Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб
⚡️ ⚡️ ⚡️ "Тўй ва бошқа тантаналар риё ва исрофга тўлди" — Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши раиси, муфтий Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАР мурожаат билан чиқди.
ўз мурожаатида саховатпеша кишиларни мактаб қуриш ёки таъмирлаш ишларига ҳам катта эътибор қаратишларини тавсия этди.
Таъкидланишича, маърифат, зиё маскани бўлган таълим даргоҳларини қуриш, обод қилиш ажри улуғ амаллардан.
Шунингдек, таълим муассасалари талаба ва ўқувчиларни моддий тарафдан таъминлаш, уларни контракт-шартномаларини тўлаб бериш, ўқув қурол ва дарсликларини олиб бериш савоби доимий ёзилиб турадиган садақаи жория бўлади.
"Таассуфки, тўйлар, оилавий тантаналар, марҳумлар хотираси, ҳаж ва умрага бориб-келувчиларни кутиб олишга бағишланган йиғинлар, улардаги бир-биридан ўтиб тушадиган, кимўзарга, риёга, исрофга тўла ишлар халқимизнинг жиддий муаммоларидан бири бўлиб келмоқда.
Шу ўринда, зиёлилар, ёши кекса отахону онахонлар, нуронийларга айтар сўзимиз, келинг, биргаликда юртимиз аҳолисига, айниқса, юқоридаги каби исрофгарчилик ва дабдаба қилаётганларга тушунтириш ишларини кўпайтирайлик, бу каби иллатларга биргаликда барҳам берайлик. Аллоҳ таоло ато этган мол-дунёни исроф қилиш – катта гуноҳ, эканини уқтирайлик! Бунинг ўрнига топганларимизни савобли ишларга сарфлаб, бева-бечора, ночор, муҳтожларга ёрдам берайлик, ана шунда улкан савобга эга бўламиз, иншоааллоҳ", дейди Муфтий ҳазратлари.
Ижтимоий ҳимоя бўйича давлатимиз раҳбарининг ташаббусини қўллаб-қувватлаган ҳолда, дин пешволари қуйидаги 7 та вазифани амалга оширишни белгилаб олмоқда:
Биринчи, уламолар ва имом-хатиблар “Хайру саховат – қалбларга қувонч улашади” шиори остида тарғибот-ташвиқот ишларини кенг кўламда амалга ошириш.
Иккинчи, ҳар бир марказий масжид 5 тадан эҳтиёжманд оилани оталиққа олиб, уларнинг фарзандларини ўқув курсларида ўқитиши, касб-ҳунарга ўргатиши ва доимий даромадга эга бўлишига кўмаклашиш.
Учинчи, ҳар бир туман-шаҳар бош имом-хатиблари ҳудудидаги камида 1 та мактабни ҳомийларни жалб этган ҳолда таъмирлаш ишларига ёрдам кўрсатиш.
Тўртинчи, “Вақф” хайрия жамоат фонди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан ҳамкорликда мамлакатимиз бўйича кам таъминланган оилалар фарзандлари бўлган 200 нафар ёшни касбга ўргатиш ва иш билан банд қилиш.
Бешинчи, “Вақф” хайрия жамоат фонди “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази билан ҳамкорликда жисмоний имконияти чекланган болаларга 50 дона спорт аравачаси ва бошқа реабилитация воситалари олиб бериб, уларнинг даволанишларига кўмаклашиш.
Олтинчи, масжид имом-хатиблари ҳомийларни жалб этган ҳолда “Меҳрибонлик”, “Саховат”, “Мурувват” уйларига ва меҳнат фахрийларига моддий ёрдамлар кўрсатиш ишларини ташкил этиш.
Еттинчи, имом-хатиблар томонидан тўй-маърака маросимлардаги исрофгарчилик, умра зиёратидан қайтгандан кейин ҳар хил хўжакўрсин маросимлари уюштиришдек иллатларнинг олдини олиш юзасидан тарғибот ишларини амалга ошириш.
👉 @PARKENT_TONGI

#Саховат
⚡️ ⚡️ ⚡️ Кам таъминланган оилаларга байрам совғалари берилди
Дунёда шундай оилалар борки, айрим сабабларга кўра оғир шароитга тушиб қолади.
Ана шундай оилаларга саховат кўрсатиб, фарзандларини қувонтириб, бахтли болалик онларини ҳадя этишда ҳикмат кўп.
Ҳаётда шундай эзгу ишларга дуч келганимизда уни ибрат учун гапирмасак бўлмайди.
Савоб қилганларнинг юзини, улар аслида қандай инсон эканлигини тушуниб оламиз.
Туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Набижон Юнусов, ташкилот касаба уюшма қўмитаси раҳбари Олимжон Хусанбоев хайрли ишга қўл уришди.
Йил якунланиш арафасида Мактабгача ва мактаб бўлими мутасаддилари маҳаллаларимиздаги кам таъминланган, ижтимоий ёрдамга муҳтож 10 га яқин оилаларга байрам совғаларини топширди.
Масъуллар ушбу оилаларнинг муаммоларини сўраб, янги йил билан табриклаб, ўзининг самимий тилакларини билдиришди.

#Табрик
⚡️ ⚡️ ⚡️ Ҳоким Сардор Исоқуловнинг янги йил байрами муносабати билан туманимиз аҳолисига йўллаган табриги
Ҳурматли туманимиз аҳолиси!
Бугунги шукуҳли лаҳзаларда туманимиз аҳолисини янги – 2025 йил билан чин дилдан муборакбод этиб, тинчлик-омонлик, сиҳат-саломатлик, хонадонларига қут-барака тилайман.
Қадрли тумандошлар!
Барчамизга бениҳоя қувонч, шодлик улашаётган бахтли кунларимизда Янги йил – 2025 йил учун янги-янги режалар тузиб, ўз олдимизга улкан мақсадларни қўямиз. Бунда албатта, ҳар биримизнинг ҳаётимиз, туманимиз ҳаётида содир бўлган қувончли воқеалар, янгиланиш ва ўзгаришлардан куч оламиз, руҳланамиз.
Айниқса, тумандошларимизнинг ҳаётини ўзгартирган хайрли ишлар барчамизни эзгу мақсадлар атрофида янада ҳамжиҳат қилиб, ўзаро аҳил-иноқлигимизни мустаҳкамлайди. Қувонарлиси шундаки, ҳамжиҳатлигимиз ортиб бораверар экан, ҳаётимиз янада фаровонлашиб, саодатли кунларимиз бардавом бўлаверади.
👉 БАТАФСИЛ ЎҚИШ 👈

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ражаб_ойи
⚡️ ⚡️ ⚡️ "Бугундан кириб келган муқаддас Ражаб ойи барчага муборак бўлсин!" — Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил Ражаб ойининг 1 куни бугун 2025 йил 1 январь чоршанба кунига тўғри келмоқда.
Бу Ражаб ойи уруш ҳаром қилинган ойлардан биридир.
Ражаб ойини ғафлатда ўтказиб юборманг!
Яқинларга юбориб хабардор қилиб қўйинг!
👉 @PARKENT_TONGI
Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил Ражаб ойининг 1 куни бугун 2025 йил 1 январь чоршанба кунига тўғри келмоқда.
Бу Ражаб ойи уруш ҳаром қилинган ойлардан биридир.
Ражаб ойини ғафлатда ўтказиб юборманг!
Яқинларга юбориб хабардор қилиб қўйинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим
⚡️ ⚡️ ⚡️ “Метан заправка”ларни танқид қилган эркак қамалди
Шохобча ходими унинг устидан судга шикоят қилган.
26 декабрь куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди газ қуйиш шохобчалари иш вақтларига киритилган чекловларни танқид қилган йигитни 15 сутка маъмурий қамоққа ҳукм қилди.
Гап шундаки, жорий йил декабрь ойининг ўрталарида республика бўйлаб кузатилган совуқ об-ҳаво сабаб энегетика вазирлиги барча метан заправкалар иш вақтига чекловлар киритган ва натижада метан газ қуйиш шохобчаларида турнақатор навбатлар пайдо бўлган эди.
Тошкент шаҳар Бектемир тумани ҳудудидаги шохобчаларнинг бирида навбатда турган Ғ.Д. эса киритилган чекловларни танқид қилган ва оиласини йўналишли такси хизмати ортидан боқаётгани, ногирони борлиги, метан газ шохобчалари иш режимига киритилган чекловлар ортидан оиласи таъминотини қила олмаётганини айтиб чиққан эди.
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди раиси Д.А.Дадаханова раислигида ўтган суд мажлисида эса йигит МЖтКнинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганликда айбланган.
Суд Ғ.Д.га МЖтКнинг 183-моддаси билан 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.
Шунингдек, жазо ўталганидан сўнг Ғ.Д.дан Тошкент шаҳар ИИББ Маъмурий тартибда қамоққа олинган шахсларни сақлаш махсус қамоқхонаси фойдасига қамалганларни сақлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар учун маъмурий қамоқнинг ҳар бир суткаси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи миқдорида, яъни жами 843 750 сўмни давлат фойдасига ундириш ҳам белгиланган.

#Шеърият
Эгил, ўзни пана қил,
Борлигингни билдирма.
Йўталганга ўн беш йил,
Аксирганга йигирма.
Кар бўл, кўр бўл, тишла тил,
Бошга бало келтирма.
Гапирганга ўн беш йил,
Эшитганга йигирма.
Қаламингни душман бил,
Қоғоз узра жилдирма,
Роман ёзсанг – ўн беш йил,
Достон ёзсанг – йигирма...
✍️ Эркин ВОҲИДОВ, Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири
👉 @PARKENT_TONGI
Эгил, ўзни пана қил,
Борлигингни билдирма.
Йўталганга ўн беш йил,
Аксирганга йигирма.
Кар бўл, кўр бўл, тишла тил,
Бошга бало келтирма.
Гапирганга ўн беш йил,
Эшитганга йигирма.
Қаламингни душман бил,
Қоғоз узра жилдирма,
Роман ёзсанг – ўн беш йил,
Достон ёзсанг – йигирма...
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим
⚡️ ⚡️ ⚡️ Цирк томошаларида ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш тақиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг “Ёввойи ҳайвонларни сақлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхати тасдиқланган.
Рўйхатга, хусусан, йўлбарс, шер, гепард, ягуар ва уларнинг барча кенжа турлари, горилла, шимпанзе, йирик бўғма илонлар оиласига мансуб барча турлар, отларнинг барча турлари (хонаки отлар бундан мустасно) киритилди.
Шу боис, эндиликда цирк томошаларида ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш тақиқланади.
👉 @PARKENT_TONGI
Вазирлар Маҳкамасининг “Ёввойи ҳайвонларни сақлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхати тасдиқланган.
Рўйхатга, хусусан, йўлбарс, шер, гепард, ягуар ва уларнинг барча кенжа турлари, горилла, шимпанзе, йирик бўғма илонлар оиласига мансуб барча турлар, отларнинг барча турлари (хонаки отлар бундан мустасно) киритилди.
Шу боис, эндиликда цирк томошаларида ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш тақиқланади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим
⚡️ ⚡️ ⚡️ "Метан" нархи 5500 сўмга кўтарилиб, "свет" ичимлик суви пропан нархи хам ошади
2025 йил 1 апрелдан электр энергияси нархи 24 фоиз, газ 36 фоиз, пропан 25 фоиз, метан 39 фоизга оширилиши белгиланган.
Жумладан, электр ва газ нархлари ўсишининг ўзи инфляция даражасини 1,8 фоизгача кўтариб юбориши кутилмоқда.
Бу ҳақда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов 31 октябрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилган журналистлар билан мулоқотда маълум қилди, дея хабар берди “Дарё” мухбири.
👉 @PARKENT_TONGI
2025 йил 1 апрелдан электр энергияси нархи 24 фоиз, газ 36 фоиз, пропан 25 фоиз, метан 39 фоизга оширилиши белгиланган.
Жумладан, электр ва газ нархлари ўсишининг ўзи инфляция даражасини 1,8 фоизгача кўтариб юбориши кутилмоқда.
Бу ҳақда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуродов 31 октябрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилган журналистлар билан мулоқотда маълум қилди, дея хабар берди “Дарё” мухбири.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_қилинг
⚡️ ⚡️ ⚡️ Паркент туманида Янги йилнинг биринчи кунида неча нафар чақалоқ дунёга келди?
Хабарга кўра, 2025 йил 1 январь куни 14 нафар гўдак дунёга келди.
Уларнинг 7 нафари қиз, 7 нафари ўғил чақалоқ туғилди. Ҳамма гўдаклар соғлом туғилган.
👉 @PARKENT_TONGI
Хабарга кўра, 2025 йил 1 январь куни 14 нафар гўдак дунёга келди.
Уларнинг 7 нафари қиз, 7 нафари ўғил чақалоқ туғилди. Ҳамма гўдаклар соғлом туғилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
Тўйларимизда катта авлод жим турганда жиннилик, шармандалик авж олаверади.
👉 @PARKENT_TONGI
Тўйларимизда катта авлод жим турганда жиннилик, шармандалик авж олаверади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_қилинг
⚡️ ⚡️ ⚡️ "Заправка"даги видеоси билан машҳур бўлган Ғайрат Дўстовнинг бошқа “қилмишлари” бор экан
Кўпчилик учун қаҳрамонга айланган Ғайрат Дўстов аслида сиз ўйлагандай бечора ҳолда яшамайди. Унинг ногиронлари ҳам йўқ.
Тошкентлик ижтимоий блогер Саодат Абдураззоқованинг суриштирувига кўра, Дўстовнинг уйида ҳеч қандай ногирон инсони йўқ. Унинг онаси бир ярим йил аввал оламдан ўтган.
Шунингдек, Дўстов мева бизнеси билан шуғулланади. Унинг собиқ турмуш ўртоғининг сўзларига кўра, Ғайрат Дўстов доимий равишда уни калтаклаб келган ва алимент тўлашдан бош тортган.
👉 @PARKENT_TONGI
Кўпчилик учун қаҳрамонга айланган Ғайрат Дўстов аслида сиз ўйлагандай бечора ҳолда яшамайди. Унинг ногиронлари ҳам йўқ.
Тошкентлик ижтимоий блогер Саодат Абдураззоқованинг суриштирувига кўра, Дўстовнинг уйида ҳеч қандай ногирон инсони йўқ. Унинг онаси бир ярим йил аввал оламдан ўтган.
Шунингдек, Дўстов мева бизнеси билан шуғулланади. Унинг собиқ турмуш ўртоғининг сўзларига кўра, Ғайрат Дўстов доимий равишда уни калтаклаб келган ва алимент тўлашдан бош тортган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза
⚡️ ⚡️ ⚡️ Гапириш керакми ё йўқ?
Эркин Воҳидов "Гапирганга ўн беш йил" деса, Усмон Азим "Гапириб туриш керак" дейди!
Шоирларимизнинг қайси гапи тўғри ўзи?
👉 @PARKENT_TONGI
Эркин Воҳидов "Гапирганга ўн беш йил" деса, Усмон Азим "Гапириб туриш керак" дейди!
Шоирларимизнинг қайси гапи тўғри ўзи?
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим
⚡️ ⚡️ ⚡️ Электр энергияси истеъмоли 200 киловаттдан ошса, ҳар бир киловатт учун 900 сўм эмас, 540 сўмдан тўланади
Вазирлар Маҳкамасининг 27.12.2024 йилдаги 894-сонли қарорига асосан электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди унга кўра энди электр энергияси ва табиий газ истеъмоли шартномавий миқдордан 20 фоиз ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда, мазкур миқдордан ортиқча истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ учун белгиланган тарифнинг 1,2 баравари (20 фоиз) миқдорида тўлов ундирилади.
👉 @PARKENT_TONGI
Вазирлар Маҳкамасининг 27.12.2024 йилдаги 894-сонли қарорига асосан электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди унга кўра энди электр энергияси ва табиий газ истеъмоли шартномавий миқдордан 20 фоиз ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда, мазкур миқдордан ортиқча истеъмол қилинган электр энергияси ва табиий газ учун белгиланган тарифнинг 1,2 баравари (20 фоиз) миқдорида тўлов ундирилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
#Муҳим ⚡️ ⚡️ ⚡️ Электр энергияси истеъмоли 200 киловаттдан ошса, ҳар бир киловатт учун 900 сўм эмас, 540 сўмдан тўланади Вазирлар Маҳкамасининг 27.12.2024 йилдаги 894-сонли қарорига асосан электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига ўзгартириш…
#Расман
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ мазкур хабар мутлақо асоссиз эканлигини маълум қилади.
Хабарда "Ҳисоб-китоб даврида истеъмолчилар томонидан (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси истеъмоли шартномавий миқдордан 10 фоиз ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда, ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси учун белгиланган тарифнинг икки баравари миқдорида қўшимча тўлов ундирилади." келтирилган жумлани ўзидаёқ маиший истеъмолчилардан ташқари деб аниқ ифода этилган
Ҳукуматнинг тегишли қарорига асосан бу тартиб фақатгина юридик шахслар учун амал қилади.
👉 @PARKENT_TONGI
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ мазкур хабар мутлақо асоссиз эканлигини маълум қилади.
Хабарда "Ҳисоб-китоб даврида истеъмолчилар томонидан (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси истеъмоли шартномавий миқдордан 10 фоиз ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда, ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси учун белгиланган тарифнинг икки баравари миқдорида қўшимча тўлов ундирилади." келтирилган жумлани ўзидаёқ маиший истеъмолчилардан ташқари деб аниқ ифода этилган
Ҳукуматнинг тегишли қарорига асосан бу тартиб фақатгина юридик шахслар учун амал қилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Теленигоҳ
⚡️ ⚡️ ⚡️ Паркент туманида 334 мегаватт қувватли энергия сақлаш тизими қурилиши бошланди.
👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_қилинг
⚡️ ⚡️ ⚡️ Энди аукциондан кўчмас мулк сотиб олсангиз, электр энергияси бўйича қарздорлигини ҳам сиз тўлайсиз
Шунинг учун сотиб олишдан олдин қарздорлик миқдори катта-кичиклигини текширинг!
👉 @PARKENT_TONGI
Шунинг учун сотиб олишдан олдин қарздорлик миқдори катта-кичиклигини текширинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ободлик
⚡️ ⚡️ ⚡️ Маҳаллаларимизда ҳашар давом этмоқда
Аввал хабар берганимиздек, туманимиз маҳаллаларида бўлиб ўтаётган ҳашарда катта ҳажмдаги ишлар амалга ошириляпти.
Ободонлаштириш ишларида коммунал соҳа ва бошқа турли идора ходимлари фаол қатнашмоқда.