"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.3K subscribers
12.7K photos
4.27K videos
143 files
4.39K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Узум_сайли

⚡️⚡️⚡️ Паркент довруғини достон қилаётган фестиваль

Аввал хабар берганимиздек, фестивалда "Ўзбекистонда узумчилик: инновацион ёндашув ва агротехнологияларни қўллашнинг замонавий усуллари" мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади.

Унда туманимиз ҳокими Сардор Исоқулов нутқ сўзлади.

Шунингдек, меҳмонларга Паркентда узумчилик ва виночиликни доимий тарзда ривожлантириш мақсадида амалга ошираётган лойиҳаларининг самарадорлиги, бу борада яқин истиқболдаги режалари ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Конференция узум ва виночилик соҳасининг етук мутахассислари, хорижий компанияларнинг вакилларининг Паркент узумлари ва виноларига бўлган қизиқишини янада оширди.

Эслатиб ўтамиз, Президентимиз ташаббуси билан туманимизда ташкил этилган халқаро “Узум сайли” фестивали ҳар йили ўтказилади.

Бу эса Паркент узум ва виноларини дунёга янада танитиш баробарида туманимиз иқтисодини ривожлантириб боришда муҳим аҳамият касб этади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Онлайн

⚡️⚡️⚡️ "Узум сайл"ида энг сара узум ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари намойиш қилинмоқда

Айни пайтда сайлда узум ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари, вино маҳсулотлари кўргазмалари бўлиб ўтмоқда.

Паркентликлар ёпган кўк сомсалар эса меҳмонларни ҳайратга солмоқда.

Шунингдек, фольклор этнографик гуруҳлари ҳам ўзинг бадиий чиқишларини намойиш этишмоқда!

📍МАНЗИЛ (ЛОКАЦИЯ) 👈ОЛИШ УЧУН ШУ ЁЗУВНИ БОСИНГ!

⭕️ Биздан узоқлашманг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Узум_сайлида

⚡️⚡️⚡️ Сайлда машҳур эстрада хонандалари иштирокида концерт бўлиб ўтади

Аввал хабар берганимиздек, Заркент ҳудудидаги павильонда ташкил этилган "Узум сайли" давом этмоқда.

Асосий ташкилотчилардан бири Паркент туман ҳокимлиги сайлни юқори савияда ўтишида барча шароит-шароитларни яратишга катта эътибор қаратди.

Паркент туманининг туризм салоҳиятини намойиш қилиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларимизни жаҳон бозоридан кенг ўрин олишини таъминлаш мақсадида ташкил этилган фестивалда ҳунармандчилик маҳсулотлари, миллий таомлар ва либослар кўргазмалари, турли маданий тадбирлар ҳам бўлиб ўтмоқда.

Сайлда вазирлик ва идоралар, халқаро ташкилотлардан нуфузли меҳмонлар, мамлакатимиз ва хориж оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этмоқда.

❗️Маълумот ўрнида айтганда, сайлда бугун кеч соат 19:00 да эстрада хонандаларидан Лола Аҳмедова, Жасур Умиров, Зулайхо Бойхонова, Рашид Ҳолиқов иштирокида концерт дастурлари бошланади.


📍МАНЗИЛ (ЛОКАЦИЯ) 👈ОЛИШ УЧУН ШУ ЁЗУВНИ БОСИНГ!

⭕️ Кечки концерт дастуридан лавҳаларни каналимизда томоша қилишингиз мумкин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM