"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
22.2K subscribers
14.3K photos
4.44K videos
152 files
4.53K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Иқтибос

Бахтли бўлиш учун доимо шу бахтга интилмоқ ва уни англамоқ зарур. Бахт вазиятга эмас, кишининг ўзига боғлиқ.

✍️ Лев Толстой

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_кайфияти

⚡️⚡️⚡️ Кредитга "iPhone" олишнинг оқибати

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Матбуот
#Пресс_анонс
        
"ПАРКЕНТ ТОНГИ" ГАЗЕТАСИНИНГ 2024 ЙИЛ 5 ДЕКАБРЬ СОНИДА:

👉 Халққа хизмат қилиш бахти

👉 Мулоқотлардаги муҳим масалалар

👉 Ортга сурилган ишдан наф йўқ

👉 Юксак марраларни кўзлаган қиз

👉 Меҳр ва эътибор байрами

👉 Давоси йўқ дард

Шунингдек, газетамиз саҳифаларида туманимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид хабарларни ўқийсиз!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига мулк ҳуқуқини бериш бўйича қонун лойиҳасида белгиланган меъёрдан ортиқча эгалланган ер майдонларининг тақдири нима бўлади?

Меъёрдан ортиқ ерлар олиб қўйиладими ёки фуқаронинг ўзига расмийлаштириб бериладими?

Батафсил лавҳада👆

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тайинлов

⚡️⚡️⚡️ Паркентлик Хуршид Қорабоев Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосарлигига тайинланди

Тошкент вилояти ҳокимининг қарори билан Хуршид Қорабоев вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Хуршид Қорабоев 1987 йилда Паркент туманида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетини 2009 йилда тамомлаган.

У меҳнат фаолияти давомида Вазирлар Маҳкамаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлигида, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси, Тошкент вилояти инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасида масъул лавозимларда ишлаган.

Хуршид Қорабоев тайинловга қадар Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Қишлоқ хўжалиги соҳасида тадбиркорликка кўмаклашиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Кези келганда айтиш керакки, Хуршид Қорабоевнинг отаси Абдуваҳоб Қорабоев узоқ йиллар молия-иқтисод соҳасида самарали меҳнат қилган. Ота ўз фарзандларининг пухта таълим олишига катта эътибор қаратгани туфайли Хуршид Қорабоев давлат ва жамиятга наф келтирадиган инсонлар қаторида турибди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ Талаба ва ўқувчилар учун қишки таътил қачондан бошланиши маълум қилинди

Талаба ва ўқувчилар учун қишки таътил 25 декабрдан бошланади.

Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли буйруғи билан олий таълим ташкилотлари талабалари, техникум, коллеж, касб-ҳунар мактаби ва академик лицейлар ўқувчиларига жорий ўқув йили учун бериладиган қишки таътил 2024 йилнинг 25 декабридан 2025 йилнинг 7 январига қадар (шу куни ҳам) этиб белгиланди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_эълон

⚡️⚡️⚡️ Акциямиз тугашига 2 кун қолди, қулай шароитдаги уй-жой олишга улгуриб қолинг!

"GULBOGʻ PLAZA" Конституциямизнинг 32 йиллик байрами муносабати билан 32 та хонадонга чегирма акциясини эълон қилди!

Акциямиз 29 ноябрдан 8 декабргача, яъни 10 кун давом этиб, 32 та хонадон қўйилган.

Акциямиз доирасида 32 та хонадон бошланғич тўловсиз, 32 ой мобайнида бўлиб тўлаш имкониятига ҳамда охирги 32 фоиз тўловини кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилганда тўлаш имкониятига эга бўлишади.

❗️Қисқа қилиб айтганда бошланғич тўловдан қийналган ҳамда ойлик тўловида катта сумма тулай олмайдиганлар учун ажойиб имконият!

🌟 Хонадонларимиз қуйидаги афзалликларга эга:

Қурилиш-монтаж ишларига боғлиқ барча ҳужжатлар ишларимиз тайёр (рухсатнома, кенгаш хулосаси, экспертиза, ГАСН дан рўйхатдан ўтганлиги).

Бино ва ички бўлинмалари хам пишган ғиштдан иборат;

Замонавий энергия тежамкор деразалар ромлар;

24 соат атроф-муҳитни видео кузатув камералари хавфсизлигингизни таъминлайди;

Замонавий типдаги бир тонна юкни кўтарувчи лифт, кенг йўлакли подъезд;

Туман марказигача автобус йўналиши;

Замонавий базальт қопламалари энергия тежамкорлигига ёрдам беради.

Локациямизни қулай жойлашуви, тоғ шабадаси ва манзара кўриниши;

Замонавий болалар ўйингоҳи ва сайр қилиш учун ёпиқ ҳовли.

Очиқ ва соябонли авто тураргоҳлар.

Озиқ-овқат, маиший савдо маркети.

Сартарошхона, гўзаллик салони, дорихона ва бошқалар;


🔔 100 фоиз тўловни амалга оширган биринчи 5 та ҳар қандай хонадонга катта чегирма эълон қилинади.

❗️Бизда ҳозирги кунда:

Котлован қазиш-ташиш ишлари бажарилган;

Виброкаток орқали трамбовка ишлари бажарилган;

Пастки ва юқоридаги бетонный стяшка ишлари бажарилган;

Изоляция ишлари бажарилган;

Турар-жой мажмуамизнинг подвал деворлари қолип (опалубка) ишларини якунлаш , бетон куйиш ишларига тайёргарлик жараёнида.

Бино пойдеворини бетон ишлари ва арматура синовлари ГАСН лабораторияси томонидан параллел равишда олиб борилмоқда ҳамда ижобий хулосалари мавжудлиги ишни сифатидан далолат беради. Сифат ва узоқ йиллик хизмат қилиш кўп вақтни эгаллайди.

🔠 Қўшимча саволлар учун қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилинг ёки сотув офисимизга ташриф буюринг:

📞 +998-95-146-07-07

📞 +998-99-111-00-83

📍 Манзил: Паркент тумани, Қайилма маҳалласи, Тонг кўчаси 11/35 уй.

🔴 Локация олиш 👉 шу ерда 👈

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тилак

⚡️⚡️⚡️ Жума муборак!

🇺🇿 Муқаддас жума кунида қилган барча орзу-ниятларингиз ва эзгу тилакларингиз рўёбга чиқсин!

🇺🇿 Феълингизнинг кенглиги, назарингиз тўқлиги нур бўлиб чеҳрангиз файзини оширсин.

🇺🇿 Аллоҳ бир қадамингиз синов, ҳар бир кўрганингиз сабоқ эканлигини ёдингизга солиб, сизга икки дунё саодатини берсин!

Жуманинг хайри ва барокаси сизга бўлсин!

🤲 Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

Энг қадрли инсонларингизни жума айёми билан табриклашни унутманг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_сабоқлари

⚡️⚡️⚡️ Яхшиликни ўзингдан бошла

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Ҳолиқназар ҳазратларининг маърузасини тингланг!

⭕️ Яқинларингизга ҳам улашинг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_ҳикмати

Қушлар чумолиларни ейди. Қушлар ўлгач, чумолилар уларни ейишади. Замон ана шундай ўзгариб туради. Ҳеч бир кимсанинг шаънини камситманг.

Эҳтимол, сиз бугун кучлидирсиз. Лекин бир кун келиб сиздан ҳам кучлилар бўлишини унутманг!

©️ “Ҳикматлар чашмаси”дан

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM