"Parkent tongi" gazetasi I Расмий канал
15.4K subscribers
12.5K photos
4.22K videos
140 files
4.36K links
Паркент туманидаги ижтимоий-сиёсий янгиликлар журналист нигоҳида!


📱Adminga @sms_xabar_yozish_uchun
Download Telegram
#Тиббиёт

⚡️⚡️⚡️ Қизилтоғда саломатлик посбонларининг касб байрами нишонланди

Бугун, 12 май – Халқаро ҳамширалар куни муносабати билан туманимизнинг Қизилтоғ  ҳудудидаги "Қаҳрамон" маросимлар мажмуасида тантанали маросим  бўлиб ўтди.

Унга  Қизилтоғ  шаҳарчасидаги тиббиёт ходимлари, шифокор ва ҳамширалар меҳмон сифатида  таклиф этилди.

Маросимда  туман ҳокими Сардор Исоқулов ҳам иштирок этди.

Туманимиз ҳокими ўз сўзида   Қизилтоғ шифохонаси ходимлари, ҳамшираларининг машаққатли ва шарафли хизмати ҳақида фикр-мулоҳазаларини айтаркан, ўзининг самимий тилакларини ҳам  билдирди.

Маросимда таъкидланганидек, кейинги йилларда мазкур шифохонанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида 19 турдаги замонавий тиббий асбоб-ускуналар олиб келиниб, тиббиёт масканида  туну кун фаолият олиб бориш учун 5,25 штат бирлигида шифокорлик пости ажратилди.

Шунингдек, тез тиббий  ёрдам хизматини яхшилаш мақсадида 1 дона "Фольксваген" автомобили харид қилингани ҳудуд аҳолига сифатли хизмат кўрсатишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Касб байрамида халқимизнинг дардига дармон бўлиб келаётган ҳамширалар ва тиббиёт ходимлари байрам дастурхони атрофида санъаткорларнинг  куй-қўшиқлари, рақсларидан мароқли ҳордиқ олишди.

Байрам кечасида бир гуруҳ ҳамширалар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

⚡️⚡️⚡️ Туманимизда сув-сел тошқини ҳодисалари натижасида табиий офатлар келиб чиқишига йўл қўймаслик назоратга олинди

Бугун, 18 май Паркент туманида кучли ёмғир ёғиши натижасида Ўчоқ, Булоқбоши, Бодомтепа, Бўрсилиқ, Наврўз, Самсарак, Дала ҳовли, Бешкаппа ҳудудларида сув-сел тошқини содир бўлди.

Туман ҳокими Сардор Исоқулов сув-сел тошқини оқибатида юзага келган аҳволни ўнглаш борасида ҳудудларда амалга оширилаётган жараёнларни ўрганди.

Шунингдек, сув тошиб ўтган маҳаллалардаги вазиятни кўздан кечириб, ҳудудлардаги ички кўчаларни тартибга келтириш масаласида чора-тадбирларни ишлаб чиқди.

Ҳоким тегишли ташкилот раҳбарларига тезкорликда амалга оширилиши шарт бўлган топшириқларни берди.

Белгиланган режага кўра, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда маҳаллаларда аҳолига амалий ёрдам кўрсатмоқда.

Энг асосийси, олиб борилаётган ишларда кучли ёмғир натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган табиий офатларнинг олдини олишга катта эътибор қаратилмоқда.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Матбуот
#Пресс_анонс
        
"ПАРКЕНТ ТОНГИ" ГАЗЕТАСИНИНГ 2024 ЙИЛ 16 МАЙ СОНИДА:

👉 Йилнинг энг яхши ҳамшираси

👉 “ҲОКИМ КУБОГИ” ғолиблари аниқланди

👉 Кўчатлар экилди, уларнинг кейинги тақдири-чи?

👉 Тежоғлининг иши бежоғлиқ

👉 Заҳматкаш асаларичи

👉 Баракали касбнинг ширин ташвиши

👉 Жамшид вилоятда ғолиб бўлди

Шунингдек, газетамиз саҳифаларида туманимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид хабарларни ўқийсиз!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Мулоҳаза

Ота арава тортиб бўлсада фарзандига мактабга бориши учун пул бермоқда!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ Паркент туманида “IT шаҳарча” қурилиши бошланди

Туманимизнинг Самсарак ҳудудида “Villayat Samsarak: CREATIVE ECO IT VILLAGE” лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, Паркент туман ҳокими Сардор Исоқулов, соҳа мутахассислари, журналист ва блогерлар иштирок этди.

Тадбирда таъкидланганидек, “Villayat Samsarak” эко қишлоғи “Villayat” компаниялар гуруҳининг тажриба лойиҳаси бўлиб, у яшил ва ижодий иқтисодиёт доирасида фаолият юритиб келмоқда.

Тақдимот давомида иштирокчиларга ҳудудда хиёбон кўринишида ташкил этилган ҳайвонот олами ҳақида маълумот берилди.

“Villayat Samsarak” туманимизнинг туризм салоҳиятини ривожлантириш ва ижтимоий-иқтисодий шароитини яхшилашга қаратилган лойиҳаларини амалга ошириши натижасида кўплаб янги иш ўринлари яратилади.

Тақдимот маросимида ҳудудда ташкил этилиши режалаштирилган “IT шаҳарча” қурилишига Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов, Паркент туман ҳокими Сардор Исоқулов бошчилигида старт берилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, ушбу “IT шаҳарча” туманимиз ёшларининг ахборот технологиялари соҳасида истеъдодларини юзага чиқариши, айни шу йўналишда ўз касбларини топиши ва атроф-муҳит билан уйғунликда яшаш орқали жамиятга ўз ҳиссаларини қўшиши мақсадида бунёд этилмоқда.

Энг асосийси, бу ерда IT соҳасини чуқурроқ ўрганиш учун ноёб макон бўлишида зарур шарт-шароитлар яратилмоқда.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Таълим

⚡️⚡️⚡️ Туманимиздаги 55-мактабдаги эски 1 қаватли бино ўрнида янги 3 қаватли ўқув биноси қуриш режалаштирилган

Паркент тумани "Файзиобод" маҳалласидаги 55-мактабининг яроқсиз ҳолатдаги 1 қаватли кутубхона, технология хонаси ҳамда фаоллар зали бино-иншоотлари бузилади.

Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев тегишли қарорни имзолади.

Шунингдек, бузиш натижасида яроқли деб топилган қурилиш материаллари қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилиши ва биноларни бузилишидан бўшайдиган ер майдонидан келгусида самарали фойдаланиш чоралари кўрилиши белгиланди.

Шу ҳақида 55-мактаб директори Суҳроб Ниёзов билан суҳбатлашганимизда у мазкур яроқсиз ҳолга келган 1 қаватли бино ўрнига 3 қаватли, 330 ўрнига эга бошланғич синфлар учун ўқув биноси қурилиши режалаштирилганлигини маълум қилди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Билиб_олинг

⚡️⚡️⚡️ Ҳамма ҳам хавфсизлик камаридан фойдаланишга мажбур эмас

Кимлар машинада хавфсизлик камарини тақмасдан ҳаракатланиши мумкин?

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муҳим

⚡️⚡️⚡️ "Аёллар дафтари"дан кимлар чиқарилади?

Вазирлар Маҳкамасининг 145-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан, хотин-қизлар қуйидаги ҳолларда "Аёллар дафтари"дан чиқарилади:

⭕️ ҳар бир тоифа бўйича белгиланган амалий ёрдамлар тўлиқ кўрсатилганда (индивидуал дастур асосида);

⭕️ тўлиқ давлат таъминотига олинганда;

⭕️ ўз аризасига кўра;

⭕️ "Аёллар дафтари"га ноқонуний киритилганлиги аниқланганда;

⭕️ бошқа давлатларга доимий яшаш учун чиқиб кетганда;

⭕️ суднинг озодликдан маҳрум этишни назарда тутувчи ҳукми қонуний кучга кирганда;

⭕️ шахс вафот этган тақдирда ёки суд қарори асосида бедарак йўқолган деб топилганда.

