#Жамият
⚡️⚡️⚡️ Шерали Жўраев ва Бобомурод Ҳамдамов қўшиқларидан рухсатсиз фойдаланиш тақиқланди
Жорий йилнинг 1 августидан бошлаб Ўзбекистон ва Туркманистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов, Ўзбекистон халқ артисти, Навоий мукофоти совриндори Шерали Жўраев ва Абдурауф Олимов асарларидан лицензия шартномаси тузмасдан ҳар қандай шаклда ва усулда фойдаланиш тақиқланади.
Мазкур тақиқ Ўзбекистон Республикасининг “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига (1034-модда) мувофиқ амал қилади.
Тақиқ уларнинг қўшиқларидан оммавий фойдаланиш, тарқатиш ва барча оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва турли ижтимоий каналлар, платформалар ва веб-сайтларда жойлаштириш, шунингдек, асарлардан оммавий тадбирлар ва тантаналарда фойдаланишга тегишли бўлади.
👉 @PARKENT_TONGI

#Ибрат_манзиллари
⚡️⚡️⚡️ Уруш салтанатидаги қиёфа
Қўрқувда ўтаётган беғубор болаликнинг маҳзун қиёфасини кўриш нақадар оғриқли эканлигини айтсак-айтмасак яхши билишингизга шубҳамиз йўқ!
Бу сурат Сурияда олинган. Қизчани расмга тушириш учун журналист ундан жилмайишини сўрайди. Қаранг, қизалоқ қандай жилмайган!
Қизчанинг тўкаётган аччиқ-аччиқ кўз ёшлари юрак бағрингизни эзиб юборган бўлса, узр!
Лекин, айтинг хўрликда ўтаётган беғубор болаликнинг маҳзун нигоҳи кўнглингизга нималарни солди?
Бу жўн, аммо муҳим саволларга жавобингиз борми:
Одамни одамга қурол кўтаришига нима мажбур қилмоқда?
Урушни даф қилиш имкони ўз қўлида бўлсада, нега бу қадар тубанлик қилмоқда?
“Паркент тонги”нинг бу саволларига жавоб излаётган азиз қадрдон!
Урушдан сўз очилса, етимликдан бўзлаётган, оч-наҳор болалар, бошпанасиз, сарсон одамларнинг мунгли қиёфаси ҳаётий хулосаларни беради.
❗️Сиз тинчлик неъматини асраш, қадрлаш йўлида даъватчи экансиз, демак ёруғ кунларимиз бардавом бўлиб бораверади.
Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI

#Улуғ_кун
⚡️⚡️⚡️ Жума муборак!
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни бомдод намозидан олдин:
"Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ", деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади", дедилар.
Ибн Сунний ривояти.
Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.
Жума айёмингиз муборак бўлсин!
Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
⚡️⚡️⚡️ Жума муборак!
Жума тонгида албатта шу дуони қилинг!
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни бомдод намозидан олдин:
"Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ", деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади", дедилар.
Ибн Сунний ривояти.
Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.
Жума айёмингиз муборак бўлсин!
Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Руҳият
Ҳамма нарсанинг ўнгланишига ишониб дуо қилинг!
Ҳаммасини изга тушишига ишониб ҳаракат қилинг.
Ва бир куни ҳамма қайғулар тугашига ишониб сабр қилинг.
Эсингизда бўлсин, бу уч тавсия ҳар доим хайрли оқибатга бошлайди!
✍ Жалолиддин Румий

#Кун_ҳақиқати
Шундай ухлаган қалблар борки яқин кишисини йўқотгандан кейин уйғонади.
Яна шундай уйғоқ қалблар ҳам бор севган инсонини йўқотмаслик учун ухламайди!

#Саломатлик
⚡️⚡️⚡️ Қулоқчинлар билан мусиқа тинглаш зарарлими?
Қулоқчин билан мусиқа тинглаш жуда зарарли, айниқса овоз баландлигини максимал даражага кўтарганингизда.
Қулоқнинг ички улитка деб номланган қисмида мияга товушли хабарларни юборишда ёрдам берадиган майда ҳужайралар мавжуд.
Қаттиқ шовқин бу ҳужайраларга зарар этказиши мумкин.
Уларга зарар етганда, ҳужайралар мияга товушли хабарларни етказа олмайди.
Вақт ўтиши билан кўпроқ ҳужайралар зарарланганда эшитиш қобилияти бузилади.

#Билиб_қўйинг
⚡️⚡️⚡️ Электрон "счетчик" кимни ҳисобидан қўйилади?
Маиший истеъмолчилар, яъни аҳоли хонадонлари ва тадбиркорлик субъектларига электр энергиясини ҳисобга олиш электрон асбобларини сотиб олиш, ўрнатиш, рўйхатга олиш, қиёсловдан ўтказиш ва пломбалаш, шунингдек, мавжуд(жумладан, индукцион) ҳисобга олиш асбоблари ҳудудий электр тармоқлари корхонаси маблағлари ҳисобидан алмаштирилади.
Электрга янги уланадиган уй-жойлар ва хонадонларда электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланадиган электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари ҳам ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳисобидан сотиб олинади, ўрнатилади, рўйхатга олинади ва пломбаланади.
Демак, сизга электр учун электрон "счетчик"ни сотиб ол, деса бу таъминотчи ҳисобидан қилинишини эслатиб, улардан талаб қиласиз.

#Эслатма
⚡️⚡️⚡️ Навбатдаги жонли мулоқотимизда Халқ таълими бўлими мудири Зокиржон Нуровга соҳага оид мурожаат ва шикоятларингизни йўллашингиз мумкин
Туманимизда янги ўқув йилига тайёргарлигига оид қандай ишлар амалга оширилди?
Ҳукуматимизнинг шу йил 19 майдаги 271-сонли қарори билан умумтаълим мактабларида ягона мактаб формасига ўтиш 2022/23 ўқув йилидан мажбурий қилинди. Шунга кўра, мактаб формалари сифати ва нархига ота-оналарда эътирозлар йўқми?
Мактаб формаларини ишлаб чиқарувчи корхона нархини мустақил белгилайдими, нарх-наво ошиб кетмаслигига кафолат борми?
Нархларнинг мақбуллигини қайси идора назорат қилиб боради?
Жонли мулоқотимизда Халқ таълими бўлими мудири Зокиржон Нуровдан шу каби саволларингизга аниқ жавоб олишингиз ва соҳага оид шикоятларингизни билдиришингиз мумкин.
❗️ОНЛАЙН МУЛОҚОТ 6 АВГУСТ КУНИ КЕЧ СОАТ 19:00 ДА БОШЛАНАДИ.
❗️Ушбу хабарни дўстларингиз ва яқинларингизга ҳам юборинг.
✅Онлайн мулоқотда қатнашиш учун қуйидаги каналга ҳозироқ уланинг:
👇👇👇
https://t.iss.one/parkent_tongi

#Жиноят
⚡️⚡️⚡️ Паркентда 14 ёшли бола тоғасининг ўғлини отиб қўйди
Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати Паркентда 14 ёшли бола тоғасининг ўғлини отиб қўйдигани билан боғлиқ жиноят ҳақида маълумот берди.
Маълумотларга кўра, 2 август куни 2008 йилда туғилган Э.Э. Паркент тумани “Ёшлик” маҳалласида яшовчи тоғасининг уйига меҳмонга келган. У ерда 2007 йилда туғилган М.Т. (тоғасининг ўғли) билан қушларни овлаш мақсадида тоғасига тегишли бўлган 4,5 калибрли пневматик қуролни уйдан олиб чиққан.
Шундан сўнг, 14 яшар Э.Э. эҳтиётсизлиги оқибатида пневматик қуролдан ўқ отиб 15 ёшли М.Т.ни чап кўкрак соҳасига тан жароҳати етказган.
Натижада, фуқаро М.Т. олган тан жароҳати билан ҳодиса жойида вафот этган.

#Қарор
⚡️⚡️⚡️ Кўп квартирали уйлар аҳолиси ўз хонадони остидаги ва унга туташ ердан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритади
Кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаси ҳамда кўп квартирали уйлардаги умумий мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар ушбу жойлар мулкдорларининг номига давлат рўйхатидан ўтказилади.
Бу ҳақда Президентимизнинг 4 августда имзолаган кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид [ПҚ-346-сон] қарорда қайд этилган.
Бунда амалга оширилиши керак бўлган тўловлар, шу жумладан кадастр паспортини расмийлаштириш учун тўловлар жойлар мулкдорлари ёки тегишли кўп квартирали уйларни бошқариш органи томонидан икки йил давомида тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўланиши мумкин.
Мазкур уйлардан фойдаланиш учун рухсатнома ушбу уй жойлашган ва унга туташ ер участкаларига, умумий мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни жойларнинг мулкдорлари номига, кейинчалик реализация қилинадиган тураржойлар ва яшаш учун мўлжалланмаган (нотурар) жойларни эса буюртмачи номига давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлади.
Ҳокимиятларга 2024 йил 1 январга қадар ўз ҳудудларидаги кўп квартирали уйлар жойлашган ва уларга туташ ер участкаларини умумий фойдаланиш учун (нотижорат мақсадларда) кўп квартирали уйлардаги жойлар мулкдорларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериш юзасидан қарорлар қабул қилиш топшириғи берилди.

— Ўтказилган сўровга кўра, 39 фоиз ёшлар пора беришни коррупция деб ҳисобламайди, — деди Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов.
Куни кеча Сенатнинг ялпи мажлисида Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича Миллий маъруза билан чиқиш қилган Акмал Бурхоновнинг бу маълумоти юзасидан сенатор Маҳмуд Парпиев ўз фикрини билдирди.
Сенаторнинг айтишича, бу коррупцияга қарши курашда амалга оширилиши лозим бўлган кўплаб ишлардан далолат беради.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юмор
⚡️⚡️⚡️ Кулдириб айтилган ҳақиқат!
Шукрулло Исроиловдан интеллектуал мулк ҳимояси ҳақида хазил аралаш чин гапларни бир эшитиб кўринг!
Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
⚡️⚡️⚡️ Кулдириб айтилган ҳақиқат!
Шукрулло Исроиловдан интеллектуал мулк ҳимояси ҳақида хазил аралаш чин гапларни бир эшитиб кўринг!
Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Оқшом_сарҳади
⚡️⚡️⚡️ "Умримни бердим сенга болажоним!"
Она кийик боласининг ҳаётини сақлаб қолиш учун ўзини қурбон қилиши орқали гўё "Умримни бердим сенга болажоним!", деяётгандек...
Она сўзи чуқур маъно-мазмунга эга-а, тўғрими?
Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
⚡️⚡️⚡️ "Умримни бердим сенга болажоним!"
Бу лавҳани жудаям диққат билан томоша қилинг!
Она кийик боласининг ҳаётини сақлаб қолиш учун ўзини қурбон қилиши орқали гўё "Умримни бердим сенга болажоним!", деяётгандек...
Она сўзи чуқур маъно-мазмунга эга-а, тўғрими?
Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тилак
⚡️⚡️⚡️ Хайрли кун!
Бугунги кунингизни кечагиданда файзли, мазмунли ўтсин!
Бугун кечагиданда омадлироқ бўлинг!
Бугунги кундан кечагиданда кўпроқ завқ олинг!
Имкон борича яхшилик қилингки, ортда қайтмас ҳаётда ҳаққингизга дуо қиладиганлар кўпайсин!
Кунингиз хайрли ўтсин!
Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
⚡️⚡️⚡️ Хайрли кун!
Бугунги кунингизни кечагиданда файзли, мазмунли ўтсин!
Бугун кечагиданда омадлироқ бўлинг!
Бугунги кундан кечагиданда кўпроқ завқ олинг!
Имкон борича яхшилик қилингки, ортда қайтмас ҳаётда ҳаққингизга дуо қиладиганлар кўпайсин!
Кунингиз хайрли ўтсин!
Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Руҳият
⚡️⚡️⚡️ Кайфиятни кўтариш учун тавсиялар
Сизда ҳар доим яхши кайфият бўлиши учун ўзингизни бошқара олинг. Ҳар нарсадан хафа бўлаверманг, яқинларингиз билан тортишманг, кечиримли бўлинг.
Ҳаётга кулиб боқинг. Ҳатто сизни хафа қилишса ҳам, сиқилманг. Ҳаммаси ўтади.
Ҳаммадан хафа бўлиб, уйда қамалиб ўтирманг. Кўчада сайр килиш, дўстлар даврасида бўлиш — яхши кайфият пайдо қилиши исботланган.
Одатларингизни ўзгартиринг. Ўзингизга янги машғулот топинг, у албатта сизни ўзига жалб қила олсин.
Ҳаётга содда нигоҳ билан боқинг. Ҳар бир майда ютуқлардан ҳам хурсанд бўла олинг!

Ширин бўлсанг, ялаб адо қилурлар,
Аччиқ бўлсанг талаб адо қилурлар.
Юрагингда оташ бўлса, беомон,
Ўз ўтингга қалаб адо қилурлар!
✍ Эркин Воҳидов
👉 @PARKENT_TONGI
Ширин бўлсанг, ялаб адо қилурлар,
Аччиқ бўлсанг талаб адо қилурлар.
Юрагингда оташ бўлса, беомон,
Ўз ўтингга қалаб адо қилурлар!
✍ Эркин Воҳидов
👉 @PARKENT_TONGI
#Кун_мулоҳазаси
"Бир кунимизга яраб қолар", дея кўп нарсаларни сақлаб қўйиш одатимиз бор.
Кошки, болалигимиздаги тоза меҳрдан, самимиятдан, софдилликдан, беғуборликдан ҳам сақлаб қўя олганимизда эди.
Кўп кунларимизга яраган бўларди!

⚡️⚡️⚡️ Истеъмол содасининг шифобахш хусусиятлари
Истеъмол содасини деярли ҳар бир хонадон бекаси севиб ишлатади. У нафақат пазандачилик, балки ошхонани тозалаш ишларида ҳам жуда қўл келади. Бугун биз ушбу маҳсулотнинг сиз билмаган яна бир қирраси, яъни унинг шифобахшлик хусусиятларини кашф этмоқчимиз.
Истеъмол содаси йўтални юмшатиб, балғам кўчиришга ёрдам беради. Шифокорлар йўтал бошланганда, 1 стакан қайноқ сутга 1 чой қошиқ истеъмол содаси солиб, яхшилаб аралаштиргандан сўнг уйқу олдидан истеъмол қилишни маслаҳат беришади.
Агар сиз сутни хушламасангиз, содали ингаляциядан фойдаланишингиз мумкин. Бунинг учун 1 литр қайнаган сувга 1 ош қошиқ истеъмол содаси солинади ва буғли ваннадан 5-10 дақиқа нафас олинади.
Томоқ оғриғида ҳеч бир маҳсулот истеъмол содаси солинган дамламада оғиз чайишчалик тез таъсир кўрсатмайди. Бу дамламани тайёрлаш учун 2 чой қошиқ сода 1 стакан қайноқ сувда эритилади ва унда кунига 5-6 марта оғиз чайилади.
Бурун битганда ҳам содали эритма яхши ёрдам беради. Агар бурундан сув келаётган бўлса, томизгич ёрдамида эритмадан бир неча томчи томизилади ва бироздан сўнг у тозалаб олинади. Бу жараён кунига 3-4 бор такрорланади.
Истеъмол содаси тиббиётда аритмияга қарши восита сифатида ҳам фойдаланилади. Тўсатдан бошланган юрак хуружини ярим чой қошиқ истеъмол содаси ёрдамида тўхтатиш мумкин.
Истеъмол содаси қон босимида ҳам яхши самара беради. Организмда ортиқча туз ва сув миқдори ортиши гипертонияга сабаб бўлади. Дори билан бир қаторда ярим чой қошиқ истеъмол содасини 1 стакан сувда эритиб ичиш қон босимини меъёрлаштиради.
Бу маҳсулот транспортда кўнгли айнийдиганлар учун ҳам энг керакли воситадир. Фақат ўзингиз билан порошок олишни унутмасангиз бўлгани.
Жиғилдони қайнайдиган кишиларга ҳам содали эритма (1 стакан қайноқ сувга ярим чой қошиқ сода солиб эритилади) яхши ёрдам беради.
Истеъмол содаси оғир тан жароҳатларида, кўп қон йўқотганда, ошқозон бузилишида, ичбуруғда ҳам биринчи тез ёрдамдир. Сабаби организм кўп суюқлик йўқотганда, содали ва тузли эритма шифо бўлади. Бу эритмани тайёрлаш жуда оддий. Бунинг учун 1 литр қайноқ сувга ярим чой қошиқ истеъмол содаси ва 1 чой қошиқ туз солиб эритилади. Беморга ҳар беш дақиқада шу дамламадан 1 ош қошиқдан ичирилади.
Оғиз бўшлиғини содали эритма билан чайиб туриш тиш оғриғини бартараф қилади. Агар тишингиз оғриса, иссиқ содали эритма тайёрланг ва кун давомида у билан оғиз бўшлиғини 5-6 маротаба чайиб туринг. Акс ҳолда, сурункали даво муолажаларига мурожаат қилишингизга тўғри келади.
Истеъмол содаси ажойиб косметик восита ҳамдир. Уни совун кўпигига аралаштириб, юзингизни ҳафтада икки бор ювсангиз, балоғат ёшида тошадиган тошмалардан халос бўласиз. Бундан ташқари, теридаги ўлик ҳужайралардан ҳам осонгина қутуласиз ва қора нуқталар сизни безовта қилмайди.
Бу маҳсулот ёрдамида тишларни оқартириш ҳам мумкин. Бунинг учун пахтани намлаб, истеъмол содасига ботириб оласиз ва тишларни яхшилаб шу пахта билан ишқайсиз. Қарабсизки, натижа биринчи тозаловдан сўнг ҳам яққол намоён бўлади.
Содали эритма ҳашарот чаққанда ҳам яхши ёрдам беради. Бунинг учун эритма тайёрлаб, ундан кунига 3-4 маротаба ҳашарот чаққан жойга суртиб қўйсангиз, ачишиш ва қизаришлар буткул бартараф бўлади. Бундан ташқари, сода яраларга микроб тушишининг ҳам олдини олади.
Иш кунининг сўнггида оёқларингиз оғриб, чарчоқ безовта қилса, содали ванна қабул қилишингиз мумкин. Бунинг учун 5 литр қайноқ сувга 2 ош қошиқ истеъмол содаси солинади ва оёқлар шу сувда 15 дақиқа ванна қилинади.

