"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.4K subscribers
12.7K photos
4.26K videos
143 files
4.39K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Жараён

⚡️⚡️⚡️ Номзодлар маҳалла раислигига муносибми?


Ҳоким Шоҳрух Шоаҳмедов маҳалла раислигига номзодлар билан учрашди.

Унда сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот мутасаддилари иштирок этди.

Ҳоким бошқариб борган тадбирда маҳалла раисининг масъулияти, зиммасидаги вазифалар ҳақида атрофлича сўз юритилди.

Бу масалада ҳоким бугун раислардан жонкуярлик, фидойилик талаб этилишини айтди.

— Одамларнинг кундалик ўй-ташвишларини яқиндан тушунишда маҳалла раислари фаол бўлиши шарт, — деди ҳоким. – Аҳоли билан ҳамфикр бўлган раис маҳалласидаги кўпгина муаммоларни ҳал қила олади. Масалан, сув ва кўчаларни асфальт қилиш ишларини “Опен бюджет” тизими орқали ҳеч бир қийинчиликсиз уддалаш мумкин. Бунинг учун маҳалла раиси ҳудудидаги аҳолини овоз беришга кенг жалб қилиши кифоя. Ўйлайманки, номзодлар маҳалла ҳаётини янада яхшилашда муҳим вазифалар борлигини билади.

Таъкидланганидек, ҳар бир номзоднинг маҳалла раислигига муносиблиги келгусида одамлар ҳаётини фаровонлаштириб бораверади.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Ободлик

⚡️⚡️⚡️ Мутасаддилар марказий ва ички кўчаларда пиёда юрди


Ҳоким бошчилигида сектор раҳбарлари, тегишли ташкилотлар раҳбарлари туманимизнинг бош режасига асосан амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.

Мутасаддилари туман ЙҲХ бўлими олдидан бошлаб Юқори Чирчиқ туман чегарасигача пиёда юриб ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш борасида тезкор чораларни кўрди.

Жумладан, туманимизда "Яшил макон" лойиҳаси асосида кўча бўйларига кўчат экиш, аҳоли ва тадбиркорлар томонидан ўтиш йўллари, бекатлардан ноқонуний фойдаланилаётгани, санитария талабларига умуман жавоб бермаган ошхоналар қаттиқ танқид қилинди.

Мутасаддилар "Zuma farm" ЭИЗ ҳудудига кираверишдаги "Яшил макон"га янада кўпроқ эътибор қаратилиши ҳақида кўрсатма берилди.

Камчиликларни дарҳол бартараф этиш бўйича барча мутасаддиларга топшириқ берилди.

Бундан ташқари, асосий ва ички йўл бўйидаги бўш ерлардан самарали фойдаланиш, томорқаларда кўчат ва турли полиз эканларини экиш масаласи аҳолига тушунтирилди.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
⚡️⚡️ Аҳоли Рамазон ҳайитида 5 кун дам олади

Келгуси ҳафтада Рамазон ҳайити муносабати билан ҳам аҳолимизга яна 5 кунлик дам олиш берилади — Президент.

👉 @PARKENT_TONGI
#Мулоқот

⚡️⚡️⚡️ Сектор раҳбарлари нега тадбиркорлар билан учрашди?


Аввал хабар берганимиздек, ҳоким бошчилигида сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот мутасаддилари туман ЙҲХ бўлими олдидан бошлаб Юқори Чирчиқ туман чегарасигача пиёда юриб, ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш борасида тезкор чораларни кўрган эди.

Белгиланган чора-тадбирлардан келиб чиққан ҳолда туман ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлари "Марказий" маҳалласида асосий йўл бўйидага биноларга эгалик қилаётган тадбиркорлар билан учрашди.

Шунингдек, асосий йўл бўйида ноқонуний фаолият юритаётган, санитария қоидалари талабларига зид равишда ошхона ва савдо расталари эгаларига ихтиёрий равишда камчиликларни бартараф этиш бўйича огоҳлантириш берилди.

Бундан ташқари, тадбиркорларга биноларини бугунги талаблар асосида замонавий қиёфага келтириш ҳамда фаолиятини янада кенгайтириш юзасидан тавсия ва таклифлар айтилди.

Мулоқотларда тадбиркорлар мавжуд камчиликларни қисқа фурсатларда бартараф этишга ваъда беришди.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️ Хайрли тонг!

Ҳар биримизнинг бисотимизда жудаям бебаҳо, қийматини пул билан ўлчаб бўлмайдиган, аммо ҳар доим, ҳар куни, ҳатто ҳар лаҳзада бошқаларга ҳеч бир эвазсиз, тўловсиз, беминнат улашсакда, ҳеч қачон тугамайдиган ва камайиб қолмайдиган бойликларимиз бор!

Бу яхши сўз ва меҳрдир!

Атрофингиздагилардан шу неъматларни дариғ тутманг!

Кунингиз хайрли ўтсин!

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI