#Мулоқот
⚡️ ⚡️ ⚡️ Ҳоким қабулида қандай муаммолар айтилди?
Бугун туманимиз ҳокими Сардор Исоқуловнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот мутасаддилари иштирок этган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, саломатликни тиклашда маблағ ажратиш ва коммунал соҳада мурожаатлар бўлди.
Тан олиш керак, шундай муаммолар борки, уни қабул вақтининг ўзида ёки қисқа муддатда ҳал этишнинг имкони йўқ.
Мурожаатларни ҳал этишга тўсиқ бўлаётган омиллар борлиги муаммоларни оғирлаштиради.
Вазиятга ҳаққоний баҳо бериш: борни бор, йўқни йўқ деб, тушунтиришда гап кўп.
Масалан, қабулда саломатлигини ёки иқтисодий аҳволини тиклаш ҳақидаги айрим фуқароларнинг мурожаатларини олайлик.
Бу мурожаатни ҳал этишда давлатдан ажратиладиган маблағлар тезда берилмайди.
Айни мазмундаги мурожаатларга маблағ берилишида туман депутатлари сессия вақтида розилик бериши керак.
Очиғи, бу вақт талаб қилади. Фуқароларнинг кутишга саломатлиги ёки оғир иқтисодий шароити имкон бермаслиги мумкин.
Бу ўринда мурожаатчининг ишини тезроқ битказишда энг оғир юк ҳокимнинг зиммасига тушади.
Чунки мурожаатчига зарур бўлган маблағларни тезда беришни бирдан бир йўли бу ҳомийларни жалб қилиш бўлади. Ҳомийни топиш ҳам осон эмас.
Ҳоким ҳамма мурожаатни ҳал қилишни истайди. Бироқ кўриб турганингиздек, ана шундай мурожаатларни ҳал қилиб юбориш қийин экан, бу ўринда "Барака топинг, ҳоким бува, сизга ишонаман", деб қўйиш яхшилик эшикларини очаверади.
"Қуруқ гап, муаммойим барибир ҳал бўлмайди", деб тушкун кайфиятга берилиш чора эмас.
Ахир беҳудага ўзи ва одамларнинг вақтини олиш айтинг, кимга керак? Шу боис, ниятни яхши қилавериш лозим.
Ҳоким Сардор Исоқуловнинг бугунги фуқаролар қабулидаги жами 19 та мурожаатдан 2 таси шу жойнинг ўзида ҳал қилинди.
Қолган 4 таси вақт талаб қилингани боис, ижрога қаратилиб, 13 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Мурожаатларнинг ҳар бирига алоҳида-алоҳида тўхталиб ўтишга имконимиз йўқ.
Муҳими ҳоким одамларнинг муаммоларини ҳал қилишни чин дилдан истаяпти.
Шу сабаб 14 октябрь, душанба куни кенгайтирилган таркибда барча идора ва ташкилотларнинг раҳбарларини тўплаб, оммавий қабул ўтказишни режалаштирди.
👉 @PARKENT_TONGI

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тилак
⚡️ ⚡️ ⚡️ Хайрли кун!
Шанба кунингиз муборак бўлсин!
Уйингизга нур, дардингизга дармон, оилангизга бахт, ишингизга омад, қўлингизга даромад, яқинларингизга қувонч, бир-бирингизга ишонч, дастурхонингизга қут-барака ато этсин!
✨ Кунингиз мазмунли ва мароқли ўтсин!
👉 @PARKENT_TONGI
Шанба кунингиз муборак бўлсин!
Уйингизга нур, дардингизга дармон, оилангизга бахт, ишингизга омад, қўлингизга даромад, яқинларингизга қувонч, бир-бирингизга ишонч, дастурхонингизга қут-барака ато этсин!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Иқтибос
Бошингизга тушган нохушликни аллакимларга сўзлаб-тасвирлаб, ҳолатингизни икки баробар оғирлаштирманг. Улар сиз учун ҳеч нарса қилиб бермайди. Сиз ўз ҳолатингизга бошқалардан тасалли изламай, мардона туринг ва ҳурматингизни сақланг.
Биз қачонки бошимизга тушган омадсизликда кимнидир айблар эканмиз, катта хатога йўл қўяётганимизни сезмай қоламиз.
Ўзингизни кўмакчисиз, ёлғиз ҳисобламанг. Сизнинг устингиздан Аллоҳдан ўзгаси ҳукмронлик қилолмайди.
✍️ Бодо Шефернинг
"Ғолиблик қонуниятлари" китобидан

#Ибрат
⚡️ ⚡️ ⚡️ Фарзандингизни қандай тарбия қиляпсиз?
Бу видеони охиригача кўринг!
Агар сиз ҳам фарзандингизни бақириб тарбия қилаётган бўлсангиз, билингки, у қўрқоқ ва журъатсиз бўлиб вояга етади.
👉 @PARKENT_TONGI
Бу видеони охиригача кўринг!
Агар сиз ҳам фарзандингизни бақириб тарбия қилаётган бўлсангиз, билингки, у қўрқоқ ва журъатсиз бўлиб вояга етади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жамият
⚡️ ⚡️ ⚡️ Йил бошидан буён 70 ёшдан ошган 33 нафар ота фарзандли бўлган
60 ёшдан кейин фарзандли бўлганлар сони эса анча кўп — 439 нафар. 50 ёшдан кейин 15 нафар оналар фарзанд кўрган.
👉 @PARKENT_TONGI
60 ёшдан кейин фарзандли бўлганлар сони эса анча кўп — 439 нафар. 50 ёшдан кейин 15 нафар оналар фарзанд кўрган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қарор
⚡️ ⚡️ ⚡️ Фан олимпиадалари маркази ташкил этилади
Президентимизнинг “Иқтидорли ёшлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ-346-сон) қабул қилинди.
Мазкур қарорга кўра, ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Фан олимпиадалари маркази ташкил этилади.
✅ 2025 йилдан Марказ томонидан:
➖ 5–8-синф ўқувчилари ўртасида олимпиадаларда юқори натижаларни қайд этган иқтидорли ўқувчилар базаси шакллантирилади ва уларни халқаро олимпиадаларга мақсадли тайёрлаш йўлга қўйилади;
➖ ҳар бир фан йўналиши бўйича ўқув дастурлари, адабиётлар, методик тавсиялар, қўлланмалар ва журналлар яратилиб борилади;
➖ ўқувчиларни фан олимпиадаларига тайёрловчи тренер-ўқитувчиларнинг узлуксиз касбий ривожланиши учун зарур шароитлар яратилади, уларга янги методикалар ўргатиб борилади;
➖ фан олимпиадалари бўйича миллий терма жамоаларнинг хорижий давлатлар терма жамоалари билан қўшма йиғинлар ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади;
➖ ўқувчилар учун халқаро олимпиадаларда руҳий босимни енгиш бўйича семинарлар ҳамда мотивацион тренинглар ташкил қилинади;
➖ иқтидорли ёшлар учун “интеллектуал оромгоҳлар” ташкил этилади.
👉 @PARKENT_TONGI
Президентимизнинг “Иқтидорли ёшлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ-346-сон) қабул қилинди.
Мазкур қарорга кўра, ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Фан олимпиадалари маркази ташкил этилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Билиб_олинг
⚡️ ⚡️ ⚡️ “Картошка пули” “декрет”дагиларга ҳам бериладими?
Интизомий жазо олганлар ҳам мазкур моддий ёрдам туридан фойдалана оладими?
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун бериладиган моддий ёрдам, яъни “картошка пули” жамоа шартномаси орқали тўланади
👉 @PARKENT_TONGI
Интизомий жазо олганлар ҳам мазкур моддий ёрдам туридан фойдалана оладими?
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун бериладиган моддий ёрдам, яъни “картошка пули” жамоа шартномаси орқали тўланади
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_қилинг
⚡️ ⚡️ ⚡️ Юқори тажрибага эга бухгалтер хизматидан фойдаланишни истайсизми?
Унда сизга олий маълумотли, бухгалтерия соҳасида катта тажрибаси бор бўлган Шуҳрат Тошпўлатов ўз хизматларини таклиф қилади.
🌍 Шуҳрат Тошпўлатов Паркент туманидаги катта ва кичик тадбиркорлар учун қуйидаги бухгалтерия хизматларини юқори сифатда бажариб беради.
🔻Тадбиркорларнинг барча солиқ ва статистик ҳисоботларини тайёрлаш ҳамда топшириш;
🔻Бухгалтерия ҳужжатларини тўғри расмийлаштириш;
🔻Янги бухгалтерларга баланс тайёрлашни ўргатиш ва ёрдамлашиш;
❗️Хизмат иш ҳажмига қараб келишилади.
⭕️ Мурожаат учун қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилинг:
📞 +99893-868-80-80
👉 @PARKENT_TONGI
Унда сизга олий маълумотли, бухгалтерия соҳасида катта тажрибаси бор бўлган Шуҳрат Тошпўлатов ўз хизматларини таклиф қилади.
🔻Тадбиркорларнинг барча солиқ ва статистик ҳисоботларини тайёрлаш ҳамда топшириш;
🔻Бухгалтерия ҳужжатларини тўғри расмийлаштириш;
🔻Янги бухгалтерларга баланс тайёрлашни ўргатиш ва ёрдамлашиш;
❗️Хизмат иш ҳажмига қараб келишилади.
⭕️ Мурожаат учун қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилинг:
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тилак
⚡️ ⚡️ ⚡️ Хайрли кун!
Якшанба, дам олиш кунингиз муборак бўлсин!
Яна бир янги кун файзи эзгуликка етакласин!
Янги кунингиз ёрқин лаҳзаларга бой бўлиб, ажойиб дўстлар даврасида, меҳрибон яқинларингиз ҳамроҳлигида ўтсин!
👉 @PARKENT_TONGI
Якшанба, дам олиш кунингиз муборак бўлсин!
Яна бир янги кун файзи эзгуликка етакласин!
Янги кунингиз ёрқин лаҳзаларга бой бўлиб, ажойиб дўстлар даврасида, меҳрибон яқинларингиз ҳамроҳлигида ўтсин!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Иқтибос
Отамга барчаси учун раҳмат! 17 ёшимда отамга қўнғироқ қилиб, ҳеч вақосиз қолганимни, егулик тугул метро чиптасига ҳам пулим қолмаганини айтдим. Шунда отам: "Пулинг қолмаган бўлса уни ишлаб топ" деб гўшакни қўйиб қўйди...
✍️ Роберт Довней

#Руҳият
Қалб оғриғи нима? У қаердан келади? Қалб қандай оғрийди? Оғриқ борлиги ичингизда аста-секин сизни ҳаётдан узоқлаштирувчи муаммо борлигини айтади холос.
Муаммо нимада? Кечирмаслик, айблаш, нолиш, хафа бўлиш, кутиш, соғиниш, кўнгил қолиши, жаҳл қилиш замирида сизнинг кечаги кун билан яшашингизда!
Орқага қараманг! Кечиринг, яна кечинг! Орқага қараманг! Унутинг дуо айланг! Орқага қараманг! Соғинманг, кутманг! Орқага йўл йўқ!
Жаҳлингизни йиғиштириб қўйиб келажак сари олға юринг.
Енгасиз! Аллоҳ сиз билан! Зотан бу дунё қалбга озор беришга арзимайди!

#Саломатлик
⚡️ ⚡️ ⚡️ Телефонингизни қанчалик тез-тез тозалашингиз керак?
Биз ҳар куни тегадиган энг ифлос нарса бу мобил телефонимиз. Ўн йил аввал олимлар смартфон юзасида ҳожатхона ўриндиқларига қараганда 10 баробар кўп бактерия борлигини ҳисоблаб чиқди.
Шундай экан, салфеткалар ёрдамида телефонингизни тозалаб туринг. Ҳар хил юқумли касалликларга чалинмайсиз, грипп, "orvi" ва "covid"дан қутиласиз.
👉 @PARKENT_TONGI
Биз ҳар куни тегадиган энг ифлос нарса бу мобил телефонимиз. Ўн йил аввал олимлар смартфон юзасида ҳожатхона ўриндиқларига қараганда 10 баробар кўп бактерия борлигини ҳисоблаб чиқди.
Шундай экан, салфеткалар ёрдамида телефонингизни тозалаб туринг. Ҳар хил юқумли касалликларга чалинмайсиз, грипп, "orvi" ва "covid"дан қутиласиз.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ижод
⚡️ ⚡️ ⚡️ Бир севдимки, нарёғи йўқ...
Тақдир менга тутган ноннинг,
Кепаги кўп, сарёғи йўқ.
Ҳоҳ ишонманг, ҳоҳ ишонинг,
Бир севдимки, нарёғи йўқ.
Думин ушлатмайди висол,
Тутсам — бахтнинг бармоғи йўқ.
Увол бўлдим, фақат увол,
Зор бўлдимки, нарёғи йўқ.
Севгига арз битай десам,
Ижтимоий тармоғи йўқ.
Май ўрнига ичиб қасам,
Маст бўлдимки, нарёғи йўқ.
Бу дунёнинг иши чигал,
Сочи патак, тароғи йўқ.
Уйқум ўчар етти маҳал,
Тун узунки, нарёғи йўқ.
Керакли юк бўлмас оғир,
Висол йўлин узоғи йўқ.
Ҳар бардошда бордир охир,
Бир тоқатки, нарёғи йўқ.
Ваъдаларинг йўқми ёдда,
Ўзи қизларнинг соғи йўқ.
Сенга ишонган бир содда,
Ғайратманки, нарёғи йўқ.
✍️ Шеър: Ғайрат ШЕРАЛИЕВ
🎼 Қўшиқ: Сардор ТОИРОВ
👉 @PARKENT_TONGI
Тақдир менга тутган ноннинг,
Кепаги кўп, сарёғи йўқ.
Ҳоҳ ишонманг, ҳоҳ ишонинг,
Бир севдимки, нарёғи йўқ.
Думин ушлатмайди висол,
Тутсам — бахтнинг бармоғи йўқ.
Увол бўлдим, фақат увол,
Зор бўлдимки, нарёғи йўқ.
Севгига арз битай десам,
Ижтимоий тармоғи йўқ.
Май ўрнига ичиб қасам,
Маст бўлдимки, нарёғи йўқ.
Бу дунёнинг иши чигал,
Сочи патак, тароғи йўқ.
Уйқум ўчар етти маҳал,
Тун узунки, нарёғи йўқ.
Керакли юк бўлмас оғир,
Висол йўлин узоғи йўқ.
Ҳар бардошда бордир охир,
Бир тоқатки, нарёғи йўқ.
Ваъдаларинг йўқми ёдда,
Ўзи қизларнинг соғи йўқ.
Сенга ишонган бир содда,
Ғайратманки, нарёғи йўқ.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_тарқатинг
#Эслатма
⚡️ ⚡️ ⚡️ Туманимизда 14 октябрь соат 10:00 да оммавий қабул бўлиб ўтади
Туманимиз аҳолисининг суд-ҳуқуқ масалалари, фуқаролик муносабатларига оид низолар, тадбиркорлик, тиббиёт, кадастр, қурилиш, коммунал, бандлик, таълим, ижтимоий ҳимоя ва бошқа мурожаатларини ҳал этиш мақсадида оммавий қабул ўтказилиши белгиланди.
Оммавий қабул туман ҳокимлигининг катта залида душанба, 14 октябрь куни соат 10:00 да бўлиб ўтади.
Оммавий қабулда ҳоким Сардор Исоқулов бошчилигида сектор раҳбарлари, Жиноят ишлари бўйича Паркент туман суди раиси, Фуқаролик ишлари бўйича Юқори Чирчиқ туманлараро суди раиси, туман Мажбурий ижро бюроси ва Адлия бўлими бошлиғи ҳамда туманимиздаги барча ташкилот мутасаддилари ҳар бир мурожаатчи билан юзма-юз ўтириб, уларни ўйлантираётган масалаларга ечим излайди.
Ҳал этилиши белгиланган масалалар туман прокуратураси томонидан назоратга олинади.
Мурожаатларни сифатсиз кўриб чиққан ёки ижросини таъминламаган мутасаддига нисбатан қатъий жазо чоралари кўрилади.
❗️Оммавий қабулга туманимиз фуқаролари, тадбиркорлари, жисмоний ҳамда юридик шахсларини ўзларини қизиқтирган савол ва муаммоли масалалари билан иштирок этишга таклиф қиламиз!