POSTDA|Rasmiy kanal
16.1K subscribers
51.6K photos
3.26K videos
79 files
14.4K links
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Бирлашган таҳририяти хабарлари

🌐 Веб-сайт : www.postda.uz

📨 E:mail: [email protected]
Download Telegram
ОСОЙИШТАЛИК ПОСБОНЛАРИ САҲНА АСАРИ КЎРИШДИ

Қоракўл тумани ички ишлар бўлими шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги “Маънавият ва маърифат дарси” туман Маданият марказида ташкиллаштирилди. Тадбирда ходимларга театр усталари томонидан Қўчқор Норқобилнинг “Ҳар нарсанинг жавоби бор” асари асосида саҳналаштирилган спектакль намойиш этилди.
Спектаклда бойлик ва баднафслик қулига айланган айрим кимсалар, коррупция ва порахўрликнинг аянчли оқибатлари чуқур таҳлил қилиниб, зиддиятлар орқали ифодаланади.
Батафсил ўқинг👉

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
#Зеҳнингизни_синаб_кўринг

Колизей махсус секторларга ва қаватларга ажратилган. Ҳар бир қаватнинг ўз эгалари бўлган. Пастроқда амалдор-зодагонлар, кейин оддий халқ, энг юқори қаватда қуллар томоша қилган. Албатта қуллар мустақил чипта сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлмаган, қачонки хожаси қули учун ҳам чипта олиб берсагина, томошаларга қўйилган. Диққат савол, қуллар томоша пайтида яна қандай ҳуқуқдан маҳрум бўлишган?

Ушбу саволнинг жавобини тўғри топсангиз, бугун соат 17:00 да телеграм каналимиз орқали эълон қиламиз.

Жавобни қуйидаги манзилга йўллашингиз мумкин: https://t.iss.one/postda_muloqot

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
ЭНГ БАЛАНД ОЧИҚ БАССЕЙН

Сингапурдаги "Марина Бай Сандс Скйпарк" биносининг устида жойлашган бассейн дунёдаги энг баланди ҳисобланади. Бу бассейн ердан 191 метр баландликда жойлашган ва унинг узунлиги 146 метрга тенг.

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
ЭНГ КЎП ТАРҚАЛГАН ЭРКАКЛАР ИСМИ

Ҳозирги кунда дунёда энг кўп тарқалган эркаклар исми Муҳаммад ҳисобланади. Британия агентлигининг маълум қилишича бундай исмли инсонлар дунё бўйича 150 миллиондан ортиқдир.

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
ПЕРЛОВКА ҚАЙСИ КАСАЛЛИКЛАРГА ДАВО?

Перловка парҳез маҳсулотлар сирасига киради. У қандли диабет билан оғриганлар, ортиқча вазндан қутулишни истайдиганлар учун айни муддао.
Перловка ивитилган сувдан энг кучли антибиотик препарат — гордецин аниқланган. У бактерия ва замбуруғларга қарши ўта кучли восита ҳисобланади.
Перловка қон томирларни холестериндан тозалайди, организмни турли шлак ва заҳарли моддалардан фориғ қилади. Айниқса, ошқозон-ичак фаолиятига кўрсатадиган таъсири беназирдир. Унинг ўраб олувчи хусусияти ошқозон ва ичак деворларини яхшилайди. Бундан ташқари, қабзият, замбуруғли ва инфекцион касалликларни даволайди, шамоллашнинг олдини олади, организмни токсинлардан тозалайди. Яна простатит, жигар, буйрак ва ўт пуфаги, бавосир ва артрит касалликлари билан оғриган беморларга тавсия этилади.
Адолат ФАЙЗИЕВА тайёрлади.

👉
@postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
ҚАЙНОНАСИНИ ТУНАГАН КУЁВ

Фарғона вилоятининг Фурқат туманида жуда қизиқ ўғирлик жинояти содир бўлди. Гап шундаки, куёв қайнонасининг пластик картасидаги пулларни яширин равишда ўмариб олган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.
Хабарда айтилишича, 7 майдан 11 майгача бўлган вақт оралиғида фуқаро Р.В. хонадон ошхонасидаги шкаф ичидан қайнонаси Б.М.га тегишли пластик картадан 1 миллион 382 минг сўм пулни яширин равишда ўғирлаган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Postda” мухбири.
Фарғона вилояти.

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

Бугун содир бўлган иккита йўл-транспорт ҳодисаларига узоқ йўлга чиққан ҳайдовчиларнинг бошқарув вақтида ухлаб қолганлиги сабаб бўлган.

Ҳайдовчиларга узоқ йўлга чиқишдан олдин яхшилаб дам олишларини тавсия қиламиз.

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
МАСТОНА ЖАНЖАЛ ОҚИБАТИ

Дўстона гурунг мастона жанжалга айланиши ҳеч гап эмас экан. Ж.С. таниши Я.М.нинг хонадонида спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўзини назорат қила олмас даражага етди. Ўзаро келишмай қолишгач, Ж.С. уйдан чиқаётганида хонадоннинг эшигини тепиб синдирди. Жанжал кўчада давом этди. Гулистон шаҳар ИИО ФМБ ҲПБ томонидан мазкур ҳодиса назоратга олиниб, зарур ҳужжатлар расмийлаштирилди.
ЖИБ Гулистон шаҳар судининг қарорига кўра фуқаро Я.М. га беш сутка маъмурий қамоқ, Ж.С. га 1.225.000 сўм жарима жазоси тайинланди.
Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,
“Postda” мухбири.
Сирдарё вилояти.

👉
@postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
БИЛСА ҲАЗИЛ, БИЛМАСА ЧИН

Бухоро вилояти ИИБ “102” автоматлаштирилган тизимига Жондор тумани Ромиш маҳалласида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаро Р.Ҳ. мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган оқ рангли “Спарк” русумли автомашинаси олиб қочиб кетилганлигини маълум қилади.
Мазкур хабар асосида вилоят бўйлаб “Тўсиб ушлаш” махсус режаси ҳаракатга келтирилиб, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу автомашина Жондор тумани Ромиш маҳалласи ҳудудида ушланади. Автомашинани жабрланувчининг таниши ва маҳалладоши Б.Р. исмли шахс маст ҳолатда олиб қочган экан.
Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Б.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
ВЕТЕРАНЫ ТРЕХ ПОКОЛЕНИЙ

В рамках мероприятий, посвященных 30-летнему юбилею независимости Республики Узбекистан в Андижане состоялось мероприятие на которое были приглашены ветераны трех поколений, в разные годы служившие в управлении безопасности дорожного движения УВД Андижанской области. Их биографии яркий пример добросовестного и честного служения делу безопасности дорожного движения.
Встреча ветеранов службы безопасности дорожного движения проходило в чайхане рядом с объектом культурного наследия «Мирпустин ота». Мероприятие вступительным словом открыл председатель ветеранской организации республиканского управления безопасности движения полковник в отставке Гайрат Болтабаев.
Далее 👉

👉 @postdarasmiy
ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДАГИ ЗАМОНАВИЙ ТАЛАБЛАР МУҲОКАМАСИ

Ички ишлар вазирлигининг Самарқанд академик лицейида ушбу ўқув муассасаси педагоглари ҳамда Самарқанд юридик техникуми профессор-ўқитувчилари иштирокида “Дарс жараёнида интерфаол методлардан фойдаланишнинг замонавий талаблари” мавзусида ўқув-амалий семинар ўтказилди.
Тадбирда доцент Акмал Ғуломов ҳамда академик лицейнинг катта амалий тажрибасига эга бўлган педагоглари ўқувчиларга замонавий билим беришда қўлланиладиган педагогик технологиялар, интерактив методлар ва ноанъанавий дарс олиб бориш усулларидан фойдаланиш тўғрисида амалий машғулотларни олиб боришди.
Батафсил ўқинг 👉

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
Табассум бекати

ФОРТЕПИАНОНИНГ ФОЙДАСИ

Отадан сўрашди:
– Қизингизнинг фортепианодан олаётган сабоқлари қимматга тушмаяптими?
– Йўқ. Тамоман акси. Бу дарслар менга қўшни хонадонни ярим нархига сотиб олиш имкониятини берди.
***
– Қўшни, мендан 5 миллион сўм қарз сўраяпсизми? Лекин бу пулларни қайтариб беришингизга қандай ишонсам бўлади?
– Сизга лафзи ҳалол инсоннинг чин сўзини бераман.
– Яхши. У ҳолда бугун кечқурун сизни ўша одам билан кутаман.
***
Анчадан бери кўришмаган дўстлар суҳбатидан:
– Анави кичкиналигида олтин тангангни ютиб юборган ўғлинг ҳам катта бўлиб қолгандир-а?
– Ҳа. Ҳозир у банкда ишлайди.
– Ия, у ҳолда ўша танганинг фоизларини олишни бошлабсан-да...
***
Бир онахондан неча ёшга кирганини сўрашибди.
– Шошманг, ҳозир эслаб олай... Оила қурганимизда эрим 40, мен эса 20 ёшда эдик: демак, мен ундан икки баравар кичикман. Ҳозир чолим етмишга кирди, демак, мен 35 ёшдаман.

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
STUXNET – 200 МИНГ КОМПЬЮТЕРНИ ЙЎҚ ҚИЛГАН КИБЕРҲУЖУМ

У 2009 йилда Эроннинг уранни бойитиш бўйича режаларини чиппакка чиқариб, ядро дастурини бир неча йил орқага суриб юборган Stuxnet зарарли дастуридир. Ушбу воқеа компьютер дунёсида мутлақо мисли кўрилмаган ҳодиса бўлди. Мухтасар қилиб айтганда, Эрондаги ядро марказида компьютернинг ишламай қолиши сабабли уранни бойитиш учун центрифугалар иш режимидан чиқиб кетди ва қулаб тушди. Интернетга уланмаган махсус Siemens PLC компьютерлари томонидан бошқариладиган контроллерлар ўрнатилган хавфсизлик чораларини бузиб тизимга кирди. Хўш, зарарли дастур Интернетга уланмаган машиналарга қандай кириб олган? Қандай қилиб Эрондаги 200 мингга яқин компьютерни зарарлаган дастур номаълумлигича қолди?
Батафсил ўқинг 👉

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
Халқ бисотидан

ВИЖДОН АЗОБИ

Автобус жуда дим ва тиқилинч эди. Отахонни ҳар тарафдан сиқиб, туртиб ташлашди. У шифокор қабулига автобусда боришга қарор қилганига афсусланди. Анча йиллар олдинги ҳолат кўз ўнгидан ўтди, гўё ҳаммаси кечагина юз бергандек. У ҳаётидаги ўша дамни ҳечам унута олмайди ва ҳамон ўзини кечирмайди.
Учинчи синфда ўқиган вақтларида автобусда мактабга кетарди. Баҳорнинг илиқ кунлари эди. У орқа ўриндиқлардан бирига ўтириб олди. Йўлдан бир қария чиқди. Тескари ўтирган бўлса-да, уни кўрди, аммо кўрмаганликка олди. Чол ночор аҳволда қийналиб, эшик ёнидаги тутқични қаттиқ ушлаб олганди.
Унинг қачон тушиб кетганини кўрмади, бироқ кейин кун бўйи бу ҳолни унута олмади, ўта оғир ва кечиккан пушаймонлик азоби қалбини тирнарди. “Нега унга жой бермадим?” – савол берарди у ҳар куни ўзига ўзи.
Вақт ўтиб ушбу уятли хотира унутилгандек бўлар, аммо баъзи-баъзида ёдига тушганида, виждон игнаси каби санчилиб турарди.
Батафсил ўқинг 👉

👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.