❗️"Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларнинг индивидуал дастурга киритилган масалалари тўлиқ ҳал этилгунга қадар уларни "Аёллар дафтари"дан чиқаришга йўл қўйилмайди.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_эълон

⚡️⚡️⚡️ "Нафис тақво" фаст-фуд тамаддихонасига ишга таклиф қиламиз

"Паркент деҳқон бозори" ҳудудидаги "Нафис тақво" фаст-фуд тамаддихонаси қуйидаги бўш иш ўринларига ишга таклиф қилади:

Лаваш пиширувчи (йигит);

Пегодия, хоним ва  гумма пиширувчи (йигит ёки қиз).

⭕️ Ишга кириш учун қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилинг!

📞 +99899-737-91-99

"Нафис тақво" фаст-фуд тамаддихонасида 10 дан ортиқ турли енгил таомлар сифатли тайёрланади.

Таомларга ишлатиладиган гўшт маҳсулоти санитария ва гигиена талабларига тўлиқ жавоб берган ҳолда пиширилади.

Шунингдек, мазкур тамаддихона мижозлар учун етказиб бериш хизматини ҳам йўлга қўйган.

Буюртмалар қуйидаги телеграм гуруҳи орқали ҳам қабул қилинади.

👇👇👇👇
https://t.iss.one/lavashdastavkaparkent

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тилак

⚡️⚡️⚡️ Хайрли кун!

Дуога қўл очиб қилган орзу-ниятларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ муродингизни ҳосил, мушкулларингизни осон қилсин! 

Хайру-барокатларини зиёдаси билан туҳфа этсин.

Ота-онангиз, фарзандларингиз, оилангиз ва яқинларингизни ўз паноҳида асрасин!

Кунингиз  омад ва ажойиботларга бой ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Иқтибос

Агар болаларингиз ақлли бўлишини истасангиз, уларга эртаклар ўқиб беринг. Агар янада ақллироқ бўлишларини хоҳласангиз, унданда кўпроқ эртак ўқиб беринг.

✍️ Альберт Эйнштейн

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_кайфияти

⚡️⚡️⚡️ Саёҳат узоққа чўзилмади

Кунингиз хурсандчиликда ўтсин!

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Саломатлик

⚡️⚡️⚡️ Пиёда юриш давомийлигининг инсон танасига фойдалари

сизда 3 дақиқалик юриш орқали танадаги босим тушади;

5 дақиқадан сўнг кайфият яхшиланади;

5-10 дақиқагача ижодий фикр ва ғоялар келади;

15 дақиқада қондаги шакар миқдори тушади;

30 дақиқада ортиқча ёғлар эрийди;

40 дақиқада юрак касалликлари хавфи камаяди;

90 дақиқада депрессия фикрлари йўқолади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Билиб_олинг

⚡️⚡️⚡️ Камбағал ва ишсизларни тадбиркорликка жалб қилиш бўйича айрим имтиёзлар

📄 Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш юзасидан қуйидаги имтиёзлар белгиланган:

тадбиркорларга иш ўринлари ва шароитларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш учун ҳар бир мослаштирилаётган иш жойи учун БҲМ нинг 40 баравари (13 млн 600 минг сўм) миқдоригача;

тадбиркорлик фаолиятини бошлаётган ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг дастлабки уч ой мобайнида олинган бино ва иншоотнинг ижара тўлови;

ҳунармандларнинг “Ҳунарманд” уюшмасига аъзолик бадали харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилади.

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_қилинг

⚡️⚡️⚡️ Президент мактабларига топшираётганлар қайси фанлардан аъло баҳо олган  бўлиши керак?

Имтиҳондан ўта олмаганларнинг ҳаммаси ижод мактабларига қабул қилинадими?

Батафсил видеода
👆

👉 @PARKENT_TONGI
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM