UZBEK SILK | Rasmiy
1.14K subscribers
22.1K photos
1.56K videos
5 files
8.32K links
Download Telegram
Бугунги кунда янги боғларни барпо қилиш ва эскиларини янгилаш учун 350 миллион дона вирусдан холи, серҳосил ва экспортбоп мева кўчатларига эҳтиёж борлиги қайд этилди.

Республика бўйича 16 та туманда “Агростар” компаниялари ташкил қилинди. Улар ишни энг аввало замонавий маҳсулотни кўпайтиришдан, яъни уруғ, кўчат ва ўғитдан бошлаши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Масъулларга “Агростар” компаниялари учун замонавий “ин-витро” лабораторияларини барпо этиш, 16 та туманда сақлаш, қадоқлаш, саралаш ва қайта ишлашни ўз ичига олган биттадан замонавий агромажмуани ишга тушириш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Бугунги кунда республикада 5,1 минг гектар иссиқхоналар мавжуд бўлиб, сўнгги етти йилда уларда етиштириладиган маҳсулот ҳажми 110 минг тоннадан 546 минг тоннага кўпайди.

Лекин, тадбиркорлар кредит оғирлиги, ўғит нархи қимматлиги, узлуксиз газ таъминоти йўқлигини айтмоқда. Масалан, 600 гектардан ортиқ майдондаги иссиқхона фаолиятини тўхтатган, 128 гектари қарздорлик сабабли банк балансига ўтган.

Шу боис иссиқхона хўжаликлари қўллаб-қувватланади. Эндиликда:

- ички бозор билан бир қаторда экспортга ҳам маҳсулот етиштириш мажбуриятини олган, табиий газда ишлаётган иссиқхоналарга қишки мавсумда газ кафолатли ҳажмда берилади;

- кўмир ёки бошқа муқобил иситиш тизимида ишлаётган ҳамда экспорт мажбуриятини олган иссиқхоналарга ҳам табиий газга қайтиш имкони берилади;

- айланма маблағ етарли бўлиши учун олдиндан тўлов октябрь-март ойларига 50 фоиз қилиб белгиланади. Бунда, иссиқхоналар газ корхоналари билан 1 октябргача шартнома имзолайди;

- табиий газдан кўмир ёки бошқа муқобил иситиш тизимига ўтган иссиқхоналарга ажратилган кредит муддати узайтириб берилади;

- иссиқлик насослари технологияларида ишлайдиган иссиқхона ташкил қилганларга харажатларнинг 20 фоизгача қисми, бу ишлар кредит ҳисобидан бўлса, кредит ставкасини 4 фоизи қоплаб берилади.

Facebook|Instagram|X
Бундан буён иссиқхоналар, тоифасидан қатъи назар, ер солиғини қишлоқ хўжалиги ерлари ставкасида тўлаши белгиланди. 2028 йилга қадар иссиқхона ишчилари учун ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизга туширилади.

Солиқ қўмитасига бутун тизими, таҳлилий ва ақл марказларини сафарбар этиб, иссиқхоналардан қисқартирилган газ қайси соҳаларга йўналтирилгани ва уларнинг самарадорлигини ўрганиш, агар газ берилган бошқа соҳаларда қўшилган қиймат кам бўлса, газни иссиқхоналарга йўналтириш топширилди.

Экологик вазиятни ҳисобга олган ҳолда, Тошкент вилоятидаги иссиқхоналар фаолиятининг ҳаво сифатига салбий таъсири билан боғлиқ муаммоларни узил-кесил ҳал қилиш вазифаси қўйилди.

“Барча эшитиб олсин: иссиқхоналар бу – озиқ-овқат хавфсизлиги, иқтисодий хавфсизлик масаласи ҳисобланади”,

- деди Президентимиз.

Тегишли идораларга соҳада қатъий назорат ўрнатиш топширилди.

Facebook|Instagram|X
Ҳозиргача 200 минг гектарда сув тежовчи технологиялар жорий қилингани катта самара бергани таъкидланди. Натижада 420 миллион кубметр сув иқтисод қилиниб, қўшимча 65 минг гектарда мева-сабзавот етиштириш имконияти яратилди.

Ушбу ишлар учун ўтган йили 2,6 триллион сўм, жорий йил эса 1,2 триллион сўм сарфланди. Йил якунигача яна 10 минг гектарда томчилатиб ва ёмғирлатиб суғоришни йўлга қўйиш, шунингдек, 200 минг гектарни лазерли текислаш учун 1 мингта техника харид қилиш режалаштирилган.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига бу йил учун зарур маблағларнинг молиявий манбасини ҳал қилиш, келаси йил дастури учун 2 триллион сўм ресурс шакллантириш топширилди.

Президентимиз дала четига экин экиш, кооперациялар бўйича қонунлар ва Сув кодексининг қабул қилингани сув танқислиги шароитида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилишини таъкидлади. Энди депутат ва сенаторлар, маҳаллий Кенгаш вакиллари қишлоқ хўжалигида даромадни ошириш, экспортни рағбатлантириш, тадбиркорларни стандартлар жорий қилиш ва сертификат олишга ўргатиш бўйича фаол бўлиб, қонунчиликка оид янги таклиф берсалар, бу ҳам мақсадга мувофиқ бўлиши таъкидланди.

Ҳукуматга штаб ташкил қилиб, экспортчи, иссиқхоначи ва бошқа мева-сабзавот етиштирувчилар билан доимий мулоқот платформасини ишга тушириш, тадбиркорларнинг давлат идоралари билан боғлиқ барча муаммоларини аниқлаб, жойида ҳал қилиб бориш вазифаси қўйилди.

Йиғилишда тадбиркорларнинг намунали тажрибалари кўриб чиқилди, мутасаддиларнинг ахбороти тингланди.

Facebook|Instagram|X
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспортини кўпайтириш масалалари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по вопросам увеличения экспорта плодоовощной и продовольственной продукции.

#Mirziyoyev #videoselektor #oziqovqat #eksport

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кафолатланган газ, айланма маблағ, харажатлар ва кредит ставкасининг бир қисмини қоплаб бериш – иссиқхона хўжаликларининг фаолияти қўллаб-қувватланади.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Давлатимиз раҳбарига Самарқанд вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ва янги режалар юзасидан ахборот берилди.

Главе государства представлена информация о результатах реформ и новых планах по развитию Самаркандской области.

#Mirziyoyev #taqdimot #Samarqand #rejalar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Президент Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигида космик маълумотлардан фойдаланиш ва рақамлаштириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по мерам цифровизации и расширения применения космических данных в сфере сельского хозяйства.

#Mirziyoyev #yigilish #kosmos #qishloqxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X