"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.3K subscribers
12.8K photos
4.27K videos
144 files
4.39K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Сессия

⚡️⚡️⚡️ Сессияда туманимиз ҳаётига оид муҳим масалалар кўрилди

Бугун Халқ депутатлари туман Кенгашининг еттинчи чақириқ, учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Сардор Исоқулов бошқариб борган сессияда сектор раҳбарлари, депутатлар, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот бошлиқлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Халқ депутатлари Паркент туман  Кенгаши сессиясида муҳим масалалар кўриб чиқилди.

Жумладан, Паркент туманида ер майдонларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тўғрисида депутатларга ҳисобот берилди.

Шунингдек, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи жорий йилнинг 9 ойи давомида туман Ички ишлар бўлими томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан депутатларга ҳисобот берди.

Навбатдаги масала – 3-сектор ҳудудида аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш орқали даромадларини ошириш бўйича  амалга оширилган ишлар ҳақида депутатларга батафсил маълумот тақдим этилди.

Кейинги масала – туман Адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлари юзасидан депутатларга ахборот тақдим этилди.

Сессияда фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналарига 2024-2025 йилларда кузги-қишки суғориш мавсумида қишлоқ хўжалик экинларини суғориш учун ажратилган чекланган сув миқдорларини (лимитларини) тасдиқлаш тўғрисида ҳам ахборот бериб ўтилди.

Савол-жавобларга бой ўтган сессия якунида туманимиз ҳаётида муҳим бўлган масалалар атрофлича муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тилак

⚡️⚡️⚡️ Хайрли кун!

Қиш фаслининг биринчи куни муборак бўлсин!

Якшанба, дам олиш кунингиз ёрқин лаҳзаларга бой бўлиб, ажойиб дўстлар даврасида, меҳрибон яқинларингиз ҳамроҳлигида ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Иқтибос

Қилган айбингизни виждонингиздан сўранг! Агар жавоб бермаса – ёки айбингиз йўқ, ёки виждонингиз...

✍️ Айман Ёғий

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_кайфияти

⚡️⚡️⚡️ Акамизни сабри тугади

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ижод

⚡️⚡️⚡️Бунча гўзалсан?

Паркентлик истеъдодли санъаткор, Заркент ҳудудидаги 34-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби директори Умиджон Раҳмоновнинг "Бунча гўзалсан?" қўшиғини тинглаб баҳо беринг!

Мазкур қўшиқ шеърининг муаллифи Ойбек Рўзиметов, мусиқа муаллифи Ботирбек Тожибоев, клипмейкер Умид Рўзиев Паркент туманининг ижодкорларидир.

Заркент ва Сўқоқ ҳудудида олинган клип сизга манзур бўлади, деган умиддамиз.

⭕️ Қўшиқни санъатсевар дўстларингизга ҳам юборинг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тилак

⚡️⚡️⚡️ Хайрли кун!

Душанба муборак бўлсин!

Ҳафтанинг илк куни мазмунли ўтсин.

Хонадонингиздан файзу барака, тинчлик ва хотиржамлик аримасин.

Ҳафта давомида қалбингизни қувонч тарк этмасин!


👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Иқтибос

Коррупцонерлар суваракларга ўхшайди: улар овқат кўп ва камдан кам тозалаб туриладиган жойларда пайдо бўлади.

✍️ Акмал БУРХОНОВ,
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_кайфияти

⚡️⚡️⚡️ Ким кимга тўғри келмас экан?

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Эслатма

⚡️⚡️⚡️ Конституция байрами арафасида дам олиш кунлари қандай бўлади?

Бу йил 8 декабрь — Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун ҳафтанинг якшанба кунига тўғри келади.

Меҳнат кодексига асосан, байрам кунлари якшанбага тўғри келса, душанба куни дам олиш кунига қўшиб берилади.

Шунга кўра, байрам арафасида дам олиш кунлари қуйидагича бўлади:

7 декабрь, шанба – ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун дам олиш куни;

8 декабрь, якшанба – байрам куни, барчага дам олиш куни;

9 декабрь, душанба барчага қўшимча дам олиш куни;

10 декабрь, сешанба барчага иш куни.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Уй-жойни таъмирлаш учун ипотека кредитлари расмийлаштириш бошланди

Жорий йилнинг 21 октябрида Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳалла еттилиги” тавсияси асосида камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитини ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинган эди.

Ушбу ҳужжатга асосан, бугундан бошлаб уй-жойни таъмирлаш учун ипотека кредитлари расмийлаштириш бошланади.

“Маҳалла еттилиги” тавсияси асосида якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада (17,5 фоиз) 120 миллион сўмгача миқдорда 20 йилгача муддатда ипотека кредитлари ажратилиши белгиланган.

❗️Ушбу ипотека кредитини олиш мумкин бўлган шахслар бугундан бошлаб 👉https://online-mahalla.uz платформаси орқали ариза юборишлари мумкин.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_эълон

⚡️⚡️⚡️ "Orzu medical" санаторийсининг соғломлаштириш курсларига таклиф қиламиз!

⬇️Санаторийда:

Ички органларни тозалаш, шу жумладан жигарни тозалаш остеохондроз, қонни тозалаш каби 20 дан ортиқ курслар мавжуд.

Қон босим ошиши, грыжа ва бошқа ички касалликларга даво топишингиз мумкин.

❤️‍🔥 Барча тиббий текширувлар бепул.

Шарқ табобатига йўналтирилган физиотерапия ва фито — ўсимликлар билан даволаш курслари ҳам йўлга қўйилган.

✔️ Бир кунлик нарх:

алоҳида тайёрланган 1 кишилик  хоналар учун 440 минг сўм;

одатдаги хоналар учун 2 кишилик 420 минг сўм, 3 кишилик 395 минг сўм, 4 кишилик хоналар учун 370 минг сўм ташкил этади.

✔️ Ушбу нархлар 3 маҳал иссиқ таом ва шифокорлар кўригини ҳам ўз ичига олади.

❗️Дарвоқе, санаторий ҳақида @PARKENT_TONGI телеграм каналидан маълумот олдик деб,

📞 +998-88-569-97-98

📞 +99897-569-97-99

рақамларига қўнғироқ қилсангиз 10 декабрдан 20 фоиз чегирмага эга бўласиз.

🏃‍♂️Шошилинг, чегирмалар шу йилнинг 30 декабрь кунига қадар мурожаат қилганлар учун амал қилади.

❤️‍🔥 Минг марта эшитгандан бир бора кўрган яхши, деганларидек келинг, кўринг, ўзингиз гувоҳ бўлинг.

🏐 Ҳозироқ қўнғироқ қилинг, фурсатни бой берманг!

📍 Манзил: Паркент тумани, Марказий маҳалласи,

🔴 Локация олиш 👉 шу ерда 👈

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тилак

⚡️⚡️⚡️ Хайрли кун!

Сешанба куни муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва баракали бўлсин!

Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

Хонадонингиздан файзу барака, тинчлик ва хотиржамлик аримасин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM