"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.5K subscribers
12.5K photos
4.21K videos
140 files
4.36K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Тарбия

⚡️⚡️⚡️ Қўриқхона музейидаги саёҳат


Ўсиб келаётган авлод табиатни асраб авайлаш ниҳоятда муҳим эканлиги ҳақида қанча кўп билса, шунча яхши.

Экологик билимлар билан қуроллантиришда эса мактаб вақтида олган сабоқларини амалий тарзда мустаҳкамлаб бориш зарур.

Ўқувчи-ёшларни экологик тарбиясини мустаҳкамлаш, шу орқали ёшларнинг борлиқ тўғрисидаги тасавурларини ошириш, дунёқарашни кенгайтириш бугунги куннинг энг долзарб вазифалардан ҳисобланади.

Шу боис, 3-мактабининг 6-синф ўқувчилари туманимиз дурдонаси ҳисобланмиш Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси музейига саёҳат қилишди.

Бу ерда ўқувчи-ёшлар қўриқхонамиз ҳудудида учрайдиган қушлар, ҳайвонотнинг ноёб турлари ҳақида муҳим маълумотларни олишди.

Ўзбекистон ва халқаро “Қизил китоб”га киритилган турлардан хабардор бўлишди.

Қўриқхонанинг қояли чўққилар ва тик қияликлардан иборат тоғ тизмасидан юқорида ўрмон ва ўтлоқлар билан қоплангани ҳақидаги зарур маълумотлар кўргазмали восита билан қизиқарли тарзда ҳикоя қилинди.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
⚡️⚡️⚡️ Ҳайдовчиларга аҳоли пунктларида баланд овозда мусиқа тинглаш тақиқланди.

Янгиланган Йўл ҳаракат қоидаларига биноан, 1 майдан бошлаб аҳоли пунктларида ҳайдовчиларга баланд овозда мусиқа тинглаш, шунингдек, двигател товушини кучайтирувчи мосламаларни ўрнатиш ҳам тақиқланади.

Бундай қоидабузарларни аниқлаш учун йўлларда махсус шовқин радарлари ўрнатилиши мумкин.

👉 @PARKENT_TONGI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн
#шарҳсиз

⚡️Зойир Мирзаев:
— Қарзингизни мен тўлаб бераман. Муҳаммад Мустафо учун тўлаб бераман!

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг тадбиркорлар билан мулоқоти ва сайёр қабули давом этмоқда.

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#Расман

⚡️⚡️⚡️ Паркент туман ИИБ бошлиғи ўзгарди

Паркент тумани ИИБ бошлиғи лавозимига подполковник Алиасқаров Азизбек Алиасқарович тайинланди.

Азизбек Алиасқаров тайинловга қадар вилоят ИИББ иккинчи минтақавий ҳудуд Оҳангарон тумани ИИБ бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Расмий_муносабат

⚡️⚡️⚡️ Ижтимоий тармоқлар орқали берилган “Паркентда ўқитувчи ва ўқувчилар ҳокимлик Telegram-каналларига обуна бўлишга мажбурланмоқда” деб номланган хабарлар юзасидан расмий муносабат

Паркент тумани ҳокимлигининг @parkent_hokimiyati ҳамда “Паркент тонги” туман ижтимоий-сиёсий газетасининг @parkent_tongi телеграм каналларига ва туман ҳокимининг фейсбук саҳифасига туманимиз аҳолиси, давлат ҳамда жамоат ташкилотлари ходимларига аъзо бўлиш тавсия қилиб келинмоқда.

Мазкур ҳолатга мажбурий тарзда обуна қилинмоқда, деган қараш билан ижтимоий тармоқларда бонг уришни омма эътиборини чалғитиш, деб ҳисоблаймиз ва ушбу каналларимизга тавсия қилишни салбий жиҳатини холис назар билан ифодалаб бўлмайди.

Кези келганда шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мазкур телеграм каналлар орқали туманимиз ва мамлакатимиз ҳаётидаги энг муҳим янгиликлар, энг ишончли ахборотлар, қизиқарли ва фойдали маълумотлар биринчи манба сифатида кенг ёритиб борилмоқда.

Асосийси, туманимиз ҳаётида рўй бераётган муҳим воқеалар, ўтказилиши режалаштирилган қабуллар, зарур ахборотларни мазкур телеграм каналларида кузатиб бориш текин ва аҳолига тўғри, ишончли янгиликларни етказишда қулай имконият ҳисобланади.

Каналларимизга обуна бўлинг
👇👇👇
@parkent_hokimiyati
👇👇👇
@parkent_tongi
⚡️⚡️⚡️ Хайрли тонг!

Рўза тутиш учун ширин уйқусидан кечиб, уйғонганларга Аллоҳнинг мукофоти бисёр бўлсин.

Тутган рўзаларингиз ажрини адоғи бўлмасин!

Рўзаларингиз вужудингизга дармон, қалбингизга ҳаловат, охиратингизга зеб бўлсин.

Аллоҳ сабр ва куч-қувват берсин!

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#кун_ҳақиқати

Бировга яхшилик тилаяпсизми, ўзингизга Аллоҳ таолодан ниманидир сўраяпсизми, демак сиз ҳасадгўй эмассиз...

Шуни билинки, ҳали сиз учун қуёшлар порлайди, яхши кунлар келади ва сўраганингиз берилади.

👉 @PARKENT_TONGI
#Тафаккур

Бахтнинг бир эшиги ёпиқлиги, бошқаси очиқ эканлигининг нишонаси. Аммо ёпиқ эшикдан бошқасини кўрмайдиган инсонга очиқ турган бахт эшиги ҳам ёрдам бера олмайди...

👉 @PARKENT_TONGI
#Руҳият

⚡️⚡️⚡️ Мақсадни натижага айлантиришни биласизми?


Агар шу ҳақда билмасангиз, қуйидаги қоидаларни ёдда туринг:

✔️ Ёзма равишда фикрланг. Қоғозга кўчирилмаган мақсад, мавжуд эмас.

✔️ Мақсадларни аниқлик билан қўйинг ва нима, қаерда, қачон, ва қандай қилиб саволларига жавоб беринг.

✔️ Мақсадни вақтда чекланг: эришилиш вақти номаълум бўлган мақсад – бу орзудир.

✔️ Ўйлаб кўринг, мақсадингизга эришишингиз, сиздан бошқа яна кимга фойда келтириши мумкин?

✔️ Мақсадингизни тасдиқ шаклда, ҳозирги замонда ифодаланг.

✔️ Мақсадингизни янада кичикроқ мақсадчаларга бўлинг, мақсадга эришишнинг батафсил сценарийсини тайёрланг.

✔️ Мақсадингизга эришиш йўлидаги ҳар бир ҳатти-ҳаракатингиз учун масъулиятни ўз зиммангизга олинг.

✔️ Мақсадингизга эришишда оралиқ натижани аниқлаб олинг.

✔️ Мақсадингиз ҳақида ўйланг, унга эришиш воситалари ҳақида эмас.

✔️ Мақсадингизнинг охирги нуқтасини белгиланг ва у томон юринг.

✔️ Мақсадингизга эришган келажак образини яратинг ва бу образни эслаб қолинг.

✔️ Ўзингизни гўёки муваффақият кафолатлангандай тутинг!

👉 @PARKENT_TONGI
#Саломатлик

⚡️⚡️⚡️ Кўриш қобилияти учун қандай озиқ-овқатлар фойдали ҳисобланади?

🔻 Кўриш қобилияти мустаҳкам бўлиши учун сабзи ва қорағат (черника) жуда фойдалидир. Бу маҳсулотлар А, C ва Е витаминларига бой.

🔻 Баргли сабзавотлар, ёғли балиқ, тухум сариғи, ҳайвон жигари ва сариёғ билан бир қаторда, ёнғоқда ҳам кўриш қобилиятини яхшиловчи моддалар мавжуд.

🔻 Овқатланиш рационингизда тўйинган ёғ ва шакар миқдорини кузатиб боришингиз керак. Чунки улар кўзнинг тўқималарида микроциркуляцияни таъминлайдиган томирларга зарар етказади.

👉🏼 @PARKENT_TONGI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Аччиқ_ҳақиқат

⚡️⚡️⚡️ "Банклар жуда катта порахўрлик билан шуғулланяпти. Менда кўп маълумот бор"Шавкат Мирзиёев

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Қонун_янгиликлари

⚡️⚡️⚡️ Жорий йилнинг 1 июндан тадбиркорлар учун солиқ маъмурчилиги ва текширишлар тизими соддалаштирилади

Мол-мулк солиғини ҳисоблаш тизими бозор тамойилларига ўтказилганини инобатга олиб, қўшимча юқори солиқ ставкаларини қўллаш тартиби бекор қилинади.

Шунингдек, айланмаси 1 миллиард сўмдан ошган тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномаси дастлабки ўрганишсиз, автоматик тарзда берилади.

Жорий йилда тадбиркорларнинг фаолиятида ўтказилган текширувлар сони 1,7 баробарга ошиб, 86 мингтани ташкил этди. Бу тадбиркорлар томонидан кўплаб эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Шу сабабли, тадбиркорлик фаолиятига асоссиз аралашувларни олдини олиш учун, энди 22 та турдаги текширув фақат Бизнес-омбудсман рухсати билан амалга оширилади (ҳозирги кунда 159 турдаги текширувдан 119 тасига рухсат олинади).

Бундан ташқари, юқори хавф даражаси мавжуд бўлган тадбиркорларга қўшилган қиймат солиғи тўловчиси гувоҳномасини тўхтатиб қўйишдан олдин хабардор этиш тартиби жорий этилади.

👉 @PARKENT_TONGI
⚡️⚡️⚡️ Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан эски ҳайдовчилик гувоҳномасини мажбурий алмаштириш муддати узайтирилди:

2010 йилгача бўлган даврда берилганлари — 2023 йил 31 мартгача;

2010 йилдан 2012 йилларгача берилганлари — 2023 йил 30 июнгача;

2013 йилдан 2015 йилларгача берилганлари — 2023 йил 30 сентябргача;

2015 йилдан кейин берилганлари — 2023 йил 31 декабргача.

👉 @PARKENT_TONGI
#Танлов

⚡️⚡️⚡️ "Истиқбол" ёшларининг истиқболи


Туманимиздаги 29-сонли мусиқа ва санъат мактабида "Ёшлар овози" танловининг Паркент туман босқичи ўтказилди.

Танлов жонли ижро, юракдан айтилган қўшиқлар, муҳлислар олқишлари, якуний натижалар эълон қилинаётгандаги ҳаяжонлари ва ғолиблик шукуҳига бой бўлди.

Танловда "Истиқбол" маҳалласидан эстрада йўналишида Азизбек Ҳожихонов, опера йўналишида Рухшона Мирсобитовалар қатнашиб фахрли 1-ўринни қўлга киритишди ҳамда вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Албатта, бундай натижаларга эришишда ёшларимизнинг устозларидан олган билимлари сабаб бўлди.

Қолаверса, йигит-қизларимизнинг муваффақияти туманимиз прокурори Шарифжон Акбаров 2-сектор раҳбари сифатида ёшларимизга катта эътибор қаратиб, уларни бошқа соҳалар қаторида мусиқа ва санъатга ҳам берилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб боришини қўллаб-қувватлаётганидан далолат.

Сардор Исмоилов, "Истиқбол" маҳалласининг Ёшлар етакчиси.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI
#Ҳуқуқ

⚡️⚡️⚡️ Ўқитувчиларга қандай ҳолларда моддий ёрдам кўрсатилади?

Вазирлар Маҳкамасининг (30.09.2019 йил) 823-сонли қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низомнинг 33-бандига асосан, умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам уларнинг мурожаатига кўра ёки умумтаълим муассасаси касаба уюшмаси ташкилотининг ташаббуси билан:

✔️ Фавқулодда ҳолларда, яъни яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) вафот этганда,

✔️ Ходим ва унинг яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) оғир жароҳат олганда,

✔️ Ходим ёки унинг яқин қариндоши оғир касалликка чалинганда,

✔️ Ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилади.

👉 @PARKENT_TONGI
#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ Навбатдаги мулоқотда Паркент туман қурилиш бўлими бошлиғи

Туманимизда нечта уй ва бино “снос”га тушди?

Туманимизнинг тасдиқланган бош режасида қандай ижтимоий тузилма объектларини қуриш назарда тутилган?

“Снос” ишлари доирасида уй-жой ва биноларни хатловдан ўтказиш, баҳолаш ҳамда жамоатчилик комиссияларини тузиш қай тартибда амалга оширилди?

А.Навоий ва “Ўзбекистон” кўчаларидаги йўлларни 48 метрга кенгайишида ўзгаришлар бўлдими?

“Снос”га тушган уй-жой ва бино-иншоотларнинг қийматини тўлаш тартиби қандай?

Мулоқотда бўлим бошлиғи, туманимизнинг Бош архитектори Улуғбек Маҳкамовдан шу каби саволларингизга аниқ жавоб олиб, соҳага оид ҳар қандай муаммоларингизни йўллашингиз мумкин.

❗️ МУЛОҚОТ ТЕЗ КУНДА БЎЛИБ ЎТАДИ.

❗️Ушбу хабарни дўстларингиз ва яқинларингизга юборинг.

Жонли мулоқот қачон бўлиб ўтиши тез орада маълум қилинади!

Онлайн мулоқотда қатнашиш учун қуйидаги каналга ҳозироқ уланинг:
👇👇👇
https://t.iss.one/parkent_tongi
#Эътибор

⚡️⚡️⚡️ Полвонлар учун муносиб совға


Кейинги йилларда кураш миллий спортимизга катта эътибор берилмоқда.

Буни “Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва уни халқаро нуфузини янада ошириш чора тадбирларлари тўғрисида"ги ПҚ-4881-сонли қарори мисолида ҳам кўриш мумкин.

Ушбу қарор ижросини таминлаш мақсадида прокурор, ҳудудий туман кураш федерацияси раиси Шарифжон Акбаров туманимизда муайян ишларни амалга оширмоқда.

Ш.Акбаров туманимиз кураш федерацияси раиси этиб сайлангач, тарихий ва азалий миллий ғуруримиз рамзи бўлган кураш спортига эътибор тубдан ўзгарди.

Бугун ҳар бир маҳаллада полвонларни саралаш, мусобақа ўтказиш ва селекция ишларини олиб бориш йўлга қўйилмоқда.

Энди курашга қизиқувчилар янада ортади.

Чунки, Ўзбекистон Кураш федерацияси томонидан туманига 2 та кураш гилами ва 50 дона кураш яктаги совға қилинди.

Совғаларни Тошкент вилояти Кураш федерацияси ижрочи директори Ё.Сайдуллаев туманимиз кураш мураббийлари Б.Турсунова ва Н.Ўктамовга топширди.

Обуна бўлинг
🔻🔻🔻
@PARKENT_TONGI