"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.5K subscribers
12.7K photos
4.26K videos
143 files
4.38K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Онлайн

⚡️⚡️⚡️ Маънавият ва маърифат борасидаги муҳим масалалар муҳокамаси


Айни пайтда Паркент тумани Маънавият ва маърифат Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Кенгаш раиси, туман ҳокими Шоҳрух Шоаҳмедов бошқариб бораётган йиғилишда Тошкент вилояти ҳокимининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шаҳноза Хўжаева иштирок этмоқда.

Шунингдек, туманимизнинг тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этаётган йиғилишда ҳоким ўринбосари Бахтиёр Соатов маъруза қилди.

Ҳоким ўринбосари ўз сўзида маҳаллалар, меҳнат жамоаларида, мактаб — мактабдан ташқари муассасаларда ҳамда аҳоли билан жонли мулоқотлар ўтказиш, меҳр-оқибат, шукроналик, ўзаро ёрдам каби қадриятларни янада кучайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Йиғилишда туманимиз ҳокими томонидан бу борада масъул раҳбарлар ва мутахассисларнинг фаолияти танқидий руҳда кўриб чиқилмоқда.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Онлайн

⚡️⚡️⚡️ Маънавият ва маърифат борасидаги ишлар самарадорлиги нималарга боғлиқ?


Туман Маънавият ва маърифат Кенгашининг йиғилишида ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедов бу борада олиб бориладиган ишлар самарадорлигини оширишда эътибор қаратилиши шарт бўлган масалалар ҳақида гапириб берди.

Ҳоким бу борада биринчи галда ташкилотларда ҳам китобхонликни кенг тарғиб қилиш ишларини сифатли ташкил этиш ҳақида ўз тавсияларини бериб ўтди.

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда вилояти ҳокимининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ш.Хўжаева ҳам сўзга чиқди.

У туманимизда бу борада амалга оширилган ишларни танқидий баҳолаган ҳолда юқори натижаларга эришишда ташкилот раҳбарлари масъулиятини ошириш кераклигини таъкидлади.

Туман прокурори эса маънавият ва маърифат ишлари жуда кенг қамровли бўлиб, бунда барча ташкилотларнинг ҳамкорлигини кучайтириш заруратини иш тажрибалари мисолида изоҳлади.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Билиб_қўйган_яхши

⚡️⚡️⚡️ Маҳалладаги ёшлар етакчилари тавсияси асосида ёшларга бериладиган ёрдам турларининг рўйхати

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Иқлим

⚡️⚡️⚡️ "Ўзгидромет" раҳбари об-ҳаводаги ўзгаришлар ҳақида ўзининг фейсбук саҳифасида ёзди

Жумладан, Шерзод Хабибуллаевнинг маълум қилишича шу йилнинг 28-29 июль кунлари республикамизнинг аксарият қисмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ҳамда ҳаво ҳарорати нисбатан пасайиши кутилмоқда.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Эслатма

⚡️⚡️⚡️ Туманимиз йўллари билан боғлиқ қандай муаммолар бор?


Эртага Паркент туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбари Фурқат Аҳмадхонов билан жонли мулоқот бўлиб ўтади.

ЖОНЛИ МУЛОҚОТ 28 ИЮЛЬ, ПАЙШАНБА КУНИ КЕЧ СОАТ 19:00 ДА БОШЛАНАДИ.

Мулоқот давомида туманимиз йўллари билан боғлиқ ҳар қандай муаммоларингизни йўллашингиз мумкин.

Ҳар бир мурожаат эътиборга олиниб, ҳал этилиши жиддий назорат қилинади.

Шунингдек, мулоқот вақтида аҳолини ички кўчалар, катта қатновга эга йўлларни тўлиқ ва сифатли асфальтлаштириш борасида яқин истиқболда амалга ошириладиган ишлар ҳақида ҳам батафсил маълумот берилади.

Жонли мулоқотда туманимиз йўллари билан боғлиқ ҳар қандай саволларингизга жавоб олишингиз мумкин.

Ушбу хабарни дўстларингиз ва яқинларингизга ҳам юборинг.

✔️ Мулоқотда фаол иштирок этиш учун каналимизга аъзо бўлишни унутманг!

Жонли мулоқотда қатнашиш учун каналимизга уланиш:
👇👇👇
https://t.iss.one/parkent_tongi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тилак

⚡️⚡️⚡️ Хайрли тонг!


Яна бир тонгни, янги кунни қарши олдик!

Ўтаётган ҳар кунимиз ўтмишга айланиб бормоқда!

Унда биз турли кунларни яшаб ўтдик — қувончли, қайғули, бахтли, изтиробли дамлар...

Шундай яшайлик-ки ортга назар солганимизда бизни афсус-надоматлар паришон қилмасин.

Инсонларнинг энг яхшиси одамларга фойдаси тегадиганидир. Шундай экан кунимизни яхши ниятлар ила бошлайлик!

Кунингиз хайрли, файзли ва баракотли бўлсин!

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Руҳият

Ёруғлик тезилигида ўйлаб ўтиргандан кўра, тошбақа тезлигида бўлса ҳам мақсад сари юрган афзал.

Тошбақа чексиз уммон томон юриб, қўрқмай катта ҳаётга қадам босар экан сиз нимадан ҳавотир оласиз?

Бўлмайди деманг, сабр ва ҳаракат қилинг!

👉 @PARKENT_TONGI
#Кун_ҳақиқати

Бу дунёда ҳамма нарсанинг жавоби бор, дейишади. Тўғри гап! Аммо бу дунёда жавоб қилинмайдиган нарсалар ҳам бўлади.

Сен бировга яхшилик қилсанг, жавобини кутма. Ундан қайтмаса, бошқадан қайтади.
Биров сенга ёмонлик қилса, жавоб берма.

Сендан қайтмаса, бошқадан қайтади!

👉 @PARKENT_TONGI
#Кун_мулоҳазаси

Машаққатли лаҳзаларда, ишинг осонлашишини, машаққатинг аришини дуо қилиб сўраб, ёнингда турадиган — Онанг.

Бемор бўлиб турганингда, шифо сўраб, дори ичириб, пешонангни силаб, ёнингда турадиган — Онанг.

Йиғлаётганингда, кўз ёшларингни артиб, "Нега йиғлаяпсан?", деб ёнингда турадиган — Онанг.

Ишинг орқага кетиб, сен учун жонини "фидо" қилмоқчи бўлганлар йўқолиб қолганда, ёнингда турадиган — Онанг.

Хурсанд бўлганингда, шодилигингдан севиниб, юзида табассум билан ёнингда турадиган — Онанг.

Қўполлик билан хафа қилсанг ҳам дарров кечириб, "Ўз боламдан хафа бўлармидим", дея бағрига босадиган ҳам — Онанг!

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Саломатлик

⚡️⚡️⚡️ Соғлом бўлай, иммунитетим баланд бўлсин десангиз кунига қанча сув ичишингиз кераклигини билиб олинг!

Тана вазни Сув миқдори

45 кг 1.9 л
50 кг 2.1 л
55 кг 2.3 л
60 кг 2.5 л
65 кг 2.7 л
70 кг 2.9 л
80 кг 3.5 л
85 кг 3.7 л
90 кг 3.9 л
95 кг 4.1 л
100 кг 4.3 л

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Сиз_кутган_мулоқот
#Эслатма

⚡️⚡️⚡️ “Ҳиммат Паркент меҳрли қўллар” хайрия ҳаракатига саволларингиз борми?


Навбатдаги мулоқотимиз “Ҳиммат Паркент меҳрли қўллар” хайрия ҳаракати аъзолари билан бўлиб ўтади.

ЖОНЛИ МУЛОҚОТ 30 ИЮЛЬ, ШАНБА КУНИ КЕЧ СОАТ 19:00 ДА БОШЛАНАДИ.

Мазкур хайрия ҳаракатига ўз фаолиятида халқимизга муҳтожларга ёрдам бериш, саховат кўрсатишдек эзгу қадриятларни қай даражада акс эттира олди?

Моддий жиҳатдан ўта оғир аҳволга тушиб қолган оилаларни излаб топиш, бу борада мурожаат қилаётганларга холис ва адолатли кўмак кўрсатиш қай тартибда амалга оширилади?

Савобли амалларни холислигини таъминлаш борасида қандай чора-тадбирлар белгиланган?

Хайрия ҳаракатининг яқин истиқболдаги эзгу режалари нималардан иборат?

Мулоқот давомида шу каби саволларингизга жавоб олишингиз мумкин.

❗️Ушбу хабарни дўстларингиз ва яқинларингизга албатта юборинг.

✔️ Мулоқотда фаол иштирок этиш учун каналимизга аъзо бўлишни унутманг!

Жонли мулоқотда қатнашиш учун каналимизга уланиш:
👇👇👇
https://t.iss.one/parkent_tongi