platforma.uz
37.3K subscribers
4.47K photos
1.83K videos
66 files
5.25K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
Миграция агентлиги Россияга бораётган Ўзбекистон фуқароларини огоҳлантирди

"Россия Федерациясининг Москва вилоятида 22 март куни юз берган теракт сабабли бутун мамлакат бўйлаб хавфсизлик чоралари кучайтирилмоқда.

Шу муносабат билан, Россияга борётган, ушбу мамлакат ҳудудида бўлиб турган ёки мамлакатдан чиқиб кетётган юртдошларимиздан ушбу хавфсизлик чоралари талабларини инобатга олган ҳолда ҳаракатланишни сўраймиз.

Хусусан, шахсни тақдиқловчи ва мамлакатда бўлиш ёки ишлаш ҳуқуқини бурувчи ҳужжатларни ўзлари билан бирга олиб юриш, жамоат жойларга сабабсиз бормаслик, нотаниш ёки шубҳали инсонлар билан мулоқотга киришмаслик, телефон ва бошқа қурилмаларда тақиқланган фото, аудио ва видео материалларни сақламаслик, сафар режалаштирилган бўлса, вокзал ёки аэропортга белгиланган вақтдан олдинроқ бориш кабилар тавсия қилинади.

Юртдошларимиз бирор муаммога дуч келганда ёки ўзларини қизиқтирган бошқа саволлар билан мамлакатимизнинг консуллик идоралари ёки Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонасига мурожаат қилиши мумкин", —  дейилади баёнотда.

@platformauzb
Қашқадарёда судья пора билан қўлга тушди

Фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туман судининг судьяси А.Б. 200 АҚШ доллари пора олган вақтда жиноят устида ушланган.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарзандингизга ҳеч қачон қўпол муамолада бўлманг, уни ҳақоратламанг. Ота-она болани ҳақоратласа, фақирликка йўлиқтиради.

Раҳимберди домла Раҳмонов

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: https://t.iss.one/+UaAfANSlNTEwYmQy
​​Радар ўрнатган тадбиркор йўлнинг созлигига ҳам масъул бўлсин

Қишнинг қорли-қировли кунларидан кейин ҳар доимгидек вилоятларни бир-бири билан боғлайдиган аксарият трассалар жуда ёмон аҳволга келиб қолган. Гоҳида тошбақа юриш қилмаса бўлмайдиган жойлар бор. Сабрингиз чидамай салгина газни қаттиқроқ боссангиз тамом, жабрини ўзингиз тортасиз. Йўл бўйларида балонини алмаштираётганларга кўзингиз тушаётгандир. Кўп улар.

Лекин бундайларнинг ҳаммасини ҳам бесабр деёлмаймиз. Чуқур кўп, ҳа энди бирортасига қаттиқроқ тушганда. Ўзидан ўтганини ўзи билади. Ичида нима деяпти, кимнинг шаънига "чиройли" гаплар айтяпти, ўзига аён. Аҳволини тушунса бўлади. Ҳамёнга, рўзғорга зарар.

Фақат вилоятлараро эмас, ҳатто Тошкент шаҳри йўлларида ҳам ўйдим-чуқур тўлиб ётибди. Айрим чорраҳаларда автомобиллар чизиқни босиб қўймайин, камерага тушмайин деб чуқурга тушиб ўтишга мажбур бўляпти. Пойтахт учун уят-да энди бу манзара. Хорижлик меҳмонлар олдида ҳам ҳижолатли.

Биз "шунча маблағ ажратиляпти, солиқ тўлаяпмиз, нега аҳвол доим шундай? ", деб савол беришдан чарчамаймиз, йўлчилар эса "ҳаммаси жойида бўлади, тузатамиз" дея заррача ҳижолат чекмай хавоб беришдан чекинмайди. Қилинган йўл кўпинча бир мавсумга ярайди. Ҳар йили шу аҳвол, шу мавзу.

Энди бир таклиф-да. Мана шу йўлларнинг соз ҳолатда бўлишини таъминлаш масъулиятини ўша ҳудудга радар ўрнатиб, даромад кўраётган тадбиркорга юкласа мақсадга мувофиқ бўларди. Қолаверса, бу адолатдан ҳам бўларди. Давлат шунча имконият бериб қўйибди. Шошган борки, жаримага тушиб, радарчи тадбиркорга фойда келтиряпти. Нега энди жамият унинг хизматидан наф кўрмаслиги керак. Сиздан угина, биздан бугина-да. Радар ўрнатилган ҳудуддан қанчадир қисми, масофаси бўлиб берилсин. Бузилса, тадбиркор акамиз тузаттирсин. Буям давлат-хусусий шерикликликнинг бир кўриниши бўлади. Ана кейин чизиқ дейдими, тезлик дейдими, ким босаркин, ким "учар"кин деб пойлаб ўтираверади. Тўғрими?

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: https://t.iss.one/+UaAfANSlNTEwYmQy
Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан 30 кунгача бўлиши мумкин

Қозоғистон Сенати Ўзбекистон фуқароларини Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан бўлиш муддатини 5 кундан 30 кунгача ошириш тўғрисидаги битимни ратификация қилди.

Шундай қилиб, ҳар икки давлат (Ўзбекистон ва Қозоғистон) ўз фуқароларининг бир бирининг ҳудудида вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан бўлиш муддатини 5 кундан 30 кунгача оширишди.

@platformauzb
UzAutoMotors 29 март 10:00да 18 минг дона Labo автомобиллари учун онлайн контрактация очилишини маълум қилди. Компаниянинг уқтиришича, нархлар ўзгармайди.

@platformauzb
​​Эртага "каттакон"лар ишга метро ёки автобусда келишлари керак

29 март куни Тошкент шаҳрида “Автомобилсиз кун” тадбири ўтказилади. Мақсад аниқ: соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, экологияни асраб-авайлаш, автомобиллар ҳаракатини қисқартириш орқали тирбандликни камайтириш.

Бу ташаббус Президентнинг 2024 йил 21 февралдаги Фармони билан тасдиқланган жорий йилги Давлат дастурининг 27-бандида қайд этилган. "Автомобилсиз кун" ҳар ойнинг бир иш кунида ўтказилади. Эртага бўладигани, адашмасам, дастлабкиси.

Ушбу топшириқда бир жиҳат алоҳида кўрсатиб ўтилган. Яъни, биноси Тошкент шаҳрида жойлашган барча республика ва ҳудудий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбар ва бошқа ходимлари жамоат транспортида иш жойига келиши орқали намуна кўрсатиб бориши белгиланган.

Демак, эртага метро, автобус ёки маршруткаларда жуда кўп "каттакон"ларни учратсак керак. Умид қиламизки, улар соат 10-11 ларда, жамоат транспортида йўловчи сал камайган вақтда эмас, ҳамма қатори энг пик пайтда, метро ёки автобус эшиклари аранг ёпиладиган 7-8 ларда ишга отланишади. Ҳақиқий муҳитни ҳис қилиб кўришсин деймизда. Шубҳасизки, бу тасаввурларини ҳам кенгайтиради. Айниқса, Транспорт вазири, вазирлик марказий аппарати раҳбар ходимлари, Тошкенг шаҳар ҳокимлиги, транспорт бошқармаси жамоаси ҳақиқий аҳволни юракдан ҳис қилиб кўриши керак. Балки янги ташаббусларга йўл очар бу кун...

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: https://t.iss.one/+UaAfANSlNTEwYmQy
Автомобилларни импорт қилиш 1 апрелдан қийинлаштирилади

Ҳукуматнинг тегишли топшириғи билан, 2024 йил 1 апрелдан бошлаб автомашиналар бўйича мувофиқлик сертификати кимнинг номига берилган бўлса, ўша шахснинг номига импорт божхона режимига расмийлаштирилади.

Бошқа жисмоний ёки юридик шахс номига берилган мувофиқлик сертификати асосида транспорт воситалари импорт божхона режимига расмийлаштирилмайди.

Ёзишларича, божхона омбори режимидаги товарни бошқа шахсга ўтказиш нормасини автотранспорт воситаларига нисбатан татбиқ этмаслик бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш тўғрисида ҳукуматга таклиф киритиш топшириғи ҳам берилибди.

Қисқа қилиб тушунтирганда, бу нима дегани? Илгари хусусий автосалонлар электромобилларни Хитойдан жисмоний шахс номига сотиб олиб, Тошкентда автосалон номига расмийлаштириб оларди ва «счет-справка» (ҳисоб-маълумотномаси) билан ҳақиқий автосалон талаблари билан сотишарди. Энди ўша жисмоний шахслар номига расмийлаштирилган машина ўша шахснинг ўзигагина растаможка қилиб берилади ва у агар машинани сотмоқчи бўлса, фақат иккиламчи бозор шарти бўйича машинани сотиши мумкин бўлади.

@platformauzb
Подкастлар кўпайиб бормоқда. Ҳар бирининг ўз йўналиши, аудиторияси бор. Ўйлашимча, улар оммани фикрлашга, кўзини очишга, савиясини оширишга ҳисса қўшяпти. Ҳар ҳолда ҳозир кўпчилик бу подкастларда кўтарилаётган жамиятдаги турли хил муаммолар, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий масалаларга нисбатан ўз муносабатини билдира бошлагандек туюляпти менга.

Бугун яна бир фойдали подкастни тавсия қилмоқчиман. YouTube орқали тақдим этилаётган +1Podcast ҳам ўзбек
жамиятида аёллар муаммолари, қадр-қиммати ва оила масалаларини кўтариб чиқишда ўз ўрнига эга бўляпти.

Aлбатта кўринг, маъқул бўлади.

https://youtu.be/PQEtFgtPvhk?si=3iO5Zd7zEjAnXtwQ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Италиялик машҳур хонанда "Мафтун бўлдим" қўшиғини ўзбек тилида ижро қилди

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: https://t.iss.one/+UaAfANSlNTEwYmQy
Сунъий йўлдош тасвирларига кўра, Қўштепа канали қурилиши қайта бошланган. “Чегарасиз дарёлар” халқаро экологик коалицияси бу ҳақда маълум қилди.

Европанинг "Sentinel-2" сунъий йўлдоши томонидан олинган сўнгги суратлар лойиҳанинг иккинчи босқичи сўнгги бир ой ичида бошланганидан далолат беради. Биринчи босқичда каналнинг 108 километри қуриб битказилган эди. Каналнинг умумий узунлиги 285 км бўлиши керак.

Қўштепа канали қурилишининг қайта тикланиши, экологларнинг огоҳлантиришича, минтақа кенг қамровли сув танқислигига тез суръатларда яқинлашмоқда.

@platformauzb
Расман

МТРКнинг собиқ раҳбари Алишер Ходжаев "Кинематография" агентлиги раҳбари ўринбосарлигига тайинланди

Ходжаев Алишер Жўрақулович жорий йилнинг 2 февраль куни Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг узоқ йиллик раиси лавозимидан озод этилиб ўрнига Абдурашид Жўрабоев МТРКнинг янги раиси этиб тайинланганди.

PS. Қишлоқ хўжалиги вазирига ўринбосар бўмапти, шунисига ҳам шукр!

@platformauzb
Мактабни битириш имтиҳонларида ўқувчиларнинг билимини ягона назорат материаллари асосида баҳолаш таклиф этилмоқда. Имтиҳон топшириқлари ёзма ва амалий шаклга ўтказилади, жавобларни махсус платформа орқали текшириш амалиёти йўлга қўйилади, саволлар доимий равишда янгиланиб борилади.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Закот бериш фазли ҳақида

"Намоз ўқиш қанчалик фарз бўлса, закот бериш ҳам шунчалик фарздир."

Раҳимберди домла Раҳмонов

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: https://t.iss.one/+UaAfANSlNTEwYmQy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Спорт вазири доимо пиёда юриши керак!

Спорт вазири Адҳам Икромов бугун ишга "служебка"сиз келибди. Респект! Қолган казо-казо амалдорларимизнинг ҳам шундай видеолари ижтимоий тармоқларда тарқалишини кутиб қоламиз...

Аммо Адҳам Илҳомович спорт вазири ҳамда соғлом турмуш тарзининг бош тарғиботчиси сифатида ишхонага ойда бир марта эмас, балки доимо пиёда ёки велосипедда бориши мантиқан тўғри деб ўйлаймиз.

@platformauzb
Ҳарорат 0 даражагача пасаяди

Дам олиш кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади.
Бугун кундузи ҳаво ҳарорати 8-13 даража илиқ атрофида бўлади.

Дам олиш кунлари ҳарорат аста-секин кўтарилади ва якшанба куни ҳаво 14-17 даража илиққача исийди.
Кечалари ҳарорат пасаяди ва якшанба кунига ўтар кечаси ҳаво 0-5 даража илиққача бўлади, -- Ўзгидромет.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар ИИББ фуқароларга мурожаат билан чиқди

Фуқаролардан қуйидагиларга эътибор қаратиш сўралмоқда:

⁃ жамоат жойлари, кўчалар ва маҳаллаларда, шунингдек, ижарада яшовчи нотаниш ва шубҳали шахсларга эътибор қаратиш ҳамда улар ҳақида зудлик билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериш;

⁃ жамоат жойлари ва турли манзилларда қаровсиз қолдирилган ҳар қандай буюмни эътибордан четда қолдирмаслик, шубҳали кўриндими, дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериш;

⁃ метрополитен, спорт, савдо ва маданий кўнгилочар масканларга киришда ҳуқуқ посбонларининг қонуний талабини сўзсиз бажариш, назоратдан эътироз билдирмаган ҳолда ўтиш ва жамоат тартибини сақлаш, акс ҳолда одамлар орасида ғаразли шахс назоратдан ўтмай қолиши, четда қолиб кетган буюм эса лаёқатсизлик сабаб турли кўнгилсиз ҳолатларни келтириб чиқариши мумкин.

Тинчлигимиз учун барчамиз бирдек масъулмиз!

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: https://t.iss.one/+UaAfANSlNTEwYmQy
Энергетика тизими раҳбарияти ўзгарди

Энергетика вазирининг бирданига 3 нафар ўринбосари янги тайинлангани ҳақида хабар берилди.

Ахмедхаджаев Азим Исраилович – Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари – Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига;

Маматкаримов Бахтиёр Рустамович – Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;

Қобилов Азизхўжа Очилович – Энергетика вазирининг ўринбосари этиб тайинланган.

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон ақлини ўз ҳолига қўйиб қўйса, у хатоликларга йўл қўяди. Бизнинг ақийдамизда одам ақлини пешлайдиган, унинг нуқсонини тўлдирадиган мезонлар бор. Бу ҳам бўлса...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Бизни кузатишда давом этинг👇
@platformauzb
Батафсил: https://t.iss.one/+UaAfANSlNTEwYmQy
Энди машинангиз экологияга зарар етказса, жарима тўлайсиз

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан атмосфера ҳавосига транспорт воситаларининг салбий таъсири камайтирилади:

2024 йил 1 июндан бошлаб барча автомототранспортлардан ифлослантирувчи моддалар ташламаларининг ҳавога зарарли таъсири бўйича йўл қўйиладиган нормативларга мослигини назорат қилиш бўйича “Экологик транспорт" тизими жорий этилади;

Диагностик текширув натижаларига асосан транспорт воситаларига стикерлар берилади. Шунга кўра, транспорт воситалари «яшил», «сариқ» ва «қизил» ранглар билан белгиланадиган «тоза», «ўрта» ва «зарарли» экологик тоифаларга бўлинади;

Ҳудудлар 2030 йилгача босқичма-босқич экологик зоналарга ажратилади (Тошкентда — 2026 йилгача). Экологик тоифаси ҳудуднинг экологик зонасига мувофиқ бўлмаган транспорт воситаларига нисбатан экологик компенсация тўловларини жорий этиш ёхуд улардан тегишли экологик зоналар ҳудудида фойдаланишни чеклаш ёки тақиқлаш чоралари кўрилади;

Юқоридаги тартибга риоя этмаганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланади. Жарима маблағлари эса мамлакатнинг экологик ҳолатини яхшилашга ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга йўналтирилади.
@platformauzb