳа ўзгаради ва такомилига етказилади".

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари ва фаоллари билан учрашувда халқимизга мурожаат қилди:

"Азиз ватандошлар!

Ҳурматли Қорақалпоғистон халқи!

Маълумки, шу кунларда мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича умумхалқ муҳокамаси давом этмоқда.

Албатта, конституциявий ислоҳотларимиз Ватанимизнинг бугунги ва келажак ҳаёти учун ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган масаладир.

Муҳокамаларда кўпмиллатли халқимиз ўзининг кўплаб таклиф ва тавсияларини билдирмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги эълон қилинган Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасидан ўтказилади. Шундан сўнг фуқаролар томонидан билдирилган фикр ва мулоҳазалар асосида Қонунчилик палатаси томонидан такомилига етказилади.

Batafsil o‘qing👉

👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
ЁШ ХОДИМЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

Хоразм вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан хизмат вазифасини бажаришга сидқидилдан ёндошиб, самарали натижаларни қўлга киритаётган фидойи ходимлар муносиб тарзда рағбатлантириб борилмоқда.
Вилоят ички ишлар бошқармасида “Ёшлар куни” муносабати билан жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, содир этилган жиноятларни “иссиқ изида” фош этиш, қидирувдаги шахсларни аниқлаш ва қўлга олиш борасида фидойилик кўрсатган бир гуруҳ ёш ходимлар муносиб тарзда рағбатлантирилди.
Йиғилишда вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи, полковник Абдувоҳид Имяминов иштирок этиб, мукофотланганларни самимий қутлади ва уларнинг келгусидаги хизматларида муваффақиятлар тилади. Худойберган ЖАББОРОВ, “Postda” мухбири.
ТИНЧЛИК ПОСБОНЛАРИ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

Юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги йўлида туну кун хизмат қилаётган тинчлик посбонлари ҳудудларда осойишталикни таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида самарали фаолият кўрсатиб келмоқда.
Жумладан, бу борада Ғиждувон туманида амалга оширилаётган ишлар ҳам алоҳида эътирофга лойиқдир. Шу боис ИИВнинг тегишли фармойиши асосида “Темир интизом ва ҳалоллик – муваффақият калити” шиори остидаги “Интизом ойлиги” доирасида туман ҳокимлигида профилактика инспекторлари билан учрашув ташкил этилди.
Учрашувда туман ҳокими ва мутасадди раҳбарлар томонидан намунали деб топилган маҳаллаларда самарали хизмат қилаётган 40 нафар ички ишлар органлари ходимлари муносиб рағбатлантирилди. Шунингдек, уларнинг ота-оналарига миннатдорликлар билдиришди.
М. АҲАДОВ,
“Postda” мухбири.
Бухоро вилояти.


👉 @postdarasmiy telegram kanalimizga a’zo bo‘ling.
Отмечены лучшие выпускники

Стремление к достижению поставленных высоких целей — черта, присущая инициативной, одаренной молодежи, прокладывающей дорогу в будущее.

В школе №102, расположенной на территории третьего сектора Шайхантахурского района г. Ташкента, состоялось мероприятие, посвященное чествованию лучших выпускников образовательного учреждения. В нем приняли участие руководитель сектора – начальник УКД ОВД района полковник Ойбек Муродов, представители хокимията, педагоги и учащиеся.
Далее 👉

👉 @postdarasmiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Yangi tahrirdagi Yoʻl harakati qoidalari boʻyicha tushuntirish va targʻibotlar davom etmoqda.

👉 @postdarasmiy
ОДАМ САВДОСИГА ҚАРШИ 30 КУН

30 июль – Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни муносабати билан Хоразм вилояти ҳудудида ҳам 30 кун мобайнида мазкур жиноятга қарши ҳамкорликда курашиш ойлиги давом этмоқда.

Вилоят ички ишлар бошқармаси, Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот маркази вилоят бўлими ҳамда ушбу ҳудуд соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилаётган тарғибот тадбирлари Урганч шаҳар марказий деҳқон бозори шунингдек, Урганч савдо уйида ҳам бўлиб ўтди.
Batafsil o'qing 👉

👉 @postdarasmiy
БОЛАЖОНЛАР ОРОМГОҲДА ҲОРДИҚ ОЛИШМОҚДА

Вобкент туманидаги “Порлоқ келажак” болалар оромгоҳи географик ўрни, тоза суви, ҳавоси, серсоя дарахтзор майдонлари билан ҳордиқ чиқараётган болаларнинг саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилиб келмоқда. Оромгоҳда болалар дам олиши учун барча шароитлар яратилган: сузиш бассейнлари, спорт мажмуалари, тўгараклар, кутубхона, маданий дам олиш учун мўлжалланган майдончалар болажонлар ихтиёрида. Дам олувчи ёшларимиз орасида “Биз, ёшлар гиёҳвандликка қаршимиз” мавзусида иншо ва расмлар танлови, “Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз” шиори остида спорт мусобақалари ўтказилмоқда.
Batafsil o'qing 👉

👉 @postdarasmiy
🍒ОЛЧА

🍒 Бу меванинг ҳайратланарли томони жуда кўп. У таркибидаги сератонин ва мелатонин туфайли тез ухлаб қолишингизга ёрдам беради. Чунки, улар А ва C витаминларига бой антиоксидантлар ҳисобланади. Улар селлюлит ва суюқликни ушлаб туришни камайтиришга имкон беради.
🍒 Кунига бир нечта олча истеъмол қилиш ёғли қориндан қутулиш йўлида ташланган энг яхши қадам бўлади.
ГУЛИ ШАЙХОВА,
тиббиёт фанлари доктори, профессор, нутрициолог.


👉 @postdarasmiy