"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
21.5K subscribers
13.3K photos
4.35K videos
146 files
4.46K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Янгилик

⚡️⚡️⚡️ Дори воситалари нархларининг сунъий равишда оширилишига йўл қўйилмайди

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан “FAIR TECH” ягона ахборот тизими доирасида алоҳида модул ишлаб чиқилди.

Янги тартибга кўра, жорий йилнинг 1 майдан истеъмолчилар томонидан дорихоналарда сотиб олинган дори воситалари ва тиббий буюм харид чекларнинг QR-коди "Солиқ" мобил иловасида рўйхатдан ўтказилганда белгиланган устамалардан ортиқча маблағ олинганлиги аниқланса, автоматик равишда Рақобат қўмитасига хабар юборилиб, ортиқча олинган маблағни истеъмолчига қайтариш тизими ишга туширилмоқда.

➡️📱 @PARKENT_TONGI😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоқот

⚡️⚡️⚡️ “Қайилма” маҳалласида суд раислари сайёр қабул ўтказди

Юқоричирчиқ туманлараро иқтисодий судининг раиси Ғ.Машкуров ва Фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро судининг раиси Д.Эргашев томонидан туманимиздаги “Қайилма” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.

Қабулда фуқаролар дуч келаётган ҳуқуқий муаммолар атрофлича ўрганиб чиқилиб, баъзи муаммоларни ҳал қилиш бўйича тушунтиришлар берилди. Баъзилари жойида ҳал қилинди.

Хусусан, алимент ундириш, ер участкасига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, банкрот бўлган корхонадан иш ҳақини ундириш, фуқаролик иши бўйича суд ҳужжатини олиш, ажрим, уй-жой ҳисобидан фойдаланилган газдан юзага келган қарздорликни ундириш тўғрисида мурожаатлар бўлди.

➡️📱 @PARKENT_TONGI😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟥🟥🟥

⚡️⚡️⚡️ "PARKENT MEBEL HOUSE" МЧЖ ИШГА ТАКЛИФ ҚИЛАДИ!

Етти йилдан буён муваффақиятли фаолият юритиб келаётган "PARKENT MEBEL HOUSE" МЧЖ ёшларни қуйидаги лавозимлар бўйича ишга таклиф қилади.

😀 Иш бошқарувчи
😀 Уста (дурадгор)
😀 Уста ёрдамчиси
😀 Шогирд усталар

📕 Ходим олий маълумотли бўлиши шарт эмас.

❤️‍🔥 Асосий талаблар:

Ёши: 16-30 ёш
Жинси: Эркак
Бошқа хислатлари: масъулиятли, натижадор ва жамоага киришимлилик.

💰 Ойлик маош ходимнинг масъулиятига қараб:

1 500 000 сўмдан
7 000 000 сўмгача

Иш ҳажмига қараб ойлик ошиб боради!

🎁 Иш сифатига қараб қўшимча мукофот берилади!

🏐 Ходим учун ютуқ ва қулайликлар:

🌟 Кучли жамоа билан ишлаш
🌟 Замонавий ҳунарни ўрганиш
🌟 Қулай иш шароити

➡️ Бўш иш ўрни чекланган!

✔️ Ҳозироқ мурожаат қилинг.
👇👇👇👇
📞 +998946222233


➡️📱 @PARKENT_TONGI😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ҳамкорлик

⚡️⚡️⚡️ Бугун туманимизга Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги (SDC) вакиллари келди

✔️ Швейцариянинг Тошкентдаги элчихонаси жорий йил 3-5 май кунлари Швецария ва Ўзбекистон ўртасида 2022-2025-йилларга мўлжалланган янги ҳамкорлик дастури доирасида амалдаги икки томонлама молиявий-техник ҳамкорликнинг долзарб масалалари, шунингдек уни кенгайтириш истиқболлари юзасидан юртимизга ташрифи режалаштирилгани ҳақида хабар берганди.

✔️ Маълумотларга кўра, Швейцария вакиллари мамлакатимиз қисқа вақтда халқаро ва минтақавий муносабатларни ривожлантириш, барқарор ривожланишни таъминлаш каби йўналишларда эришилган натижаларга юқори баҳо бермоқда.

✔️ Шу боис, бугун Паркент туман ҳокимлигига Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги (SDC) вакиллари келди.

✔️ Юқори мартабали меҳмонларни туманимиз ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедов кутиб олди.

➡️ Хориж вакиллари билан музокара ўтказди.

✔️ Жумладан, туманимизда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, соҳага инновацион технологияларни кенг жалб қилиш каби истиқболли лойиҳалар юзасидан муҳокамалар бўлди.

✔️ Самимий ўтган мулоқотларда томонлар ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилиб, янги ҳамкорлик дастури доирасида ишлаб чиқиш учун энг истиқболли лойиҳаларни кўриб чиқишди.

✔️ Шунингдек, режалаштирилган ишларни жадаллаштириш мақсадида қўшма чора-тадбирлар кўришга келишиб олишди.

➡️📱 @PARKENT_TONGI😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Музокаралар_жараёнидан

⚡️⚡️⚡️ Ҳоким халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида инглиз тилида гаплашди

✔️ Ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедов ҳамда Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги вакиллари ўртасида ўтган музокаралар ўзаро ишонч ва ишчанлик кайфиятида ўтди.

✔️ Албатта бунга мулоқот чоғида ҳоким меҳмонлар билан инглиз тилида эркин гаплашгани сабаб бўлди, десак ишонаверинг!

✔️ Инглиз тилини яхши тушунсангиз ҳокимни гапларини диққат билан тингланг.

❗️Дарвоқе, мазкур халқаро ҳамкорлик ҳақидаги мақолани "Паркент тонги" газетасининг навбатдаги сонида ўқишингиз мумкин.

➡️📱 @PARKENT_TONGI😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥰🥰🥰🥰😇

⚡️⚡️⚡️ Хайрли кун!

Соғ-саломатликда бошланаётган кунингиз хайрли ва баракали ўтсин!

Доимо севинч ва бахтларга тўлиб яшангки, ҳаётингиз ва яхши амалларингиз шу гуллардан-да гўзал бўлсин!

➡️📱 @PARKENT_TONGI😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦🟦🟦

Ҳақиқий инсон бўлиш машаққат талаб қилади...

Кишида виждон, ростгўйлик, самимият, қалб гўзаллиги, тавозе, ҳалоллик бўлиши лозим!

➡️📱 @PARKENT_TONGI😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟩🟩🟩

Илм ўрганингки, сизни олим деб танисинлар ва илмингизга амал қилингки, сизни аҳли илм деб билсинлар.

©️Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу

➡️📱 @PARKENT_TONGI😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_кайфияти

⚡️⚡️⚡️ Илгарилари икки минг сўмга жуда кўп нарса олиб чиқиб кетардим, хозир эса...

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

➡️📱 @PARKENT_TONGI😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жамият

⚡️⚡️⚡️ СOVID-19 пандемия ҳолати бекор қилинди

💬"Мана бир йилдан ортиқ вақтдан бери пандемия пасайиш тенденциясида бўлиб, аҳолининг эмлаш ва инфекцияларга қарши иммунитети ортиб бормоқда, ўлим камаймоқда ва соғлиқни сақлаш тизимларига юк енгиллашмоқда", деди ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус.

❗️Пандемия бошланганидан бери камида 20 миллион одам COVID-19 дан вафот этган.

➡️📱 @PARKENT_TONGI😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ана_холос

⚡️⚡️⚡️ Тиламчиликни ўзига касб қилиб олганлардан огоҳ бўлинг

Қўғирчоқни чақалоқ сифатида олиб юриб кўчаларда тиламчилик қилаётган аёл ИИБ ходимлари томонидан ушланди.

➡️📱 @PARKENT_TONGI😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM