"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.8K subscribers
12.7K photos
4.25K videos
143 files
4.38K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тилак

⚡️⚡️⚡️ Жума муборак!

🇺🇿 Жуманинг файзидан Аллоҳ барча  сўраган ниятларингиз ижобатини ҳадя этсин!

🇺🇿 Яқинларингиз, оилангиз, ота-онангиз доимо соғ-саломат бўлсин!

🇺🇿 Бугунги жума кунида соғинган яқинларингизни йўқлар бўлсангиз, уларга хуш кайфият, яхшиликлар улашинг, ҳатто ёмонлик қилганга ҳам мурувват кўрсатинг!

🤲 Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!

Энг қадрли инсонларингизни жума айёми билан табриклашни унутманг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_сабоқлари

⚡️⚡️⚡️ Чўпон ютиб кетди!

Ниҳоятда таъсирли ҳикоя, диққат билан тингланг!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_кайфияти

⚡️⚡️⚡️ Ана маҳорат!

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Билиб_қўйган_яхши

⚡️⚡️⚡️ Ҳаётнинг 14 ҳикмати

1. Инсон ҳаётидаги энг катта душмани – унинг ўзи.
2. Инсон ҳаётидаги энг катта аҳмоқлик – ёлғон.
3. Ҳаётдаги энг катта мағлубият – манманлик.
4. Ҳаётдаги энг катта қайғу – ҳасад.
5. Энг катта хато – ўз-ўзингни йўқотиш.
6. Инсоннинг энг катта айби – яхшиликни билмаслик.
7. Энг катта афсус – ўз қадр-қимматингизни камситиш.
8. Тубанликдан юксалиш, таҳсинга лойиқ.
9. Энг катта бойлик – саломатлик ва ақл.
10. Энг катта жудолик – умидсизлик.
11. Энг катта қарз – самимий туйғулар.
12. Ҳаётда энг катта туҳфа – олий жаноблик.
13. Ҳаётда энг катта камчилик – тушунмаслик.
14. Ҳаётда энг катта тасалли – савоб ишлар.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Биноларнинг энергия самарадорлиги — тежамкорликка йўл

Бугунги кунда Марказий Осиёда газ ва электр энергиясини тежаш, шунингдек, атмосферага чиқадиган карбонат ангидрид чиқиндиларини камайтириш масалаларини ҳал этишга ҳаракат қилмоқдалар. Энергия ресурслари танқислиги ва уларга нархларнинг кўтарилиши шароитида энергия самарадорлигини таъминлаш тобора ўткирлашиб бормоқда.

Бир ажойиб ибора бор: энг яшил киловатт ишлаб чиқарилмаган киловаттдир. Катта миқдорда электр энергияси ишлаб чиқарилгани ҳақида ҳисобот бериш мумкин, лекин уни тежаш орқали ҳам олса бўлади.

Бу нимани англатади? Келинг, шу ҳақда батафсил маълумот беришга ҳаракат қиламиз.

Бу лойиҳа доирасида биноларнинг энергия самарадорлигига алоҳида аҳамият қаратилади. Бунда уйларнинг эскирганлигини ҳисобга олган ҳолда, энергия истеъмоли меъёрлари қайта кўриб чиқилади.

Агар сиз янги қурилган ва эски бинолардаги квартираларни таққосласангиз, ўртадаги фарқни дарров сезасиз. Қаттиқ совуқларда эски уйни тўлиқ иситиш ғоят мураккаб, лекин янги уй иссиқликни яхши сақлайди ва иситиш учун сезиларли даражада камроқ газ талаб қилади.

Қурилиш жараёнида илгари эътибор берилмаган кўплаб омиллар ҳам бор. Масалан, уйнинг қуёшга қараб жойлашганлиги, деразаларнинг ўлчами, соябонлар ва сунъий соялар — буларнинг барчаси қуёш иссиқлигининг тўпланишини оптималлаштириш, қишда ундан кўпроқ фойдаланиш ҳамда ёзда уйнинг исиб кетишини минималлаштириш имконини беради. Ушбу параметрларни махсус компьютер иловалари ёрдамида ҳисоблаб чиқиш мумкин.

Ўзбекистонда бу бўйича таклиф этилаётган инновацияларни кўрсатиш учун, масалан, саккиз кишига мўлжалланган икки қаватли уйнинг тажриба намунаси тўлиқ энергия тежовчи технологиялардан фойдаланган ҳолда қурилган. Бу бино давлат томонидан етказиб бериладиган табиий газга уланмаган, балки уй ўзини энергия билан тўлиқ таъминлайди.

Хусусан, қуёш ёрдамида олинган электр энергиясини қабул қилиб, иссиқликни сақлайди. Бундай уйларнинг кўплаб қурилиши йилига 600 минг тоннага яқин карбонат ангидрид чиқиндиларини камайтириш имконини беради.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳар бир бино учун энергия самарадорлиги кўрсаткичлари жорий этилиши керак ва бу каби режалар бугунги кунда ишлаб чиқилмоқда. Ана шунда уй сотиб олаётганингизда, унинг нечоғли энергия тежамкор эканлигини ҳам дарҳол билиб олишингиз мумкин. Бу мезон махсус лаборатория томонидан аниқланади. Унинг зарур ускуналарини аллақачон сотиб олишган.

Дарвоқе, бугунги кунда бу жараён Европада татбиқ этилмоқда: у ерда “яшил” уйлар бошқа уйларга қараганда 40 фоиз қимматроқ.

Айни пайтда уйингиздаги энергия йўқотишларини камайтириш учун энг яхши туртки – газ ва электр нархидир. Улар аллақачон “тишламоқда” ва келгусида ҳам ўсишда давом этиши табиий. Имтиёзли кредитлар ҳамда чегирмалар эса бугунги кунда хонадонингизнинг энергия самарадорлигини таъминлаш ҳақида ўйлашингиз учун яхши сабабдир.

Манба

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_тарқатинг

⚡️⚡️⚡️ Мамлакатимизни бугун ва эртага яна кучли магнит бўронлари қоплайди

Эртага 27 июль куни Ўзбекистонда тўрт балли магнит бўрони кузатилади. Бу борадаги кўрсаткичлар кун охиригача аста-секин нормал ҳолатга қайтади.

Шу кунларда аҳолига кўпроқ дам олиш, машғулотлар билан ортиқча юкланмаслик ва тўғри овқатланиш рациони тавсия этилмоқда.

❗️Яқинларга ҳам юбориб, огоҳлантириб қўямиз!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ Мамлакатимизда депутатлик сайлови қачон бўлиши маълум қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайлови 2024 йил 27 октябрь куни бўлиб ўтади.

Хўш, сиз сайловга борасизми?

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️

Сайлов “Менинг танловим – обод Ватаним” шиори остида ўтказилади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Жазирамадан сақланиш учун фойдали тавсиялар

☀️ Шу кунларда юртимизда жазирама об-ҳаво кузатилмоқда. Юқори ҳарорат келгуси ҳафта бошигача сақланиб қолиши прогноз қилинган.

🫗 Нега шундай шароитда муздек сув ичиш тавсия этилмайди?

🍦Иссиқ кунда музқаймоқ истеъмол қилиш соғлик учун хавфлими?

🥗 Жазирамада қандай маҳсулотлар тановул қилган маъқул?

🍶 Юқори ҳароратда қайси озиқ-овқатлар сифати тез бузилади?


📹 Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада тиббиёт фанлари доктори, профессор Низом Эрматов шу каби саволларга жавоб беради.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_билдириш

⚡️⚡️⚡️ Ҳоким Сардор Исоқулов туманимиз тадбиркорлари билан мулоқот ўтказади

Давлатимиз раҳбарининг  "Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил килиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 200-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Паркент туман ҳокимлигида жорий йилнинг 30 июль куни соат 18:00 да ҳоким ва тадбиркорлар учрашуви бўлиб ўтади.

Ҳоким Сардор Исоқулов билан бўлиб ўтадиган очиқ мулоқот вақтида тадбиркорларимиз ўзларини қийнаб келаётган муаммолари, шунингдек, таклиф ва ташаббусларини билдириши мумкин.

Ҳурматли туманимиз тадбиркорлари!

Тадбиркорлар ва ишбилармонларнинг бугунги кунда дуч келаётган муаммоларини ҳоким ваколати доирасида бартараф этиши ва уларнинг фаолияти учун қулайликлар яратиш мақсадида ташкиллаштирилаётган учрашувда фаол иштирок этинг!

Мазкур мулоқот юзасидан қўшимча саволларга жавоб олишни истаганлар қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилиши мумкин.

📞 +99899-148-69-69

📞 +99895-088-25-22

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон_қадри

⚡️⚡️⚡️ Ҳоким қабули: Қирғизовулдаги сув муаммоси, қурилиши тугалланмаган тиббиёт пункти, тадбиркорнинг муаммоси

Ёрдам сўраб келган инсоннинг кичик муаммоси ҳал бўлиши ўзгаришларга йўл очади. Муаммоларнинг ҳал бўлиши ҳар бир ташкилот мутасаддисининг сидқидилдан ишлашига боғлиқ. Одамларни сарсон қилиш, ҳоким аралашгандан кейин муаммони ҳал қилиш билан узоққа бориб бўлмайди.

Бугун ҳоким Сардор Исоқулов Қирғизовул маҳалласида ўтказган сайёр қабулидаги ҳар бир мурожаатни ортида ўнлаб, ҳатто юзлаб одамлар ҳаёти турганлигини кўриш мумкин эди.

Масалан, бир мурожаатчи Қирғизовул маҳалласида қурилиши охирига етказилмаган тиббиёт пунктини имкон қадар тезроқ фойдаланишга топширишда ёрдам сўради. Шу пайтгача пайсалга солиб келинаётган бу масалани ҳоким назоратига оларкан, тиббиёт пунктини ишга туширишни тезлаштиришини айтди.

Яна бир мурожаатчи, бундан 7-8 йиллар аввал маҳаллада ўтган сайёр қабул вақтида уй-жой учун ер ажратишни сўраб мурожаат қилганлигини, ҳокимлик вакиллари кўрсатган ерда қурилиш қилиб бугунги кунгача боши муаммодан чиқмаётганлигини билдирди. Аёлнинг айтишича, ўша вақтда мутасаддилар рухсати билан унга уй қурган, хонадонига электр туширган.

Лекин кадастр ҳужжатларини тайёрлаш ишлари ортга сурилаверган, бугунга келиб унинг уйи ноқонуний қурилиш деб топилган. Шу боис, уйни бўшатиб қўйиш кераклигини, бузиш ишларига халал бермаслик кераклиги ҳақида тегишли ташкилот масъуллари огоҳлантириш берганини айтди. Унинг уйи бузилса оиласи кўчада қолишини айтиб, ҳокимдан ёрдам сўради.

Ҳоким мурожаатчини рози қилиш мақсадида унга қонуний енгиллик берилишини имконини топишга ҳаракат қилишини айтди. Бу муддат ичида уни ҳеч ким безовта қилмаслигини билдирди.

Сайёр қабулда Қирғизовул маҳалласида сув муаммоси ҳам айтилди. Буни қарангки, айни масалада ишлар кетаётгани ҳақида ҳеч ким маҳалла аҳолисига тушунтириш бермаган. Қабулда муаммо 2-3 ойда ҳал бўлиши, айни пайтда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори доирасида лойиҳалар тайёрлангани, Бўстон ва Қирғизовул маҳаллалари ичимлик сувини яхшилаш мақсадида Юқори Чирчиқ туманидан 7 км. узунликда сув тармоғи тортилиши ҳақида маълумот берилди.

Яна бир аёл ҳокимга оиласи бузилиб кетаётганилигини, эри бошқа аёлга уйланиб олганлигини, лекин эри уч нафар фарзандини унга кўрсатмаётганлигини айтиб ёрдам сўради. Тўғри, бу суд тартибида кўриб чиқиладиган масала!

Бироқ, “қаловини топсанг, қор ҳам ёнади”, деганларидек, эр-хотинни муросага келтиришга яна уриниб кўриш, фарзандлар масаласидаги муаммони ҳал қилиш чораларини топиш мумкин. Бунинг учун тегишли ташкилот мутасаддилари маҳалла идораси вакиллари, жамоатчилик билан биргаликда сидқидилдан ҳаракат қилса бас, олам гулистон эди!

Қабулда деҳқон бозорида савдо қилаётган тадбиркор анча вақтдан буён қийнаб келаётган муаммосини айтди. Гап шундаки, унинг дўкони электр тармоғидан узиб қўйилган экан. Тадбиркор бозор маъмурияти билан шартнома тузиб электр тармоғига уланишда қийинчиликка дуч келаётган экан.

Ҳоким тадбиркорнинг бу муаммосини ҳал қилишга ваъда берди!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тилак

⚡️⚡️⚡️ Хайрли кун!

Шанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва баракали бўлсин!

Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM