#Танқид
⚡️ ⚡️ ⚡️ Чиқинди уюмларининг айбдори ким?
Кейинги пайтларда туманимиз марказидаги йўл бўйида, дўконлар қаршисида чиқинди уюмларига дуч келиш одатий ҳолатга айланди.
Кўнгилни беҳузур қиладиган бундай манзаралар ҳар йили минглаб сайёҳларни ўзига жалб қилаётган туманимизда маданият қай даражада эканлигини кўрсатмайдими?
Сиз расмда кўриб турган манзаралар “Паркентсой” бўйидаги автотураргоҳ, “Еттикент” бекати қаршисидаги бино ва “Эко маркет” дўкони олида тўпланган чиқинди уюмларидир.
Бундай ташвишли ҳолатларнинг асл айбдори ким: чиқинди қутиларининг етишмовчилиги-ми ёки тумандошларимизнинг бефарқлигими?
Махсус чиқинди қутиларини бинолар ва иншоотлар, савдо дўконлари, маиший хизмат кўрсатиш соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектлар олдида ўрнатиш лозим.
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги ишлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 787-сонли қарорида таъкидланган.
Гўзал Паркентимиз марказида бундай ҳолатлар бошқа такрорланмаслиги учун туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими масъуллари жойларда тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириши, шунингдек, чиқинди қутиларини ўрнатмаслик ва бошқа қонунбузарликлар юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддаларига асосан жарималар қўллашда қатъиятли бўлиши талаб этилади.
🔴 Биз мавзуга яна қайтамиз!
👉 @PARKENT_TONGI

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб
⚡️ ⚡️ ⚡️ Туманимиздаги кўп қаватли уйларда қандай муаммолар бор?
Туманимиздаги кўп қаватли уйлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими томонидан хатловдан ўтказилиб, аниқланган муаммолар бартараф этиб борилмоқда.
Бугунги кунда Паркент тумани бўйлаб кўп қаватли уй-жойлар сони 138 тани ташкил этмоқда.
Мазкур кўп қаватли уйларнинг 118 таси 3 та Бошқарув сервис компаниясига бириктирилган. Қолган 20 та кўп қаватли уй эса мулкдорлар томонидан бошқарилади.
Шу ўринда савол туғилади: ушбу Бошқарув сервис компаниялари томонидан кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш мақсадида қандай ишлар бажарилди?
Қўлимизга олган маълумотларга кўра, туманда мавжуд БСК лар ҳисобидан 5 та уйларнинг том қисми 4200 м/кв. том қисми мукаммал таъмирланди.
Жумладан, “Политаева комунал” бошқарув сервис компанияси томонидан Красногорск ҳудудидаги Ойдин маҳалласининг Политаева кўчасининг 35-, 47-, 52-сонли кўп қаватли уйларнинг том қисми мукаммал таъмирланди.
Шунингдек, Файзобод маҳалласининг Шаҳтиёрлар кўчаси 19-, 20-сонли кўп қаватли уйларнинг том қисми шифр билан мукаммал таъмирланди.
Яна 1 та кўп қаватли уйнинг фасад қисми таъмирланиб, 21 тасининг ертўла коммуникация тармоқлари ва 21 та уйнинг 45 та кириш йўлаклари таъмирланди. Шу билан биргаликда 45 та кўп қаватли уйнинг электр тақсимловчи шитлари таъмирланди.
Айни пайтда “Ҳисорак мангу қуёш” бошқарув сервис компаниясига қарашли Қуёш маҳалласидаги 15 та кўп қаватли уйларни иссиқлик билан таъминлаш мақсадида уларнинг ҳар бирига локал қозонлар ўрнатилмоқда.
Маълумот ўрнида айтганда, Бошқарув сервис компаниясида ўнлаб йўналишда хизмат кўрсатувчи мутахассислар фаолият олиб боради. Бунда асосий фаолият турларидан ташқари уй-жой эгаларига зарурат туғиладиган арзон ва сифатли қурилиш-таъмирлаш билан боғлиқ хизматлар ҳам йўлга қўйилган.
Хўш, сиз истиқомат қилаётган кўп қаватли уйларда қандай муаммолар бор?
Агар бу борада муаммо ва саволларингиз бўлса, яшаб турган ҳудудингиздаги Бошқарув сервис компаниясига мурожаат қилишингиз мумкин.
“Истиқбол” маҳалласидаги кўп қаватли уйларнинг муаммоларини “Паркент ёғдуси” бошқарув сервис компанияси ҳал этади. Ташкилотнинг раҳбари Зулҳумор Мирюсупова, телефон рақами +998998251401
“Қуёш” маҳалласидаги кўп қаватли уйлар билан боғлиқ муаммоларни “Ҳисорак мангу қуёш” бошқарув сервис компанияси бартараф этади. Унинг раҳбари Маҳмуддин Сиржиддинов, телефон рақами +998943664310
Диспетчер рақами 70-722-61-67;
Красногорск шаҳарчасидаги кўп қаватли уйларда учрайдиган масалаларга эса “Политаева комунал” бошқарув сервис компанияси масъул ҳисобланади. Ташкилот раҳбари Акром Умарбоев, телефон рақами +998991883900
Диспетчер рақами 70-700-28-98;

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тилак
⚡️ ⚡️ ⚡️ Хайрли кун!
Пайшанба куни муборак бўлсин!
Кунингиз хайрли, ризқингиз кенг, ишларингиз осон, омад, фойда, соф даромад, соғлик ва хотиржамлик ҳамроҳингиз бўлсин!
👉 @PARKENT_TONGI
Пайшанба куни муборак бўлсин!
Кунингиз хайрли, ризқингиз кенг, ишларингиз осон, омад, фойда, соф даромад, соғлик ва хотиржамлик ҳамроҳингиз бўлсин!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Иқтибос
Минг йил ўқисаму, мендан "нимани билдинг", деб сўрасалар, "ҳаддимни билдим", дейман.
✍️ Жалолиддин Румий
👉 @PARKENT_TONGI
Минг йил ўқисаму, мендан "нимани билдинг", деб сўрасалар, "ҳаддимни билдим", дейман.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_кайфияти
⚡️ ⚡️ ⚡️ Қаердан келяпсиз?
Охиригача кўринг, кунингиз аъло кайфиятда ўтсин!
👉 @PARKENT_TONGI
Охиригача кўринг, кунингиз аъло кайфиятда ўтсин!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Матбуот
#Пресс_анонс
"ПАРКЕНТ ТОНГИ" ГАЗЕТАСИНИНГ 2024 ЙИЛ 12 ДЕКАБРЬ СОНИДА:
👉 Саодат ва иқболимиз калити
👉 Коррупцияга қарши курашиш йўлидаги тарғибот
👉 Қўриқхонада қайси ҳайвонлар сони ортиб бормоқда?
👉 Электрон браслетни кимларга қўллаш мумкин эмас?
👉 Аҳил жамоа эккан кўчатлар
👉 Қишнинг қорли кунларида
Шунингдек, газетамиз саҳифаларида туманимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид хабарларни ўқийсиз!
👉 @PARKENT_TONGI
#Пресс_анонс
"ПАРКЕНТ ТОНГИ" ГАЗЕТАСИНИНГ 2024 ЙИЛ 12 ДЕКАБРЬ СОНИДА:
Шунингдек, газетамиз саҳифаларида туманимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид хабарларни ўқийсиз!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Vakansiya Dekabr.pdf
288.8 KB
#Ишга_марҳамат
Туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими қатор соҳа ва касблар бўйича бўш иш ўринларига фуқароларни ишга таклиф этади.
Айни пайтда туманимизда 500 дан ортиқ бўш иш ўрни мавжуд бўлиб, таклиф этилаётган иш ўринларида 1 миллион сўмдан 4 миллион 336 минг сўмгача ойлик тўланади.
Ушбу хабарнинг юқори қисмига бириктирилган файлдан барча бўш иш ўринлари ҳақида батафсил маълумот олиб, улар орасида ўзингизга маъқул келганини танлашингиз мумкин.
Бўш иш ўринлари билан боғлиқ қўшимча саволларингиз бўлса, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими масъул ходими Дилдора Норматованинг қўйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилинг!
Маълумот ўрнида айтганда, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан жорий йилнинг ўтган 11 ой давомида 1700 нафар фуқаро ишга жойлаштирилиб, 600 нафар киши касб-ҳунарга ўқитилди.
Шунингдек, 6 марта меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
⭕️ Хабарни иш излаётган танишларингизга ҳам юборинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қоидабузарлик
⚡️ ⚡️ ⚡️ Паркент туманида тўй вақтида бошқа ҳаракат иштирокчиларини эркин ҳаракатланишига тўсқинлик қилган ҳайдовчилар жазоланди
Батафсил видеода👆
👉 @PARKENT_TONGI
Батафсил видеода
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Об_ҳаво
⚡️ ⚡️ ⚡️ 16 декабрь куни яна совуқ қайтади
Қишда ҳароратнинг кескин кўтарилиши ортидан яна бир совуқлик тўлқини кириб келади.
"Ўзгидромет" хабар беришича, 16 декабрь ҳаво ҳарорати минимуми шимолда — 15°С, республиканинг катта қисмида — 12°С, жанубий вилоятларда — 8°С гача пасаяди.
Тоғли ҳудудларда эса ҳаво ҳарорати — 18°С гача пасаяди.
👉 @PARKENT_TONGI
Қишда ҳароратнинг кескин кўтарилиши ортидан яна бир совуқлик тўлқини кириб келади.
"Ўзгидромет" хабар беришича, 16 декабрь ҳаво ҳарорати минимуми шимолда — 15°С, республиканинг катта қисмида — 12°С, жанубий вилоятларда — 8°С гача пасаяди.
Тоғли ҳудудларда эса ҳаво ҳарорати — 18°С гача пасаяди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_қилинг
⚡️ ⚡️ ⚡️ 14 декабрь, шанба куни барча ташкилотлар учун иш куни!
5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар буни ҳисобига 30 декабрь, душанба куни дам олиш куни бўлади.