#Таълим
⚡️ ⚡️ ⚡️ Мактабларда янги ўқув йили бошланди!
Туманимизнинг ўқувчи-ёшлари эрта тонгдан қўлларида гул, қалбда ҳаяжон билан севимли мактабига келишган.
Бугун ўқувчиларни ўз бағрига чорлаган барча мактабларда биринчи қўнғироқ чалинади.
Бу йил мактабларимизда янги ўқув йили “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” ғояси остида “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари ва “Мустақиллик дарслари” билан бошланади.
Туман ҳокими Сардор Исоқулов 5-сонли ИДУМда бўлиб ўтадиган "Биринчи қўнғироқ" тадбирида иштирок этади.
Туман Мактабгача ва мактаб таълими берган маълумотларга кўра, янги ўқув йилида жами 58 та умумий ўрта таълим мактаби ва 1 та нодавлат таълим муассасаси фаолият олиб бормоқда.
Уларга жорий ўқув йилида 3 минг 334 нафар ўқувчи 1-синфга қабул қилинди.
Бугунга қадар 1-синф ўқувчиларининг барчасига 12 турдаги ўқув қуролларидан иборат Президент совғалари тўлиқ етказилди.
❗️Таҳририятдан: Шу ўринда туманимизнинг чекка ҳудудларидаги мактабларнинг директорларига маълум қиламизки, таълим даргоҳида бўлиб ўтган "Биринчи қўнғироқ" тадбиридан сифатли расм ва маълумотни бизга юборишса, телеграм каналимизда ёритишимиз мумкин.
Каналимиз админига хабарларни
👉 @sms_xabar_yozish_uchun👈
ҳаволаси орқали юборинг!
👉 @PARKENT_TONGI

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биринчи_қўнғироқ
⚡️ ⚡️ ⚡️ Туманимиз мактабларида биринчи қўнғироқ чалинди
Бугун, 4 сентябр куни туманимиздаги 58 та мактабда 2024-2025-ўқув йилининг илк дарслари бошланди.
Жорий ўқув йилида 3 минг 334 мингдан ошиқ бола туманимиздаги мактабларининг 1-синфига қабул қилинди.
Ҳоким Сардор Исоқулов 5-сонли ИДУМда бўлиб ўтган “Биринчи қўнғироқ” ва “Мустақиллик” дарсларида иштирок этди.
“Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” ғояси остида ташкил этилган “Биринчи қўнғироқ” тадбирларида эл ардоғидаги устозлар, кенг жамоатчилик вакиллари, маҳалла фаоллари, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари қатнашди.
Тадбирда ҳоким Сардор Исоқулов сўзга чиқиб йиғилганларни янги ўқув йили билан самимий табриклади.
Ҳоким ўқувчи-ёшларига илм чўққиларини забт этиб улкан ютуқларга эришишида муваффақиятлар тилади.

⚡️ ⚡️ ⚡️ Халқ шоири ўзи ўқиган мактабдаги "Биринчи қўнғироқ" тадбирида иштирок этди
Аввал хабар берганимиздек, бугун туманимиздаги барча мактабларда “Биринчи қўнғироқ” тадбирларидан сўнг “Мустақиллик дарслари” бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Халқ шоири, сенатор Маҳмуд Тоиров ўзи ўқиган 46-мактабдаги “Биринчи қўнғироқ” ва “Мустақиллик” дарсларида иштирок этди.
Тадбирда Маҳмуд Тоиров сўзга чиқиб, ўқитувчи ва ўқувчиларни янги ўқув йили билан табриклаб, мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар, туманимиз ёшларининг эришган натижалари ҳамда шонли тарихимизнинг ёрқин лавҳалари ҳақида ўқувчиларга сўзлаб берди.
Шунингдек, ўқитувчи-мураббийлар қадрини тиклашга қаратилган давлат даражасидаги эътиборга ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.
Кўтаринки руҳда бўлиб ўтган тадбирлардан сўнг таълим даргоҳи ўқувчиларга яна ўз эшикларини очди.
Мактабнинг 1-синфига қадам қўйган ўқувчилар энди ака-опаларига ўхшаб, “аъло” ўқишга интилиши шубҳасиз!