ҲАҚИҚИЙ ДУШМАН – ИНСОННИНГ ЎЗИ
– Ойижон, сизни жуда яхши кўраман, – деди жажжи Мафтуна ойисининг пинжига суқилиб.
– Мен ҳам, асал қизалоғим! Сенга меҳр-муҳаббатим чексиз, – жавоб берди она.
– Меҳр-муҳаббат нима дегани ўзи?
– Нима десам экан? Биласанми, қизим, меҳр-муҳаббат бу ўта кучли туйғу. У турлича бўлади: масалан, инсонга муҳаббат, юртга, табиатга муҳаббат... – сўзларни териб айтишга уринарди онаси. – Одам ҳар бир қўл урган ишига меҳр бериши, завқ билан бажариши керак. Ҳар ким атрофдагилар ва ҳатто душман билан ҳам тўғри муомала қилишга ўрганиши зарур. Бу ҳаётда жуда муҳим жиҳатдир. Агар жиддий айтадиган бўлсак, душманга меҳр-муҳаббатли бўлиш – сенга бирор ёмонлик қилган бўлса ҳам уни тушуниш, кечириш ва усиз ўз йўлингда давом этиш демак.
– Сизнинг душманингиз ким? Меники-чи?
Батафсил ўқинг 👉
👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.

СМАРТФОНСИЗ ТАМАДДИ
Дўстлар билан суҳбат чоғида уларнинг қўлидаги мобил телефонига тикилиб ўтиргани сизга ҳам ёқмаса керак? Айниқса, сиз кўпдан бери кўришмаган бўлсангиз ва қизғин гурунглашиш имконияти пайдо бўлган бир пайтда.
Австралиядаги ресторанлардан бирининг маъмурияти ҳам тамадди учун келганларнинг аксарияти кўп вақтини телефон билан ўтказаётганига аҳамият қаратди. Маълумки, истеъмол маҳали мия бошқа нарсага чалғиши керак эмас. Ресторан раҳбарияти шуни инобатга олган ҳолда, ҳар бир стол устига смартфонлар учун кичик қафасчалар ўрнатишга қарор қилди. Бунда хўрандалар овқат ейишдан олдин ўз телефонларини унинг ичига жойлаштириши ва кетиш олдидан олиши мумкин эди. Агар мижоз бу синовга сўнгги дақиқагача бардош бера олса, у ҳолда ҳисоб-китоб чекидан 10 фоиз чегирма қилинади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қонун устувор, жазо муқаррар
«Нимага коррупция бўляпти? Нимага ер сотяпти? Қаерга қараяпти бу ноинсофлар?» — Мирзиёев коррупцияга қарши кураш кучайтирилишини маълум қилди.
«Коррупциянинг олдини олиш бўйича менга таклиф бериш керак. Рақамлаштиришни тезлаштирмасак, коррупцияни йўқ қилолмаймиз. Энг катта нарса — рақамлаштириш. Пулларни иқтисод қилиб, одамларнинг розилигини ошираверсак, жамият ўзгаради.
Коррупциядан ҳоли тармоқ қилиш керак. Ҳаммаси давлатнинг, халқимизнинг пули. Нимага коррупция бўляпти? Нимага ер сотяпти? Қаерга қараяпти бу ноинсофлар? 1 июлдан бошлаб ким мана шундай қилса, туман, шаҳар ҳокими жазоланади, қонун бор унга.
50 минг доллар пора бераётганда қўлга тушяпти, машина олаётганда қўлга тушяпти. 30 минг (доллар) билан қўлга тушяпти. Нима бу? Тизим бўлиб кетганми Самарқандда?
Ҳамма вилоятларга тегишли, энди биринчи раҳбар ишдан кетади. Тизим бундан ҳам қаттиқ бўлади. Қонун устувор, жазо муқаррар бўлиши керак. Одамлар ишониши керак Ўзбекистонда коррупция йўқлигига.
👉 @postdarasmiy

МУНАЖЖИМЛАР БАШОРАТИ
(31 майдан 6 июнгача)
Қўй. Бу даврда режалаштирилган барча юмушлар кўнгилдагидек амалга ошади. Сешанба ва чоршанба энг самарали ва омадли кунлар ҳисобланиб, бу фойдали ва истиқболли ишларнинг уддасидан чиқиш учун яхши имкониятдир. Ташаббускорлик ва ишдаги фаоллик барча молиявий масалаларнинг муваффақиятли ҳал этилишига хизмат қилади.
Бузоқ. Шу ҳафтада ўрнатилган муносабатлар муваффақиятли ва юқори даражада кечади. Аммо янги ишларга киришиш учун бу давр тўғри келмайди. Молиявий масалаларда тежамкор бўлинг, чунки белгиланган мақсадларга эришиш учун пул жамғариш зарур. Режаларингизни ҳозирча ҳеч кимга аён қилмай турганингиз маъқул.
Батафсил ўқинг👉

#Кун_қаҳрамони
ОТАСИНИНГ “ЎҒИЛ БОЛА” ҚИЗИ
Қаҳрамонимиз оиладаги уч қизнинг кенжаси эди. У ёшлигидан ички ишлар органларида хизмат қилаётган хотин-қизларга жуда ҳавас қиларди. “Қанийди, тезроқ улғайсам-у, мен ҳам улар каби кўркам либосларда юртимга, халқимга хизмат қилсам”, деган истак унга ҳеч тинчлик бермасди. Шунинг учун Навоий педагогика коллежини битиргач, ИИВ Академиясига ҳужжат топширди. Бироқ камроқ балл тўплагани учун ўқишга кириш насиб қилмади.
– Оиламизда фақат қиз фарзандлар бўлгани учун, худо хоҳласа, отамга худди ўғилдек бўламан дердим. Ички ишлар соҳасига меҳр қўйганим ҳам шундан бўлса керак. Ота-онам келажакдаги орзуларимни билгач, мени қўллаб-қувватлашди, – дейди Маъмура Рўзиева.

ЎҚУВЧИЛАР ИШТИРОКИДА
Хоразм вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма мурожаатлар билан ишлаш бўлинмасида ИИВ Хоразм академик лицейи ўқувчилари иштирокида амалий машғулот ўтказилди. Бунда бўлинма ходимларининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонуни ҳамда ИИВнинг “Ички ишлар органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги буйруғи талаблари асосида амалга оширилаётган ишлар, хизмат жараёнлари, ходимлар учун яратилган шароитлар ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш хонасининг жиҳозланиши билан яқиндан танишишди.
Карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўтказилган амалий машғулотда ўқувчилар ҳам ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.
Шокир ЮСУПОВ,
истеъфодаги подполковник.

АДОЛАТ ҚАРОР ТОПДИ
Жамиятимизнинг барча соҳаларида бўлгани каби суд-ҳуқуқ тизимида ҳам кенг кўламдаги ислоҳотлар изчиллик билан давом этмоқда. Бунда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиляпти.
Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судида Тупроққалъа тумани тиббиёт бирлашмасида 36 йилдан буён ҳамширалик қилиб келаётган Машҳура Аминованинг (исм-шарифи ўзгартирилган) нафақага чиқиши туфайли бирлашма билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, ишдан ноҳақ бўшатилганлиги ҳақидаги мурожаати атрофлича ўрганиб чиқилди. Тарафларнинг фикрлари, тушунтиришлари тингланди, иш ҳужжатларида мавжуд бўлган далиллар, аниқланган ҳолатлар батафсил таҳлил қилиниб, уларга тегишли ҳуқуқий баҳо берилди.

ОСОЙИШТАЛИК ПОСБОНЛАРИ САҲНА АСАРИ КЎРИШДИ
Қоракўл тумани ички ишлар бўлими шахсий таркиби билан ўтказилган навбатдаги “Маънавият ва маърифат дарси” туман Маданият марказида ташкиллаштирилди. Тадбирда ходимларга театр усталари томонидан Қўчқор Норқобилнинг “Ҳар нарсанинг жавоби бор” асари асосида саҳналаштирилган спектакль намойиш этилди.
Спектаклда бойлик ва баднафслик қулига айланган айрим кимсалар, коррупция ва порахўрликнинг аянчли оқибатлари чуқур таҳлил қилиниб, зиддиятлар орқали ифодаланади.

#Зеҳнингизни_синаб_кўринг
Колизей махсус секторларга ва қаватларга ажратилган. Ҳар бир қаватнинг ўз эгалари бўлган. Пастроқда амалдор-зодагонлар, кейин оддий халқ, энг юқори қаватда қуллар томоша қилган. Албатта қуллар мустақил чипта сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлмаган, қачонки хожаси қули учун ҳам чипта олиб берсагина, томошаларга қўйилган. Диққат савол, қуллар томоша пайтида яна қандай ҳуқуқдан маҳрум бўлишган?
Ушбу саволнинг жавобини тўғри топсангиз, бугун соат 17:00 да телеграм каналимиз орқали эълон қиламиз.
Жавобни қуйидаги манзилга йўллашингиз мумкин: https://t.iss.one/postda_muloqot

ЭНГ БАЛАНД ОЧИҚ БАССЕЙН
Сингапурдаги "Марина Бай Сандс Скйпарк" биносининг устида жойлашган бассейн дунёдаги энг баланди ҳисобланади. Бу бассейн ердан 191 метр баландликда жойлашган ва унинг узунлиги 146 метрга тенг.

ЭНГ КЎП ТАРҚАЛГАН ЭРКАКЛАР ИСМИ
Ҳозирги кунда дунёда энг кўп тарқалган эркаклар исми Муҳаммад ҳисобланади. Британия агентлигининг маълум қилишича бундай исмли инсонлар дунё бўйича 150 миллиондан ортиқдир.
👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
Ҳозирги кунда дунёда энг кўп тарқалган эркаклар исми Муҳаммад ҳисобланади. Британия агентлигининг маълум қилишича бундай исмли инсонлар дунё бўйича 150 миллиондан ортиқдир.
👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
ПЕРЛОВКА ҚАЙСИ КАСАЛЛИКЛАРГА ДАВО?
Перловка парҳез маҳсулотлар сирасига киради. У қандли диабет билан оғриганлар, ортиқча вазндан қутулишни истайдиганлар учун айни муддао.
Перловка ивитилган сувдан энг кучли антибиотик препарат — гордецин аниқланган. У бактерия ва замбуруғларга қарши ўта кучли восита ҳисобланади.
Перловка қон томирларни холестериндан тозалайди, организмни турли шлак ва заҳарли моддалардан фориғ қилади. Айниқса, ошқозон-ичак фаолиятига кўрсатадиган таъсири беназирдир. Унинг ўраб олувчи хусусияти ошқозон ва ичак деворларини яхшилайди. Бундан ташқари, қабзият, замбуруғли ва инфекцион касалликларни даволайди, шамоллашнинг олдини олади, организмни токсинлардан тозалайди. Яна простатит, жигар, буйрак ва ўт пуфаги, бавосир ва артрит касалликлари билан оғриган беморларга тавсия этилади.
Адолат ФАЙЗИЕВА тайёрлади.

ҚАЙНОНАСИНИ ТУНАГАН КУЁВ
Фарғона вилоятининг Фурқат туманида жуда қизиқ ўғирлик жинояти содир бўлди. Гап шундаки, куёв қайнонасининг пластик картасидаги пулларни яширин равишда ўмариб олган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.
Хабарда айтилишича, 7 майдан 11 майгача бўлган вақт оралиғида фуқаро Р.В. хонадон ошхонасидаги шкаф ичидан қайнонаси Б.М.га тегишли пластик картадан 1 миллион 382 минг сўм пулни яширин равишда ўғирлаган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Postda” мухбири.
Фарғона вилояти.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат
Бугун содир бўлган иккита йўл-транспорт ҳодисаларига узоқ йўлга чиққан ҳайдовчиларнинг бошқарув вақтида ухлаб қолганлиги сабаб бўлган.
Ҳайдовчиларга узоқ йўлга чиқишдан олдин яхшилаб дам олишларини тавсия қиламиз.
👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
Бугун содир бўлган иккита йўл-транспорт ҳодисаларига узоқ йўлга чиққан ҳайдовчиларнинг бошқарув вақтида ухлаб қолганлиги сабаб бўлган.
Ҳайдовчиларга узоқ йўлга чиқишдан олдин яхшилаб дам олишларини тавсия қиламиз.
👉 @postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.
МАСТОНА ЖАНЖАЛ ОҚИБАТИ
Дўстона гурунг мастона жанжалга айланиши ҳеч гап эмас экан. Ж.С. таниши Я.М.нинг хонадонида спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўзини назорат қила олмас даражага етди. Ўзаро келишмай қолишгач, Ж.С. уйдан чиқаётганида хонадоннинг эшигини тепиб синдирди. Жанжал кўчада давом этди. Гулистон шаҳар ИИО ФМБ ҲПБ томонидан мазкур ҳодиса назоратга олиниб, зарур ҳужжатлар расмийлаштирилди.
ЖИБ Гулистон шаҳар судининг қарорига кўра фуқаро Я.М. га беш сутка маъмурий қамоқ, Ж.С. га 1.225.000 сўм жарима жазоси тайинланди.
Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,
“Postda” мухбири.
Сирдарё вилояти.

БИЛСА ҲАЗИЛ, БИЛМАСА ЧИН
Бухоро вилояти ИИБ “102” автоматлаштирилган тизимига Жондор тумани Ромиш маҳалласида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаро Р.Ҳ. мурожаат қилиб, ўзига тегишли бўлган оқ рангли “Спарк” русумли автомашинаси олиб қочиб кетилганлигини маълум қилади.
Мазкур хабар асосида вилоят бўйлаб “Тўсиб ушлаш” махсус режаси ҳаракатга келтирилиб, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу автомашина Жондор тумани Ромиш маҳалласи ҳудудида ушланади. Автомашинани жабрланувчининг таниши ва маҳалладоши Б.Р. исмли шахс маст ҳолатда олиб қочган экан.
Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Б.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати.