platforma.uz
33.6K subscribers
4.4K photos
1.78K videos
50 files
5.16K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
Ҳокимликлар фаолияти самарадорлиги баҳоланадиПрезидент фармони

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш борасида маҳаллий ҳокимликлар фаолиятини 10 та асосий йўналишда ҳисобдорлигини ошириш бўйича samaradorlik.uz электрон платформасида баҳолаш амалиёти жорий этилади.

Мазкур тизим икки ой муддатда амалиётга татбиқ этилиши белгиланган.

@platformauzb
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Янги йил байрамида неча кун дам олинади?

Ҳозирча 4 куни аниқ, лекин яна ўзгариши мумкин.

Ҳар йили қўшимча дам олиш кунлари олдиндан маълум қилинади. 2024 йил учун Президент фармони мавжуд, аммо ҳали 2025 йилги дам олиш кунлари ҳақида фармон чиқмади. Шу сабабли ҳам Янги йил байрамидаги дам олиш кунлари ҳозирча тўлиқ маълум эмас, сабаби йил бошида тақвим қанақа бўлишини билмаймиз.

Аммо йил охирида қандай бўлиши маълум:

28 декабрь (шанба) — 6 кунликлар учун иш куни, 5 кунликлар учун дам олиш куни;

29 декабрь (якшанба) — барча учун одатий дам олиш куни;

30 декабрь (душанба) — 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 14-декабр (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни;

31 декабрь (сешанба) — барча учун қўшимча дам олиш куни;

1 январь (чоршанба) — Янги йил байрами.

Бундан келиб чиқадики, ҳозирча олти кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун кетма-кет 4 кун, беш кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун кетма-кет 5 кун дам олиш куни бўлади.

Аммо 2025-йил учун чиқиши кутилаётган фармонда йил бошида яна қўшимча дам олиш кунлари эълон қилиниши ҳам мумкин. Масалан, 2-январни дам олиш куни деб эълон қилса бўлади (беш кунликларга 4-январ, шанбадан кўчирган ҳолда). Шунда олти кунликлар кетма-кет 5 кун, беш кунликлар кетма-кет 6 кун дам олиши мумкин бўлади. 3 ва 4 январ — барча учун иш куни бўлади. Бу шунчаки вариант холос, расмий тасдиқланган эмас.

Балки йил боши учун ҳеч қанақа дам олиш куни берилмас ва барча 2 январдан ишга чиқиб кетиши ҳам мумкин.

@platformauzb
Ҳафта охиригача  қувурлардаги табиий газнинг босимига қараб метан заправкалар аста-секинлик билан 24 соатлик иш режимига қайтади, - Энергетика вазири матбуот котиби.

@platformauzb
📑 Рус, инглиз, араб, форс, немис, афғон, қозоқ телеграм каналларининг ўзбек тилидаги варианти - Геосиёсат телеграм каналини тавсия қиламан.

Дунё сиёсати, Халқаро муносабатларга қизиқувчилар учун ажойиб канал. Геосиёсат телеграм каналида:

📽 Сиз ҳеч қаерда кўрмаган ноёб видеолар;
🆕 Қизиқарли ва энг сўнги янгиликлар;
🔥 Дунёда содир бўлаётган урушлар;
☝️ Энг асосийси, жонга тегадиган рекламаларсиз канал.

Геосиёсат - Ишончли. Тезкор. Қизиқарли.

Каналга аьзо бўлиш👇👇👇
https://t.iss.one/Geosiyosatuz
platforma.uz
Ҳисоб-китобларга кўра, мопед ва скутерларга давлат рақами олиш ва рўйхатдан ўтказиш ташаббускорларга йилига 140 млрд. сўмдан ортиқ қўшимча даромад келтиради.

@platformauzb
Яшнобод тумани ҳокими ўзини ўзи 61 млн 875 минг сўм билан мукофотлаш ҳақида қарор чиқарибди.

