"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.4K subscribers
12.7K photos
4.26K videos
143 files
4.39K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Инсон_қадри

⚡️⚡️⚡️ Ҳоким қабули: икки маҳалланинг бирлаштирилиши, субсидия ва моддий ёрдам масалалари

Ҳаётда муаммога дуч келмайдиган инсоннинг ўзи йўқ. Нима қилишини билмай турган одамга тўғри йўл кўрсатиш, дардига шерик бўлиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди.

Меҳр-оқибат кўрсатиб, “бу ўткинчи дунёда мендан яхшилик қолсин”, деган инсон борки ўзганинг ташвишига бефарқ қарамайди.

Шу фикрлар бугун ҳоким Сардор Исоқулов ўтказган фуқаролар қабулига одамларни ишониб келишига сабаб бўлган бўлса ажабмас.

Туман ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган қабулда сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот бошлиқлари иштирок этиб, фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлари ҳал этиш юзасидан зарур топшириқларни олди.

Навбатдаги қабулда субсидия масаласида мурожаатлар кўп бўлди. Бу масала инсон омилисиз республика даражасида ҳал этилиши айтилди.

Шунингдек, уй-жой қуриб бериш, ер ажратиш билан боғлиқ мурожаатлар ҳам бўлди.

Қабулда Олмазор маҳалласи бошқа маҳаллага қўшиб юборилишидан норози бўлиб келган фуқарога бу ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Маҳаллаларни бирлаштириш жараёнлари сабаб инфратузилма билан боғлиқ масалаларни янада яхшилаш кўзда тутилгани ҳам тушунтирилди.

Яна бир мурожаатчи ҳокимга Янги Навбаҳор маҳалласига автобус қатнови йўлга қўйилишида кўрсатган ёрдам учун раҳмат айтаркан, асосий йўлдаги айрим чуқурчаларни таъмирлашда ёрдам сўради. Ҳоким унинг мурожаатини қаноатлантирди.

Қабулда саломатлигини тиклашда ёрдам беришишни сўраган оғир иқтисодий шароитда яшаётган оила вакилларининг мурожаатлари алоҳида назоратга олиниб, уларга моддий ёрдам берилиши маълум қилинди.

Қабулда 4 та муаммо жойида ҳал этилиб, вақт талаб этиладиган масалалар ижрога қаратилди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тилак

⚡️⚡️⚡️ Хайрли кун!

Шанба кунингиз муборак бўлсин!

Уйингизга нур, дардингизга дармон, оилангизга бахт, ишингизга омад, қўлингизга даромад, яқинларингизга қувонч, бир-бирингизга ишонч, дастурхонингизга қут-барака ато этсин!

Кунингиз мазмунли ва мароқли ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Иқтибос

Ҳар нарсага сиқилма эй кўнгил, на бу дардлар қолувчи, на бу умр.

✍️ Жалолиддин Румий

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_кайфияти

⚡️⚡️⚡️ Ойижон уйга қимдир келди

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ "Кадастр рақамини берамиз" - деб эшик тақиллатиб келганларга пул бериш керакми?

❗️Ўзи хатловда кимга тўлов қилиш керак?

Кадастр агентлиги директорининг матбуот котиби Н.Атамуратов барчасини тушунтириб берди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сессия

⚡️⚡️⚡️ Сессияда туманимиз ҳаётига оид муҳим масалалар кўрилди

Бугун Халқ депутатлари туман Кенгашининг еттинчи чақириқ, учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Сардор Исоқулов бошқариб борган сессияда сектор раҳбарлари, депутатлар, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот бошлиқлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Халқ депутатлари Паркент туман  Кенгаши сессиясида муҳим масалалар кўриб чиқилди.

Жумладан, Паркент туманида ер майдонларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тўғрисида депутатларга ҳисобот берилди.

Шунингдек, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи жорий йилнинг 9 ойи давомида туман Ички ишлар бўлими томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан депутатларга ҳисобот берди.

Навбатдаги масала – 3-сектор ҳудудида аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш орқали даромадларини ошириш бўйича  амалга оширилган ишлар ҳақида депутатларга батафсил маълумот тақдим этилди.

Кейинги масала – туман Адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлари юзасидан депутатларга ахборот тақдим этилди.

Сессияда фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналарига 2024-2025 йилларда кузги-қишки суғориш мавсумида қишлоқ хўжалик экинларини суғориш учун ажратилган чекланган сув миқдорларини (лимитларини) тасдиқлаш тўғрисида ҳам ахборот бериб ўтилди.

Савол-жавобларга бой ўтган сессия якунида туманимиз ҳаётида муҳим бўлган масалалар атрофлича муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM