"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.5K subscribers
12.4K photos
4.21K videos
140 files
4.36K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Ижод

⚡️⚡️⚡️ Истиғфор

Ҳеч кимга зиёнинг тегмай  турганда,
Ҳеч кимнинг бошини эгмай  тургандинг.
Ёвузлик уруғин экмай тургандинг,
Билмай улоқтирдим, тош мени кечир.

Иморатлар бўлдинг, кўзни  қувнатдинг,
Ёвни чирқиратдинг, дўстни қувнатдинг.
Номардга отгандим, мардни  қулатдинг,
Билмай улоқтирдим, тош мени кечир.

Метиндек жуссангга дарз тушди, эссиз,
Совқотмас баданинг увушди, эссиз.
Сабр-у тоқат эдинг мислсиз, чексиз,
Билмай улоқтирдим, тош мени  кечир.

Сўзласанг, сўкардинг афсус, тилинг йўқ,
Дардларинг тўкардинг афсус, тилинг йўқ.
Истиғфор айтаман дард-у дилим  чўғ,
Билмай улоқтирдим, тош мени кечир.

✍️ Усмон БЕК, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_билдириш

⚡️⚡️⚡️ Ҳокимнинг навбатдаги фуқаролар қабули эртага соат 11:00 да бўлиб ўтади!

Аввал хабар берганимиздек, туман ҳокими Сардор Исоқулов ҳафтанинг ҳар жума куни фуқаролар қабулини ўтказиб келмоқда.

Ҳокимнинг навбатдаги фуқаролар қабули жорий йилнинг 2 август, жума куни Жудуруқ ҳудудидаги 23-мактаб биносида соат 11:00 да бўлиб ўтади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тилак

⚡️⚡️⚡️ Жума муборак!

🇺🇿 Муқаддас жума кунида қилган барча орзу-ниятларингиз ва эзгу тилакларингиз рўёбга чиқсин!

🇺🇿 Феълингизнинг кенглиги, назарингиз тўқлиги нур бўлиб чеҳрангиз файзини оширсин.

🇺🇿 Аллоҳ бир қадамингиз синов, ҳар бир кўрганингиз сабоқ эканлигини ёдингизга солиб, сизга икки дунё саодатини берсин!

Жуманинг хайри ва барокати сизга бўлсин!

🤲 Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

Энг қадрли инсонларингизни жума айёми билан табриклашни унутманг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_сабоқлари

⚡️⚡️⚡️ Уч нарса ҳақида ташвиш қилма:

1. Камбағаллик ҳақида ўйлама, чунки ғаминг кўпайиб кетади. Ғам-ғусса эса очкўзликни зиёда қилади.

2. Сенга зулм қилган киши ҳақида ҳам ўйлама, чунки қалбинг ғазабга тўлиб, адоватинг кучайиб, қахр-ғазабинг бардавом бўлиб қолади.

3. Дунёда узоқ қолиш ҳақида ҳам ўйлама, чунки мол дунё йиғишга қизиқиб, умрингни зое қиласан, амал қилишни эса ортга сурасан.

✍️ Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_кайфияти

⚡️⚡️⚡️ Ўзбеклар уни Зайниддин деб чақирди

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ Ишсизлик нафақаси қанча миқдорда ва кимларга тўланади?

Шу ҳақида лавҳадан батафсил маълумот олинг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Ғийбат ва туҳмат учун жарима 20 миллион сўм

Ғийбат ва туҳмат тарқатганлик учун 20 миллион сўмгача жаримага тортилиш мумкин.

Туҳмат — бу бировнинг шаъни ва обрўсига путур этказадиган ёлғон маълумот.

Дўстларингизга юборинг ва уларни огоҳлантиринг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоқот

⚡️⚡️⚡️ Ҳоким ёшлар билан учрашувда 9 нафар ёшнинг муаммосини жойида ҳал қилди!

Ёшлар учун ўтказиладиган учрашувларда гапни дангалидан гапириб, имкон борича мурожаатларни жойида ҳал этиб борилгани маъқул!

Бу шубҳасиз, туманимиз тараққиётининг тезлашишида катта аҳамиятга эга. Чунки, бугунги ёшларнинг ҳаёти келажагимизнинг қандай бўлишини белгилаб беради.

Буни туманимиз ҳокими Сардор Исоқулов жуда яхши билади.

Ҳокимнинг ёшлар билан бўлган навбатдаги учрашуви Қизилтоғ ҳудудидаги "Чотқол" маданият марказида ташкил этилди.

Унда ҳоким бошчилигида сектор раҳбарлари, Ёшлар ишлари агентлигининг туман бўлими бошлиғи ҳамда тегишли ташкилотларнинг мутасаддилари, маҳалла раислари, ёшлар етакчилари иштирок этишди.

Учрашув аввалида, Сардор Исоқулов ёшларга берилаётган имкониятларнинг кўплиги, бундан унумли фойдаланиш кераклигини ҳаётий мисоллар орқали гапириб, йиғилганларни руҳлантирди.

Шундан кейин ёшларнинг муаммолари, таклиф ва мулоҳазаларига ўрин берилди. Мулоқот жараёнида ёшларнинг муаммолари эшитилди.

Мурожаатлар шу жойнинг ўзида бартараф этилишига алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳоким ва ёшлар учрашувида жами 23 та мурожаатдан 9 таси шу жойнинг ўзида ҳал қилинган бўлса, яна 9 таси вақт талаб қилингани боис ижрога қаратилиб, 5 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Сессия

⚡️⚡️⚡️ Депутатлар туманимиз ҳаётига оид 3 та муҳим масалани кўриб чиқди

Бугун Халқ депутатлари туман Кенгашининг олтинчи чақириқ тўқсон еттинчи сессияси бўлиб ўтди.

Унда ҳоким Сардор Исоқулов, сектор раҳбарлари, депутатлар, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот бошлиқлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Халқ депутатлари Паркент туман Кенгаши сессиясида 3 та муҳим масала кўриб чиқилди.

Жумладан, Халқ депутатлари Паркент тумани Кенгашидаги депутатлик ўринлари сонини белгилаш тўғрисида Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссия раиси Комилжон Исломов депутатларга ахборот берди.

Иккинчи масала – Паркент тумани сайлов комиссияси аъзолигига номзодларни
тавсия этиш тўғрисида ҳам Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссия раиси Комилжон Исломов депутатларга ахборот бериб ўтди.

Шунингдек, сессияда учинчи масала, яъни Халқ депутатлари Паркент туман Кенгаши котибиятининг ички меҳнат тартиб қоидалари тўғрисида Халқ депутатлари туман Кенгашига 30-“Ойдин” сайлов округидан сайланган депутат Муҳсиддин Низомитдинов ахборот берди.

Сессия якунида туманимиз ҳаётида муҳим бўлган масалалар атрофлича муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM