"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.3K subscribers
12.7K photos
4.27K videos
143 files
4.39K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ Чўққайма маҳалласидан ўтувчи катта йўлга ўрнатилган "радар" автомобиль тезлигини қайд этмоқда

Хабарингиз бўлса, Чўққайма маҳалласидан ўтган катта йўлга "радар" мосламаси ўргатилганди.

Буни кўрган айрим ҳайдовчилар шунчаки кузатув камераси деган нотўғри фикрга боришди.

Аслида йўл-транспорт ҳодисалари таҳлил қилинганида Чўққайма маҳалласидан ўтган маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлига "радар" ўрнатиш зарурлиги маълум бўлган эди.

Шу боис мазкур йўлга автомобилларнинг ҳаракат тезлигини қайд этувчи “радар” мосламаси ўрнатилди.

Айни пайтда "радар" мосламаси автомобиль тезлигини қайд этмоқда.

Мазкур ҳудудда тезликни соатига 50 км.дан оширган ҳайдовчиларга белгиланган тартибда жарима қўлланилади.

Огоҳ бўлинг ҳайдовчилар!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён

⚡️⚡️⚡️ Маҳаллаларда тоза ичимлик суви қувурлари янгиланмоқда

Бугунги кунда маҳаллаларнинг инфратузилмасини яхшилашда тоза ичимлик суви қувурларини янгилаш, канализация тизимини ишга тушириш муҳим ўрин тутади.

"Тошкент сув таъминот" МЧЖ Паркент тумани бўлими томонидан айни масалада муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Истиқбол маҳалласининг Баркамол авлод 1-тор кўчасининг 350 метр қисмида канализация тизими ишга тушириш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Бозорбоши маҳалласида 700 метр, Обод маҳалласининг 250 қисмида тоза ичимлик суви қувурлари янгиланмоқда.

Албатта, бу масалада аҳолининг мурожаатларини ҳал қилиш чораларини кўриш одамларда давлат идораларига бўлган ишончни ошириб бораверади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ Юртимизга совуқ ҳаво массалари кириб келмоқда

Жорий йилнинг 8 декабрь, якшанба куни республика ҳудудига шимолдан совуқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади.

Келаси ҳафта бошида Ўзбекистон бўйича ҳарорат кечалари 5-10 даража совуққача (Тошкентда 6-8 даража совуққача), шимолда 13-18 даража совуққача пасайиши кутилмоқда.

Маълумот учун айтганда, бу йилги куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида Паркент туман ҳокимлигида 24 соат давомида “ТУМАН ШТАБИ” ишлаб турибди.

Ушбу штабга бириктирилган ташкилотларнинг мутасаддилари, телефон рақамлари ҳақида маълумот берган эдик.

Мазкур штабга бириктирилган мутасаддилар томонидан аҳолининг куз-қиш мавсуми билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқишни пайсалга солиш, қўнғироқларга жавоб бермаслик ҳолатлари фуқаролар томонидан асосли фактлар билан аниқланган тақдирда бу ҳақда туман ҳокимига ахборот киритиб борилади.

Шунингдек, аҳоли мурожаатларини эътиборсиз қолдирган ташкилот раҳбарларининг фаолияти юзасидан танқидий-таҳлилий материаллар @PARKENT_TONGI каналига жойлаштириб борилади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Туманимиз_мактаблари

⚡️⚡️⚡️ 13-мактаб ҳаёти

Бизни кузатишда давом этинг, туманимиз мактаблари ҳаётидан лавҳаларни бериб борамиз.

⭕️ Навбатдаги лавҳамиз 14-мактаб ҳақида бўлади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича ҳуқуқий тарғибот ўтказилди

Бугун туманимиз ҳокими бошчилигида “Коррупцияга қарши курашиш, унинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳамда келгусидаги вазифалар” мавзусида ҳуқуқий тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Унда туман прокурори Ж.Ҳайитбоев иштирок этиб, мавзу юзасидан маъруза қилди.

Туманимиздаги барча ташкилот раҳбарлари, “маҳалла еттилиги”, жамоатчилик фаоллари, ёшлар иштирок этган семинарда 2017 йилнинг 3 январида қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти, коррупция билан боғлиқ жиноятларнинг сабаблари ва қонунда белгиланган жавобгарлик каби маълумотлар бериб ўтилди.

Шунингдек, коррупция ҳолатларининг олдини олиш борасида амалга ошириш шарт бўлган вазифалар ҳақида батафсил тўхталиб ўтилди.

Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ йўл қўйилаётган салбий ҳолатларни барвақт аниқлаш борасида  сўровлар ва бошқа жамоатчилик назорати натижалари тегишли идоралар томонидан ўрганилиб борилаётганини айтиб ўтилди.

Семинарда бугунги куннинг энг оғриқли муаммоларидан бир таниш-билишчилик, масъулиятсизлик ва тамагирликка йўл қўймаслик учун давлат хизматчисининг касб этикаси, одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда ўз зиммасига юклатилган вазифаларни ҳалоллик, масъулият ва садоқат билан бажариш зарурлиги алоҳида қайд этилди.

Таъкидланганидек, бу иллатга қарши нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари, балки барча баробар курашиши шарт.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Байрам_шукуҳи

⚡️⚡️⚡️ Конституциямиз қабул қилинганлигининг 32 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди

Бугун туман ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллигига бағишланган байрам тадбири ташкил этилди.

Унда ҳоким Сардор Исоқулов, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ҳамда турли давлат ва жамоат ташкилотларининг бошлиқлари, нуронийлар, ёшлар иштирок этди.

Байрам тадбирида ҳоким йиғилганларни қутлуғ сана билан қизғин табриклаб, ўзининг самимий тилакларини билдирди.

Ҳоким нутқида халқаро ҳуқуқ талабларига тўла мос тарзда янгиланган Конституциямизда белгилаб қўйилган қоида ва нормаларга қатъий риоя қилаётгани халқимиз ҳаётини янада фаровон бўлишига, умуман олганда туманимизда ҳам инсон қадрини улуғлаш барча соҳаларда ўз аксини топаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, туманимизда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан давлат ва жамоат ташкилотларида тадбирлар, давра суҳбатлари бўлиб ўтмоқда.

Уларда Асосий қонунимизнинг мазмун-моҳиятини энг аввало, ёшларга чуқурроқ тушунтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Байрам тадбирида йил давомида ўзининг фаоллиги, ташаббускорлиги билан бошқаларга намуна бўлиб келаётган тумандошларимиз тақдирланди.

Туман ҳокимлигида бўлиб ўтган байрам тадбирида Маданият бўлими санъаткорлари томонидан тайёрланган куй-қўшиқ ва рақслар ҳамда 53-мактаб қошидаги “Қалқон жасорат мактаби” ҳарбий-ватанпарварлик спорт муассасаси курсантларининг саҳна кўринишлари йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM