«Халқ овози рахбарларни уларни сергак бўлишга, сергак юришга, сергак ишлашга, ҳар бир гапини ўйлаб гапиришга мажбур қилиши керак. Ўзбекистон ҳозир очиқ, олдингидек ёпиб қўйишга иложимиз йўқ. Чегараларни ёпмаймиз энди. Интернет ёпилмайди. Оммавий ахборот воситаларига яна бир марта миннатдорчилик билдирмоқчиман. Улар билан мулоқот қилмаган раҳбарларнинг келажаги бўлмайди.
Катта синовлардан ўтяпмиз, айримлар оммавий ахборот воситаларининг саволларига чидамаяпти, оммавий ахборот муҳитини яратишни, адолат овозини эшитишни хоҳламаяпти. Лекин мажбур бўлади. Ёки хайрлашамиз», – деди давлат раҳбари.
Шавкат Мирзиёев
@piskenthayoti

🇺🇿🇺🇿ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!🇺🇿🇺🇿
🇺🇿“Piskent hayoti” газетаси ва расмий телеграм канали🇺🇿 Ўзбекистон🇺🇿 Республикаси мустақиллигининг🇺🇿 шонли 34 йиллигига бағишлаб ”Муқаддасан, мўътабарсан, ягона Ватан”! 🇺🇿мавзуида энг сара шеърлар, ҳикоя, очерк ва мақолалар 🇺🇿танловини эълон қилади.
Танов якунлари 🇺🇿газетамизнинг мустақиллигимизнинг шонли байрамига🇺🇿 атаб тайёрланган махсус сонида, байрам арафасида эълон қилинади.
Ғолиблар ҳақида🇺🇿 газета ва расмий телеграм каналимиз орқали 🇺🇿маълумот берамиз.
Ғолиблар тахририят томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғаси 🇺🇿билан тақдирланади.
Шошилинг, юрагингиздаги жонажон 🇺🇿Ватанимизга нисбатан бўлган энг гўзал изхорларни баён 🇺🇿этиш имконияти бошқа берилмайди.🇺🇿

#"Муқаддассан,мўътабарсан, ягона Ватан"!
танловига
ТОҒДЕК СУЯНЧИМ, ОТАМ.
Республикамиз мустақиллигининг шонли 34 йиллигига бағишлайман.
Мен ўша вақтларни хозиргидек яхши эслайман. Ўшанда биринчи синф алифбе китобини тамомлаганимиз муносабати билан анъанавий алифбе байрами бўлаётган эди.
Ўқитувчимиз байрамга ҳамма отаси ёки онаси билан бирга келишини тайинлагани учун мен ҳам отамни қўярда қўймай қистаб, алифбе байрамига боришларини сўраб туриб олдим. Ўшанда онам рахматли ҳам уйда эдилар.Лекин нимагадир байрамга отам билан бирга боргим келди.Ўшанда мен алифбе байрамида янги ўқитиладиган фан –Ўқиш китоби бўлганим учун отамга мақтангим келгандир.Чунки отам бизнинг ўқишимизга жуда катта эътибор берар, эринмасдан ҳар куни дарс қилдириб, ўзлаштиришимизни кузатиб, кундалигимизни текширар , паст бахо олсак жуда қаттиқ хафа бўлиб, биз билан гаплашмай қўяр эдилар.
Хуллас ўша куни отам билан бирга мактабга отландик.Декабрь ойи бўлгани, боз устига қор жуда қалин ёққани учун отамнинг изларидан секин юриб борар,агар отамнинг этикларини изи тушган жойдан бошқа ерга оёқ қўйсам оёғим қорга ботиб кетар эди.
Отам менинг қадамимга қараб аста –секинлик билан юриб борар, орқама –кетин юраётганимиз учун қўлларидан ушлаб олишимнинг иложи йўқ эди. Шундай бўлса ҳам йиқилиб ёки тойиб кетишдан қўрқмасдан , ишонч билан юриб борар, бола қалбим билан олдимда тоғдек суянчиғим –отам борликларини хис қилганим учун хеч нарсадан ҳавотир олмасдан юриб борардим.
Мактабга кириб борганимизда ўқитувчимиз хавотир билан кутиб олиб, "бир оз кечикдингиз, байрамни бошлай олмай турган эдик,алифбе китоби тайёр, сен ҳам тезда ўз жойингни эгалла",- дея бўйнимга ўқиш китобининг картондан ясалган каттакон эскизини осиб қўйди.Бошимга эса байрамда энг аълочи ўқувчилар кийиши учун тайёрланган тожни кийдирди.
Зал ўқувчилар, ўқитувчилар, ота –оналар билан тўла бўлгани учун сахнага чиқишим билан бирдан юрагимни хаяжон босиб, алифбе китобига айтишим керак бўлган гапларнинг ҳаммаси ёдимдан кўтарилиб, бир оғиз ҳам сўз айта олмай қолдим.Ўқитувчимиз ҳар қанча ҳаракат қилмасин, унинг пичирлаб айтган сўзларини илғаб ололмасдим, уялганимдан хўнграб йиғлаб юборганимни кўрган отам югуриб келиб бағирларига босдилар ва ҳечқиси йўқ болам, кўпчиликнинг салобати босдида–дедилар.Шунда мен отамнинг қўлларидан махкам тутдиму, ўқиш китоби айтиши керак бўлган сўзларни шариллатиб айтиб ташладим. Хатто байрамда айтишим режалаштирилмаган "УЧ бахо " шеърини ёддан айтиб бердим.Сўзларимни тугатганимдан сўнг ҳайратдан жим –жит бўлиб қолган зал бир гувиллади-ю гулдурос қарсаклар билан олқишлай бошлашди.Шунда ўқитувчимиз ёнимга келиб, "Кўрдингизми ҳурматли ота –оналар, сизларнинг, айниқса оталаримизнинг фарзандлари ҳаётидаги ўрни бутунлай бошқача.Фарзандлар оталарига гўёки тоғдек суянишади.Уларнинг қудратини хис қилишади, уларни ёнларида хис қилганларида ўзларига бўлган ишончлари янада ортади. Қизимиз ҳам отасининг қўлларидан тутганидан сўнг ўзига бўлган ишончи ортиб, кучига –куч қўшилди –деди.
Ватанимиз хам бизга гўё отамиздек суянчиқ.
Ортимизда тоғдек суянгчиғимиз –Ватанимиз борлигини, у хамиша бизни суяшини хис қилиб яшанг, унга отамизга суянгандек суянинг, қудратини хис қилинг.Шундагина сиз олға ва дадил қадам ташлаб, кўзлаган мақсадингизга албатта етасиз",- деган эди.
Башорат Сатторова.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қизикарли_дунё
Кариб денгизи соҳилларини заҳарли сув ўтлари эгаллаб олди.
Май ойидан бери Кариб денгизида Саргассум денгиз ўтлари рекорд даражада кўпайди ва уларнинг сони янада ошиши кутилмоқда.
Йўғон денгиз ўтлари Пуэрто-Рикодан Гаянагача бўлган қирғоқларни бўғиб, туризмга тўсқинлик қилмоқда, ёввойи ҳайвонларни ўлдирмоқда ва заҳарли газларни чиқармоқда, дея шикоят қилмоқда маҳаллий ОАВ.

Бакр ибн Абдуллоҳ бир ҳокимга яқин бўлган бир кишини ҳикоя қилар эди. У одам кўпинча подшо ҳузурида: «Яхшилик қилганга яхшилик қилинг, ёмонлик қилганга қилган ёмонлиги қайтади», дер эди.
Бир амалдор унинг подшо олдидаги мавқеига ҳасад қилиб, унга туҳмат қилди. У подшога: "Фалончи сизнинг оғзингиздан бадбўй ҳид келяпти, деган гапларни айтди", деди. Подшоҳнинг янада ишониши учун ҳасадгўй деди:
— Ишонмасангиз, уни чақиринг. У бурнини бекитиб туради.
Подшоҳ буни текшириб кўрмоқчи бўлди. Ҳасадгўй эса ҳалиги одамни чақириб, меҳмон қилди. Зиёфат дастурхонида саримсоқпиёз ҳам бор эди. Зиёфатдан чиқиб, подшоҳнинг ҳузурига боришди. Подшоҳ вазирига яқин келишни буюрди.
Вазир енги билан оғзини ёпган ҳолда подшога яқинлашди. "Демак, айтилган гаплар рост экан", деб ўйлади подшоҳ. У ўз қўли билан бир ёрлиқ ёзиб, вазирга сарой ходимларига олиб боришни буюрди. Подшоҳ одатда, бировни мукофотламоқчи бўлсагина, ўз қўли билан ёрлиқ ёзар эди. Хатда эса: "Хатни олиб борган кишини терисини шилиб, сомон тиқиб, менга юбор", деб ёзилган эди. Вазир хатни олиб саройдан чиққанда ҳасадгўйга йўлиқди ва:
— Подшоҳ менга ёрлиқ ёзиб берди, — деди.
— Менга берсанг-чи, хатни.
— Олавер.
Хатни сарой ходимларига олиб борган ҳасадгўйга:
— Бу ерда сени ўлдириб, терингни шилишим ёзилган, — дейишди.
— Йўқ, бу хат мен учун ёзилмаган, — қичқирарди у. Аммо, подшоҳ амри вожиб, уни ўлдириб подшоҳ айтганидек қилишди.
Вазирни саломат кўрган подшоҳ ажабланиб, ундан бўлган воқеани сўради. Вазир ҳаммасини бошидан айтиб бергач, подшоҳ унинг ҳар куни айтиб юрадиган гапларининг нечоғли рост эканига амин бўлди.

Кўриб кўзимга ёш келди бродарлар.
Ҳеч қачон мухтож одамнинг устидан кулманг.
Йўқсилларнинг бир томчи кўз ёши
дарё ва денгизларни қуритади деб бекорга айтишмаган.

МИХ ҲАҚИДА ҚИССА
Бир шаҳарда одамлар гўзал бир бино қуришибди. У жуда кўркам эди. Устунлари, нақшлари, гумбазлари, пештоқлар, хуллас ҳамма ҳамма нарсаси жуда гўзал эди. Келган одамлар устунларни, чиройли бўёқлар билан чизилган нақшларни, пардаларию пештоқларини мақтар эди.
Лекин, бинони энг баланд қисмида томга қоқилган бир мих ҳақида ҳеч ким гапирмасди. Бир куни мих ўйлаб қолибди:
“Ҳамма
қисмларни, ҳатто оёқни тагида ётган гиламни ҳам мақташади, мен ҳақимда биров эсламайди ҳам. Демак мени бу бинога бирор фойдам йўқ”, деб турган жойидан суғрилиб ўзини пастга ташлабди. Ўша куни қаттиқ шамол бўлиб, михсиз қолган томни ўша қисмини шамол учириб юборибди, қаттиқ ёмғир ёғиб хонани ичига кўп сув кирибди. Бўёқлар бўялиб кетибди, гиламлар лойқага ботибди, пардаларни расвоси чиқиб, пештоқларгача зарар кўрибди. Ва мих буларни кўриб, одамлар уни гапирмагани, у ҳақида билмагани билан унинг бу хонага аҳамияти қанчалигини англабди.
Қиссадан хисса шуки, ҳаётда ҳам мумкин бизни биров илғар, биров илғамас.

Овчи бир куни қуш тутиб олди.
– Мени қўйиб юбор, эвазига сенга учта қимматли маслаҳат бераман, – деди қуш унга.
Қуш биринчи маслаҳатни овчининг қўлида, иккинчисини тол шохига қўнганида, учинчисини эса тепалик устида айтишга ваъда берди.
Овчи рози бўлди ва биринчи маслаҳати нималигини сўради.
– Агар бирор нарсани қаттиқ ардоқласанг-у, йўқотиб қўйсанг, унинг учун афсусланма!
Овчи қўйиб юборган қуш учиб бориб толнинг шохига қўнди ва иккинчи маслаҳатини айтди:
– Ақлга тўғри келмайдиган, исботи бўлмаган гапларга ҳеч қачон ишонма!
Кейин қуш тепалик томон учди ва ўша ердан туриб қичқирди:
– Эҳ омадсиз одам! Мен иккита катта-катта олмосни ютиб юборгандим. Агар мени ўлдирганингда, уларга эга чиқардинг.
Овчи аламидан бошини чангаллаб анча турди.
– Ҳеч бўлмаса, менга учинчи маслаҳатингни айтиб кет, – деди бир оз ўзига келиб.
– Қанақа нодон одамсан, – чирқиради қуш, – биринчи ва иккинчи маслаҳатимни ҳатто ўйлаб ҳам кўрмай, учинчисини сўраяпсан. Мен сенга қўлингдан кетганига ачинмаслик ва ақлга тўғри келмайдиган гапга ишонмаслик кераклигини айтдим. Сен эса ёлғон гапга ишониб, айрилиб қолган нарсангга ачиндинг. Ўзинг ўйла, кичкина қуш қандай қилиб иккита катта олмосни ютиб юбориши мумкин?
Инсонлар ақлли гапларни билишади, аммо амал қилишмайди. Яхши ўгитларни эшитиб таьсирланишади, аммо оз вақт ўтиб худди ҳеч нарса эшитмагандек, бутунлай аксини қилишади. Ўқиган ва эшитган яхши нарсаларингизга амал қилинг, зеро вақти келиб биз амалларимиз учун жавоб берамиз...Барчамизнинг юзимизни яратганни ўзи еруғ қилсин....

ХАЙРЛИ ТУН
Ким нима қилса, ўзи учун қилади.
Қилаётган (киши қилган яхшилик ва ёмонлигини оқибатини албатта) кўради ва тортади.
Унутма!
Бир нарсага эришиш учун бутун бир умр керак бўлади.
Бир нарсани қўлдан бой бериш учун эса, бир лаҳзалик ғафлат кифоя.

АССАЛОМ АЛАЙКУМ
ХАЙРЛИ ТОНГ
Бир йиқилдим — пишдим, икки йиқилдим — кучлироқ бўлдим, туртилдим — хулоса чиқардим, хато қилдим — оқ-қорани ажратдим.
Муҳими, йўлимда давом этяпман, таслим бўлмадим, ҳаёт мактабида — моҳир муаллим қўлида кунда-кунга чархланиб боряпман. Синовига шукр қилиб, дардига сабр қилиб, зарбасига қалқон бўлиб, юришдан тўхтамаяпман.
Бир кун, албатта, кўзлаган мақсадимга эришганимда «шу кунлар ҳам бўлган эдия», дея ортимга табассум билан назар соламан.
Унутманг, ҳамма нарса ўткинчи, ҳатто шу залворли имтихонлар ҳам. Қоқилган тақдирингизда ҳам, қаддингизни тик тутиб, манзил сари давом этинг.
Йўл-йўлакай учрайдиган тўсиқлару гап-сўзларга парво қилманг.
СИЗ учун орзу ва умид эшиклари хамиша очиқдир

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёзда майонезли салатларни унчалик хушламаймиз.
Аксинча, кўкат ва сабзавотларга бой салатларга эхтиёжимиз ортади.
Мана бу ажойиб салат эса хушхўр, мазали ва тўйимлилиги билан бемалол таомнинг ўрнини боса олади.

Бировни қалбини оғритиш хато эмас, ОЗОР!
Бошқалар хақида аниқ билмай туриб, бошқаларга ГАПИРИШ хато эмас, ҒИЙБАТ!
Бировни ҳаёти билан ўйнашиш хато эмас, НОМАРДЛИК!
Тинимсиз ёлғон гапириш хато эмас, ИШОНЧНИ СИНДИРИШ!
Ота–Онага бақирмоқ хато эмас, НОНКЎРЛИК!
Асл туйғулар устидан кулиш хато эмас, ТУБАНЛИК..!
Кўнглимда биттаси, қўйнимда биттаси дейишлик хато эмас, ХИЁНАТ!
Дунё яралибдики туйғулар ЭГИЗАК юришади:
МУҲАББАТ – ХИЁНАТ...
ʼСАДОҚАТ – НАФРАТ...
ЯХШИ – ЁМОН...
ҚИММАТ – АРЗОН...
Одамлардан кўп ҳам умидвор бўлавермаслик даркор...
Агар кимдир кўнглингизни оғритиб кетса-ю , сиз унга САЛОМ дея олсангиз, сиз унга қилинган энг улуғ садақанинг ЭГАСИДИРСИЗ..!