Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб
⚡️ ⚡️ ⚡️ Фирибгарлар ва уларнинг турлари
Фирибгарлар табиати қандай? Қанақа махинациялар ишлатади? Ишончингизга кириш учун ҳаттоки диндан фойдаланадиганлари бор. Шулар ҳақида видеода кўринг.
👉 @PARKENT_TONGI

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Танлов
⚡️ ⚡️ ⚡️ Паркентлик боғча тарбиячиси республика танловида тақдирланди
Аввал хабар берганимиздек, “Йилнинг энг яхши тарбиячиси — 2024” танловининг Тошкент вилоят босқичида Паркент тумани 17-ДМТТ тарбиячиси Лола Тулаева “Йилининг энг фидокор тарбиячиси” номинациясини қўлга киритганди.
Паркентлик боғча тарбиячиси мазкур танловнинг республика босқичида “Йилининг энг фидокор тарбиячиси” номинацияси бўйича 2-ўринга лойиқ кўрилди.
👉 @PARKENT_TONGI
Аввал хабар берганимиздек, “Йилнинг энг яхши тарбиячиси — 2024” танловининг Тошкент вилоят босқичида Паркент тумани 17-ДМТТ тарбиячиси Лола Тулаева “Йилининг энг фидокор тарбиячиси” номинациясини қўлга киритганди.
Паркентлик боғча тарбиячиси мазкур танловнинг республика босқичида “Йилининг энг фидокор тарбиячиси” номинацияси бўйича 2-ўринга лойиқ кўрилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Билиб_қўйган_яхши
⚡️ ⚡️ ⚡️ Ёлғон (фейк) ва нохолис ахборотларни тарқатганлик учун қонунчиликда қандай жазолар белгиланган?
Ижтимоий тармоқлар орқали ишлаб чиқарувчи ёки рақобатчини обрўсизлантириш ёхуд иқтисодий зарба бериш мақсадида асосланмаган, ёлғон овозли, фото ва видеохабарларни тарқатиш Жиноят кодексининг 192-моддасида белгиланган жавобгарликка кўра, БҲМнинг 50 баравари (17 миллион сўм)дан 100 баравари (34 миллион сўм) гача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Туҳмат, яъни била туриб бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмаларни тарқатганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 40-моддасига кўра БҲМнинг 20 баравари (6 миллион 800 минг) дан 60 баравари (20 миллион 400 минг сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Туҳмат қилиш, яъни била туриб бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, Жиноят кодексининг 139-моддасига кўра, БҲМининг 200 баравари (68 миллион сўм)гача миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Шунингдек, нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали туҳмат қилиш — БҲМнинг 200 баравари (68 миллион сўм)дан 400 баравари (136 миллион сўм) гача миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.
Ёлғон хабар тарқатганлик учун фуқаровий жавобгарлик ҳам мавжуд!
Хусусан, Фуқаролик кодексининг 102¹-моддасида шахснинг ор-номуси, шаъни ва қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсини ҳақоратловчи маълумотларни тарқатиш туфайли маънавий зарар етказилган бўлса, етказувчининг айбидан қатъий назар қопланиши лозимлиги кўрсатиб ўтилган.
❗️Ёлғон хабарлар тарқалишини олдини олиш ва уни тарқатган шахсларни жавобгарликка тортиш мақсадида жавобгарлик кучайтирилган!
Жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202²-моддасига кўра жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан, ОАВ, телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш БҲМнинг 50 (17 миллион сўм) бараваридан 100 (34 миллион сўм) гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
❗️Шунингдек, Жиноят кодексининг 244⁶-моддасига мувофиқ маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ҳам ушбу хатти-ҳаракатлар такрор содир этилса, БҲМнинг 200 бараваригача (68 миллион сўм) миқдорда жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 2 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

#Мулоқот
⚡️ ⚡️ ⚡️ Тоғдек таянчини топган ёшлар
Катта ҳаёт остонасига қадам қўйган йигит-қизлар билан тез-тез суҳбатлашиб туриш, уларнинг орзу-истакларига эришиши учун кўмаклашиш ёрқин келажак учун қўйилган мустаҳкам пойдевордир.
Буни яхши билган ҳоким Сардор Исоқулов ёшларимизнинг ўз йўлини топиб кетишда таянч ва суянч бўлишни истаётганини "Ҳоким ва ёшлар" форматидаги учрашувлар мисолида ҳам кўриш мумкин.
Ҳоким ёшлар билан дилдан суҳбатлашиб, уларнинг қизиқишлари, мақсадлари ва режаларини сўраши, йигит-қизлар эса муаммоларини очиқ айтар экан, ҳеч муболағасиз ёшлар тоғдек таянчини топибди, дейиш мумкин!
P. S: Лавҳада 29-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳокимнинг ёшлар билан навбатдаги учрашувдан айрим мулоқотлар акс этган.

#Диққат_билдириш
⚡️ ⚡️ ⚡️ Ҳокимнинг навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказиб юборманг!
Хабарингиз бор, туман ҳокими Сардор Исоқулов ҳафтанинг ҳар жума куни фуқаролар қабулини ўтказиб келмоқда.
Бугунги кунда туманимиз аҳолиси дуч келаётган муаммоларни қонун доирасида ҳал этишга қаратилган қабулнинг навбатдагиси Жудуруқ ҳудудида ўтказилиши режалаштирилди.
Шу боис, ҳокимнинг навбатдаги фуқаролар қабули жорий йилнинг 2 август, жума куни Жудуруқ ҳудудидаги 23-мактаб биносида бўлиб ўтади.
Қабулнинг бошланиш вақти ҳақида қўшимча маълумот берилади.
Ҳурматли туманимиз фуқаролари!
Туман ҳокимининг фуқаролар қабули яна қайси ҳудудларда бўлиб ўтишини истайсиз?
❗️Шу ҳақда таклифларингизни ёзиб қолдиринг!
👉 @PARKENT_TONGI
Хабарингиз бор, туман ҳокими Сардор Исоқулов ҳафтанинг ҳар жума куни фуқаролар қабулини ўтказиб келмоқда.
Бугунги кунда туманимиз аҳолиси дуч келаётган муаммоларни қонун доирасида ҳал этишга қаратилган қабулнинг навбатдагиси Жудуруқ ҳудудида ўтказилиши режалаштирилди.
Шу боис, ҳокимнинг навбатдаги фуқаролар қабули жорий йилнинг 2 август, жума куни Жудуруқ ҳудудидаги 23-мактаб биносида бўлиб ўтади.
Қабулнинг бошланиш вақти ҳақида қўшимча маълумот берилади.
Ҳурматли туманимиз фуқаролари!
Туман ҳокимининг фуқаролар қабули яна қайси ҳудудларда бўлиб ўтишини истайсиз?
❗️Шу ҳақда таклифларингизни ёзиб қолдиринг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_эълон
⚡️ ⚡️ ⚡️ "Нафис тақво" ошхонасига марҳамат!
Туманимизда фаолият кўрсатаётган "Нафис тақво" ошхонасининг моҳир ошпазлари палов, кабоб, қовурилган жўжа гўштини тайёрламоқда!
Қашқадарёлик катта тажрибага эга ошпаз томонидан тайёрланаётган, таъми оғзингизда қоладиган палов арзон нархда – 25 минг сўм бўлиб, нон, чой салат бепул берилади.
Кабобларни Туркиядан келган ошпаз 18 тури тайёрламоқда. Нархлар кабобларнинг катта-кичиклигига қараб 12 минг сўмдан 18 минг сўмгача бўлиб, қўзи, товуқ, қўй гўштидан тайёрланмоқда.
Айтганча, қовурилган жўжа ҳамда буюртма сомсаларни тановул қилиб таъми ўзгача эканлигига ишонч ҳосил қиласиз!
Бундан ташқари, қандли диабет касаллиги билан оғриганлар учун мўлжалланган нонлар ҳам тайёрланмоқда!
Мижозларга қулайлик яратиш мақсадида таомларни манзилга етказиб бериш хизмати ҳам йўлга қўйилган!
Қўшимча саволлар учун "Нафис тақво" ошхонасининг қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин!
📞 +99894-362-62-37
📍 Манзил: "Макнуна" клиникасининг рўпараси

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тилак
⚡️ ⚡️ ⚡️ Хайрли кун!
👉 @PARKENT_TONGI
Сешанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва баракали бўлсин!
Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!
Хонадонингиздан файзу барака, тинчлик ва хотиржамлик аримасин
!Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Иқтибос
Имконият музқаймоққа ўхшайди, эриб кетмасидан олдин еб қолиш керак!
✍️ Бодо Шефер
👉 @PARKENT_TONGI
Имконият музқаймоққа ўхшайди, эриб кетмасидан олдин еб қолиш керак!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Руҳият
⚡️ ⚡️ ⚡️ Фарзандингиз руҳиятидан хабардормисиз?
Фарзандингиз тортинчоқми демак сиз уни кам қучоқлаб, кам ўпар экансиз.
Фарзандингиз ўзига ишонмаяптими демак сиз уни шижоатлантирмас экансиз.
Фарзандингиз бошқаларга тажовуз қиляптими, демак сиз унга қайсарлик қилар экансиз.
Фарзандингиз бошқаларни ҳурмат қилмаяптими, демак сиз унга кўп бақирар экансиз.
Фарзандингиз одамови бўлиб қолганми, демак сиз уни кам эркалайсиз экан.
Фарзандингиз ўғирлик қилдими, демак сиз унга нарса беришда уқувсизлик қилгансиз.
Фарзандингиз бахилми, демак сиз у билан шериклик ишини беэътибор қолдиргансиз.
Фарзандингиз заифми, демак сиз унга кўп таҳдид қилар экансиз.
Фарзандингиз доимо ғазабланадиган бўлиб қолганми, демак сиз уни мақтамай қўйгансиз.
Фарзандингиз қўрқоқми, демак сиз уни ҳаддан зиёд кўп ҳимоя қилар экансиз.
Фарзандингиз сизга итоат қилмаяптими, демак сиз кўп нарса талаб қилиб юборяпсиз экан.
Фарзандингиз ёлғон гапиряптими, демак сиз уни кўп тергаяпсиз экан.
Фарзандингиз гапиришда нўноқми, демак сиз у билан кам гаплашар экансиз!

#Таълим
⚡️ ⚡️ ⚡️ Давлат ОТМларида контракт нархи ошди
Хабарларга кўра, тўлов-контракт миқдорлари 2023/2024 ўқув йили билан солиштирганда ўртача 15 фоизга ошган.
Масалан, бакалавриатда энг оммабоп ва арзон Педагогика йўналишида тўлов миқдори 6 миллион 412 минг 610 сўмдан 7 миллион 400 минг сўмгача кўтарилган.
Энг қиммат Ҳуқуқ йўналишидаги тўлов миқдори 9 миллион 809 минг 260 сўмдан 11 миллион 250 минг сўмгача ошган.
👉 Маълумотлар файлини юклаб олиш шу ерда
👉 @PARKENT_TONGI
Хабарларга кўра, тўлов-контракт миқдорлари 2023/2024 ўқув йили билан солиштирганда ўртача 15 фоизга ошган.
Масалан, бакалавриатда энг оммабоп ва арзон Педагогика йўналишида тўлов миқдори 6 миллион 412 минг 610 сўмдан 7 миллион 400 минг сўмгача кўтарилган.
Энг қиммат Ҳуқуқ йўналишидаги тўлов миқдори 9 миллион 809 минг 260 сўмдан 11 миллион 250 минг сўмгача ошган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Билиб_олинг
⚡️ ⚡️ ⚡️ Қуёш уришидан сақланиш учун бир нечта қоидаларга риоя этинг
Бу ҳақда лавҳада батафсил маълумот берилган.
Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 @PARKENT_TONGI
Бу ҳақда лавҳада батафсил маълумот берилган.
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб
⚡️ ⚡️ ⚡️ “Маҳалла еттилиги” қай тарзда ишлаши керак?
Айни саволларга туман ҳокимлигида “маҳалла еттилиги” учун ўтказилган ўқув-амалий семинардан жавоб топиш мумкин бўлди.
Унда ҳоким Сардор Исоқулов, вилоят тегишли бошқармасининг мутахассислари ҳамда туман сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, туман ташкилоти бошлиқлари, маҳаллалардаги “еттилик” иштирок этди.
Тадбирда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, бандликни таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, "мижозбай" ишлаш механизмини ҳамда “маҳалла еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш ҳақида сўз борди.
Семинарда сўзга чиққанлар “маҳалла еттилиги” энг аввало, одамларнинг турмуш тарзини янада яхшилаш мақсадида тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликни қай тарзда йўлга қўйиши лозимлиги ҳақида маъруза қилди.
Шунингдек, семинар давомида маърузачилар камбағал оилаларнинг даромадларини оширишда комплекс ёндашувни жорий этиш, мавжуд салоҳиятдан тўла фойдаланиш, аҳолининг бу борадаги саводхонлигини ошириш, “Маҳалла бюджети”ни шакллантириш ва маҳалланинг банкдаги ҳисоб варақаларини юритиш хусусида ҳам тўхталиб ўтишди.