#Ҳаж_2024
⚡️ ⚡️ ⚡️ Тумандошларимиздан бир гуруҳи ҳаж сафарига жўнаб кетишди
Ҳажга бориш – ҳар бир мўмин-мусулмоннинг орзуси. Айниқса, барча шарт-шароитга эга ҳолатда ҳаж арконларини адо этиш чинакам саодатдир.
Куни кеча кечқурун туманимиздан ҳажга борувчи зиёратчиларимиз 11-гуруҳи Саудия Арабистонига жўнаб кетди.
Туманимиз бош имом-хатиби Миршавкат домла Тўйчиев ҳажга кетаётган юртдошларимизга гуруҳ раҳбари бўлиб кетишди. Зиёратчилар дастлаб Мадина мунавварада, сўнгра, Маккаи мукаррамада бўлишиб, ҳаж арконларини тўлиқ ва мукаммал адо этишади.
Дуога қўл очинг: тумандошларимиз эсон-омон Мадинаи мунаввара ва Маккаи мукаррамага етиб олиб, ҳаж арконларини тўлиқ бажариб, соғ-саломат қайтиб келишларни Аллоҳ таоло насиб айласин!
👉 @PARKENT_TONGI

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бунёдкорлик
⚡️ ⚡️ ⚡️ Бир кунда 2 та боғча фойдаланишга топширилди
Бугун Оқтепа ҳамда Самаробод маҳалласида мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.
Таъкидлаш жоизки, Оқтепа маҳалласида "Камалак" номли 120 ўринга эга мактабгача таълим ташкилоти 5 млрд. 241 миллион сўм эвазига қад ростлади.
Шунингдек, Самаробод маҳалласидаги 150 ўринли "Наргиз" номдаги мактабгача таълим муассасасини реконструкция ишларига эса 5 млрд. 200 миллион сарфланди.
Мазкур боғчаларнинг очилиш маросимида Мактабгача ва мактаб таълим бўлими мудири Набижон Юнусов ҳамда ҳокимлик масъуллари, ота-оналар, маҳалла фаоллари иштирок этди.
Очилиш маросимида сўзга чиққанлар тумандаги болаларнинг боғчаларга қамровини ошириб боришга алоҳида эътибор қаратилаётгани мазкур 2 та мактабгача таълим ташкилотини фойдаланишга топширилгани мисолида ҳам кўриш мумкинлиги ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Тадбир давомида қатнашчиларга ушбу мактабгача таълим ташкилотларида яратилган шароитлар яқиндан таништириб ўтилди.

#Инсон_қадри
⚡️ ⚡️ ⚡️ ҲОКИМ ҚАБУЛИ: Хориждан қайтган йигитга кўрсатиладиган ёрдам, пиво сотаётган тадбиркордан норози бўлган мурожаатчи, ҳужжатсиз ерга қурилган пойдевор
Хабарингиз бўлса, ҳоким хорижга иш излаб кетган тумандошларимиз билан видео алоқа воситасида суҳбатлашганди.
Ўша мулоқотларда Хўжа маҳалласида яшовчи Фаррух Қобулов уй-жойини таъмирлаш учун Россия давлатида қийинчиликда маблағ йиғиб юрганини, агар унга шу масалада ёрдам берилса, ортга қайтишини айтганди.
Мулоқот вақтида ҳоким унга ҳеч иккиланмай уйига қайтаверишини, уй-жойини таъмирлашга ёрдам беришини ваъда қилганди.
Бугун ҳоким ўтказган фуқаролар қабулига Фаррух Қобулов келди. Ҳоким унга берган ваъдаси ҳақида гапираркан, уй-жойини таъмирлаш масаласида тузилган ишчи гуруҳ қанча маблағ сарфланиши бўйича ҳисоб-китоб бугун якунлашини айтди.
Шундай қилиб, хориждан қайтган тумандошимизнинг уй-жойини таъмирлаш ишлари келаётган ҳафтада бошланадиган бўлди.
Қабулда бир мурожаатчи аёл Марказий маҳалласининг Учкўприк кўчасидаги тадбиркор дўконида пиво сотаётгани натижасида айрим ёшлар ичкиликка берилаётгани учун унинг бу фаолиятини қонун доирасида кўриб чиқилишида амалий ёрдам сўради.
Ҳоким тадбиркорнинг фаолияти қай даражада қонуний эканлигини ўрганиб чиқиш юзасидан туман давлат Солиқ инспекцияси масъулига топшириқ берди.
Навбатдаги мурожаат ҳужжатсиз ерга қурилган пойдеворни давом эттириб, уй солиш бўйича ёрдам бериш ҳақида бўлди.
Ҳоким фуқаронинг бу мурожаатини рад этар экан, ноқонуний қурилмаларга қарши эканлигини айтди.
Мурожаатчи шароитини рўкач қилиб, уй-жой қуриш масаласида ёрдам бермасангиз бўлмайди, деб туриб олди. Ҳоким унга фақатгина қонун доирасида ёрдам беришга тайёрлигини айтди. Сардор Исақулов ваъда бердими, албатта, бажаришини қўшимча қилди.
Ҳа, одатда ёрдам сўраб турган инсонга қараб унга далда бериш учун билиб-билмай ваъда бериб юборамиз.
Лекин вақт ўтиб, ваъдани бажара олмаганимиз учун ҳижолатда тортиб, афсус қилиб қоламиз.
Энг ёмони, бизга ишониб қолган инсоннинг аҳволи янада оғирлашади!