"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.2K subscribers
12.8K photos
4.28K videos
144 files
4.4K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Таълим

⚡️⚡️⚡️ Мактабларда янги ўқув йили бошланди!

Туманимизнинг ўқувчи-ёшлари эрта тонгдан қўлларида гул, қалбда ҳаяжон билан севимли мактабига келишган.

Бугун ўқувчиларни ўз бағрига чорлаган барча мактабларда биринчи қўнғироқ чалинади.

Бу йил мактабларимизда янги ўқув йили “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” ғояси остида “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари ва “Мустақиллик дарслари” билан бошланади.

Туман ҳокими Сардор Исоқулов 5-сонли ИДУМда бўлиб ўтадиган "Биринчи қўнғироқ" тадбирида иштирок этади.

Туман Мактабгача ва мактаб таълими берган маълумотларга кўра, янги ўқув йилида жами 58 та умумий ўрта таълим мактаби ва 1 та нодавлат таълим муассасаси фаолият олиб бормоқда.

Уларга жорий ўқув йилида 3 минг 334 нафар ўқувчи 1-синфга қабул қилинди.

Бугунга қадар 1-синф ўқувчиларининг барчасига 12 турдаги ўқув қуролларидан иборат Президент совғалари тўлиқ етказилди.

❗️Таҳририятдан: Шу ўринда туманимизнинг чекка ҳудудларидаги мактабларнинг директорларига маълум қиламизки, таълим даргоҳида бўлиб ўтган "Биринчи қўнғироқ" тадбиридан сифатли расм ва маълумотни бизга юборишса, телеграм каналимизда ёритишимиз мумкин.

Каналимиз админига хабарларни

👉 @sms_xabar_yozish_uchun👈

ҳаволаси орқали юборинг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биринчи_қўнғироқ

⚡️⚡️⚡️ Туманимиз мактабларида биринчи қўнғироқ чалинди

Бугун, 4 сентябр куни туманимиздаги 58 та мактабда 2024-2025-ўқув йилининг илк дарслари бошланди.

Жорий ўқув йилида 3 минг 334 мингдан ошиқ бола туманимиздаги мактабларининг 1-синфига қабул қилинди.

Ҳоким Сардор Исоқулов 5-сонли ИДУМда бўлиб ўтган “Биринчи қўнғироқ” ва “Мустақиллик” дарсларида иштирок этди.

“Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” ғояси остида ташкил этилган “Биринчи қўнғироқ” тадбирларида эл ардоғидаги устозлар, кенг жамоатчилик вакиллари, маҳалла фаоллари, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари қатнашди.

Тадбирда ҳоким Сардор Исоқулов сўзга чиқиб йиғилганларни янги ўқув йили билан самимий табриклади.

Ҳоким ўқувчи-ёшларига илм чўққиларини забт этиб улкан ютуқларга эришишида муваффақиятлар тилади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биринчи_қўнғироқ

⚡️⚡️⚡️ Халқ шоири ўзи ўқиган мактабдаги "Биринчи қўнғироқ" тадбирида иштирок этди

Аввал хабар берганимиздек, бугун туманимиздаги барча мактабларда “Биринчи қўнғироқ” тадбирларидан сўнг “Мустақиллик дарслари” бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Халқ шоири, сенатор Маҳмуд Тоиров ўзи ўқиган 46-мактабдаги “Биринчи қўнғироқ” ва “Мустақиллик” дарсларида иштирок этди.

Тадбирда Маҳмуд Тоиров сўзга чиқиб, ўқитувчи ва ўқувчиларни янги ўқув йили билан табриклаб, мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар, туманимиз ёшларининг эришган натижалари ҳамда шонли тарихимизнинг ёрқин лавҳалари ҳақида ўқувчиларга сўзлаб берди.

Шунингдек, ўқитувчи-мураббийлар қадрини тиклашга қаратилган давлат даражасидаги эътиборга ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

Кўтаринки руҳда бўлиб ўтган тадбирлардан сўнг таълим даргоҳи ўқувчиларга яна ўз эшикларини очди.

Мактабнинг 1-синфига қадам қўйган ўқувчилар энди ака-опаларига ўхшаб, “аъло” ўқишга интилиши шубҳасиз!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биринчи_қўнғироқ

⚡️⚡️⚡️ Ички ишлар бўлими бошлиғи ўқувчиларга “Мустақиллик дарслари”ни ўтиб берди

Барча мактабларда бўлгани каби “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” ғояси остида ўтган “Биринчи қўнғироқ” тадбири ва “Мустақиллик дарслари” 27-мактабда ҳам юқори савияда ташкил этилди.

Унда туманимиз Ички ишлар бўлими бошлиғи, подполковник Азизбек Алиасқаров, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари, ўқувчи-ёшлари ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этди.

“Биринчи қўнғироқ” тадбирида сўз олган 3-сектор раҳбари ўқитувчи ва ўқувчиларни янги ўқув йили билан табриклади.

Мактабнинг 1-синфига қадам қўйган 90 нафар ўғил-қизга пухта билим олиш йўлида муваффақиятлар тилаб, кутубхона фондига китоблар тўпламини совға қилди.

Азизбек Алиасқаров ёшларга инсон камолоти йўлида илмнинг ўрни, бугунги кунда мамлакатимизда таълим соҳасида олиб борилаётган туб ислоҳотлардан кўзланган мақсад юрт тараққиёти, одамларнинг фаровон ҳаётини таъминлашдан иборат эканлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Ички ишлар бўлими бошлиғи тадбир иштирокчиларига туманимизда аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида жиноятчиликни жиловлаш таълим сифатини оширишда муҳим аҳамият касб этишини ҳаётий воқеалар мисолида тушунтириб берди.

Тадбир якунида қалбларга ҳаяжон солган биринчи қўнғироқ чалинди.

Шундан сўнг, Ички ишлар бўлими бошлиғи “Мустақиллик дарслари”ни ўтиб берди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM