"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.5K subscribers
12.6K photos
4.23K videos
142 files
4.37K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Хайрли ишларда маҳаллалардаги "еттилик" ўрнак бўлиши керак

Бугун маҳаллалардаги “еттилик”, яъни раисдан тортиб ёшлар етакчисигача хайрли ишларда аҳолига ибрат намунасини кўрсата олса, ўша жойда эзгу мақсадлар атрофида жипслашганлар кўп бўлади.

Шуни ҳисобга олган ҳолда бугун аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиши, ҳовлининг бўш жойларига мевали дарахтлардан экиш ишларида энг аввало маҳалла “еттилиги” ибрат намунасини кўрсата оляптими, деган савол ўртага чиқади.

Бу борада туманимиз маҳаллаларида хонадонидаги томорқасидан фойдаланиш, мевали дарахтларни экиш ишларида бошқаларга ўрнак бўлаётган маҳалла раислари ҳам бор.

Масалан, Қўрғон маҳалласи раиси Усмон Шодиев ҳовлисидаги 22 сотих томорқасига 102 та мевали дарахт, шу йилда эса 20 та узум ҳамда “тўқсонбости” экинларини эккани таҳсинга лойиқ.

Албатта, бундай маҳалла раисининг гапи таъсирли чиқади. Томорқадан самарали фойдаланиш ҳақида тавсияларини аҳоли қабул қилиб, унга эргашади.

Шунингдек, Қўғрон маҳалласининг ҳоким ёрдамчиси ҳовлиси 15 та узум, ёшлар етакчиси эса 22 та мевали кўчатлардан эккан.

Янги Санганак маҳалласи раиси ҳам Миролим Олимовни ҳам бу масалада ўрнак қилиб кўрсатиш мумкин.

Маҳалла раиси 13 сотихли томорқасидан унумли фойдаланиб келмоқда. У ҳовлисидаги иссиқхонасига исмалоқ экиб қўйибди. Раис томорқасига 20 та мевали кўчат эккан.

Янги Санганак маҳалласининг ҳоким ёрдамчиси ҳовлиси 15 та, ёшлар етакчиси 10 та мевали кўчат эккан ҳамда хотин-қизлар фаолининг 20 та дарахт бор.

Ушбу маҳалланинг ижтимоий ходимаси эса 10 та, профилактика инспектори 10 та терак эккан.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

⚡️⚡️⚡️ Паркентда ҳашар ишлари давом этмоқда

Туманимиздаги ҳашар маҳаллаларимиз чиройига чирой қўшиб, обод бўлишига хизмат қилмоқда.

Жумладан, ҳашар давомида Бойқозон маҳалласининг катта йўл бўйида пиёдалар йўлакчаси барпо этилмоқда.

Қуёш, Кичикқўрғон, Чинорбулоқ маҳаллаларидан ўтувчи катта йўл бўйидаги хонадонларнинг ташқи кўринишига ранг берилмоқда. Бу ҳудуддаги катта йўлнинг чекка қисмига арча кўчатлари экилмоқда. Ариқлар тозаланиб, дарахтлар оқланмоқда.

Шунингдек, Қўрғонтепа маҳалласидан ўтувчи марказий йўлнинг пиёдалар йўлакчалари қорлардан тозаланиб, супурилиб тартибга келтирилмоқда.

Сурхи маҳалласи ҳудудидаги “Паркентсой”да қуриб қолган ўт-ўланлар, дарахт шохлари йиғиштириб олинмоқда.

Ҳашар давомида тўпланиб қолган чиқиндилар махсус техникалар ёрдамида олиб чиқиб кетилмоқда.

Паркентда байрам олди ўтказилаётган умумхалқ ҳашарида Тошкент вилоятининг бошқарма ва ташкилотлари, шунингдек, вилоятдаги барча туман-шаҳарлардаги тегишли идора ва муассасалардан ҳам вакиллари ҳам қатнашмоқда.

Туманимиздаги ҳашар давомида кўтаринки кайфият берувчи манзаралар бўй кўрсатмоқда.

👉@PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Туманимизда давом этаётган ҳашар ишларидан лавҳа тайёрладик.

Бизни кузатишда давом этинг!

Ҳудудларда амалга ошириладиган ҳаётбахш лойиҳалар, туманимиз қиёфасини янада чирой очишига сабаб бўладиган бунёдкорликлар ҳақида маълумотларни бериб борамиз.

👉@PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎄 YANGI YIL SOVG‘ASIZ BO‘LMAYDI 🎁

Muddatli to‘lovga xaridlar qiling va har 1,5 mln so‘mlik xarid uchun 1 ta KAFOLATLANGAN SOVG‘A oling. Xaridlar qancha ko‘p bo‘lsa, sovg‘alar ham shuncha ko‘p bo‘ladi! 🤩

Qolaversa mahsulotlarga 33🛍 gacha CHEGIRMA yoki 40🛍 gacha BONUS ham amal qiladi.

💚 Bayramda ham o‘zingizni ham yaqinlaringizni xursand qiling. ISHONCH sizga yordam beradi!

Batafsil:

📞 +998735152222

🤖 @ishonch_chatbot

Barcha aksiya va yangiliklardan xabardor bo'lish uchun @ishonch kanaliga obuna bo‘ling!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сессия

⚡️⚡️⚡️ Туманимиз депутатлари 3 та муҳим масалани кўриб чиқишди

Халқ депутатлари туман Кенгашининг еттинчи чақириқ, тўртинчи сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Сардор Исоқулов бошқариб борган сессияда сектор раҳбарлари, депутатлар, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот бошлиқлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Халқ депутатлари Паркент туман  Кенгаши сессиясида туманимиз ҳаётига оид муҳим масалалар кўриб чиқилди.

Жумладан, Паркент туманининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида депутатларга ҳисобот берилди.

Шунингдек “Аёллар дафтари” 5-босқичи рўйхатига киритилган, бандлиги таъминланган ва етарлича кўмак берилган хотин-қизларни рўйхатдан чиқариш тўғрисида ишлар юзасидан депутатларга ахборот тақдим қилинди.

Навбатдаги масала – Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси Паркент тумани бўлимининг 2024 йил 10 декабрдаги TVM10/16-сонли мурожаати тўғрисида депутатларга батафсил маълумот берилди.

Савол-жавобларга бой ўтган сессия якунида туманимиз ҳаётида муҳим бўлган масалалар атрофлича муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM