"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
21.5K subscribers
13.6K photos
4.39K videos
148 files
4.49K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Узум_сайли

⚡️⚡️⚡️ Дунёни чорлаган Паркент!

Аввал хабар берганимиздек, бугун 23 август ҳамда эртага 24 август куни “Узум сайли” ва халқаро виночилик фестивали бўлиб ўтади.

Бугун кундузги соат 10:00 да фестивалнинг тантанали очилиш маросими бўлади. Унда туманимиз ҳокими Сардор Исоқулов нутқ сўзлайди.

Фестивални юқори савияда ўтказиш учун туманимиз ҳокими Сардор Исоқулов бошчилигидаги давлат ва жамоат ташкилотларининг раҳбар ҳамда ходимларининг меҳнатлари бесамар кетмади.

Айни пайтда Заркент ҳудудидаги павильон фестивални ўтказишга ҳар томонлама тайёр!

Сайл давомида туманимиз миришкорлари етиштирган узумлар, тадбиркорларимиз тайёрлаган виноларини хориж бозорларига тўғридан-тўғри чиқиши учун қулай имконият яратилади.

"Узум сайли"нинг кўнгилочар дастурлари доирасида машҳур эстрада хонандалари иштирокидаги гала концерт намойиш этилади!

🔴 "Узум сайли"да бўлиб ўтадиган тадбир ва концерт дастурларидан хабарлар “Паркент тонги” газетасининг телеграм каналида жонли тарзда, тезкорликда ёритиб борилади.

📍МАНЗИЛ (ЛОКАЦИЯ) 👈ОЛИШ УЧУН ШУ ЁЗУВНИ БОСИНГ!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Узум_сайлида
#Онлайн

⚡️⚡️⚡️ Паркентда "Узум сайли" бошланди

Президентимиз ташаббуси билан туманимизда ўтказилган халқаро “Узум сайли” фестивали таъбир жоиз бўлса дунё ниҳогини Паркент томон бурди, дейиш мумкин.

Икки кун давом этган сайлда Корея, Сингапур, Белорусь, Грузия, Озарбайжон каби 30 дан ортиқ давлатларнинг виночилик соҳасида йирик ва етакчи компаниялари вакиллари ҳам иштирок этди.

Мазкур фестивални юқори савияда ўтиши учун туманимизда катта тайёргарлик кўрилди.

Ҳоким Сардор Исоқулов ташкилий ишларни ўз вақтида бажаришдан тортиб, меҳмонларни муносиб кутиб олишгача бўлган барча шарт-шароитларни яратишга катта масъулият билан қаради.

Узоқ вақт тайёргарлик кўрилган сайлда туманимизнинг узумчилик ва виночилик маҳсулотларини жаҳон бозорларида ўз ўрнига эга бўлиши учун халқаро компания раҳбарлари билан мулоқотлар ўтказилади.

📍МАНЗИЛ (ЛОКАЦИЯ) 👈ОЛИШ УЧУН ШУ ЁЗУВНИ БОСИНГ!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Онлайн

⚡️⚡️⚡️ "Узум сайли" ва халқаро виночилик фестивали расман ўз ишини бошлади

Фестивалнинг очилиш маросимида туманимиз ҳокими Сардор Исоқулов нутқ сўзлади.

Шундан сўнг фестивалда "Ўзбекистонда узумчилик: инновацион ёндашув ва агротехнологияларни қўллашнинг замонавий усуллари" мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бошланди.

Конференцияда узум ва виночилик соҳасининг етук мутахассислари, хорижий компанияларнинг вакиллари иштирок этмоқда.

📍МАНЗИЛ (ЛОКАЦИЯ) 👈ОЛИШ УЧУН ШУ ЁЗУВНИ БОСИНГ!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Онлайн

⚡️⚡️⚡️ Таассуротларга бой ўтаётган сайл

Айни пайтда "Узум сайли" ва халқаро виночилик фестивали иштирокчилари сони ортиб бормоқда.

Сайлни юқори савияда ўтишига турли фольклор этнографик жамоаларининг чиқишлари қаторида туманимиз санъаткорлари, шу жумладан 1-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчилари ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Сайлда "Шўрданак" ҳажвий театри актрисаси Мафтуна Раҳматуллаева "Паркент тонги" газетасининг телеграм канали учун интервью берди.

📍МАНЗИЛ (ЛОКАЦИЯ) 👈ОЛИШ УЧУН ШУ ЁЗУВНИ БОСИНГ!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Узум_сайли

⚡️⚡️⚡️ Паркент довруғини достон қилаётган фестиваль

Аввал хабар берганимиздек, фестивалда "Ўзбекистонда узумчилик: инновацион ёндашув ва агротехнологияларни қўллашнинг замонавий усуллари" мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади.

Унда туманимиз ҳокими Сардор Исоқулов нутқ сўзлади.

Шунингдек, меҳмонларга Паркентда узумчилик ва виночиликни доимий тарзда ривожлантириш мақсадида амалга ошираётган лойиҳаларининг самарадорлиги, бу борада яқин истиқболдаги режалари ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Конференция узум ва виночилик соҳасининг етук мутахассислари, хорижий компанияларнинг вакилларининг Паркент узумлари ва виноларига бўлган қизиқишини янада оширди.

Эслатиб ўтамиз, Президентимиз ташаббуси билан туманимизда ташкил этилган халқаро “Узум сайли” фестивали ҳар йили ўтказилади.

Бу эса Паркент узум ва виноларини дунёга янада танитиш баробарида туманимиз иқтисодини ривожлантириб боришда муҳим аҳамият касб этади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Онлайн

⚡️⚡️⚡️ "Узум сайл"ида энг сара узум ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари намойиш қилинмоқда

Айни пайтда сайлда узум ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари, вино маҳсулотлари кўргазмалари бўлиб ўтмоқда.

Паркентликлар ёпган кўк сомсалар эса меҳмонларни ҳайратга солмоқда.

Шунингдек, фольклор этнографик гуруҳлари ҳам ўзинг бадиий чиқишларини намойиш этишмоқда!

📍МАНЗИЛ (ЛОКАЦИЯ) 👈ОЛИШ УЧУН ШУ ЁЗУВНИ БОСИНГ!

⭕️ Биздан узоқлашманг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM