Вагит Алекперовга очиқ хат!
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинаётган “Лукойл” компанияси ходимининг ўзбек ишчиларини ҳақоратлаши ортидан таниқли тарихчи ва публицист, Озарбайжон Республикаси Миллий Фанлар академияси фахрий доктори Шуҳрат Саломов Россиянинг “Лукойл” компанияси президенти Вагит Алекперовга очиқ хат билан мурожаат қилди ва уни ўзининг “Facebook”даги саҳифасига жойлаштирди.
Мактуб рус тилида битилган. Шу боис ундаги асосий иддаолар ўзбекчага ўгирилиб, ҳукмингизга ҳавола қилинмоқда:
“Ўзбекистон халқи Сиз раҳбарлик қилаётган “Лукойл” компаниясининг мамлакатимизда ўн беш йилдан буён эришаётган муваффақиятларини кўриб, билиб, мамнун бўлмоқда. Биз ўта қийин меҳнатингизни қадрлаймиз ва ҳурмат қиламиз. Ватанимиз олдидаги бу улкан хизматларингизни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев ҳам эътироф этиб, ўзбек халқи номидан Сизни давлатимизнинг юксак мукофоти — “Дўстлик” ордени билан тақдирлаган. Сиз бундай эътирофга муносибсиз.
Ҳурматли Вагит Юсуфович, Сизнинг компаниянгизда ўзбек халқини ҳақоратлаш ва таҳқирлаш ҳолатлари содир этилмоқда. Маҳаллий ишчиларга таҳқирона муносабатда бўлинаётган бу ҳолатни ўрганиб чиқишингиз мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайман.
Мана, бир неча кундирки, мазкур ҳолат юзасидан интернетда берилаётган муносабатлар хавотиримни тасдиқламоқда. Бу нохуш ҳолатларни келтириб чиқариши мумкинлигига эътиборингизни қаратмоқчиман. Шулардан келиб чиқиб, Сиз, компания раҳбари сифатида ўз ходимингизга белгиланган тартибда чора кўришингизни сўрайман.
Шахсан мен, Сизга ишонаман ва умид қиламанки, Сиз доимо ўзбек халқининг дўсти ва қардоши бўлиб қоласиз!”
Каналимизга уланиш 👇👇👇
@platformauzb

Постларда яна “усиление”, яна "пробка"...
Тошкент шаҳрига киришдаги барча постлар олдида бундан уч йил аввалги ҳолат — узундан-узоқ “пробка”лар яна пайдо бўлмоқда.
Тошкент вилоятида яшаганлигим учун ҳар куни шаҳарга, ишга келишда “Эркин” постидан ўтаман. Мана, уч кундирки, бу ерда эрталабки вақтда машиналар тирбандлиги бир неча километрга чўзилиб кетяпти. Масалан, бугун шу “хаус”дан чиқиб кетишим учун 30 дақиқадан кўпроқ вақт кетди. Ён-атрофдаги ҳайдовчиларга разм соламан: ҳаммасининг хуноби ошган. Бетоқат. Аммо сабр қилишдан бошқа чораси йўқ.
“Пост”да тўхтаб, йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимидан бу ҳолатнинг сабабини сўрадим.
“Биз ҳам кичкина одаммиз, “тепа”дан шундай топшириқ бўлган. “Усиление” сабаб ҳамманинг асаби бузилаётганини кўриб, билиб турибмиз, лекин нима қилайлик?”, дея изоҳлади у.
Тўғри, буларнинг барчаси биз учун, тинчлигимиз учун. Буни тушунамиз. Бироқ меъёридан ошган ҳар қандай текширув, ўта “кучайтирилган” хавфсизлик ҳам одамларда эътироз туғдиришини наҳот ўша инспектор айтган “тепада”гилар тушунмаса?!
Йиллар давомида шундай “текшир-текшир”лардан зада бўлгандик. Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йилдаги чиқишида одамларни қийнаб келаётган ушбу масалага алоҳида тўхталиб, йўл-патруль постларининг эскича жойлашуви ҳаракатланиш эркинлигини чеклаб қўяётганини мисоллар билан изоҳлаган ва бу ҳолатни қаттиқ танқид қилганди. Шундан сўнг постларнинг бир қанчаси олиб ташланди. Ҳеч кимнинг тасаввурига сиғмаган иш бўлди. “Бўларканку!” дедик, қувондик. Аммо бугун яна “усиление”, яна текширув...
Бундан бироз аввал водийдан чиқишдаги постда ҳам шундай ҳолат кузатилаётгани айтилганди.

Ҳужжатсиз тан олинмайдиган ҳужжат
Бугун айрим журналист ва блогерлар сайлов кампаниясини ёритиш учун Марказий сайлов комиссиясидан аккредитациядан ўтганликларини тасдиқловчи бейджикларни қўлларига олишди.
Бу ҳужжат муҳим сиёсий тадбирни ёритишда ОАВ вакилларига катта имконият беради. Бироқ, ўта жиддий деб қаралаётган жараённинг “ташриф қоғози”да одамни ҳайрон қолдирадиган шундай жумла бор: “Шахсни тасдиқловчи ҳужжат кўрсатилганида ҳақиқий ҳисобланади”.
Бу нимани англатади? Узоқ йиллар қон-қонимизга сингдирилган “сиёсий ҳушёрлик”дан, бюрократиядан ҳали-ҳануз воз кеча олмаганимизними? Ғалати-да. Бу бейджик бўлса, уни олиш учун ҳам бир қанча ҳужжат тақдим қилинган бўлса... Шахсни тасдиқловчи ҳужжатсиз эса у тан олинмаса, унда аккредитация нега керак?..

Рецепт «пиар-катастрофы на ровном месте» от Лукойла:
1. Нанять на работу безудержно матерящегося менеджера из Перми с гипертрофированным шовинистическим самомнением.
2. Нанять на выполнение опасного и технически сложного задания местных неквалифицированных сотрудников/подрядчиков (определенно максимально дешевых), не знающих разницу между 110 тыс. вольт и отверткой.
3. Свести объекты из двух вышеуказанных пунктов в одном месте.
4. Позволить кому-то из своих же сотрудников заснять изливающийся из уст упитанного пермяка поток матерщины с шовинистическим и националистическим уклоном.
5. Допустить утечку этого позорного home-video в Озодлик (почему не раша тудей:)
6. После утечки, вместо оперативных извинений, пытаться выведать у журналистов Озодлика, кто именно слил им видео, о чем Озодлик не преминул во всеуслышание сообщить.
7. Молчать три дня и смотреть как разгорается костер корпоративной пиар-катастрофы (проклятия в соцсетях, хештеги лукойлГоуХоум, злобные заявления всевозможных партий и движений), обрушивший имидж Лукойла в Огненную Гиену.
8. Уже будучи прижатыми к стенке, выплюнуть вызывающе высокомерный пресс-релиз (без извинений), больше напоминающий неуклюжую попытку защитить своего оскандалившегося сотрудника.
Ущипните меня, это все на самом деле кризис-менеджмент от пиар службы мирового энергетического гиганта с многомиллиардными оборотами??? Да пресс-служба матерящегося хокима из Ферганской долины по сравнению с ними, как Лена Миро на фоне Надежды Бабкиной.

Эртага Тошкентда Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг мажлиси бўлиб ўтади.
Унда шу йил 27 ноябрь куни пойтахтимизда ташкил этиладиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи маслаҳат учрашувига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинади.
Каналимизга уланиш 👇👇👇
@platformauzb
Унда шу йил 27 ноябрь куни пойтахтимизда ташкил этиладиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг иккинчи маслаҳат учрашувига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинади.
Каналимизга уланиш 👇👇👇
@platformauzb
2020 йилда қайси кунлари қўшимча дам оламиз?
Президент Фармони
2020 йилда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш, дам олиш ва байрам кунларидан оқилона фойдаланишини таъминлаш мақсадида:
1. 2020 йилда 23 март – душанба қўшимча дам олиш куни этиб белгилансин.
2. 2020 йилда қуйидаги дам олиш кунлари кўчирилсин:
4 январь – шанба 2 январь – пайшанбага;
29 август – шанба 31 август – душанбага.
3. Белгилаб қўйилсинки:
2020 йил 2 январь пайшанба ва 2020 йил 31 август душанба куни барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш куни ҳисобланади.

⚡️⚡️⚡️
Марказий сайлов комиссияси:
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига бўладиган сайлов учун 5 та сиёсий партия томонидан тақдим этилган 750 нафар номзод рўйхатга олинди.
Улардан 440 нафари эркак (37 нафари амалдаги депутат), 310 нафари эса хотин-қиз (булардан ҳам 6 нафари амалдаги депутат).
Номзодларнинг барчаси олий маълумотга эга.

Хорижда қанча юртдошимиз меҳнат қилмоқда?
Эркин Муҳиддинов, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари:
— Бугунги кунда фуқароларимиздан 2 млн. 600 нафари хорижда ишлаяпти. Жумладан, 2 млн. 200 дан ортиғи Россияда, 80 минг нафари Корея Республикасида, 60 минг нафари Туркияда, бошқа давлатларда ундан камроқ. Қозоғистонда 350 минг одам меҳнат қиляпти.
Ўтган йили хориждаги меҳнат мигрантларимиз Ўзбекистонга, оилаларига 5 миллиард 100 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ юборган.

ПАРАДОКС⚡️⚡️⚡️
Фаолияти тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ЎзЛиДеП номзодлари орасида бирорта ҳам тадбиркор йўқ...

Энг кўп ишсиз Сурхондарё ва Қашқадарёда
Бир оз аввал “O’zbekiston 24” телеканалида жонли эфирда намойиш этилган Халқаро пресс-клубнинг сиёсий партиялар вакиллари иштирокидаги навбатдаги «Пресс-қаҳва» дебатида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Муҳиддинов “Ўзбекистон Республикасида энг кўп ишсиз фуқаролар Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятида истиқомат қилади. Биз бу ҳолатни бартараф этиш учун ушбу ҳудудларда касбий таълимни кучайтирмоқдамиз” деди.
Ростдан ҳам кучайтиринглар! Кучайтирмасангиз ҳам бўлмайдида! Жилла қурса, касб ўрганиб, бир амаллашар. Чунки бугун тоғни урса талқон қиладиган қанча сурхондарёлик, қанча қашқадарёлик йигитлар пойтахтдаги мардикор бозорларда (Қўйлиққа, Сергелига, Арча кўчага борсангиз, ўзингиз кўрасиз) ҳали у машинага, ҳали бу машинага югуриб, “иш борми?” деб сўраб юрибди. Уст-боши бир аҳволда, ётиш-туришининг тайини йўқ. Эрталабдан кўча бўйига чиқиб, ният қилади: “Ишқилиб бирортаси бугун олиб кетсин-да...”
Бу ҳали Тошкентдагилари. Четда юрганлари қанча. Улар ҳам уйида, оиласи бағрида бўлишни хоҳлайди. Аммо тайинли иш таклиф қилинмагани учун сарсон-саргардон.
Умид қиламиз, жамоатчилик муҳокамасига қўйилган Меҳнат кодексининг янги лойиҳасида ана шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилади. Қолаверса, катта ваъдалар билан яқинда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири сифатида иш бошлаган жаноб Нозим Бахтиёрович ҳам қуруқ гапдан амалий ишга ўтиш вақти келганини унутмаслиги керак!

Владимир Познер:
Бир вақтнинг ўзида ҳаммани бирдек аҳмоқ қилиш имконсиз
Познернинг қуйидаги фикрларини балки олдин кимдир эшитган ёки кўргандир. Биз эътиборингизга таржимасини тақдим этяпмиз. Зеро, бу фикрлар бугунги кунимиз учун айтилгандай:
"Журналист киму блогер ким? Интернет ОАВ бўла оладими? Буларга жавоб битта — интернет нашри ОАВ эмас ва блогер журналист бўла олмайди...
Биринчидан, блогерлик — журналистика каби касб эмас...
Иккинчидан, блогерда ҳеч қандай масъулият йўқ. Хаёлига нима келса, шуни ёзаверади, гапираверади. У бирор далилни текшириб ўтириши шарт эмас. Ёлғон маълумот тарқатиши ҳам мумкин...
“Журналистлар орасида... ёлғон ахборот тарқатадиганлари йўқми?” дерсиз?! Бор. Фақат журналист шундай йўлдан борса, бу — у учун фалокат. Яъни ўз фаолиятини тўхтатишига тўғри келади...
Журналист ёлғон ахборот тарқатиб касбига доғ туширса, блогер бу билан фақат ўзинигина обрўсизлантиради холос. Мана шунда ҳам фарқ бор.
ОАВ мамлакатдаги мавжуд қонун-қоидаларга бўйсинишга мажбур. Бу эса ОАВни интернетдаги жараёнлардан фарқли равишда бутунлай бошқа шароитга солиб қўяди.
Яна бир гап. Блогерлар, умуман, интернет нашрлари оммавийлашиб кетишини шундай изоҳлаш мумкин: кўпчилиги — журналистикани йиғиштириб қўйганлар. Шу боис бугунги ОАВнинг ҳаммаси ҳам ОАВ эмас. Унда ҳақиқий ОАВ ўрнини нима босади, ҳақиқат, адолат тушунчалари қаерда қолади, деб одамлар сўраши мумкин.
Бунга жавоб сифатида Линкольннинг бир гапини эслатмоқчиман: “Одамларнинг бир тоифасини кўп вақт лақиллатиш мумкин, лекин бир вақтнинг ўзида ҳаммани бирдек аҳмоқ қилиш имконсиз. Бутун халқни эса мунтазам алдаб бўлмайди ”.

"Абу Сахий" бозори нега бузиляпти?
Шу кунларда халқ орасида "Абу Сахий" номи билан машҳур бозорнинг мато ва газламалар сотиладиган қисмида дўкон ва расталар бузилмоқда.
Бу ерда савдо қилувчи тадбиркорларга жорий йилнинг 1 декабрига қадар ўз савдо нуқталарини бўшатишлари юзасидан талабнома берилган.
Аммо бу ҳолатдан савдогарларнинг кўпчилиги норози. Чунки аввало бузиб ташланаётган дўкон ва расталар учун тўланадиган компенсация пули миқдори ҳали номаълум. Қолаверса, бузиш ва қурилиш ишлари давомида тадбиркорлар қаерда савдо қилиб туришади? Бунисиям қоронғу.
Маълум бўлишича, мато бозори ўрнида йирик гипермаркет қурилади.
PS: Яқин йилларгача Биринчи Президентнинг қизи Лола Каримова-Тиллаева ва унинг турмуш ўртоғига тегишлилиги иддао қилинган бозорга эгалик ҳуқуқи айни пайтда "Тошкент савдо маркази" МЧЖга олиб берилган. Бироқ бу МЧЖ ҳиссадорлари кимлар эканлиги очиқ эмас.

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан «сити»ларни қура олишимиз мумкин, лекин чинакам янгиланаётган Ўзбекистонни эмас!
Ҳоким жанобларининг кўплаб заводларга монопол хўжайин бўлишларига имкони бордир, лекин инсон қадри, айниқса, журналистлар шаънини оёқости қилишга ҳаққи йўқ!
Яқин соатлар ичида юртимиз давлат ва жамоат ташкилотлари Ж.Ортиқхўжаевнинг чиқишига жиддий муносабат билдириши кутилмоқда.
Каналимизга уланиш 👇👇👇
@platformauzb
Ҳоким жанобларининг кўплаб заводларга монопол хўжайин бўлишларига имкони бордир, лекин инсон қадри, айниқса, журналистлар шаънини оёқости қилишга ҳаққи йўқ!
Яқин соатлар ичида юртимиз давлат ва жамоат ташкилотлари Ж.Ортиқхўжаевнинг чиқишига жиддий муносабат билдириши кутилмоқда.
Каналимизга уланиш 👇👇👇
@platformauzb
“Адолат” СДП: Инсон ҳуқуқларини топташга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ижтимоий тармоқларда тарқаган журналистлар ҳақидаги ҳақоратли сўзлари ва таҳдидини “Адолат” социал-демократик партияси инсон ҳуқуқлари ва унинг шаъни, қадр-қиммати, дахлсиз ҳуқуқларининг бузилиши деб ҳисоблайди.
Кейинги уч йилда Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш, жумладан, оммавий ахборот воситалари, журналист ва блогерларга эътибор ўзгарди. Чунончи, мамлакатда сўз эркинлиги қўллаб-қувватланяпти, соҳанинг чинакам “тўртинчи ҳокимият” даражасига кўтарилишига эришилмоқда. ОАВни рағбатлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилган айни паллада айрим раҳбарларнинг, хусусан, ижро ҳокимияти мутасаддиларининг ушбу касб вакилларига нисбатан бундай муносабати кишини жиддий ўйлантиради.
Нега баъзи мансабдорлар ўз фаолиятида ОАВга суянишнинг ўрнига беписандлик билан ёндашмоқда?
Нима сабабдан аввалги баъзи мутасаддиларнинг “ҳурмача” қилиқларидан пойтахт ҳокими Ж.Ортиқхўжаев тўғри сабоқ чиқармади?
Ҳокимнинг оғзидан янграган сўзлар нафақат журналист ёки блогер, балки эшитган ҳар бир қулоқ учун оғир ботади. Инсон ҳуқуқлари устувор жамиятда бу ҳолатни қандай ҳазм қилиш мумкин?
Ушбу ҳолатга Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан ҳимоявий чора кутиб қоламиз.
Шунингдек, журналист ва блогерларни мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ижросини таъминланишидаги ҳиссасини ҳамда жамиятимизда адолатни ўрнатишдаги фаоллигини эътироф этган ҳолда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаевга нисбатан қонунда белгиланган тартибда қатъий чора кўрилишини сўраймиз.
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Матбуот хизмати.

Ўзбекистон ХДП: сўз ва фикр эркинлиги кафолатланмаган жамият ривожланмайди
Жорий йил 16 ноябрь куни ижтимоий тармоқлар ва интернет ОАВда Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаевга тегишли экани айтилаётган, журналист ва блогерлар шаънига ўта кескин фикрлар билдирилган, шарманда қилиш, ҳатто жисмонан йўқ қилиш билан таҳдид қилинган аудиоёзув кенг тарқалди. Бу ҳолат мамлакатимиздаги барча ОАВ вакиллари, блогерлар ва кенг жамоатчиликнинг қаттиқ муносабати ва танқидига сабаб бўлди.
Давлатимиздаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар зудлик билан ушбу аудиоёзув бўйича суриштирув ишларини олиб бориши, воқеа қачон, қаерда, кимлар билан содир бўлганини аниқланиши ҳамда қонунда белгиланган тартибда бошқа чораларни кўриши зарур.
Аудиоёзувдаги ҳолат ҳақиқатда рўй берган бўлса, демократик ислоҳотларнинг энг муҳим шарти – сўз ва фикр эркинлигига, журналистларга очиқдан-очиқ таҳдид қилиш, “менга ҳамма нарса мумкин”, деб ўйлаш, аввало, халқ ва давлатни менсимаслик, деб баҳоланиши керак.
Халқ демократик партияси касби, фаолият тури, ижтимоий ҳолатидан қатъи назар, ҳар бир инсоннинг устувор ҳуқуқлари тўлиқ кафолатланиши ва амалда таъминланиши зарур, деб ҳисоблайди. Мутасадди идоралардан тез орада аниқ ва расмий маълумотларни кутади.
Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши
Ахборот хизмати

Журналистлар ижодий уюшмасидан доимгидек «No comment»..
Интернетда тарқалган, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли экани айтилаётган аудиоёзувга Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Ҳикматилла Убайдуллаев ярим тунда бўлса ҳам муносабат билдирди. Балки АОКА алоҳида баёнот билан ҳам чиқар. Лекин чиқмаган тақдирда ҳам улар ўз вакили номидан позициясини маълум қилди.
Аммо, лекин ва бироқ... фаолияти ОАВ ходимларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўлган Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси эса ҳар доимгидек жим!!!
Аслидаку Тошкент шаҳар ҳокимлиги уйини олиб қўйиб, кўчага ҳайдаганда ҳақини талаб қилолмаган Уюшманинг журналистларни ҳимоя қила олишини кутиш мантиқсизлик...ми дейман-да.
Эй, барака топгурлар, тадбирбозлик билан шуғуллангандан кўра, мана шундай пайтда дангал чиқиш қилмайсизми? Ташаббусни қўлга олмайсизми? Шунга ярамасангиз, нима керагингиз бор?! Ёки сизлар бошқа сайёраданмисиз?!

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли аудио ва матнли ахборот кенг тарқалди. Агар унга ишониладиган бўлса, шаҳар ҳокими сўз эркинлиги ва журналистлар шаънига нисбатан, нафақат эгаллаб турган лавозимига, балки умуман инсонийликка тўғри келмайдиган сўзларни билдирган.
Журналистларимиз Уюшма томонидан “Телеграмм” каналида очилган “Ўзбекистон Журналистлари гуруҳи” саҳифасида ҳам ижтимоий тармоқларда Ж. Ортиқхўжаевга тегишли ана шу аудио ва матнли ахборот пайдо бўлган пайтдан бошлаб бундай муносабат маданиятсизлик экани ҳақидаги ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришмоқда.
Қўшимча қилиб шуни алоҳида таъкидлаймизки, Журналистлар уюшмаси тегишли ҳуқуқ-тартибот идоралари ушбу ҳолат юзасидан ўзларининг адолатли хулосаларини билдиришлари зарур, деб ҳисоблайди. Инсон шаъни, жумладан журналист шаъни ва ҳақ-ҳуқуқи ҳимояси Ўзбекистон Республикаси Конституциясида кафолатланган ва унинг ҳар қандай бузилишлари қонуний баҳоланиши лозим.
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

БОШ ПРОКУРАТУРА БАЁНОТИ
Бош прокуратура томонидан Интернет нашрларида ва ижтимоий тармоқларда 2019 йил 16 ноябрь куни Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаевга мансублиги таъкидланиб тарқатилган аудиоёзувларнинг ҳаққонийлиги, қачон, қаерда ва қандай ҳолатларда юз берганлиги ҳамда бошқа ҳолатлар ўрганилмоқда.
Ўрганиш натижалари ҳар томонлама қонун доирасида кўриб чиқилиб, улар юзасидан қўшимча баёнот берилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги баёноти
Жорий йилнинг 16 – ноябрь куни ОАВ ва ижтимоий тармоқларда гўёки Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев овози сифатида тарқатилган аудиоёзув жамоатчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлмоқда.
Ҳозирда ушбу масалага ойдинлик киритиш ва ҳар томонлама ўрганиш мақсадида мутасадди идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилган.
Ўрганиш натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.

Forwarded from davletovuz
Ж. Ортиқхўжаев Kun.uz сайти ходимларига таҳдид қилган
16 ноябрь куни интернетда Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг мухбирларга қилган таҳдиди аудиоси тарқалди. Аудиода Ортиқхўжаев журналистларни шарманда қилиш, ҳаттоки жисмонан йўқ қилиб юбора олишга қодирлиги билан таҳдид қилган.
Мазкур таҳдид шаҳар ҳокимидан Олмазор тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари Абдурасул Ваҳобов билан боғлиқ воқеанинг эртасига Kun.uz мухбирлари Раҳматилла Исроилов, Шерзод Эгамбердиев ва Баҳодир Аҳмедов ҳоким қабулида бўлган чоғда янграган.
Ўша куни Тошкент шаҳар ҳокими А.Ваҳобов ва мухбирларни ўз ҳузурига чорлаб, яраштирмоқчи, ўртадаги тушунмовчиликни ҳал қилмоқчи бўлган. Томонлар муроса қила олмагач, учрашув таҳдидли «тарбиявий соат»га айланиб кетган.
Таҳририят ҳоким билан учрашув вақтидаги аудиоёзувни Ваҳобов ва Kun.uz ўртасидаги низоли вазият қасд олишга айланиб кетмаслиги ҳамда шаҳар ҳокимининг обрў-эътиборига путур етказмаслик учун оммага ошкор қилиш фикридан воз кечган эди.
16 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда шу воқеага оид аудиоёзув тарқалишига эса таҳририятнинг алоқаси йўқ.
Маълумот учун, Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг сўзлари ёзиб олинган тўлиқ форматдаги аудиоёзувлар Kun.uz таҳририятида мавжуд бўлиб, белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Бош прокуратурага тақдим этилиши мумкин.

Kun.uz
«Shunday qilishim mumkinki, qo‘shnilaring ko‘rishishga uyaladi» – Toshkent shahar hokimining jurnalistlarga tahdidi audiosi tarqaldi
Internetda Toshkent shahar hokimi Jahongir Ortiqxo‘jayevning jurnalistlarga tahdid qilgani audiosi tarqaldi.
O‘zLiDeP: ҳар қандай эркин фикр, эркин сўз инсон шаънига даҳл қилмаслиги шарт
Айни пайтда ижтимоий тармоқлар ва интернет ОАВда Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаевга тегишли экани айтилаётган, журналист ва блогерлар шаънига ўта кескин фикрлар билдирилган аудиоёзув мамлакатимиздаги барча ОАВ вакиллари, блогерлар ва кенг жамоатчиликнинг кескин танқидига сабаб бўлмоқда.
Ж.Ортиқхўжаев шахси билан боғлиқ мазкур ҳолат табиийки O‘zLiDePни ҳам бефарқ қолдиргани йўқ.
Мамлакатимиз Конституциясида ҳам қонун ҳамма учун тенглиги, инсон хуқуқлари устуворлиги эътироф этилган. Шу туфайли O‘zLiDeP инсон шаънига нисбатан қилинган ҳар қандай тажовуз жазосиз қолмаслиги керак деб ҳисоблайди.
Шу билан бирга ҳақоратли сўзлар янграган аудиоёзув ҳақиқатан ҳам Ж.Ортиқхўжаев томонидан айтилганлиги юзасидан етарлича тасдиқловчи далиллар мавжуд бўлмагани сабабли ушбу масалага муносиб ҳуқуқий баҳо бериш, вазиятга аниқ хулоса ясаш мақсадида аудиоёзув ҳозирда махсус давлат органлари томонидан экспертиза қилинаётганлиги маълум. Шундан келиб чиқиб партия журналист ва блогерларни, турли давлат ва нодавлат ташкилотлари фаолларини вазиятга экспертиза хулосаси асосида баҳо берилгунга қадар хулоса чиқармасликка чақиради.
Ўз навбатида O‘zLiDeP Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматини юзага келган вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида тегишли муносабат билдиришини сўрайди.
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси кейинги йилларда мамлакатимизда демократик ислоҳотларнинг энг муҳим шарти – сўз ва фикр эркинлигига жуда катта йўл очиб берилганини алоҳида эътироф этади. Лекин ҳар қандай эркин фикр, эркин сўз инсон қадр-қимматига даҳл қилмаслиги шарт деб ҳисоблайди.
O‘zLiDeP матбуот хизмати.