"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
2.14K subscribers
60.3K photos
10.6K videos
97 files
8.29K links
"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184
Download Telegram
"Итларга ем бўлган айиқ

Бир тоғлик одам тоғдан айиқ тутиб олди ва уни кўп азият чекиб, қўлга ўргатди. Илгари саёқ юрган айиқ эгасига ром бўлгунга қадар кунда икки марта ўлгунча таёқ ер эди. Очлик азоби ва еган беҳисоб таёғи ичи ва ташини эзиб ташлаган эди. Шу сабабли эгаси унга бир ёғоч кўрсатса, айиқ ювошлик билан унга бўйин эгарди. Шу тарзда айиқ кўча-кўйларда ўйинчилик қилиб юрар, эгасининг уйига ўтин ташиб келтирар эди. Хўжаси унга ҳаддан кўп юк ортар, айиқ юк ташийверганидан эгнида ҳатто тук қолмаган эди. Хуллас, у бу дунёда қанча жабру жафо бўлса, ҳаммасини татиб кўрган эди. Аммо жаҳолати туфайли нафсида такаббурлик ортиб кетди. Гоҳ макру ҳийла ва хусумат тоши билан қоплон бошини янчиб ташлайман, деб хаёл қилар, гоҳ даҳшатли слиер йўлиқса ҳам, таом учун унинг қорнини дадил ёриб юбораман. деб ўйларди. У шу сифат ҳар хил хом хаёлларга берилиб юрди. Охир-оқибатда унинг ўзи бир кун итларга ем бўлди.
Шундай беҳуда алжирашинг билан халқ орасида сен ҳам худди ўша айиқнинг ҳолига тушгансан.

Алишер Навоийнинг «Лисонут-тайр» асаридан.
@piskenthayoti
ХАЙРЛИ ТУН.

Ҳаёт ажойиб қиссадир.Сиз
унинг қайғули сатрларини ўқиётиб тўхтаб қолманг. Аксинча, охиригача ўқинг. Чунки қийинчиликдан сўнг албатта енгиллик келади. Қоронғу тундан сўнг эса, албатта нурафшон тонг отади.
@piskenthayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ.
Яна бир янги тонг,яна бир серфайз кун муборак бўлсин.
Янги тонг дилингизга ўзидек нурли ва бокира туйғуларни бахшида этсин.
Бошланаётган янги кун сизга барча имкониятлар эшигини очиб берсин.Хонадонингизга тинчлик,рўзғорингизга барака,дастурҳонингизга тўкин- сочинлик олиб кирсин.
Янги кунингизнинг ҳар дақиқаси ҳайрли, ҳар они қадрли бўлсин!
@piskenthayoti
Бугун - умрингизга қўшилган янги туҳфа.

Шундай экан, чиройли шукр ила уни борича қабул қилинг!

•Кечанинг оғриқларини елкангиздан отинг.

Эртанинг ҳадясини кутинг!

Ҳар онингиз хайрли ва барокатли, энг муҳими фойдали ўтсин.
Сизга икки дунё саодатини, Дунёдаги барча яхшиликларни тилаймиз!!!
@piskenthayoti
#тонгги_шеърият

ОЙДИН ҲОЖИЕВА.

Чеккан машаққатим, кўрган роҳатим,
Кўрган-кечирганим сен билан боғлиқ.
Худо берган ризқим, топган давлатим,
Сенинг билан тотлиқ, сен билан ёғлиқ!

Сенсиз чўлда тўзиб юрган кавракман,
Илдизсиз, мевасиз, саросар,
Фарқим йўқ бир товоқ кепакдан,
Сен билан кўксимда етилар гавҳар.

Китобин олдирган паридай ҳайрон —
Сенсиз сўзим, ишим кирмас амалга.
Сенсиз мен тўпидан айрилган жайрон,
Сенсиз кўрган куним заҳмат, жамалға.

Сенсиз чумолича рағбатим йўқдир,
Сен билан тоғни ҳам қиларман талқон.
Сендан айирмасин ўлгунча тақдир,
Сен ўзинг кўксимга пўлатдан қалқон,
Ватан, онажон!

@piskenthayoti
* * *

Асқад Мухтор хаёл сурар тунлари,
Чироғига урилади парвона.
Тонг насими, саҳарнинг хуш унлари
Жарангига тўлиб кетади хона.

Шовуллайди ривоятгўй чинорлар,
Бўронлардан энар дилга ҳаловат.
Сўз гуллайди, ҳар сатрида баҳорлар,
«Тундаликлар» нафасида ҳарорат.

Ёсумангул баргида нур йигириб,
Ўз созидан маст сайрайди чирилдоқ.
Фикратидан унинг чақмоқ югуриб,
Пилигига ўт кетади кўкнинг, оҳ!

Вулқон бўлар сўздан учган аланга,
Парт бўлади осмоннинг бўз кўйлаги.
Ҳар тонг шундай вулқон бўлиб оламга
Чиқиб келар Асқад Мухтор юраги!"
@piskenthayoti
"ЎЙЛАР

Бу дунёдан азизлар кетди,
Фикратида юлдузлар кетди.

Ўтди неча авлиё зотлар,
Дуосида қақнуслар кетди.

Ўтди Аллоҳ ишқида Мажнун,
Пайғамбарга эгизлар кетди.

Оҳ урганда, ноласи қуюн,
Кулгусида кундузлар кетди.

Торларида булбул сайраган,
Элга дармон ҳофизлар кетди.

Чимилдиққа кирмаган неча
Сор йигитлар, ҳур қизлар кетди.

Чумолидек тоғларда кезган
Хазинаси қомуслар кетди.

Майсалари саловат айтган
Баҳор-боғли андизлар кетди.

Қаърларида садафлар туққан
Неча бахрул денгизлар кетди.

Ер юзини шамолдай кезган
Қадамларда шаън излар кетди.

Ватан қадрин номус билганлар
Ибратида нон-тузлар кетди.

Аждодларнинг шукуҳ-шонидан
Чақнаб фидо ворислар кетди.

Мункиллаган донишманд йиллар
Кипригида қор кезлар кетди.

Дор остида Эрк-иймонида
Букилмаган қад, тизлар кетди.

Тирикликнинг тегирмонида
Янчилиб не тўкислар кетди.

Молу давлат гирдобларида
Неча аҳли тамизлар кетди.

Шону шуҳрат саробларида
Қанча дўсту нодўстлар кетди.

Тошбақадай имиллаб кимдир,
Порлаб вақти тиғизлар кетди.
@piskenthayoti
#қабулдан_кейин

Вилоят ҳокимига берилмай қолган саволим:
"Шунча муаммони эшитдингиз, ҳеч қурса, айрим жиҳозлари отамнинг замонидан қолган Пискент тиббиёт муассасаларига имкониятингиз ва ваколатингиз доирасида ҚАНЧАЛИК МАБЛАҒ ЎТКАЗИШГА ҚАРОР ҚИЛДИНГИЗ?
Фақат шундагина муаммолар қисман ечим топиши мумкин ёки шундай эмасми?"

Журналист Шоира Умрзоқова.

@piskenthayoti
#мулоқот

📌Тошкент вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос, оммавий коммуникациялар ва кинематография масалалари бўйича ўринбосари - вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Жамшид Бабажановнинг 2022 йил 31 март соат 16:00 да онлайн қабули ўтказилишини маълум қиламиз.

🔎
Бунда фуқаролар вилоятда туризм, спорт, маданият, маданий мерос, оммавий коммуникациялар ва кинематография масалалар ва ушбу соҳаларда юзага келаётган муаммолари билан мурожаат қилишлари мумкин.

👆Юқоридаги масалалар юзасидан қуйидаги ҳавола орқали мурожаат қилишингиз мумкин:
https://us05web.zoom.us/j/5397003226?pwd=ZDMrTjJIYkgvOFZheDl1SXViK3F4dz09

Идентификатор конференции: 539 700 3226
Код доступа: 2222

Мурожаат учун тел: (70) 762-58-86

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Афсус, умр беҳуда бўлмишдир барбод,
Бўлмадим ҳаромдан бир нафас озод,
Буюрганин қилмай юзим қародир.
Амрингдан ташқари ишларингдан дод!

***

Дунёнинг тилаги, самари ҳам биз,
Ақл кўзин қораси — жавҳари ҳам биз.
Тўгарак жаҳонни узук деб билсак,
Шаксиз унинг кўзи — гавҳари ҳам биз.

***

Сен-мендан олдин ҳам тун-кун бор эди,
Айланга фалак ҳам бутун бор эди.
Тупроққа авайлаб қадамингни қўй,
Бу тупроқ қора кўз бир нигор эди.
@piskenthayoti