@platformauzb
Шавкат Мирзиёев Владимир Путиннинг таклифига биноан 25-26 декабрь кунлари Санкт-Петербургда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 25-26 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган МДҲ ва ЕОИИ саммитларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрида бўлади.

Давлатимиз раҳбари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарларининг норасмий учрашуви ва Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи мақомида иштирок этади.
Саммитлар кун тартибидан мазкур кўп томонлама бирлашмалар доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган. Биргаликда қилинган ишларнинг асосий якунлари сарҳисоб қилинади ва келгуси йилги амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашилади.

@platformauzb
platforma.uz
Шавкат Мирзиёев Владимир Путиннинг таклифига биноан 25-26 декабрь кунлари Санкт-Петербургда бўлади Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 25-26 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган МДҲ…
Ўзбекистон ЕОИИ да кузатувчи мақомида қолади

Узоқ йиллардан буён ЕОИИ га "ўтдик-ўтмадик" бўлиб келаётган масаламиз нима бўлиши мумкин? Сезиб турибмизки, "марказий куч" бизни айни иттифоқнинг тўлақонли аъзоси бўлишимизни наинки истайди, балки барча таъсир пишангларини ишга солиб бўлсада бунга ундайди. Аммо менинг ўйлашимча, Ўзбекистон томони бунинг оқибатларини аллақачон чамалаб чиққан ва позиция ҳам шунга қараб бўлиши мумкин.

Шу йилнинг 18 октябрида Тошкентда ўтказилган Халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталиги очилишида собиқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов айни иттифоққа нисбатан Ўзбекистон томонининг муносабатини ифодалаб шундай деган эди: «Мен Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш имкониятларини ўрганиш бўйича парламент комиссияси раҳбариман. Биз ушбу ташкилотнинг мингдан ортиқ турли ҳужжатларини синчиклаб ўрганиб чиқдик ва бугун шундай хулосага келдик — Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи мақомини сақлаб қолишдан манфаатдор».

Саидов бу гапни айтганда расмий мавқега эга, қолаверса, ниҳоятда эҳтиёткор сиёсатчи эканлигини ҳисобга олсак, нафақат, катта доираларимизда, балки хос сиёсий ҳужраларда ҳам бу борада аниқ бир тўхтамга келинган: Ўзбекистон ЕОИИ да кузатувчи мақомида қолади.

@platformauzb
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг набираси (қизи Парвина Раҳмонованинг ўғли Эражжон Гулов) 9 ёшида Дубайдан хашаматли уй сотиб олган.

Соҳил бўйидаги 210 м² майдондан иборат ушбу квартира нархи ҳозирда 1,3 млн АҚШ долларини ташкил этади.

Хўжайинуз,

@platformauzb
2025 йил 1 январдан бошлаб амал қиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари юқоридагича белгиланади.

@platformauzb
Электр, газ ва сув ҳисоблагичлар фуқаролар мурожаатларисиз текширилади

Ўзбекистонда электр, газ ва сув ҳисоблагичларини текшириш бўйича давлат хизматлари проактив форматга ўтказилмоқда. Яъни қуйидаги хизатлар фуқароларнинг мурожаатларисиз текширилади:

– электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш;

– табиий газни ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш;

– ичимлик сувини ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш;

– иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш;

– хусусий бандлик агентликларини Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритиш.

@platformauzb
Хусусий мактаблар коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади

2025 йил 1 январдан нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан бозор фоиз ставкаларида миллий валютада ажратиладиган, қиймати 20 миллиард сўмгача бўлган кредитлар бўйича, фоиз ставкасининг Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин унинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун компенсация тақдим этилади;

нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари учун биноларни янгидан қурган ёки ўзининг бино ва иншоотларида умумий ўрта таълим фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорлик субъектларига 5 йил муддатга ушбу таълим ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ бўлган коммунал харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади;

@platformauzb
platforma.uz
Мультирадарлар орқали аниқланган қоидабузарликлар учун ҳали ҳам жарималар расмийлаширилмоқда. Адвокат ҳам, судья ҳам бу қонунчиликка зид эканлигини таъкидламоқда. @platformauzb
Мультирадар жаримасини нафақат бекор қилдириш мумкин, балки маънавий зарар ҳам ундирса бўлади

Суд тартибида бекор қилинган ноқонуний (мультирадар) маъмурий жарима қарори бўйича фуқаролик суди орқали 5 000 000 (беш миллион) сўм маънавий зарар ундирилди. Манба.

@platformauzb
Янги йил байрамида олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар 5 кун, беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар 6 кун дам олади, - Президент қарори

Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги "Янги йил байрамини нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунни белгилаш ва дам олиш кунини кўчириш тўғрисида"ги  қарори билан 2025 йилда беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январь – шанба кунидан 2 январь – пайшанба кунига кўчирилди  ҳамда олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2 январь – пайшанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

🔹28 декабрь, шанба — 6 кунликлар учун иш куни, 5 кунликлар учун дам олиш куни;

🔹29 декабрь, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;

🔹30 декабрь, душанба — 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 14 декабр (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни;

🔹31декабрь, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;

🔹1 январь, чоршанба — Янги йил байрами;

🔹2 январь, пайшанба — 6 кунликлар учун дам олиш куни, 5 кунликлар учун 4 январь (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни.
Respublika Oliy ta'lim kengashi majlisi bayoni.pdf
11.2 MB
Мана бу қарор ноқонуний, яна пул кўчириб юрманглар

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ҳеч қанақа 4 фоиз солиқ солиш ваколатига эга эмас. Эмишки Олий таълим, фан ва инновациялар вазирига нодавлат олий таълим муассасалари ҳар йили талабалардан олинадиган шартноманинг 4 фоизи миқдорида “улпон” солинглар деб илтимос қилган эмиш.

Шу нодавлат олийгоҳ раҳбарлари ким? Менга бир кўрсатинглар, сизлар “муууунчааа молодеслар-ааа?”

Нодавлат олий таълим муассасалари оддий тижорат субъекти ҳисобланади, уларга солиқ солиш учун солиқ қонунчилига ўзгартириш киритилиши керак, солиқ қонунчилигига ўзгартириш киритиш учун Олий Мажлисда депутатлар ҳеч бўлмаса, кнопкани босиши керак, кейин Сенатда ҳам тасдиқланиши керак.

Унақа вазир айтса, тўланиб кетавермайди. Унда бирдан биз 90 йилларга қайтдик, хоҳлаганимиз қиламиз, қонун бу вазир деб айтиб қўйинглар, биз шунга қараб иш қилайлик.

Бектош Хотамов

@platformauzb
Шубҳали аукцион

«E-auksion» платформасида Тошкентдаги «Аския» бозорининг мулкий мажмуаси сотувга қўйилган ва биргина таклифнинг ўзида сотув якунланган.

Аукцион атиги 15 дақиқа давом этган ва биргина таклиф киритилгандан сўнг якунланган. Уни «Sheng-Ke International» компанияси амалга ошириб, бошланғич нархдан 5% юқори бўлган 225,59 млрд сўмлик таклифни берган.


@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Эркинлик бериб юборилган жойда санъаткорлар ҳамма ерни расво қиляпти” – Озодбек Назарбеков

@platformauzb
Қозоғистонда самолёт ҳалокатга учради

Azerbaijan Airlines авиакомпаниясига тегишли самолёт Боку - Грозний йўналишида парвоз қилаётган бўлган. Самолёт Қозоғистон ҳудудидан учиб ўтаётганда, Ақтау аэропорти яқинида қулаган. Самолёт борида 67 йўловчи ва 5 экипаж аъзоси бўлган.

Қулаган самолёт ичида тирик қолганлар бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

@platformauzb