Расман
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан:
- Шахрух Шатургунович Шарахметов Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси лавозимига тайинланди;
- Содиқ Донақулович Тошбоев Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси лавозимига тайинланди;
- Баходир Абдусаломович Бегалов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директори лавозимига тайинланди;
- Абдушукур Абдужамилевич Садиков Ўзбекистон Республикаси Миллий антидопинг агентлиги директори лавозимига тайинланди;
- Олим Хайруллаевич Нарзуллаев Ўзбекистон Республикаси Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази директори лавозимига тайинланди.
@platformauzb

- Акмалхужа Юсупович Мавлонов Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раиси лавозимига;
- Бахромжон Тураевич Норқобилов Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимига;
- Низомидин Жалилович Бакиров Ўзбекистон Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги директори лавозимига;
- Бахтиёр Вахабович Гулямов Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлиги назорат инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

- Улугбек Ахмадович Азамов Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;
- Алишер Зафар ўғли Саъдуллаев Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари – Ёшлар ишлари агентлиги директори лавозимига;
- Шерзод Саиджанович Хидоятов Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;
- Нозим Бахтиёрович Хусанов Ўзбекистон Республикаси
камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;
- Агриппина Васильевна Шин Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига;
- Нарзулло Наимович Обломурадов Ўзбекистон Республикаси табиат ресурслари вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Президент Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбарини ишдан олди.
Айни дақиқаларда ўтаётган йиғилишда давлатимиз раҳбари соғлиқни сақлаш соҳасига тўхталиб, "Док-1 Макс" препаратини қабул қилиш оқибатида болалар ҳаётдан кўз юмгани билан боғлиқ вазиятни қаттиқ танқид қилди.
"Самарқанд ва Қашқадарёдаги болалар ўлими соҳада ишлар аҳволини, назорат йўқлигини кўрсатди. Бугун Фармацевтика агентлиги раҳбари Кариевни ишдан олдим. Бунга йўл қўйган мутасаддиларнинг ҳаммаси қонун олдида жавоб беради!", - деди Президент.

Табрик
Каналимизнинг барча аъзоларини кириб келаётган Янги-2023 йил билан қутлаймиз!
Оилавий бахт, хотиржамлик барчангизга йўлдош бўлсин, Ватанимиз, миллатимиз равнақи, бахту иқболи йўлида меҳнат қилиш саодати қалбларимизни тарк этмасин!

Фарғонада 3 ёшли бола "Док-1 Макс" сиропидан заҳарланди

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг болалар реанимация бўлимида 3 ёшли бола “Док-1 Макс” сиропини ичиши натижасида доридан ўткир заҳарланиш ташхиси билан даволанмоқда. Бу бўйича Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдуқаюм Тўхтақулов маълум қилди.
Қайд этилишича, Қувасой шаҳридан бўлган беморнинг умумий аҳволи оғир, аммо ҳушини йўқотмаган. Болага тасдиқланган даволаш стандарти асосида даво муолажалари олиб борилмоқда.

❗️"Air Astana" компаниясига тегишли бўлган, Тошкент-Олмаота йўналиши бўйлаб парвозни амалга оширган самолёт кучли турбулентлик ҳолатига тушган. Бу ҳақда Қозоғистондаги интернет нашрлари хабар тарқатди.
Рўй берган ҳодиса оқибатида 7 нафар йўловчи турли даражада тан жароҳати олган. Авиалайнер маҳаллий вақт билан 16.45 да Олмаотага қўндирилди. Экипаж аъзолари жароҳатланганларга биринчи ёрдам кўрсатган. Аэропортда қўшимча равишда тез ёрдам машиналари жалб қилинган.

☕️ Янги йил шукуҳида иссиқ чой билан сифатли телеграм каналларни кузатишга нима етсин?
Ҳар бири аъзо бўлишга арзийдиган, ўзим кузатиб борадиган энг сара телеграм каналларни тавсия қилмоқчиман!
📊 👉 @GeoSiyosatuz — геосиёсий майдондаги энг сара мақолалар, янгиликлар, статистикалар бериб боради.
🔍 👉 @GeoPolitico — сиёсатни тушуниш учун сиёсатшуносликда ўқиш шарт эмас. Яхши сиёсий канални кузатиб боришнинг ўзи етарли. Сифатли ва саноқли сиёсий каналлардан бири.
🔥 👉 @KamoliddinRabbimov_rasmiy — замонавий ўзбек сиёсатшунослик соҳасининг асосчиларидан бири, етук мутахассис Камолиддин Раббимовнинг расмий телеграм саҳифаси.
👨💻 👉 @shokirjonov — Kun.uz журналисти Шуҳрат Шокиржонов томонидан юритиладиган канал. Ижтимоий ҳаётда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга журналист нигоҳи. Мухлисларнинг мурожаатлари асосида тайёрланган хабарлар ҳам бериб борилади.
👩💼 👉 @shahnozxon — жамоатчилик фаоли, «Шуҳрат» медали соҳибаси, филолог, қалами ўткир журналист Шаҳноза Соатованинг канали. Каналда ижтимоий ҳаёт, ўзбек тили ва адабиёти ҳамда аёллар ҳуқуқига оид таҳлиллар бериб борилади.
⏳ 👉 @HamidSodiquz — сиёсатшунос, ҳуқуқшунослик соҳаси мутахассиси Ҳамид Содиқнинг расмий телеграм саҳифаси.
⚖️ 👉 @yuristmuydinov — юрист канали. Каналда фуқаролик-оилавий, ижро ҳамда банк масалаларида пост қолдиради. Қонунчиликни содда ва жўн тилда тушунтириб боради.
📝 👉 @OrifTolib — ижодкор, тил амалиётчиси Ориф Толиб саҳифаси. Канал — тил ва имло борасида катта хазина. Саҳифани мунтазам кузатиб борсангиз, билимларингиз ўз-ўзидан ортаверади.
🎙 👉 @haqiqatdaIlyos — Kun.uz журналисти Илёс Сафаровнинг телеграм канали. Канал орқали журналистнинг долзарб мавзуларда қилган интервюлари, жамиятдаги воқеа-ҳодисаларга нисбатан билдирган фикрлари билан танишиб боришингиз мумкин.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шерзодхон Қудратхўжа: Мактабларда физика, кимё каби фанлар керак. Аммо улар жуда академик, мураккаб тилда бўлганлиги учун ҳам ислоҳ қилиш зарурлигини назарда тутдим.
@platformauzb
@platformauzb
Оломончилик тафаккури
Оломончилик психологиямизни Шерзодхон Қудратхўжа атрофидаги шов-шувларда яна бир кўрсатдик. Четдан туриб кимдир «у қора» деди ва барчамиз бобобоп шу тўлқинга қўшилиб кетдик.
Мулоҳаза йўқ, масаланинг аслини ўрганиш, у нима демоқчилигини билишга иштиёқ йўқ, бирдан асабий тортилган спектрга шўнғиб кетдик. Менга Шерзодхон ҳеч ким эмас, уни оқламоқчи ҳам эмасман. Зотан, у бунга мажбур ҳам эмас.
Мени қизиқтирадигани ва ташвишлантираётгани оломончилик тафаккури. Биз бу маданиятимиз билан, ахлоқимиз билан исталган исқирт қўлнинг қўғирчоғига айланишимиз мумкин экан.
Жамиятда фитналар, шахсий хусуматлар бугун оммавий саҳналарга олиб чиқилаётир ва бу жуда ёмон. Мард одамлар одатда адоватини юзма-юз ҳал қилади. Бутун бир миллатни бир-бирига қарши қилиб гиж-гижламайди...
Мен катта эҳтимол билан ижтимоий тармоқларни катта пул эвазига ўз манфаати учун бўйсундиришга ҳаракат қилаётган яширин кучлар борлигига ишонгим келади. Бу битта Шерзодхон Қудратхўжа эмас, бошқа таъсирли овозлар мисолида ҳам содир бўлди ва бўлаётир.
Нималарнингдир тагига беркиниб бундай ишларни қилаётган одамлар эса ўзининг нафси деб бутун жамиятнинг тафаккурини заҳарлаётганини, бузғунчилик қилаётганини тушунса яхши бўларди. Бизни билмайди, деб ўйлаш ниҳоятда калтабинлик бўлади бугун.

Forwarded from Sport-platforma.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Роналдуни Саудия қандай кутиб олди? Тантанали таништирув маросимидан эксклюзив видео.
@platformasport
@platformasport
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва «техпаспорт»ни янгисига алмаштириш муддати (берилган вақтига қараб) 2023 йилда якунланади. Ҳозиргача 2 млндан ортиқ «права», 557 мингдан ортиқ «техпаспорт»лар янгисига алмаштирилмаган. ИИВ ҳайдовчиларни эътиборсиз бўлмасликка чақирди.
@platformauzb
@platformauzb
Ғаниев Шухрат Мадаминович Президентнинг Иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
@platformauzb
@platformauzb
⚡️⚡️Раҳматуллоҳ домла Сайфуддинов ўз аризасига биноан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасидан озод этилиб, “Абу Сахий” жоме масжиди имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов шаҳар бош имом-хатиби вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.
@platformauzb
@platformauzb
«Quramax Medical» олиб кирилган барча дори воситалари сотуви тўхтатилди — ССВ
Аммо бу ечим эмас, жаноблар!!!
Бизнингча, Соғлиқни сақлаш вазирлиги битта фирманинг дориларини сотишни эмас, балки мамлакатда катта бизнес манбаига айланиб кетган фармацевтика сиёсатини қайта кўриб чиқиши ҳақида ҳукуматга таклиф киритса яхши бўларди.
Масалан, давлат энди ёмон қовуннинг уруғидай кўпайиб кетган дорихона тадбиркорлигини бир ўйлаб кўрадиган вақт келди. Одамларнинг бевосита ҳаёти билан боғлиқ соҳага панжа орасидан қараш оқибатлариниям, уқубатлариниям кўрдик.
Бугун мамлакатга ёйилиб кетган миллионлаб «аптека»ларни сифатли назорат қилаётган бирор муассаса йўқлигини ҳатто вазир ҳам, ҳукуматдагилар ҳам билади.
Қолаверса, қишлоқларда уйида пиво-вино, нос-папирос сотадиган хашаки тадбиркорлар ҳам буям бир-икки сўм фойда берар, деб дори бизнесини йўлга қўйганига анча бўлган. Савод деганда фақат пул санашни тушунадиган бундай бизнес синфини ҳам кўриш керак.
Айниқса, ТВдаги рекламаларниям бир ўйлаш керак. Бунча тарғибу ташвиқдан кейин одамлар бутунлай дорига ўтириб қолди. Дори рекламасини телеканалларда чеклаш, дорихоналар сонини камайтириш, сотувчилар малакасини текширувдан ўтказиш, олис қишлоқларда ҚВПлар қошида давлат дорихоналари тармоғини шакллантириш керак.
Хуллас, 30 йилдан буён авжига минган дори бизнесини жиловлаш керак. Албатта, бу қўлимиздан келса. Бунинг ҳам томири Uzauto ники каби теранлашиб кетмаган бўлса...

Собиқ бош прокурор Рашид Қодиров шартли равишда озодликка чиқарилди
15 йил давомида Ўзбекистон бош прокурори бўлиб ишлаган Рашид Қодиров 2019 йил 26 июн куни 10 йилга озодликдан маҳрум қилинганди. Kun.uz манбасига кўра, Қодиров бир неча кун аввал шартли равишда озодликка чиқарилган.

"Zarafshon" gazetasiga qoyil. 2022-yilda kirill alifbosida chop etilayotgandi. 2023-yildan to‘liq lotin yozuvidagi o‘zbek alifbosiga o‘tibdi. Solishtirib ko‘ring.
"Ma'rifat" va boshqa ayrim nashrlar avvaldan lotin yozuvidagi o‘zbek alifbosiga o‘tgandi...
P. S. Agarki, hali ham alifbo masalasida aniq bir qarorga kelinmagan bo‘lsa, hammani qiynab, "kirill-lotin o‘yini"ni o‘ynab yurmaylik-da, dangalini aytaylik. Yoki bu mavzuni mutlaqo yopaylik.

⚡️⚡️⚡️Кейинги ҳафта Ўзбекистонда -27 даражагача совуқ об-ҳаво кузатилади
Жорий йилнинг 9 январь куни Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан Россия Европа қисмининг шимолий ҳудудларида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади.
9-11 январда Ўзбекистоннинг катта қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.
9-10 январда баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
10-15 январда республика бўйича аномал совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари -12-17 совуқгача, кундуз кунлари -5-8 даража совуқгача;
шимолда кечалари -17-22 совуқгача, Устюртда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда -25-27 даража совуқгача, кундуз кунлари 7-10 даража совуқгача;
жанубда ва Фарғона водийсида кечалари -5-10 совуқгача, кундуз кунлари -2-5 даража совуқгача пасаяди.
Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади.
P/S: Энг аввало, шифохоналар, туғуруқхоналарда иссиқлик таъминоти масалаларига жиддий ҳозирлик кўриш зарур. Таълим муассасалари вақтинчалик фаолиятини тўхтатиб турса ҳам майли, болалар соғлиғи муҳим. Жуда бориши зарур ҳисобланмайдиган ишхоналар ходимларига масофадан ишлаб туриш имконияти яратилса нур устига нур бўлади. Хуллас, аномал совуққа бугундан чора кўришга ўтишимиз керак.

Биз нега миллий жамият даражасига етишолмаяпмиз?
Кўпчилик мустақил бўлганимизга ўттиз йилдан ошди, нега биз (жамият ҳам, сиёсий элита ҳам) ҳеч ўзгармадик, деб ўзига ўзи савол беради. Бу мантиқли савол. Хусусан, у ўта парадоксаллиги билан янаям тўқмағиз дейиш мумкин. Яъни бир пайтнинг ўзида ҳам мустақил, ҳам мустабид жамият тафаккури бундан бошқа изоҳга мос тушмайди.
Хўш, нега шундай бўлди, жамият нега миллий жамият, давлат миллий давлат даражасига етишмади? Қизиқки, биз кўпчилигимиз ҳамон ўзимизни худди совет замонларидагидек
"совет кишиси" андозасида тасаввур қиламиз. Она тили ёки жамиятдаги асосий этнос ҳақида гапирсак миллатчилик бўлиб қолади, деб чўчиймиз. Агар гапирсак ҳам ортидан тезда "Кўпмиллатли мамлакатимиз" калимасини қўшиб қўямиз.
Рус тили жамиятда ҳали ҳам сиёсий капитал мақомини сақлаб турибди. Энг қизиғи, шундай шароитда ўзбек тили расман давлат тили мақомига эга... Сиёсий доиралардаги жиддий масалалар ҳамон рус тили ёрдамида муҳокама этилаётир ва бир пайтнинг ўзида давлат тили рўзғор тили даражасидан чиқиб кета олмаётир. Миллий ҳаракат (босмачилик деб уқтирилган) қаҳрамонлари Олий суд томонидан оқланди, бироқ киночиларимиз жим. Улар ҳаёти ва фаолияти ҳақида фильм олиш ҳақида ўйламайди.
Жадид боболаримиз, хусусан, Фитрат ёки Чўлпоннинг миллий озодлик ва ё миллат ва Ватан ҳақидаги ёниб ёзган мероси тарғиб қилинмайди. Масалан, ёрқин миллиётчи бўлган бу боболаримиздан ўзбек совет шоирлари, дейлик С.Саййид ёки М.Тойир жамоатчилик орасида кўпроқ тарғиб қилинади... Ва моҳият эътибори билан булар жуда ғалати. Ва бундан ҳам ғалати жиҳат шуки, биз мустақиллик деймиз, лекин кимдан ва нимадан мустақил бўлганимизни айтмаймиз.
Ўтган ўттиз йил давомида сиёсий минбарлардан баралла юз эллик йил бизни аввал чор Россияси, кейин большевиклар мустамлака қилганини айтмаймиз. Сиёсий ва расмий оҳангни қўя турайлик, ҳатто бадиий формада айтишдан ҳам тайсаллаймиз. Олдин ҳам ёзганимдек, ёзувчи Тоғай Муроднинг "Отамдан қолган далалар" романи асосида олинган фильмни "босиб" ўтирамиз...
Ватан деганда кўпчилигимиз ўз вилоятимизни тушунамиз, кўрпа таги қилиб маҳаллийчилик қиламиз. Ҳолбуки, жадидлар Ватан деганда бутун Туркистонни, миллат деганда туркийликни тушунган эди... Биз эса майдалашамиз. Тил ҳақида, миллат ҳақида гапирган одам борки, "миллатчи" деб оғзига урамиз. Бу қуллик тафаккурими ёки соц.космополитизм қирмочими? Шунинг учун мен "кимлик" - идентитетни аниқлаб олишни бугун зарур, деб айтган бўлардим.
Яъни у мана бу саволларга жавоб берсин. Биз ўтмишда бир неча империялар яратган миллатнинг авлодларимизми? Маънавий қулликдан озод бўлиш бизга керакми ёки шу холимизча яшашимиз дурустми?..

platforma.uz
⚡️⚡️⚡️Кейинги ҳафта Ўзбекистонда -27 даражагача совуқ об-ҳаво кузатилади Жорий йилнинг 9 январь куни Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйи ҳудудларидан Россия Европа қисмининг шимолий ҳудудларида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади. 9-11 январда…
⚡️ Расман: барча таълим муассасаларида қишки таътил муддати 17 январга қадар узайтирилди.
@platformauzb
@platformauzb