#Биласизми
⚡️⚡️⚡️Ҳоким ёрдамчиларининг ойлиги қанча?
Ҳоким ёрдамчиларининг ойлик иш ҳақи миқдори улар бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонидан келиб чиқиб тўланади.
Маҳалладаги хонадонлар сонидан келиб чиқиб, 5 млн. 520 минг сўмдан 6 млн. 440 минг сўмгача маош олади.
Агарда, ҳоким ёрдамчиларига тўланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори номзоднинг ушбу лавозимга ишга қабул қилингунга қадар аввалги иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи миқдоридан кам бўлса, унда етишмаган қисми Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан компенсация қилиб борилади.
Бу ҳали ҳаммаси эмас!
Масалан, Жамғарма низомига мувофиқ:
➖ бошқа ҳудудлардан келиб ишлаётган ҳоким ёрдамчилари ва республика вакиллари учун БҲМнинг 2 баравари миқдорида (айни кундаги БҲМга мувофиқ 1 млн. 840 минг) турар жой ижараси харажатлари компенсация қилинади;
➖ фаолиятига қараб қуйидаги миқдорда ойлик мукофот пули тўланади:
✔️ қониқарли — ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида;
✔️ яхши — ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида;
✔️ аъло — ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида.
➖ шахсий автомобилидан фойдалангани учун ҳар чоракда бир марта қуйидаги миқдорда компенсация тўланади:
✔️ автомобили бензинда ҳаракатланса — 2 млн. 150 минг сўмгача;
✔️ автомобили газда ҳаракатланса — 1 млн. 350 минг сўмгача.
➖ ҳоким ёрдамчилари ва республика вакилларига уй-жой харид қилиш учун уй-жой қийматининг 50 фоизи миқдорида (150 млн. сўмдан ошмаган) субсидия ажратилади.
➖ "Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси" кўкрак нишони билан тақдирланган тақдирда БҲМнинг 5 баравари миқдорида (айни кундаги БҲМга мувофиқ 4 млн. 600 минг) бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.