"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.3K subscribers
12.6K photos
4.24K videos
143 files
4.38K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Шукуҳ

⚡️⚡️⚡️ “Ёшлар боғи”да Янги йил байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Анъанага кўра, ҳар йили туман ҳокимлиги томонидан “Ёшлар боғи”да Янги йил байрам тадбири ташкил этилди. Бу табиий албатта.

Чунки, Янги йил байрамида болажонлар эртак қаҳрамонлари билан ўйнаб, Қорбободан совға олишни истайди.

Болалик оламининг ўзига хос орзиқиб кутилган байрамини эса юқори савияда ўтказиш уларда эзгуликка интилиш, доим яхшилик улашишга ундайди.

Ўсиб келаётган авлод қанча кўп байрамларни нишонлашни ўрганса, улар қалбида Ватанга садоқат шунчалик мустаҳкамланиб бораверади.

Айни жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда туман ҳокими Сардор Исоқулов бошчилигида Янги йил байрами муносабати билан “Ёшлар боғи”да тантанали тадбир ўтказилди.

Янги йил шодиёналарида туман ҳокими, сектор раҳбарлари иштирок этишди.

Концерт дастурларида эса туман Маданият бўлими санъаткорлари томонидан саҳналаштирилган байрам томошалари намойиш этилди.

“Ёшлар боғи”га келган туманимиз аҳолисига ҳақиқий байрам кайфиятини улашиш мақсадида турли эртак қаҳрамонлари, Қорбобо, Қорқиз ва Ялмоғиз образларининг ижроларига кенг ўрин берилгани болажонларга хурсандчилик бағишлади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
BARCHA MEBELLAR 20% CHEGIRMADA

🎁 Yil so‘nggigacha ISHONCH do‘konlaridan istagan mebelingizni xarid qiling va 20% CHEGIRMANI qo‘lga kiriting. Yangi yilni yangi mebelda kutib olish uchun bu imkoniyatni qo‘ldan boy bermang.

Chegirma 28-dekabrdan 31-dekabrgacha barcha ISHONCH do‘konlarida amal qiladi.

Batafsil:
📞 +998735152222
🤖 @ishonch_chatbot

Barcha aksiya va yangiliklardan xabardor bo‘lish uchun @ishonch kanaliga obuna bo‘ling!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Матбуот
#Пресс_анонс
        
"ПАРКЕНТ ТОНГИ" ГАЗЕТАСИНИНГ 2024 ЙИЛ 28 ДЕКАБРЬ СОНИДА:

👉 Ҳоким Сардор Исоқуловнинг туманимиз аҳолисига йўллаган янги йил табриги

👉 Янги йил шодиёналари

👉 Ортда қолаётган йил қандай ўтди?

👉 Интилиш ва изланишлар меваси

👉 Ободлик ва яратувчанлик ифодаси

👉 Электр тизимида янги лойиҳа

Шунингдек, газетамиз саҳифаларида туманимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид хабарларни ўқийсиз!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ободлик

⚡️⚡️⚡️ Маҳаллаларимизда ҳашар давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, туманимиз маҳаллаларида бўлиб ўтаётган ҳашарда катта ҳажмдаги ишлар амалга ошириляпти.

Ободонлаштириш ишларида коммунал соҳа ва бошқа турли идора ходимлари фаол қатнашмоқда.

Ҳашарда йўл бўйида жойлашган хонадонларнинг ташқи қисмини бўяш, таъмирлаш каби ишлар бажариляпти.

Хуллас бетакрор Паркентимизнинг обод бўлиши учун ташкил этилган ҳашар ишлари давом этмоқда.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон_қадри_учун

⚡️⚡️⚡️ "Сизни Янги йил байрами билан табриклагани келдим"ҳоким ўринбосари Дилёр Диловаров

Айни дамларда юртимизда Янги йил байрами шукуҳи кезиб юрибди.

Паркентликлар ҳам дилидаги  эзгу тилакларини ўз яқинларига билдириб, кириб келаётган 2025 йилни байрам кайфиятида қаршиламоқда.

Мана шундай қувончли кунларда Паркент туман ҳокими ўринбосари Дилёр Диловаров ҳамда инвестициялар, саноат ва савдо бўлими ходимлари билан биргаликда байрам совғаларини олиб, оғир иқтисодий шароитга тушиб қолган, кўмакка муҳтож оилаларнинг хонадонига борди.

Ҳоким ўринбосари 10 га яқин оиланинг фарзандларига атаб олинган совға-салом, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ширинликларни уйма-уй юриб ўз қўли билан топшир экан “Сизни Янги йил байрами билан табриклагани келдим”, дея ўзининг самимий, эзгу тилакларини билдирди.

Байрам совғалари билан йўқлаб келган меҳмонлардан қувонган меҳрга тўла кўзларини бир кўрсангиз эди...

Ўз дунёсида тантана қилган болакайларнинг қувноқ кулгуларини бир эшитсангиз эди...

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Байрам кунлари чироғингиз ўчмайди!

“Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти байрам кунлари электр энергиясининг барқарор етказиб бериш чоралари кўрилишини маълум қилди.

Янги йил ва байрам кунлари – 2024 йил 30 декабрдан 2025 йил 3 январгача истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлаш учун тармоқларда юзага келиши мумкин бўлган носозликларни бартараф этиш мақсадида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖда 1395 та махсус авария бригадалари (6466 киши ва 1334 та техника) туну кун фаолият юритиши белгиланди.

Агар сиз байрам кунлари электр энергияси таъминоти бўйича қандайдир муаммога дуч келсангиз, электр энергияси таъминоти юзасидан 1154 қисқа рақамига ёки Telegram’даги @het_admin администраторга мурожаат қилишингиз мумкин.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_қизиқ

⚡️⚡️⚡️ 73 ёшли отахон -4° совуқда дарёда чўмилди

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ "Тўй ва бошқа тантаналар риё ва исрофга тўлди" Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши раиси, муфтий Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАР мурожаат билан чиқди.

ўз мурожаатида саховатпеша кишиларни мактаб қуриш ёки таъмирлаш ишларига ҳам катта эътибор қаратишларини тавсия этди.

Таъкидланишича, маърифат, зиё маскани бўлган таълим даргоҳларини қуриш, обод қилиш ажри улуғ амаллардан.

Шунингдек, таълим муассасалари талаба ва ўқувчиларни моддий тарафдан таъминлаш, уларни контракт-шартномаларини тўлаб бериш, ўқув қурол ва дарсликларини олиб бериш савоби доимий ёзилиб турадиган садақаи жория бўлади.

"Таассуфки, тўйлар, оилавий тантаналар, марҳумлар хотираси, ҳаж ва умрага бориб-келувчиларни кутиб олишга бағишланган йиғинлар, улардаги бир-биридан ўтиб тушадиган, кимўзарга, риёга, исрофга тўла ишлар халқимизнинг жиддий муаммоларидан бири бўлиб келмоқда.

Шу ўринда, зиёлилар, ёши кекса отахону онахонлар, нуронийларга айтар сўзимиз, келинг, биргаликда юртимиз аҳолисига, айниқса, юқоридаги каби исрофгарчилик ва дабдаба қилаётганларга тушунтириш ишларини кўпайтирайлик, бу каби иллатларга биргаликда барҳам берайлик. Аллоҳ таоло ато этган мол-дунёни исроф қилиш – катта гуноҳ, эканини уқтирайлик! Бунинг ўрнига топганларимизни савобли ишларга сарфлаб, бева-бечора, ночор, муҳтожларга ёрдам берайлик, ана шунда улкан савобга эга бўламиз, иншоааллоҳ", дейди Муфтий ҳазратлари.

Ижтимоий ҳимоя бўйича давлатимиз раҳбарининг ташаббусини қўллаб-қувватлаган ҳолда, дин пешволари қуйидаги 7 та вазифани амалга оширишни белгилаб олмоқда:

Биринчи, уламолар ва имом-хатиблар “Хайру саховат – қалбларга қувонч улашади” шиори остида тарғибот-ташвиқот ишларини кенг кўламда амалга ошириш.

Иккинчи, ҳар бир марказий масжид 5 тадан эҳтиёжманд оилани оталиққа олиб, уларнинг фарзандларини ўқув курсларида ўқитиши, касб-ҳунарга ўргатиши ва доимий даромадга эга бўлишига кўмаклашиш.

Учинчи, ҳар бир туман-шаҳар бош имом-хатиблари ҳудудидаги камида 1 та мактабни ҳомийларни жалб этган ҳолда таъмирлаш ишларига ёрдам кўрсатиш.

Тўртинчи, “Вақф” хайрия жамоат фонди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан ҳамкорликда мамлакатимиз бўйича кам таъминланган оилалар фарзандлари бўлган 200 нафар ёшни касбга ўргатиш ва иш билан банд қилиш.

Бешинчи, “Вақф” хайрия жамоат фонди “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази билан ҳамкорликда жисмоний имконияти чекланган болаларга 50 дона спорт аравачаси ва бошқа реабилитация воситалари олиб бериб, уларнинг даволанишларига кўмаклашиш.

Олтинчи, масжид имом-хатиблари ҳомийларни жалб этган ҳолда “Меҳрибонлик”, “Саховат”, “Мурувват” уйларига ва меҳнат фахрийларига моддий ёрдамлар кўрсатиш ишларини ташкил этиш.

Еттинчи, имом-хатиблар томонидан тўй-маърака маросимлардаги исрофгарчилик, умра зиёратидан қайтгандан кейин ҳар хил хўжакўрсин маросимлари уюштиришдек иллатларнинг олдини олиш юзасидан тарғибот ишларини амалга ошириш.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM