"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
2.14K subscribers
60.3K photos
10.6K videos
97 files
8.29K links
"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184
Download Telegram
Республика Мудофаа вазирлиги, Ёшлар иттифоқи кенгаши, туман ҳокимлиги ҳамкорликда ўтказилган тадбирлар ёшларни ватанпарварлик ва ўз бурчига садоқат руҳида тарбиялаш ғояларини тарғиб қилишга бағишланяпти.
Ушбу тадбирнинг навбатдагиси Навоий ҳудудидаги Холиқберди МФЙ ёшлари ўртасида ташкил этилди. Ҳарбий хизматчиларнинг энг замонавий қурол-аслаҳа кўриги, ҳарбий техникалар намойиши , чаққон ва сергак аскарларнинг кўргазмали чиқишлари тадбир иштирокчиларини ҳайратга солди. Ёш юракларда ҳарбийликка ҳавас ва иштиёқ уйғонди. @piskenthayoti
МУКОФОТ МУБОРАК

Тиббиёт ходимларининг касб байрами арафасида катта тажрибага эга шифокор Мамадали Усмонов вилоят ҳокимининг "Фахрий ёрлиғи" ва қимматбаҳо совға билан тақдирланди.
@piskenthayoti
Биз ҳали ҳаммадан ўтамиз

Where is Piskent?

Мендан "Пискент нимаси билан машҳур?" деб сўрашса, доим "билимли ва салоҳиятли кадрлари билан машҳур" дердим. Бугун Пискентда ўтган Медиа турда қатнашиб, туманимнинг мен илгари пайқамаган янги қиррасини кашф этдим. Биз кўзимиз ўрганиб қолган манзаралардаги ўзгаришларни баъзан пайқамай ўтиб кетаверамиз. Ўзбекистоннинг ички бозорини забт этиб, энди хорижга чиқиб бораётган "Саховат -бройлер" корхонасига илгари сира кириб кўрмаган, эътибор бермаган эдим. Бугун Медиа тур доирасида “Саховат бройлер”да янги технологияда парранда етиштириш ва қайта ишлаш жараёнларини кузатдик. Пискентда унумдорлиги паст, қишлоқ хўжалигида фойдаланишга деярли яроқсиз 55 гектар тошлоқ ерга қурилган гигант корхона маҳсулоти хадемай қўшни давлатларга ҳам экспорт қилинади.
Дастурга таклиф этилган 30 га яқин журналист ва блогерларни “Turon Biznes Limited” афғонистонликлар билан ҳамкорликда етиштирган Зафарон хайратда қолдирди. Энди мен фахр билан айтаман, янгиланаётган Ўзбекистоннинг кичик бўлаги Пискент катта салохиятга эга инвестицион муҳити, инвестицион жозибаси билан машҳур. Биз ўз брендимиз билан дунёни забт этамиз. Бутун дунёдаги инвесторлар яқинда оқиб келади, "Where is Piskent?" (Пискент қаерда?!)деб.
Кўзда қувонч, дилда ифтихор билан айтаманки, Пискент Тошкент денгизидан хов нарида, кетдик, олиб бораман, деб. Тадбирдан кўзланган мақсад туманимизнинг экспорт салоҳиятини кенг оммага тарғиб этиш эди ва бунга эришилди. Кўплаб хамкасбларим қатори мен ҳам Пискентни янгидан кашф этдим.
Ш.Умрзоқова

@piskenthayoti
ҲИКМАТ
Дўст - ҳеч кимга айтолмаган гапларни тортинмай айта оладиган бирдан бир инсонингдир..!

Маҳатма Ганди

@piskenthayoti
Ҳурматли ёшлар, ушбу видеони онангизга, бувижонингизга қўйиб беринг, улар ёшликка қайтгандай бўладилар. Ўз даврининг Райхонлари, Мунисаларини ёдга оладилар. Видео охирида пискентлик Раъно опани топадилар. Кексаларга ёшлик хотираларини эслатинг. Сиз эса бу пайт уларнинг чехраларида бахтиёрлик жилваларини кўрасиз.
Ноябрь- кексалар туризми ойлиги.
Бугун хонадонингиздаги кексаларни албатта бирор жойга олиб боринг.

@piskenthayoti
Пискент туманидаги 6-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Маликахон Хайруллахонова Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтган "Энг яхши мусиқа фестивали" да 1-ўринни эгаллаб, Гран при соҳибаси бўлди.

@piskenthayoti
Пискент тумани 30-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабининг Эстрада чолғу ижрочилиги бўлими ўқувчиси Собирова Сарвиноз Францияда ўтказилган Халқаро мусиқа танловида композитор Елена Бурковскаянинг " Буги -вуги" асарини ижро этди ҳамда ЖАЗ мусиқасини маҳорат билан кўрсатиб, 1-ўрин лауреати бўлди. Ўқитувчи Неъматуллаева Севара Фатҳулла қизи ҳамда ўқувчи Собирова Сарвинозларни бу ютуқ билан қутлаб қоламиз👏👏 ҳамда бунданда юқори чўққиларга эришишларига тилакдошмиз☺️

@piskenthayoti
Forwarded from Fozil Farhod
​​​​​​​​​ШИФОКОР ДАДАМ

Сизсиз дунё бемор, очун нурсиз. Сиз Аллоҳга ёрдамчи, дунёга соғлиқ улашувчи.

Ноябр ойининг иккинчи якшанбаси сизнинг байрамингиз, тиббиёт ходимлари куни. Касб айёмингиз муборак бўлсин, яхшилар. Қалбингиз оқ халатингиздай покиза бўлсин. Топганингизга Ўзи барака берсин.

Дарвоқе, дадам ҳам шифокор. Тахаллусимдаги "Фарҳод" асли дадамнинг исми. Исмини тахаллуси билан чақиришса, баъзи адиблар хафа бўлади. Мен эса аксинча, хурсанд бўламан, Фозил эканимни билиб қолгач, узр сўраганларга: "Ҳечқиси йўқ, Фарҳод дадамнинг исми!", дейман фахрланиб.

Дадам ҳозир мендан 681 км узоқда. Қўнғироқ қилиб табрикладим. "Байрамларингиз билан..." деёлдим, холос.

Телефонда ўзингизга айтолмаган гапларни шу ерда ёзяпман, ота. Кечагидай эсимда, 2001 йили мени Тошкентга лецейга ўқишга олиб келиш учун уйдаги сигирни сотдингиз. Йўлкира ва бошқа харажатлар учун. Пойтахтга олиб келдингиз. Ўқишга ҳужжат топшириб, уйга қайтаётганимизда мени ўриндиққа ўтирғизиб, автобусда бошқа жой йўқлиги боис ўзингиз тик туриб кетдингиз... 😢

Фарзандларингизни ўқитаман, деб ўзингиз узоқ йиллар пиёда юрдингиз. Баъзида оёқ кийимингиз бутун бўлмади. Устингиз юпун бўлди. Кўпинча байрам ва дам олиш кунлари ҳам ишда бўласиз. Уйда бўлсангиз-да, телефон орқали кимгадир тиббий маслаҳат бераверасиз. Умрингиз одамларга яхшилик улашиш билан ўтяпти. Бундан ўзингиз миннатдор. Биз ҳам.

Узоқ яшанг, қўлингиз дард кўрмасин, дадажон. Юзингиз ҳамиша ёруғ бўлсин. Бизларга қилган яхшиликларингизни Аллоҳ мукофотласин.

Эскартма: суратда дадам, мен, Миржамол курсдошим ва Зафар жияним. У 2013 йилнинг 10 июн куни Талабалар шаҳарчасидаги 9-ётоқхонада олинган.

Фозил Фарҳод

​​​​​​​#shifokorlarga_rahmat

Каналга аъзо бўлиш бепул: 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFi6S36Eciyxe9lKJw
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Яна бир янги тонг, янги кун муборак бўлсин, азизлар!

Ҳар тонг кўзингизни очганингизда қандай вазият бўлишидан қатъи назар кимгадир кераклигингизни, кимнидир бахтли қила олишингизни унутманг.

Бошламоқчи бўлган ишларингиз ўнгидан келсин. Сизларни қуёш нурларидек қайноқ туйғулар кун давомида тарк этмасин.

Яхши кайфият, яхши инсонлар ҳамроҳингиз бўлсин.

@piskenthayoti