POSTDA|Rasmiy kanal
22.2K subscribers
55.3K photos
3.56K videos
82 files
15K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Бирлашган таҳририяти хабарлари

🌐 Веб-сайт : www.postda.uz

📨 E:mail: [email protected]
Download Telegram
ҒАЛЛАДАН БЎШАГАН ЕРЛАР АҲОЛИГА АЖРАТИБ БЕРИЛМОҚДА

Президентимизнинг жорий йил 8 июндаги видеоселектор йиғилишида берган топшириғи асосида ғалладан бўшайдиган майдонларда экспортбоп ва бозорбоп маҳсулотлар етиштиришни ташкил қилиш ва шу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича Бухоро вилояти учинчи секторига қарашли ҳудудларда ҳам тизимли ишлар режалаштирилди. Унга мувофиқ, ғалла ҳосилидан ва эртанги экинлардан бўшайдиган майдонларнинг 13,3 минг гектарига такрорий экинларни экиш мўлжалланиб, 4,5 минг гектар ер “Ёшлар”, “Аёллар” ва “Темир” дафтарлардаги аҳоли ҳамда ишсиз фуқароларга ажратиб берилади. Натижада 18 мингдан зиёд фуқаро ишли бўлиб, даромадига даромад қўшилиб уларнинг бандлиги таъминланади.
Батафсил ўқинг 👉

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
#Фото_нигоҳ
Гулистон шаҳрида «Бағрикенг Ўзбекистон — умумий уйимиз» миллатлараро дўстлик фестивали бошланди.

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
#Зеҳнингизни_синаб_кўринг

Бойга ... керак эмас.
Камбағалда ... йўқ.
Қазо қилган киши ... олиб кета олмайди.
Нуқталар ўрнига шундай бир сўзни қўйингки, маъноси мувофиқ бўлсин.

Ушбу саволнинг жавобини тўғри топсангиз, бугун соат 17:00 да телеграм каналимиз орқали эълон қиламиз.

Жавобни қуйидаги манзилга йўллашингиз мумкин: https://t.iss.one/postda_muloqot

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
ЛИЦЕЙ ЎҚУВЧИЛАРИНИНГ МЕРГАНЛИГИ СИНОВДАН ЎТДИ

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик лицейида Ўзбекистон мудофасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти ҳамда Жарқўрғон туман ўқув спорт техника клуби билан ҳамкорликда ҳаво милтиғидан ўқ отиш бўйича мусобақа ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси, шунингдек ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида ташкил этилган ушбу мусобақада академик лицейнинг биринчи ва иккинчи босқич ўқувчилари иштирок этди.
Батафсил ўқинг 👉

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
АЗИЗА ВА УНИНГ ДЎСТЛАРИ ТОШКЕНТДА

Сирдарё вилояти ИИБ ташаббуси билан Сайхунобод туманининг бир гуруҳ ёшлари пойтахтнинг кўзга кўринган жойларини зиёрат қилишди.
Сирдарё вилояти ИИБ 3-сектор раҳбарининг Сайхунобод туманида ўтказган ёшлар билан учрашувида туман ёшлари етакчиси Азиза Абдуҳалилова битирувчи ёшларни Тошкент шаҳрига саёҳатини уюштириш таклифи билан чиққан эди. Мазкур таклифга асосан 35-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчилари мамлакатимиз пойтахтида бўлишиб, бунёдкорлик ишлари билан танишди. Янгидан бунёд этилган осмонўпар бинолар, кўнгилочар масканлар, музейлар саёҳат иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.
— Пойтахтимиз чирой очаётгани, ёшларнинг бахтли ҳаёт кечириши учун катта имкониятлар яратилаётганига гувоҳ бўлдик, – дейди Азиза Абдухалилова. – Мароқли саёҳат учун Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармасига миннатдорлик билдирамиз.
Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,
“Postda” мухбири.
Сирдарё вилояти.


👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
#Ажойибот

Оролдаги танҳо уй

Исландияда жойлашган Эдлидаэй оролидаги «дунёдаги энг ёлғиз уй» деб аталадиган бинонинг сири очиб берилди. «Тhe sun» газетанинг ёзишича, орол денгиз қушлари учун уялайдиган жой бўлиб хизмат қилади ва шу сабабли қўриқланадиган ҳудудлар рўйхатига киритилган.
Кейинчалик денгиз овчилари у ерда дам олиш маскани сифатида уй қуришди ва бир нечта хонага ажратиб, диван ҳамда кўрпа-тўшак келтиришди. Шунингдек, бинога сауна ва ёмғир сувларини йиғиш тизимини ўрнатишди. Қурилиш ишлари тугаганидан кейин бир мунча вақт ўтгач, сайёҳлик агентликлари хоҳишига кўра, оролга кунлик саёҳат уюштирила бошланди.
Бу уй интернет фойдаланувчилари ўртасида мунозарага сабаб бўлди. Улар оролга катта эҳтимол билан интернет ва мобиль алоқа етишмаётганини таклиф қилишди.
Батафсил ўқинг 👉

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
ҚЎЙ ЎҒРИСИ ТОПИЛДИ

Шаҳрисабз тумани “Тошбулоқ” МФЙда яшовчи Б.С. молхонасига кирди-ю, ҳуши бошидан учди. Чунки қўрада қўйлар йўқ эди.
Ташқарига чиқиб кетганмикан деган илинжда атроф-теваракдан излаб, суриштириб тополмагач, туман ИИБга ариза берди. Ҳар бирининг бозор баҳоси 1500000 сўмдан бўлган 8 бош қўйни топиш бўйича тезкор ходимлар ишга киришди.
Изқуварларнинг қўйларни топиш юзасидан олиб борган тезкор суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу ўғирликни “Чуқун” МФЙда яшовчи Ж.Б. содир этгани маълум бўлди. Ундан 2 бош қўй ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳолат юзасидан Шаҳрисабз тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилган. Айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.
Содиқ РАҲИМОВ,
“Postda” мухбири.
Қашқадарё вилояти.


👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.