"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.4K subscribers
12.5K photos
4.21K videos
140 files
4.36K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Жараён

⚡️⚡️⚡️ Саид ота маҳалласининг лой кўчалари таъмирланмоқда

Шу кунларда об-ҳавонинг пасайиши турган гапки, бир қатор соҳаларда муаммоларни пайдо қилади.

Масалан, Красногорск шаҳарчасининг Саид ота маҳалласининг ички кўчалари анча таъмирталаб ҳолга келиб қолганди. 

Ёзнинг иссиқ кунларида чанг-тўзон, ёғингарчилик вақтларида эса кўча лой бўлиб кетиши ортидан аҳоли, айниқса мактаб ўқувчилари қийналар эди.

Бу муаммо жорий йилда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида ҳал бўлди.

Туманимиз ҳокими Сардор Исоқулов анча вақтдан буён одамларга қийинчилик туғдираётган бу муаммони тезда бартараф этиш юзасидан соҳа мутасаддиларига зарур топшириқларни берди.

Туман Йўллардан фойдаланиш корхонасининг махсус техникалари жалб этилиб, маҳалланинг ички Фаробий кўчаси 1500 метр, А.Темур кўчаси 800 метр, Ибн Сино кўчаси 1000 метр, Зулфия кўчаси 100 метр, Увайсий кўчаси 1200 метр, Геологлар кўчаси 800 метр, Бобур кўчаси 1000 метр, Улуғбек кўчаси 1500 метр қисмида шағаллаштириш ишлари бошлаб юборилди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бандлик

⚡️⚡️⚡️ Меҳнат ярмаркада 50 нафар фуқаро иш ўрнига эга бўлди

Аввал хабар берганимиздек, Президентимизнинг ташаббуси билан илгари сурилган “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида туманимизда бугун меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Паркент туман ҳокимлигининг катта мажлислар зали фоесида бўлиб ўтган мазкур меҳнат ярмаркасида давлат ва жамоат ташкилотлари, йирик саноат корхоналари ўзларининг бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

Ҳоким Сардор Исоқулов топшириғига кўра ташкил этилган меҳнат ярмаркасида иш изловчиларга 1000 та бўш иш ўрни таклиф этилди.

Ярмарка давомида ишсиз фуқароларга мавжуд бўш иш ўринлари ҳамда уларда яратилган шарт-шароитлар, меҳнат қилиш билан боғлиқ бўлган ҳақ-ҳуқуқлари бўйича атрофлича маълумот берилди.

Иш излаб ярмаркага келган 100 нафар фуқаронинг 80 нафари кам таъминланган, 20 нафари “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар бўлиб, уларнинг 50 нафарига доимий ишлаши учун йўлланма берилди ҳамда касб мутахассислиги бўйича меҳнат шартномалари тузилди.

Шунингдек, 40 нафар ишсиз фуқарони касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш мақсадида бепул таҳсил олишга юбориладиган бўлди.

❗️Мазкур меҳнат ярмаркада иштирок этиш имкониятига эга бўлмаганлар бўш иш ўринлари ҳақида қуйидаги телефон рақамлари орқали маълумот олиши мумкин:

📞 +99899-811-27-18

📞 +99890-066-47-47

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тилак

⚡️⚡️⚡️ Хайрли кун!

Шанба кунингиз муборак бўлсин!

Уйингизга нур, дардингизга дармон, оилангизга бахт, ишингизга омад, қўлингизга даромад, яқинларингизга қувонч, бир-бирингизга ишонч, дастурхонингизга қут-барака ато этсин!

Кунингиз мазмунли ва мароқли ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Иқтибос

Бу дунё кураш майдонидир. Бу майдоннинг қуроли соғлом жисму тан, ақл ва ахлоқдир.

✍️ Абдурауф Фитрат

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Руҳият

⚡️⚡️⚡️ ​​Яхши одам ким?

Қарз сўраб борганингда қарз берган одамми? Йўқ!

Аҳволингдан хабардор бўлиб, ўзи ёрдам берган одам – яхши одам.

Ҳажга бордим деб, ҳожилигини рўкач қилган одам эмас, ён-атрофидаги бева-бечораларга озгина бўлса ҳам яхшилик қилган одам – яхши одам.

Қурбонлик қилиб, тўқ яшаган дўстлари билан баҳам кўрган одам эмас, 1 кг. бўлса ҳам қўлидан келгунча мискинларга гўшт тарқатган одам – яхши одам.

Тўқчиликда яхши яшаган одам эмас, йўқчиликда сабр қилиб яшаган одам – яхши одам.

Омад келганда сен билан бирга бўлган одам эмас, омадинг кетганда ёнингда турган одам – яхши одам.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_кайфияти

⚡️⚡️⚡️ Қайнона-келин тонгда

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Саломатлик

⚡️⚡️⚡️ Иссиқ пол (тёплый пол) астма касаллигини қўзғатади

Батафсил видеода👆

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Таълим

⚡️⚡️⚡️ Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари давлат томонидан ҳам қўшимча қўллаб-қувватланади

Вазирлар Маҳкамаси “Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотларини давлат томонидан қўшимча қўллаб-қувватлашга оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ:

Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун ажратилган кредитларнинг бир қисмини қоплаш учун компенсация тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом;

Нодавлат умумий ўрта таълим хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига коммунал харажатларининг бир қисмини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Мазкур қарор 2025 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.

Маълумот учун:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш ва ушбу жараёнга тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш имкониятларини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2024 йил 31 январдаги ПҚ-49-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида 2025 йил 1 январдан бошлаб:

нодавлат умумий урта таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш учун тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан бозор фоиз ставкаларида миллий валютада ажратиладиган, қиймати 20 миллиард сўмгача бўлган кредитлар бўйича, фоиз ставкасининг Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошадиган, лекин унинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун Давлат бюджети ҳисобидан компенсация тақдим этилиши;

нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари учун биноларни янгидан қурган ёки ўзининг бино ва иншоотларида умумий ўрта таълим фаолиятини йўлга қўйган тадбиркорлик субъектларига 5 йил муддатга ушбу таълим ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ бўлган коммунал харажатларининг 50 фоизи Давлат бюджетидан қоплаб берилиши белгиланган эди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Паркент тумани боғчаларини қўллаб-қувватланг!

Хабарингиз бор, “Менинг боғчам” лойиҳаси доирасида овоз бериш жараёни бошланди.

“Очиқ бюджет” ахборот порталида 25 октябргача 2025 йил учун ижтимоий соҳа инфратузилмасини ривожлантириш бўйича давлат дастури учун янги қуриладиган ҳамда реконструкция қилинадиган боғчаларга аниқлик киритиш бўйича овоз бериш жараёни ўтказилмоқда.

Лойиҳа доирасида 2025 йилда ажратиладиган маблағ 397 млрд. 550 млн. сўмни ташкил этади.

Бугунги кунда "Очиқ бюджет" порталида 451 та ташаббус рўйхатига киритилган бўлиб, шундан 54 таси (14,4 фоиз) Тошкент вилояти ҳиссасига тўғри келмоқда.

Шундан 3 таси Паркент тумани БОҒЧАЛАРИНИ мукаммал таъмирлаш ташаббусларидир.

Лойиҳа Республика миқёсида фақат боғчалар учун ўтказилмоқда.

Сиз ҳам овоз бериш жараёнида фаол иштирок этинг ва туманимиздаги боғчалар таъмирланишига ўз ҳиссангизни қўшинг!

Овоз бериш учун босинг! 👇

👉 8-боғчага овоз бериш

👉 3-боғчага овоз бериш

👉 2-боғчага овоз бериш

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қадрият

⚡️⚡️⚡️ Паркент туман ҳокимлиги 10 нафар болани тўйини ўтказиб берди

Бугун туманимиз ҳокими Сардор Исоқулов ташаббуси билан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандларидан 10 нафарини суннат тўйи ўтказилди.

Паркент туман ҳокимлиги ва "Паркент деҳқон бозори" МЧЖ ҳомийлигида ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари учун "Наврўз" тўйхонасида тўкин дастурхон ёзилди.

Хайрия суннат тўйида Сардор Исоқулов бошчилигида туман прокурори, ҳоким ўринбосарлари, Паркент туман бош имом хатиби, "Паркент деҳқон бозори" МЧЖ раҳбари ҳамда тегишли ташкилотларнинг бошлиқлари беғубор болажонларни унутилмас кун билан муборакбод этиб, улар ҳақларига дуолар қилди.

Суннат тўйида ҳоким болажонлар ва уларнинг оилалари эсдалик совғалари, сарпо ва велосипедларни топширди.

Суннат тўйида болажонлар катта қувончда олган қимматбаҳо совғаларнинг адоғи кўринмагандек эди, гўё!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM