platforma.uz
33.6K subscribers
4.4K photos
1.78K videos
49 files
5.16K links
Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда!

@platformauzb

Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live
Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin
Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin
Download Telegram
Ҳали бирор жойда чиқиб улгурмаган расмий янгиликлар, тайинловлар, ҳуқуқий маълумотлар, долзарб муаммолар ва уларга бериладиган ечимлар ҳақида биринчилардан бўлиб Generalissimus Телеграм каналида ўқишингиз мумкин.

Хусусан, Самарқанд ва Жиззах вилояти ҳокимлари ишдан олиниши, ўрнига кимлар тайинланиши ҳақида биринчи бўлиб шу канал хабар берди.

Обуна бўлишни тавсия қиламан:

https://t.iss.one/generalissimo_marshal
Хусусий мактаб ва боғчалар учун берилган солиқ имтиёзлари 2030 йилга қадар амал қилади

1 январдан бошлаб ер ёки давлат мулки ҚҚСсиз сотилади
мобил алоқа учун акциз солиғи (10 фоиз) бекор қилинади;
шаҳар чегарасидаги қишлоқ ерларига 2 карра ер солиғини ҳисоблаш тўхтатилади;
нашриёт корхоналари фойда солиғини тўлашдан 5 йилга озод этилади;
ИТ-парк резидентларига барча турдаги солиқларни тўлашдан озод этиш бўйича имтиёзлар 2040 йилгача узайтирилади;
хусусий мактаб ва боғчалар, хорижий ўқитувчи ва мутахассислар учун берилган барча солиқ имтиёзлари 2030 йилгача амал қилади.

@platformauzb
Барча матбуот котибларининг мавқеи туширилмоқда

Ўз навбатида ойлик маошлари ҳам пасайтирилади.

Маълумки, матбуот котибларининг мавқеи раҳбар ўринбосари даражасига тенглаштирилган эди, эндиликда эса улар департамент раҳбари, бўлим бошлиғи, котибият мудири, гуруҳ раҳбари даражасига туширилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.06.2019  йилдаги ПҚ-4366-сон қарорига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари бир вақтнинг ўзида давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг матбуот котиби ҳисобланиб, ахборот сиёсати масалалари бўйича раҳбарнинг маслаҳатчиси мақомига эга бўлади ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг ўринбосарига тенглаштирилган эди.

Эндиликда эса ушбу мақом ўзгартирилмоқда. Яъни бир вақтнинг ўзида давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг матбуот котиби ҳисобланиб, ахборот сиёсати масалалари бўйича раҳбарнинг маслаҳатчиси мақомига эга бўлади ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига кўра давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппаратларида департамент бошлиғига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида котибият мудирига ҳамда туман (шаҳар)ҳокимликлари тузилмаларида гуруҳ раҳбарига тенглаштирилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарор лойиҳасида келтирилган.

Манба

@platformauzb
Йил тугаши арафасида қимматбаҳо хизмат автомобилларини сотиб олган давлат идора ва ташкилотлари:

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси ДМ томонида жами 1 млрд 181 млн сўмга бир дона «BYD SONG PLUS DM-i CHAMPION» русумли ва тўрт дона «BYD Seagull EV» русумли транспорт воситалари;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки «Республика Инкассация хизмати» ДУК томонидан 657,7 млн сўмга бир дона «TRAVERSE PREMIER 2» русумли транспорт воситаси;

Ижтимоий ҳимоя агентлигининг «Кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун Нуронийлар санаторияси» томонидан 419,9 млн сўмга бир дона «KIA KSC Comfort» русумли транспорт воситаси;

«Миллий PR-маркази» ДУК томонидан 409,7 млн сўмга бир дона «BYD Song Plus Champion DM-i» (гибрид) русумли транспорт воситаси;

Ўзбекистон Маҳаллари уюшмаси Андижон вилояти бошқармаси томонидан 380,5 млн сўмга бир дона «BYD SONG PLUS Champion DM-i» русумли транспорт воситаси;

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ томонидан 409,7 млн сўмга бир дона «Song Plus DM-i Champion 150km» русумли транспорт воситаси харид қилинган.

Ревизор

@platformauzb
Аскаров Асроржон Акрамович — “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Бошқаруви раиси вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

А. Аскаров бунга қадар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Бошқаруви раисининг иқтисодиёт  бўйича  ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳонгир Ортиқхўжаев: Тадбиркорларда ҳали ҳам қўрқув бор....

@platformauzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мурод Назаров:
"Солиқдан қочган тадбиркорлар маҳсулотини халқимизга олмасликни тарғиб қилиш керак..."

@platformauzb
Қўйидаги давлат хизматларидан онлайн фойдаланиш мумкин

💻 my.gov.uz/oz/service/308 — Кира қилиш учун лицензия варақасини олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/357 — Электрон рақамли имзо олиш;

💻 my.gov.uz/oz/service/913 — Туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олиш;

💻 my.gov.uz/oz/service/853 — Автотранспортни онлайн суғурталаш;

💻 my.gov.uz/oz/service/412 — Ўзбекистон Республикасидан чиқишига вақтинча чеклов қўйилганлиги ҳолатини текшириш;

💻 my.gov.uz/uz/service/491 — Ўз ўзини банд қилган шахсларни рўйхатдан ўтказиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/263 — Ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/486 — Нафақа тайинлаш учун ариза бериш;

💻 my.gov.uz/uz/service/378 — Паспортни ID картага алмаштириш учун ариза юбориш;

💻 my.gov.uz/uz/service/498 — UzAuto Motors AJ орқали автомобил сотиб олиш учун навбатни текшириш;

💻 my.gov.uz/uz/service/418 — Хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришга ариза бериш

💻 my.gov.uz/uz/service/745 — "Аёллар дафтар"да фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/748 — "Ёшлар дафтар"да фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/743 — Темир дафтарида фуқаронинг мавжудлиги ҳақида маълумот олиш;

💻 my.gov.uz/uz/service/587 — “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” га кириш учун ариза бериш;

💻 my.gov.uz/uz/service/654 — Aвтотранспорт воситаларининг тақиқини текшириш;

💻 my.gov.uz/oz/service/938 — Кредит тарихи ўрганилганлиги бўйича огоҳлантирувчи «СМС-хабарнома» олиш.

💻 Oilakredit.uz — оилавий тадбиркорлик бўйича кредит олиш учун ариза бериш бўйича;

💻 online-mahalla.uzушбу рўйхатда кўрсатилган йўналишлар учун субсидия олиш мумкин;

💻 ipoteka-bozori.uz — янги тартибдаги ипотека кредитлари;

💻 Subsidiya.mf.uz — субсидия расмийлаштириш бўйича;

💻 smart-market.uz —  йирик ишлаб чиқарувчи, улгуржи савдо, етказиб берувчи корхона ва ташкилотлар учун ўз маҳсулот ҳамда хизматларини эркин сотиш ҳамда кредит олувчилар учун маҳсулот етказиб берувчи фирмани эркин танлаш имконияти мавжуд.

💻 talim-krediti.uz ёки talim-krediti.mf.uz таълим кредити олиш учун;

💻 Infokredit.uz ёки my.gov.uz — кредит тарихини билиш учун;

💻 bank-kredit.uz  —"20 тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис" дастури доирасида кредитга ариза бериш;

💻 portal.infokredit.uz — Юридик шахслар кредит тарихи ҳақидаги маълумотни олиши учун.

📱my.gov.uz иловасини юклаб олиш: Google Play ёки App Store

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўхшамаган "пиар"

Ҳоким - доим ҳақ, энг ақлли, инсофли ва ҳамма нарсани билгувчи, қолганлар ҳокими мутлақдан бир поғона паст ва "инсофсиз". Шу боис унинг олдида ҳамма бошини эгиб туриши лозим.

Туман ободонлаштириш идораси ходимлари ўз вазифаларини лозим даражада бажармагани учун бутун туман раҳбарияти дакки эшитмоқда.

@platformauzb
7270343.pdf
930.9 KB
"Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (22-сонли БҲМС) «Чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоби»ни тасдиқлаш ҳақида" Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг буйруғи.

@platformauzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мультирадарлар орқали аниқланган қоидабузарликлар учун ҳали ҳам жарималар расмийлаширилмоқда.

Адвокат ҳам, судья ҳам бу қонунчиликка зид эканлигини таъкидламоқда.

@platformauzb
Вилоят ҳокимликлари тузилмаси яна янгидан тасдиқланди.

Қашқадарё ва Тошкент вилоят ҳокимларининг 2 нафар биринчи ўринбосари бўлади.

@platformauzb
Ҳокимият ишчи-ходимларининг маоши оширилади.

@platformauzb
Раҳбарлари туман (шаҳар) ҳокими томонидан тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган ташкилотлар рўйхати тасдиқланди.

@platformauzb
Ўзбекистонга Покистондан олиб кирилган мандарин партиясида зараркунанда борлиги аниқланди

30 дан ортиқ фитосанитар сертификат қалбаки бўлган. Цитрус меваларнинг катта қисми Ўзбекистонга Покистондан импорт қилинади.

@platformauzb
Баъзи солиқ тушумларининг 50 фоизи туман бюджетида қолдирилади


Президент Фармонига (ПФ-223-сон, 20.12.2024 й.) кўра, маҳаллий ҳокимликлар масъулияти ва ҳисобдорлигини ошириш ҳамда уларнинг ташаббускорлиги, ислоҳот ва ўзгаришларга “эгалик қилиш” ролини кучайтиришга қаратилган тизим жорий этилади.

🗓 2025 йилда республика ва ҳудудлар кесимида иқтисодий ўсиш, ишсизлик ҳамда камбағаллик даражасини пасайтириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қуйидаги молиявий имконият ва ваколатлар берилади:

▪️2025 йил 1 январдан айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, давлат активларини ижарага беришдан тушумларни тўлиқ ҳажмда ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тушумларининг камида 50 фоиз қисмини туман (шаҳар)лар бюджетларига ўтказиш;

▪️маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўлган акциялар (улушлар)ни сотишдан тушган маблағларнинг 90 фоизи Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетига ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига ҳамда объект жойлашган туман (шаҳар) бюджетига тенг улушларда тақсимланади.

@platformauzb
Ҳокимликлар фаолияти самарадорлиги баҳоланадиПрезидент фармони

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш борасида маҳаллий ҳокимликлар фаолиятини 10 та асосий йўналишда ҳисобдорлигини ошириш бўйича samaradorlik.uz электрон платформасида баҳолаш амалиёти жорий этилади.

Мазкур тизим икки ой муддатда амалиётга татбиқ этилиши белгиланган.

@platformauzb