#Диққат_тарқатинг
⚡️ ⚡️ ⚡️ Туман ҳокимлигида 24 соат давомида “ТУМАН ШТАБИ” ишламоқда!
Шу кунларда об-ҳавонинг ўзгариши туфайли коммунал соҳаларда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш, шунингдек, бу йилги куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида Паркент туман ҳокимлигида 24 соат давомида “ТУМАН ШТАБИ” ишлаб турибди.
Шу боис, туманимиз аҳолиси коммунал соҳалардаги мурожаатларини мутасадди раҳбарлардан иборат штаб аъзоларига етказиши мумкин.
Таъкидлаш жоизки, мазкур штабнинг асосий вазифаси аҳолидан келиб тушадиган мурожаатларни тезкор равишда бартараф этиш чора-тадбирларини белгилаш ва амалга оширишдан иборат.
Ҳурматли туманимиз аҳолиси, куз-қиш мавсуми билан боғлиқ мурожаатларингиз бўлса, қуйидаги телефонларга қўнғироқ қилишингиз мумкин:
Паркент туман ҳокимлиги марказий штабининг — +998-70-72-22-348; +998-70-72-22-156 рақамлари 24 соат ишлайди!
Штаб раҳбари – Паркент тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Шавкат Акрамовнинг телефон рақами — +99894-676-53-55;
Штаб раҳбари ўринбосари – Паркент туман Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Улуғбек Маҳкамовнинг телефон рақами — +99899-892-82-80;
"Паркенттумангаз" газ таъминоти бўлими бошлиғи Эркин Валиевнинг телефон рақами — +99899-406-66-33; Қисқа рақам 104; Диспетчер рақами +998-70-72-22-392;
Паркент туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғи Мираббос Мирҳамидовнинг телефон рақами — +99899-926-86-55; Диспетчер рақами +998-70-72-22-981;
"Тошкент сув таъминот" МЧЖ Паркент тумани бўлими бошлиғи Аҳрор Эрматовнинг телефон рақами +99899-491-93-03; Диспетчер рақами +998-70-72-36-014;
Паркент туман Мактабгача ва мактаб таълим бўлими бошлиғи Набижон Юнусовнинг телефон рақами — +99894-404-33-44; Диспетчер рақами +998-70-72-22-092;
Паркент туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Бобур Алиевнинг телефон рақами — +99897-260-55-01; Қисқа рақам 103, Диспетчер рақами +998-70-72-24-156;
Паркент туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи Фарҳод Турсунқуловнинг телефон рақами — +99898-126-75-26; Қисқа рақам 101, Диспетчер рақами +998-70-72-22-405;
Паркент туман ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи Дилшод Халиловнинг телефон рақами — +99899-837-12-00; +99898-337-12-00;
👉 @PARKENT_TONGI

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб
⚡️ ⚡️ ⚡️ Ностандарт иситиш ускуналари ва "қўлбола" ёндиргичлардан фойдаланманг
Ҳурматли туманимиз аҳолиси!
Ҳаво ҳарорати пасайган шу кунларда табиий газдан фойдаланишда эҳтиёт чораларини кўришни унутманг!
Иситиш мосламалари ва овқат тайёрлаш жараёнида газ плиталарини қаровсиз қолдирманг.
Вентиляция тизимига алоҳида эътибор беринг, шунингдек, ис газидан заҳарланиш хавфини олдини олиш учун ностандарт иситиш ускуналари ва "қўлбола" ёндиргичлардан фойдаланманг.
Газ жиҳозлари ишлаб турган хоналарда дам олишдан сақланинг!
Чироқни ёқишдан олдин газ ҳиди йўқлигига ишонч ҳосил қилиб, у аниқланганда дарҳол 104 рақами орқали газ хизматига мурожаат қилинг!
Ностандарт иситиш ускуналари ва "қўлбола" ёндиргичлардан фойдаланиб, нафақат ўзингизни балки, яқинларингизни ҳам ҳаётини хавф остига қўйманг!

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қилмиш_қидирмиш
⚡️ ⚡️ ⚡️ Паркент туманида тўхтатилган "Дамас"да тахминий нархи 2 млрд. 800 млн. сўмга тенг бўлган синтетик гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди
Тошкент шаҳрида ўзини шубҳали тутган ҳайдовчи ИИВ Тезкор-қидирув департаменти ва ДХХ томонидан кузатувга олинди.
Ушбу ҳайдовчи бошқариб келаётган “Дамас” автомашинаси Тошкент вилояти Паркент туманида тўхтатиб текширилганда духовка ичида тахминий нархи 2 млрд. 800 млн. сўмга тенг бўлган 2 кг 160 гр. синтетик гиёҳвандлик воситасини борлиги аниқланди.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ноқонуний муомаладан 10800 маротабалик синтетик гиёҳвандлик моддаларининг тарқалишини олди олинди.
Аниқланган ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 @PARKENT_TONGI
Тошкент шаҳрида ўзини шубҳали тутган ҳайдовчи ИИВ Тезкор-қидирув департаменти ва ДХХ томонидан кузатувга олинди.
Ушбу ҳайдовчи бошқариб келаётган “Дамас” автомашинаси Тошкент вилояти Паркент туманида тўхтатиб текширилганда духовка ичида тахминий нархи 2 млрд. 800 млн. сўмга тенг бўлган 2 кг 160 гр. синтетик гиёҳвандлик воситасини борлиги аниқланди.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ноқонуний муомаладан 10800 маротабалик синтетик гиёҳвандлик моддаларининг тарқалишини олди олинди.
Аниқланган ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Хушхабар
⚡️ ⚡️ ⚡️ Паркентлик талаба Ислом Каримов номидаги Давлат стипендиясини қўлга киритди
Жорий ўқув йили учун Ислом Каримов номидаги Давлат стипендияларининг ғолиблари эълон қилинди. Улар орасида Паркент туманидан Маржона Қиёмова ҳам бор.
Маржона Қиёмова Кумушкон маҳалласидаги 13-мактабни аъло баҳолар билан тамомлаган.
У айни пайтда Тошкент тиббиёт академияси Биотиббиёт муҳандислиги факультетининг 4-босқичида таҳсил олмоқда.
Ўқув йиллари давомида
Академияда таъсис этилган "Зулфия", "Абу Наср Фаробий", "Соғлиқни сақлаш вазири" номидаги стипендияларига лойиқ кўрилган.
Шунингдек, у 15 дан ортиқ Халқаро олимпиада ва илмий анжуманлар ғолиби бўлган.
Ўтган 2022 йилда Германиянинг Халқаро лойиҳалар танловида грант соҳибаси ҳамда 2023 йилда "Мирзо Улуғбек ворислари", "InnoWomen" Республика танловларининг ғолиблигини қўлга киритган.
Бундан ташқари, 2023 йилда Озарбайжон ва Жанубий Корея Республикаларида Халқаро мобиллик алмашинув дастурида стажировка ўтади.
Маржона 2023 йилда Президентимиз Шавкат Мирзиёев Фармони билан "Келажак бунёдкори" Давлат мукофоти билан тақдирланган.
Маржона Ўзбекистон Халқ Демократик партияси аъзоси.
Айни вақтда партиянинг "Ёшлар қанот"и Паркент туман координатори сифатида теградошларига намуна бўлиб келмоқда.
Иқтидорли талабанинг ҳаммуаллифликда "Биофизика" ўқув қўлланмаси ҳамда илмий тадқиқотлари доирасида 20 дан ортиқ хорижий ва республика миқёсида илмий мақолалар ва тезислари нашр этилган.
Маржона Қиёмованинг истеъдоди давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди.
У жорий ўқув йилида Ислом Каримов номидаги Давлат стипендиясига лойиқ кўрилди.
Маржона Қиёмованинг ютуқлари бардавом бўлишига тилакдошмиз!

#Видеоселекторда
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича жорий йил якунлари ва 2025 йилга асосий режалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ҳамда етакчи тадбиркорлар билан бўлиб ўтаётган мулоқотида қуйидагилар маълум қилинди:
Eр ёки давлат мулки ҚҚСсиз сотилади, мобиль алоқа учун акциз солиғи (10 фоиз) бекор қилинади.
Шаҳар чегарасидаги қишлоқ ерларига 2 карра ер солиғини ҳисоблаш тўхтатилади. Нашриёт корхоналари фойда солиғини тўлашдан 5 йилга озод этилади.
Бундан ташқари, IT-park резидентларига барча турдаги солиқларни тўлашдан озод этиш бўйича имтиёзлар 2040 йилгача узайтирилади.
Хусусий мактаб ва боғчалар, хорижий ўқитувчи ва мутахассислар учун берилган барча солиқ имтиёзлари 2030 йилгача амал қилади.

#Туризм
⚡️ ⚡️ ⚡️ Паркент туманида 2025 йилнинг 1 мартига қадар 50 та ҳаво шари ва дельтаплан лойиҳаси ишга туширилади
Ушбу топшириқ 2024 йил июнь ойида давлат раҳбари томонидан берилган эди.
👉 @PARKENT_TONGI
Ушбу топшириқ 2024 йил июнь ойида давлат раҳбари томонидан берилган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон_қадри
⚡️ ⚡️ ⚡️ Ҳоким қабули: Чинорбулоқдаги муаммолар, автоҳалокатга учраган фуқаронинг дарди
Фуқаролар қабулига одамлар муаммоларини ҳал бўлишини истаб келади. Бошига тушган ташвишдан қийналиб турган инсонга ёрдам қўлини чўзмасликдан ёмони йўқ.
Бепарволик ёки инсонни эшитмай “муаммосини ўзи ҳал қилиб олсин”, деган фикрда раҳбар ўзини катта олса, унинг фаолияти хайрли бўлмайди.
Бугун туманимиз ҳокими Сардор Исоқуловнинг навбатдаги фуқаролар қабулида прокурор Жасурбек Ҳайитбоев, ИИБ бошлиғи Азизбек Алиасқаров, туман Давлат солиқ идораси раҳбари Абдували Маҳаматов ҳамда ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Қабулда Тўланбой Ражаматов Чинорбулоқ маҳалласи ҳудудидаги муаммоларни ҳокимга гапириб берди.
Унинг айтишича, маҳалладаги “Тошканбой ота” номдаги қабристонда канализация таъмирталаб эканлигини, бу ҳақида туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига маълум қилганлигини, лекин бугунги кунгача аҳвол ўзгармаганлигини айтди.
Ҳоким қабулда иштирок этаётган туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими масъулидан нега ҳалигача муаммо ҳал бўлмаганини сўради.
Масъул эса мурожаатни “Тошкент сув таъминот” МЧЖ Паркент тумани бўлимига етказганини, муаммо тез кунда бартараф қилинишини билдирди.
Мурожаатчи Чинорбулоқ маҳалласидан ўтувчи катта йўл бўйига пиёдалар йўлакчаси ҳамда болалар боғчасини қуришда ёрдам сўради. Ҳоким бу масалаларни жойига чиқиб, ўрганиб ечим топишини айтди.
Чўққайма маҳалласидан келган фуқаро 2020 йилда уни бир ҳайдовчи уриб кетиши оқибатида умуртқа поғонаси лат еганини, бурни синиб, кўзи хиралашганлигини, лекин ўша ҳайдовчи ҳеч қандай ёрдам кўрсатмаганини айтди.
Унинг мурожаатини Жасурбек Ҳайитбоев ёзиб олди. Прокурор мурожаатчининг талаби бўйича қонунда белгиланган тартибда шикоятини ўрганиб чиқишини таъкидлади.

ISHONCHda SOVG‘ALI YANGI YIL! 🎉
🎁 2024-yilning eng zo‘r taklifini o‘tkazib yubormang. Bayram oldi xaridlarni 33% gacha CHEGIRMA yoki 40% gacha BONUS bilan amalga oshirib, KAFOLATLANGAN SOVG‘A ham oling!
Har 1,5 mln so‘mlik xarid uchun 1 ta KAFOLATLANGAN SOVG‘A. Xaridlar qancha ko‘p bo‘lsa sovg‘alar ham shuncha ko‘p bo‘ladi!🎉
Shoshiling!⏰ Aksiya barcha ISHONCH do‘konlarida yil yakuniga qadar davom etadi.
Batafsil:
📞 +998735152222
🤖 @ishonch_chatbot
Barcha aksiya va yangiliklardan xabardor bo'lish uchun @ishonch kanaliga obuna bo‘ling!
Har 1,5 mln so‘mlik xarid uchun 1 ta KAFOLATLANGAN SOVG‘A. Xaridlar qancha ko‘p bo‘lsa sovg‘alar ham shuncha ko‘p bo‘ladi!
Shoshiling!
Batafsil:
Barcha aksiya va yangiliklardan xabardor bo'lish uchun @ishonch kanaliga obuna bo‘ling!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Хушхабар
⚡️ ⚡️ ⚡️ Туманимизнинг "Нуробод" маҳалласи ёшлар етакчиси республика танловида 2-ўринни қўлга киритди
Маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ўртасида “Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси” танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.
Тошкент шаҳридаги Ёшлар марказида “Ёшлар Форуми – 2024”доирасида бўлиб ўтган мазкур танловда Паркент тумани Нуробод маҳалласи ёшлар етакчиси Лутфулла Нуғмонхонов ҳам иштирок этди.
У "Алоҳида эътиборга муҳтож ёшлар билан самарали ишлаган энг намунали маҳалла етакчиси" йўналишида 2-ўринга муносиб кўрилди.
Ғолибларни тақдирлаш маросимида Лутфулла Нуғмонхоновга ташкилотчилар томонидан 20 миллион сўм пул, замонавий планшет, махсус диплом топширилди.
👉 @PARKENT_TONGI
Маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ўртасида “Йилнинг энг намунали маҳалла ёшлар етакчиси” танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.
Тошкент шаҳридаги Ёшлар марказида “Ёшлар Форуми – 2024”доирасида бўлиб ўтган мазкур танловда Паркент тумани Нуробод маҳалласи ёшлар етакчиси Лутфулла Нуғмонхонов ҳам иштирок этди.
У "Алоҳида эътиборга муҳтож ёшлар билан самарали ишлаган энг намунали маҳалла етакчиси" йўналишида 2-ўринга муносиб кўрилди.
Ғолибларни тақдирлаш маросимида Лутфулла Нуғмонхоновга ташкилотчилар томонидан 20 миллион сўм пул, замонавий планшет, махсус диплом топширилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ёшлар_етакчилари_фаолиятидан
⚡️ ⚡️ ⚡️ Ҳеч бир ёш эътибордан четда қолмайди!
Лавҳада юртимиз маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ўртасида ўтказилган республика танловининг "Алоҳида эътиборга муҳтож ёшлар билан самарали ишлаган энг намунали маҳалла етакчиси" йўналишида 2-ўринга муносиб кўрилган Нуробод маҳалласи ёшлар етакчиси Лутфулла Нуғмонхонов фаолияти акс этган.
👉 @PARKENT_TONGI
Лавҳада юртимиз маҳаллалардаги ёшлар етакчилари ўртасида ўтказилган республика танловининг "Алоҳида эътиборга муҳтож ёшлар билан самарали ишлаган энг намунали маҳалла етакчиси" йўналишида 2-ўринга муносиб кўрилган Нуробод маҳалласи ёшлар етакчиси Лутфулла Нуғмонхонов фаолияти акс этган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️
2025 йилда АТ “Халқ банки” Паркент банк хизматлари маркази раҳбари Феруза Мирсаидова туманимизда ўзига бириктирилган 22 та маҳаллада 880 та микролойиҳа доирасида 1700 нафар фуқаронинг бандлигини таъминлашни режалаштирган.

⚡️ ⚡️ ⚡️ Паркентлик талаба Президент стипендиясини қўлга киритди
Жорий ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияларининг ғолиблари эълон қилинди. Улар орасида Паркент туманидан Асал Хайриддинова ҳам бор.
Асал Хайриддинова Яшнобод маҳалласидаги 31-мактабни олтин медаль билан тамомлаган.
У айни пайтда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ҳамда бошқариш таълим йўналиши 4-босқичида таҳсил олмоқда.
Асал Хайриддинова бир қатор нуфузли кўрик-танлов, илмий семинарларда муваффақиятли иштирок этиб, унинг 30 дан ортиқ илмий мақолалари республика газеталари ва АҚШ, Ҳиндистон, Россия, Польша давлатларининг нашрларида чоп этилган.
Шунингдек, у инглиз тилидан В2 миллий сертификатига ҳам эга.
Асал Хайриддинованинг истеъдоди, доим изланишда бўлиши давлатимиз томонидан муносиб тақдирланди.
У жорий ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендиясига лойиқ кўрилди.
Асал Хайриддинованинг ютуқлари бардавом бўлишига тилакдошмиз!