Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб
⚡️ ⚡️ ⚡️ Жазирамадан сақланиш учун фойдали тавсиялар
☀️ Шу кунларда юртимизда жазирама об-ҳаво кузатилмоқда. Юқори ҳарорат келгуси ҳафта бошигача сақланиб қолиши прогноз қилинган.
🫗 Нега шундай шароитда муздек сув ичиш тавсия этилмайди?
🍦Иссиқ кунда музқаймоқ истеъмол қилиш соғлик учун хавфлими?
🥗 Жазирамада қандай маҳсулотлар тановул қилган маъқул?
🍶 Юқори ҳароратда қайси озиқ-овқатлар сифати тез бузилади?
📹 Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада тиббиёт фанлари доктори, профессор Низом Эрматов шу каби саволларга жавоб беради.
👉 @PARKENT_TONGI

#Диққат_билдириш
⚡️ ⚡️ ⚡️ Ҳоким Сардор Исоқулов туманимиз тадбиркорлари билан мулоқот ўтказади
Давлатимиз раҳбарининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил килиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 200-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Паркент туман ҳокимлигида жорий йилнинг 30 июль куни соат 18:00 да ҳоким ва тадбиркорлар учрашуви бўлиб ўтади.
Ҳоким Сардор Исоқулов билан бўлиб ўтадиган очиқ мулоқот вақтида тадбиркорларимиз ўзларини қийнаб келаётган муаммолари, шунингдек, таклиф ва ташаббусларини билдириши мумкин.
Ҳурматли туманимиз тадбиркорлари!
Тадбиркорлар ва ишбилармонларнинг бугунги кунда дуч келаётган муаммоларини ҳоким ваколати доирасида бартараф этиши ва уларнинг фаолияти учун қулайликлар яратиш мақсадида ташкиллаштирилаётган учрашувда фаол иштирок этинг!
Мазкур мулоқот юзасидан қўшимча саволларга жавоб олишни истаганлар қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилиши мумкин.
📞 +99899-148-69-69
📞 +99895-088-25-22

#Инсон_қадри
⚡️ ⚡️ ⚡️ Ҳоким қабули: Қирғизовулдаги сув муаммоси, қурилиши тугалланмаган тиббиёт пункти, тадбиркорнинг муаммоси
Ёрдам сўраб келган инсоннинг кичик муаммоси ҳал бўлиши ўзгаришларга йўл очади. Муаммоларнинг ҳал бўлиши ҳар бир ташкилот мутасаддисининг сидқидилдан ишлашига боғлиқ. Одамларни сарсон қилиш, ҳоким аралашгандан кейин муаммони ҳал қилиш билан узоққа бориб бўлмайди.
Бугун ҳоким Сардор Исоқулов Қирғизовул маҳалласида ўтказган сайёр қабулидаги ҳар бир мурожаатни ортида ўнлаб, ҳатто юзлаб одамлар ҳаёти турганлигини кўриш мумкин эди.
Масалан, бир мурожаатчи Қирғизовул маҳалласида қурилиши охирига етказилмаган тиббиёт пунктини имкон қадар тезроқ фойдаланишга топширишда ёрдам сўради. Шу пайтгача пайсалга солиб келинаётган бу масалани ҳоким назоратига оларкан, тиббиёт пунктини ишга туширишни тезлаштиришини айтди.
Яна бир мурожаатчи, бундан 7-8 йиллар аввал маҳаллада ўтган сайёр қабул вақтида уй-жой учун ер ажратишни сўраб мурожаат қилганлигини, ҳокимлик вакиллари кўрсатган ерда қурилиш қилиб бугунги кунгача боши муаммодан чиқмаётганлигини билдирди. Аёлнинг айтишича, ўша вақтда мутасаддилар рухсати билан унга уй қурган, хонадонига электр туширган.
Лекин кадастр ҳужжатларини тайёрлаш ишлари ортга сурилаверган, бугунга келиб унинг уйи ноқонуний қурилиш деб топилган. Шу боис, уйни бўшатиб қўйиш кераклигини, бузиш ишларига халал бермаслик кераклиги ҳақида тегишли ташкилот масъуллари огоҳлантириш берганини айтди. Унинг уйи бузилса оиласи кўчада қолишини айтиб, ҳокимдан ёрдам сўради.
Ҳоким мурожаатчини рози қилиш мақсадида унга қонуний енгиллик берилишини имконини топишга ҳаракат қилишини айтди. Бу муддат ичида уни ҳеч ким безовта қилмаслигини билдирди.
Сайёр қабулда Қирғизовул маҳалласида сув муаммоси ҳам айтилди. Буни қарангки, айни масалада ишлар кетаётгани ҳақида ҳеч ким маҳалла аҳолисига тушунтириш бермаган. Қабулда муаммо 2-3 ойда ҳал бўлиши, айни пайтда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори доирасида лойиҳалар тайёрлангани, Бўстон ва Қирғизовул маҳаллалари ичимлик сувини яхшилаш мақсадида Юқори Чирчиқ туманидан 7 км. узунликда сув тармоғи тортилиши ҳақида маълумот берилди.
Яна бир аёл ҳокимга оиласи бузилиб кетаётганилигини, эри бошқа аёлга уйланиб олганлигини, лекин эри уч нафар фарзандини унга кўрсатмаётганлигини айтиб ёрдам сўради. Тўғри, бу суд тартибида кўриб чиқиладиган масала!
Бироқ, “қаловини топсанг, қор ҳам ёнади”, деганларидек, эр-хотинни муросага келтиришга яна уриниб кўриш, фарзандлар масаласидаги муаммони ҳал қилиш чораларини топиш мумкин. Бунинг учун тегишли ташкилот мутасаддилари маҳалла идораси вакиллари, жамоатчилик билан биргаликда сидқидилдан ҳаракат қилса бас, олам гулистон эди!
Қабулда деҳқон бозорида савдо қилаётган тадбиркор анча вақтдан буён қийнаб келаётган муаммосини айтди. Гап шундаки, унинг дўкони электр тармоғидан узиб қўйилган экан. Тадбиркор бозор маъмурияти билан шартнома тузиб электр тармоғига уланишда қийинчиликка дуч келаётган экан.
Ҳоким тадбиркорнинг бу муаммосини ҳал қилишга ваъда берди!

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тилак
⚡️ ⚡️ ⚡️ Хайрли кун!
Шанба тонги муборак бўлсин!
Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва баракали бўлсин!
Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

#Иқтибос
Инсон юксак камолотга эришув йўлида ҳаракат қилганидек, ақлий билимини оширишга ҳам ҳаракат қилса, ҳеч шубҳасиз ўзи орзу қилган бахт-саодатга эришади.
✍️ Фаробий
👉 @PARKENT_TONGI
Инсон юксак камолотга эришув йўлида ҳаракат қилганидек, ақлий билимини оширишга ҳам ҳаракат қилса, ҳеч шубҳасиз ўзи орзу қилган бахт-саодатга эришади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_кайфияти
⚡️ ⚡️ ⚡️ Бир нафар немис ушлаб келганга 10 кунга дам олишга рухсат
Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!
👉 @PARKENT_TONGI
Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб
⚡️ ⚡️ ⚡️ Бу йил 345 минг абитуриент 56,7 балл ҳам тўплай олмаган
Бу жами абитуриентнинг 46,9 фоизига тўғри келади.
mandat.uzbmb.uz сайтидаги очиқ маълумотларга кўра, жорий йилда 737 минг 351 нафар абитуриент тестга кирган. Бу ўтган йилгига қараганда 151 мингга кам.
Тестга кирган абитуриентларнинг 345 минг 869 нафари (46,9 фоиз) 56,7 бални ҳам тўплай олмаган.
Жорий йилда энг ёмон кўрсаткич Сирдарё вилоятида (51,8 фоиз), нисбатан яхшироқ натижа эса доимгидек Тошкент шаҳрида (35,9%) қайд этилган (юқоридаги жадвалга қаранг).
Тошкент вилоятида 26 минг 694 нафар абитуриент (46,5 фоиз) 56,7 баллдан кам тўплаган.
⭕️ Ўтган йилга қараганда натижасини энг кўп яхшилаган 5 та ҳудудлар:
➖ Тошкент шаҳри – 4,9 фоиз
➖ Тошкент вилояти – 4,9 фоиз
➖ Жиззах – 3,7 фоиз
➖ Бухоро – 3,5 фоиз
➖ Сирдарё – 3,1 фоиз
❗️Батафсил маълумот юқоридаги графикада
👉 @PARKENT_TONGI
Бу жами абитуриентнинг 46,9 фоизига тўғри келади.
mandat.uzbmb.uz сайтидаги очиқ маълумотларга кўра, жорий йилда 737 минг 351 нафар абитуриент тестга кирган. Бу ўтган йилгига қараганда 151 мингга кам.
Тестга кирган абитуриентларнинг 345 минг 869 нафари (46,9 фоиз) 56,7 бални ҳам тўплай олмаган.
Жорий йилда энг ёмон кўрсаткич Сирдарё вилоятида (51,8 фоиз), нисбатан яхшироқ натижа эса доимгидек Тошкент шаҳрида (35,9%) қайд этилган (юқоридаги жадвалга қаранг).
Тошкент вилоятида 26 минг 694 нафар абитуриент (46,5 фоиз) 56,7 баллдан кам тўплаган.
⭕️ Ўтган йилга қараганда натижасини энг кўп яхшилаган 5 та ҳудудлар:
❗️Батафсил маълумот юқоридаги графикада
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_қилинг
⚡️ ⚡️ ⚡️ Мамлакатимизда ўртача ойлик иш ҳақи ошгани маълум қилинди
Статистика агентлиги хабарига кўра, 2024 йил январь-июль ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 5 миллион 92 минг сўмга етган.
Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврида 4 миллион 337 минг сўм бўлган.
Ўтган олти ой давомида ҳудудлар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори ўсиш суръатлари Тошкент шаҳрида (20,2 фоиз), Самарқанд (18,2 фоиз), Андижон (17,6 фоиз), Фарғона (16,8 фоиз) ҳамда Навоий (16,2 фоиз) вилоятларида кузатилган.
Ўртача ойлик иш ҳақлари иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича:
➖ банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти – 14,4 миллион сўм;
➖ ахборот ва алоқа – 12,4 миллион сўм;
➖ ташиш ва сақлаш – 7,7 миллион сўм;
➖ саноат – 6,2 миллион сўм;
➖ савдо – 5,9 миллион сўм;
➖ қурилиш – 5,4 миллион сўм;
➖ яшаш ва овқатланиш хизматлари – 4,6 миллион сўм;
➖ таълим – 3,5 миллион сўм;
➖ соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш – 3,3 миллион сўм.
Шуни алоҳида айтиб ўтиш керакки, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида ўртача ойлик маош ҳамон энг пастлигича қолмоқда.
👉 @PARKENT_TONGI
Статистика агентлиги хабарига кўра, 2024 йил январь-июль ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 5 миллион 92 минг сўмга етган.
Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврида 4 миллион 337 минг сўм бўлган.
Ўтган олти ой давомида ҳудудлар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори ўсиш суръатлари Тошкент шаҳрида (20,2 фоиз), Самарқанд (18,2 фоиз), Андижон (17,6 фоиз), Фарғона (16,8 фоиз) ҳамда Навоий (16,2 фоиз) вилоятларида кузатилган.
Ўртача ойлик иш ҳақлари иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича:
Шуни алоҳида айтиб ўтиш керакки, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида ўртача ойлик маош ҳамон энг пастлигича қолмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тилак
⚡️ ⚡️ ⚡️ Хайрли кун!
Якшанба, дам олиш кунингиз муборак бўлсин!
Уйингизга нур, дардингизга дармон, оилангизга бахт, ишингизга омад, қўлингизга даромад, яқинларингизга қувонч, бир-бирингизга ишонч, дастурхонингизга қут-барака ато этсин!
✨ Кунингиз мазмунли ва мароқли ўтсин!
👉 @PARKENT_TONGI
Якшанба, дам олиш кунингиз муборак бўлсин!
Уйингизга нур, дардингизга дармон, оилангизга бахт, ишингизга омад, қўлингизга даромад, яқинларингизга қувонч, бир-бирингизга ишонч, дастурхонингизга қут-барака ато этсин!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Иқтибос
Ким билан юрганингга, ким билан дўст тутинганингга эътибор бер. Чунки булбул гулга, қарға ахлатга етаклайди.
✍️ Мавлоно Румий