#Инсон_қадри
⚡️ ⚡️ ⚡️ Ҳоким бошчилигида оммавий қабул бўлиб ўтди
Бугун Номданак ҳудудидаги 58-мактабда оммавий қабул бўлиб ўтди.
Унда ҳоким Сардор Исоқулов бошчилигида туманимиздаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган мутасаддилари ҳамда ташкилотларнинг бошлиқлари ҳар бир мурожаатчи билан юзма-юз ўтириб, уларни ўйлантираётган масалаларга ечим излади.
Очиқ, самимий ўтган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, бандлик, тадбиркорлик ва бошқа масалаларда мурожаатлар келиб тушди.
Мурожаатларни имкон қадар жойида ҳал этилиши борасида ҳоким тегишли ташкилотлар мутасаддилари билан биргаликда зарур чоралар кўрди.
Қабулдаги жами 24 та мурожаатдан 5 таси шу жойнинг ўзида ҳал қилинди. Қолган 13 таси вақт талаб қилингани боис, ижрога қаратилиб, 6 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.
👉 @PARKENT_TONGI

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жараён
⚡️ ⚡️ ⚡️ Саид ота маҳалласининг лой кўчалари таъмирланмоқда
Шу кунларда об-ҳавонинг пасайиши турган гапки, бир қатор соҳаларда муаммоларни пайдо қилади.
Масалан, Красногорск шаҳарчасининг Саид ота маҳалласининг ички кўчалари анча таъмирталаб ҳолга келиб қолганди.
Ёзнинг иссиқ кунларида чанг-тўзон, ёғингарчилик вақтларида эса кўча лой бўлиб кетиши ортидан аҳоли, айниқса мактаб ўқувчилари қийналар эди.
Бу муаммо жорий йилда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида ҳал бўлди.
Туманимиз ҳокими Сардор Исоқулов анча вақтдан буён одамларга қийинчилик туғдираётган бу муаммони тезда бартараф этиш юзасидан соҳа мутасаддиларига зарур топшириқларни берди.
Туман Йўллардан фойдаланиш корхонасининг махсус техникалари жалб этилиб, маҳалланинг ички Фаробий кўчаси 1500 метр, А.Темур кўчаси 800 метр, Ибн Сино кўчаси 1000 метр, Зулфия кўчаси 100 метр, Увайсий кўчаси 1200 метр, Геологлар кўчаси 800 метр, Бобур кўчаси 1000 метр, Улуғбек кўчаси 1500 метр қисмида шағаллаштириш ишлари бошлаб юборилди.

#Бандлик
⚡️ ⚡️ ⚡️ Меҳнат ярмаркада 50 нафар фуқаро иш ўрнига эга бўлди
Аввал хабар берганимиздек, Президентимизнинг ташаббуси билан илгари сурилган “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида туманимизда бугун меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Паркент туман ҳокимлигининг катта мажлислар зали фоесида бўлиб ўтган мазкур меҳнат ярмаркасида давлат ва жамоат ташкилотлари, йирик саноат корхоналари ўзларининг бўш иш ўринлари билан иштирок этди.
Ҳоким Сардор Исоқулов топшириғига кўра ташкил этилган меҳнат ярмаркасида иш изловчиларга 1000 та бўш иш ўрни таклиф этилди.
Ярмарка давомида ишсиз фуқароларга мавжуд бўш иш ўринлари ҳамда уларда яратилган шарт-шароитлар, меҳнат қилиш билан боғлиқ бўлган ҳақ-ҳуқуқлари бўйича атрофлича маълумот берилди.
Иш излаб ярмаркага келган 100 нафар фуқаронинг 80 нафари кам таъминланган, 20 нафари “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар бўлиб, уларнинг 50 нафарига доимий ишлаши учун йўлланма берилди ҳамда касб мутахассислиги бўйича меҳнат шартномалари тузилди.
Шунингдек, 40 нафар ишсиз фуқарони касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш мақсадида бепул таҳсил олишга юбориладиган бўлди.
❗️Мазкур меҳнат ярмаркада иштирок этиш имкониятига эга бўлмаганлар бўш иш ўринлари ҳақида қуйидаги телефон рақамлари орқали маълумот олиши мумкин:
📞 +99899-811-27-18
📞 +99890-066-47-47